cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Tibbiyot va zamon / Namangan

Namangan viloyati Sogʻliqni saqlash boshqarmasining “TIBBIYOT VA ZAMON” jurnali ilmiy-ommabop kanali Biz bilan bogʻlanish uchun @tibbiyot_va_zamon_bot

Show more
Advertising posts
353
Subscribers
No data24 hours
+117 days
+330 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
«Наманган халқаро гуллар фестивали ҳақида Европада ҳам билишади. Наманган гуллар шаҳри, тадбиркорлик ривожланган диёр сифатида донг таратган. Албатта, фестивалга борамиз. Келгуси фаолиятимда Ўзбекистон ҳақида материалларим орасида Наманганга алоҳида ўрин бўлади»,  - «Euronews» телеканали (Франция)  мухбири Галина Полонская. Полонская хоним,  «Олтин қалам»  XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинациясида ғолиблар қаторидан ўрин олди. Биз хорижлик ҳамкасбимиз билан суҳбатда бўлиб, уни Наманганга таклиф этдик.  Келгуси режаларни белгиладик. Хабарингиз бор, икки кундан сўнг 63-Халқаро гуллара фестивали старт олади.  19 май куни эрталаб Гуллар автопаради билан бошланадиган халқаро тадбир  23 июнга қадар 40 кун давом этади. Барчангизни,  Наманганга нафосат ва гўзаллик байрамига таклиф этамиз! Медиа Департамент
941Loading...
02
🌹🌺 Наманган “Гуллар фестивали”га қандай тайёргарлик кўрди? Журналистлар ва блогерлар Наманган шаҳридаги кўринишларни овоза қилмоқда. Кўринг, завқланинг.
1133Loading...
03
Ён қўшни – жон қўшни ҚИРҒИЗИСТОНЛИК ОНАНИНГ ДИЛ ИЗҲОРИ Оналик бахтим ва қувончим бардавомлигига Ўзбекистон шифокорлари катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Сабаби ўғлим Содиқов Али соғлиғи турли сабаблар билан ёмонлашганда бир неча марта Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида даволатганман. Яқинда аллергия, кучли йўтал, нафас қисиш, истимадан оғир аҳволга тушиб қолди. Бу гал ҳам шу марказ нажоткорлари кор келди. Аллергология ва пульмонология бўлими мутахассислари дарҳол спирометрия текшируви, таҳлиллар ўтказишди. Зудлик билан муолажа бошладилар. Врачлар, ҳамширалар, кичик тиббиёт ходимлари бир вужудга айланиб, замонавий ускуна ва жиҳозлар ёрдамида кўрсатган тезкор малакали тиббий ёрдамлари билан фарзандим оғир ҳолатдан чиқди. Бир неча кун давом этган дори-дармон муолажаси ва замонавий юлайзер терапиясидан сўнг болам соғлиғи тамоман тикланди. Бўлим мудири олий тоифали врач Манзура Ҳожиматова, даволовчи шифокор Барно Абобакирова, катта ҳамшира Холида Фозилова, ҳамшира Саида Усмонова кабиларнинг фидойиликлари учун чексиз миннатдорман. Барча оналар ва болалар қатори бизни ҳам дори-дармон, хизматлар, ётоқ-жой, озиқ-овқатдан бепул баҳраманд этдилар. З.АМАНОВА, Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Олабуқа тумани фуқароси.
1110Loading...
04
❗️Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. 🔷 Унга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилган. ✅ Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдони бўлиб, маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бунда етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
1070Loading...
05
Media files
980Loading...
06
Media files
1010Loading...
07
Media files
960Loading...
08
Media files
830Loading...
09
Тўрақўрғон туманининг " Шарк" маҳалла фуқаролар йиғинида Тўғри овкатланишнинг саломатликка таъсири бўйича семинар бўлиб ўтмокда.
820Loading...
