cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Toshkent shahar Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

Мурожаат ва таклифлар учун: @aokboshqarma_bot

Show more
Advertising posts
1 693
Subscribers
No data24 hours
-57 days
-14330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

02:08
Video unavailableShow in Telegram
✅ Хива шаҳрида 31 май – 2 июнь кунлари “Хива – 2024 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм шаҳри” халқаро тадбирлари бўлиб ўтди. ✅ Тадбирга ИҲТга аъзо давлатлардан 100 нафардан ортиқ расмийлар, шунингдек, жараёнларни кенг ёритиш мақсадида 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирок этди. ✅ Халқаро тадбир доирасида юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди. ✅ Уч кун давом этган нуфузли тадбирда "Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасида “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ Халқаро турнири, “Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари” мавзусида расмлар кўргазмаси, ОАВ вакиллари ва хорижий меҳмонлар учун медиа-турлар бўлиб ўтди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
khiva_tg.mp414.45 MB
02:17
Video unavailableShow in Telegram
video_2024-05-31_10-21-12.mp426.47 MB
00:54
Video unavailableShow in Telegram
📚 Китобсеварлар учун навбатдаги китоб кўргазма-ярмаркаси! ✅ Жорий йилнинг 30–31 май ҳамда 1 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” маданият ва истироҳат боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Беғубор болалик” шиори остида “Болалар китоб фестивали” китоб байрами ўтказилади. ✅ Кўргазма-ярмарка доирасида шоу дастурлар, викториналар, китоб акциялари ҳамда турли қизиқарли танловлар ўтказилади. Кўргазмага келинг, янги адабиётлар билан танишинг, ўзингиз севган адиблар асарларини харид қилинг ёки викториналарда ютиб олинг! 📌 Тадбир ташкилотчилари: 🔵Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги; 🔵 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; 🔵“Баркамол авлод” болалар мактаблари; 🔵Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
yarmarka reklama_tg.mp47.44 MB
01:36
Video unavailableShow in Telegram
📽 “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинарининг биринчи ишчи куни видеотасвирларда Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
tdt_.mp417.91 MB
Туркий тилли давлатларда Ахборот хизматлари фаолияти қандай йўлга қўйилган? “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcида қўшма ўқув-семинари доирасида ТДТга аъзо мамлакатларнинг Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди. АОКА Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов Ўзбекистонда Ахборот хизматлари фаолияти бўйича маълумотларни тақдим этишда – ✔️Ахборот хизматлари структураси: уларнинг фаолиятларини ташкил этиш, Ахборот хизматлари учун ташкил этиладиган ўқув курслари; ✔️Ахборот хизматлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар; ✔️Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда "Очиқлик индекси" мезонлари. Ахборот хизматлари фаолиятидадаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тўхталди.
Қайд этилишича, Ахборот хизматлари соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар сони 2019 йилда 433 нафар бўлган бўлса, 2024 йилда 1400 нафарга етди. Республика бўйича умумий ҳисобда танқидга жавоб бериш кўрсаткичи сезиларли даражада ўсган. 2019 йилда – 12 фоиз, 2024 йилда – 90 фоиз. ОАВ да эълон қилинадиган маълумот манбаларининг камида 70 фоизини ахборот хизмати ресурслари ташкил этади.
Сессия йиғилишида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги Халқаро алоқалар ва ҳужжатларни қайта ишлаш департаменти бошлиғи Расим Багиров ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг ОАВ билан алоқалари тўғрисида маъруза қилди. Сўзининг якунида иштирокчиларни жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган II "Глобал медиа-форумга" таклиф қилди. Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Aхборот қўмитаси давлат органларининг жамоатчилик билан алоқаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Aқшолпан Марат, Aнадолу агентлигининг маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Эрман Юксел соҳадаги сўнгги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва фаолиятлари борасида ахборот беришди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