10
🏢 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади. 🌐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган конференцияда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Япония, Германия, Швейцария, Швеция, Австралия, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Россия каби хорижий давлатлардан келган 50 нафарга яқин олимлар иштирок этмоқда. 📌 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. А. Худаяров иштирок этиб, барчани ушбу нуфузли анжумандаги иштироки билан қутлади. ‼️ Икки кун давом этадиган конференцияда кардиологиянинг бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашиш, юрак-қон томир касалликлари бирламчи профилактикаси, замонавий диагностика ва даволаш усуллари, юқори технологик амалиётлар ва тиббий реабилитация каби масалаларни муҳокама этиш кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
1872Loading...
11
❗️Мутахассис: Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди 🧑🏻‍🍼Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. 🍼 Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар жамият саломатлигини сақлашдаги муҳим вазифа эканлиги белгилаб қўйилган. 👩🏻‍⚕️Она сути — ҳаётнинг биринчи йилидаги болалар учун энг идеал озуқа, — дейди Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева. — У ўзида витаминлар, гормонлар ва антителалар каби ҳаёт учун муҳим бўлган фойдали моддаларни керакли миқдорда жамлаган. Унинг ўрнини, ҳатто, энг сифатли ва қиммат сунъий озуқа маҳсулоти ҳам босолмайди. 👶 Ажабланарлиси, она сути куннинг вақтига ва боланинг ёшига қараб ўзгариб турадиган ноёб таркибга эга. Чақалоқ туғилганда оғиз сути бўлиб, у улғайгани сайин оқсиллар, ёғлар, углеводлар, иммун компонентлар ва антигеник таркиб ўзгариб боради. Ҳатто, оғиз сутини боланинг биринчи эмлаши деб ҳам аташ мумкин. Чунки у энг кўп миқдордаги антикорларни ўз ичига олади. 🩸Фақат она сутидагина боланинг тўлиқ ривожланиши учун зарур бўлган муҳим амино- ва ёғли кислоталар мавжуд. Бу неъмат гўдакда аллергик реакция ҳосил қилмайди. Ундаги зардоб оқсиллари эса кичкинтойнинг ҳужайраларига ўхшагани учун осонгина сўрилади ва қонга ўзгармаган ҳолда киради. 🦠 Қолаверса, бу озуқа кучли инфекцияга қарши хусусиятга эга. Айтиш лозимки, гўдак ҳаётининг биринчи йилида унинг иммунитети етук бўлмайди (у фақат 3 ёшда шаклланади). Шу боис, ҳар бир она эмизиш орқали ўз фарзандига керакли ҳимояни бера олади. Яъни, она сути ёзда ичак инфекциялари, қишда вирусли ва бактериал касалликлардан асрайди. 🫁 Бундан ташқари, бу бебаҳо неъмат билан озиқланиб, улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳолларда оғрийдилар. 🥡 Афсуски, айрим оналар қарши кўрсатма бўлмаса-да фарзандини кўкрак сути билан эмас, балки сунъий озиқлантириш орқали катта қилишни афзал кўради. Бу билан улар гўдакни касалликларга дучор қилиш хавфини оширади. Ҳатто, айрим олимлар сунъий озиқлантиришни бола учун “метаболик стресс” деб ҳам атайди. Бундай болалар кўпинча нафас олиш ва ичак инфекцияларига мойил бўлгани учун махсус тиббий назоратда бўлиши керак. 🧑🏻‍🍼Шунингдек, эмизиш она соғлиғи учун ҳам жуда муҳим. Жумладан, эмизиш пайтида улардан ажраладиган гормонлар бачадоннинг қисқаришига ёрдам бериб, қон йўқотилишини камайтиради. Бу эса камқонлик хавфини олдини олади. 🤦🏻‍♀️ Шу билан бирга, бундай аёллар туғилгандан кейин тезроқ тикланади. Эмизикли оналар деярли ҳеч қачон туғуруқдан кейинги депрессияни бошдан кечирмайдилар. Уларда кўкрак, тухумдонлар ва бачадон саратони ривожланиш хавфи сезиларли даражада паст бўлади. ‼️ Бир сўз билан айтганда она сути билан озиқлантириш у ва бола саломатлиги учун бирдек фойдали. Шу боис барча аёлларга фарзандини 6 ойгача истисносиз она сути билан боқишни тавсия қиламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
710Loading...
12
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар ❗️Олимлар Альцгеймер касаллигидан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген вариантини топдилар ✅ Фибронектин оқсилини ишлаб чиқарувчи FN1 генининг яқинда кашф этилган варианти Альцгеймер касаллигининг ривожланиш эҳтимолини 70 фоизгача камайтиради. Ушбу кашфиёт бу касалликни янада самарали даволашга олиб келиши мумкин. 📎 Колумбия университети олимлари маълум бир гуруҳ: APOEe4 деб номланган геннинг бошқа вариантига эга бўлган, лекин ҳеч қачон Альцгеймер касаллиги ривожланмаган инсонларни диққат билан ўрганиб чиқдилар. Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, APOEe4 Альцгеймер касаллиги хавфини сезиларли даражада оширади. Тадқиқотдаги инсонларда шу ген бўлса-да, улар бу хасталикка дучор бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда олимлар уларда касаликка қаршилик қилувчи нимадир борлигини таҳмин қилишди. 🔷 Ҳақиқатан ҳам, 10 мингдан ортиқ кишининг геномлари кетма-кетлиги APOEe4 гени бўлган одамларда FN1 аниқ вариантининг ҳимоя таъсирини аниқлади. Олимларнинг таҳминича, FN1 варианти миядаги фибронектин миқдорини тартибга солишга ёрдам беради. “Бу натижалар бизга фибронектинга қаратилган ва ҳимоя вариантини тақлид қилувчи терапия одамларни бу касалликдан кучли ҳимоя қилиши мумкин деган фикрни берди”, — дейди Колумбия университети неврологи Ричард Майе. 📊 Ғоя шундан иборатки, фибронектиннинг ўта кўп бўлиши миянинг хавфли моддаларни, айниқса, Альцгеймер касаллиги ривожланган одамлар миясида сезиларли даражада тўпланадиган бета-амилоид оқсилларини ювиб юбориш қобилиятини сусайтириши мумкин. “Биз ортиқча фибронектин мияда тўпланган амилоидларни тозалашга халақит бериши мумкин деган фикрга келдик, — дейди Колумбия университети неврологи Каган Кизил. — Фибронектин ортиб кетишини олдини оладиган ҳар қандай муолажа ҳимояни таъминлайди ва буни амалга оширадиган препарат бу касалликка қарши курашда олдинга муҳим қадам бўлиши мумкин”. 📓 Тадқиқот “Acta Neuropathologica” журналида чоп этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
850Loading...
13
#биласизми Наманган вилоятининг Косонсой тумани энг гўзал манзараларга эга туманлардан бири. Журналист Феруза Атаханова нигоҳида буни бир бор кўришингиз мумкин... https://t.me/shoira_toxtaboyeva
1092Loading...
14
63-й Международный фестиваль цветов пройдет в Намангане с 19 мая по 23 июня 2024 года. В этот период состоятся торжественные церемонии открытия и закрытия международной конференции, награждение активистов и победителей фестиваля. Кроме того, в течение 40 дней у вас будет возможность насладиться уникальными цветочными композициями и увлекательными выставками, поучаствовать в различных развлекательных мероприятиях и конкурсах. Это праздник красоты и элегантности, на который съезжаются гости и флористы со всего Узбекистана и многих стран мира. Международный аэропорт «Наманган», парк культуры и отдыха имени Захириддина Мухаммада Бабура и тематический парк «Долина легенд» в эти дни усыпаны цветами, чтобы достойно встречать гостей.
1091Loading...
15
#РАҒБАТ Мингбулоқлик фермер ўз ишчисига автомобиль совға қилди Мингбулоқлик Собиржон ака Эргашев 20 йилдан бери «Файзимуҳаммад ота-Ч» фермер хўжалигида тракторчи бўлиб ишлаб келади. Илғор фермер Баҳодир ака Чилматов Собиржон акага садоқатли хизмати учун замонавий «Onix» автомобили совға қилди. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи тумандаги ўрганишлари давомида қимматбаҳо совғани ўз эгасига тантанали равишда топширди. #Мингбулоқ #Ишчигуруҳи #Мукофот ➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy 🌐 www.namhaqiqat.uz
2303Loading...