📣 АОКА ва ТДТга аъзо мамлакатлар ҳамкорлигида матбуот котиблари учун қўшма ўқув-семинари ўтказилади Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ўзаро серқирра ҳамкорлик муносабатлари ахборот соҳасида ҳам тобора кенгайиб, қўшма лойиҳалар ижросида ўз аксини топиб бормоқда. Жорий йилнинг 27-30 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томони ташаббуси билан АОКА бошчиликида ҳамда ТДТ кўмагида давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш, турли фейк ва дезинформацияларга биргаликда курашиш масалалари юзасидан тажриба алмашиш мақсадида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари ташкил этилмоқда. Ўқув-семинарида ТДТга аъзо мамлакатлардан 120 дан ошиқ мутахассис иштирок этади. ➡️Ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар, жараёнлар ва янгиликларни АОКАнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
01:44
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿 🇹🇯 Ўзбек-тожик муносабатлари нашриёт-матбаа ва ахборот-кутубхона соҳаларида янада мустаҳкамланмоқда Қардош халқ билан икки томонлама маданий-ижтимоий муносабатларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик қирраларини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 19-25 май кунлари бир гуруҳ тожикистонлик ноширлик ва матбаа соҳаси вакиллари юртимизда тизимдаги янгиликлар ва ислоҳотларни ўрганиш ва тажриба алмашиш учун ташриф буюрди. Ташриф дастурига мувофиқ тожикистонлик делегация аъзолари “Kolor Pak”, "Standart poligraf service" матбаа корхоналари, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, "Ўзбекистон нашриёти" давлат унитар корхонаси, “Hilol” нашриёт-матбаа мажмуаси, “Akademnashr”, "Yangi asr avlodi", “Asaxiybooks” нашриёти ва яна кўплаб хусусий нашриётлар фаолияти билан яқиндан танишишди. Нашриёт-матбаа муассасалари фаолияти билан танишишда делегация аъзоларига матбаа дастгоҳлари, технологик ускуналар, матбаачиликнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, ноширлик маҳсулотларига қўйилган техник регламент ва давлат стандартлари ҳамда тайёр маҳсулот нусхаларини чоп этиш сифатини баҳолаш усуллари батафсил таништирилди. Шунингдек, интернет орқали китоблар савдолари, чекка ҳудудларга етказиб бериш хизматлари, жаҳон адабиётидан энг сара асарларни ўзбек тилига таржима қилиш, электрон ва аудиокитобларни сотувини йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасида ҳам амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Амалий-назарий учрашувлар якунида тожикистонлик делегация аъзоларига сертификатлар тақдим этилди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Show all...
tojikiston_tg.mp411.35 MB
00:55
Video unavailableShow in Telegram
🚧 Toshkent shahri ko‘chalarini va chorrahalarini rekonstruksiya qilish va ta’mirlash ishlarining doirasida Qorasaroy ko‘chasida olib borilgan ishlar Kichik halqa avtomobil yo‘lida davom etmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz va tez kunda vaqtincha noqulayliklarning ijobiy natijasini ko‘rishingizni eslatib o‘tamiz.🚧 В рамках ремонта и реконструкции перекрестков и улиц столицы работа на улице Карасарай продолжилась на Малой кольцевой автодороге. Приносим извинения за неудобства и напоминаем, что в скором времени вы увидите положительные результаты временных трудностей. Благодарим за понимание. YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Show all...
Asfalt_2 ta.mp414.52 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️ TikTok иловасининг бош компанияси ByteDance ҳозирда Хитойда сунъий интеллект чат-ботига эга; ⚡️ Интернетда Хитой тарафдорлари бўйича дезинформациялар ва пропагандани тарқатувчи кўплаб сохта хабарлар пайдо бўлди; ⚡️ Тадқиқотлар инсон ҳис-туйғуларини такрорлаши мумкин бўлган сунъий интеллектни осонгина чалғитиш мумкинлигини кўрсатмоқда, чунки ҳис-туйғуларни ифодалашнинг универсал усуллари мавжуд эмас; ⚡️ АҚШ расмийлари Хитой таъмирлаш кемалари Интернет-трафикни узатувчи сув ости кабелларининг ишлашига халақит бераётганидан хавотирда; ⚡️ Тажрибага кўра чат-ботлар сайловлар тўғрисида дезинформацияларни тарқатишда осонгина бошқарилиши мумкин; ⚡️ Марк Цукербергнинг сунъий интеллект пойгасида ғалаба қозониш режасиMeta технологиясини бепул беришдир, бундан кўзланган мақсад рақобатчилар нархларини пасайтириш ва унинг технологияларидан кенгроқ фойдаланишни таъминлаш; ⚡️ OpenAI сиёсий рекламада федерал номзодлар билан боғлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентдан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайди; ⚡️ Сингапурлик ёзувчилар ва ноширлар ҳукуматнинг ўз ишларини бажариш учун сунъий интеллектни ўқитиш режасини рад этишмоқда; ⚡️ Стартап қушларни шамол турбиналаридан ҳимоя қилишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи. 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Show all...
Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о деятельности и новыми предложениями Центра проектов здравоохранения. #Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #sugurta Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...