16
Шундан сўнг энг ҳаяжонли лаҳзалар — “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди. 1-ўринни: МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси; 2-ўринни: ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси; 3-ўринни: КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
51810Loading...
17
#No_comment Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири қизғин давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
1341Loading...
18
Сана муносабати билан ўтказилган бугунги тадбирда 15 та номинация бўйича тақдирланган энг яхши ҳамширалар рўйхати: I. “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” 1-ўрин: Досжанова Жадира Файзуллаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар шифохонаси Жарроҳлик бўлими ҳамшираси; 2-ўрин: Раҳмонбердиева Алфия Таштемировна — Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими ҳамшираси; 3-ўрин: Касимова Мавжуда Насировна — Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси Суяк йиринг хасталиклари ва жароҳат оқибатларини даволаш бўлими ҳамшираси. II. “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси” 1-ўрин: Юсупова Нигора Муҳаммадалиевна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада амалиёт ҳамшираси; 2-ўрин: Маҳмудова Дилдора Пиримкуловна — Сирдарё вилояти Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Бешбулоқ оилавий шифокорлик пунктининг тиббий бригада ҳамшираси; 3-ўрин: Толипова Назира Гаппаровна — Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси, марказий кўп тармоқли поликлиникасининг тиббий бригада патронаж ҳамшираси. III. “Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси” 1-ўрин: Қурбонова Феруза Абдувахобовна — Наманган вилояти Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ҳамшираси; 2-ўрин: Абдураупова Холида Ўктамовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиали Гинекология бўлими муолажа ҳамшираси; 3-ўрин: Аҳмедова Санобар Эркинбоевна — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқхона комплекси Чақалоқлар бўлими ҳамшираси. IV. “Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси” 1-ўрин: Халтурсунова Наргиза Сейдилла қизи — Болалар миллий тиббиёт маркази Операцион блок ҳамшираси; 2-ўрин: Ваисова Меҳринисо Фахриддин қизи — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали Жарроҳлик бўлими ҳамшираси; 3-ўрин: Исламова Муаззам Турабековна — Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази Операцион блок ҳамшираси. V. “Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам станцияси тиббий бригада ҳамшираси” 1-ўрин: Шукурова Шамсинур Баҳодир қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиали Сall-маркази диспетчери; 2-ўрин: Жумаев Абдувоҳид Ҳамроқулович — Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилоят филиали Қизилтепа туман тез тиббий ёрдам станцияси тиббий оғаси; 3-ўрин: Қодирова Гулолла Муталибжон қизи — Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилоят филиали Тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси. Давоми👇 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
2141Loading...
19
Тадбирнинг асосий қисми бўлган тақдирлаш маросимига навбат берилди. Даставвал 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
1080Loading...
20
Давоми👇 XI. “Йилнинг энг яхши фельдшери” 1-ўрин: Жўрақулов Муҳаммаджон Аҳмаджон ўғли — Бухоро вилояти Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери; 2-ўрин: Эргашева Юлдуз Чори қизи — Қашқадарё вилояти Муборак туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери; 3-ўрин: Зулфикарова Дилара Яхшиевна — Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиали фельдшери. XII. “Йилнинг энг яхши фармацевти” 1-ўрин: Кучкарова Нафиса Араловна — Тошкент шаҳар 1-сон руҳий асаб касалликлар диспансери фармацевти; 2-ўрин: Тоғаймуродова Оқила Ўктам қизи — Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери фармацевти; 3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна — Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти. XIII. “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими” 1-ўрин: Жўраева Лобар Туймуратовна — Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Овқатланиш гигиенаси бўлими санитария врач ёрдамчисии; 2-ўрин: Мамадалиева Жанонхон Иқболовна — Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази Услубий, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш бўлими санитария врач ёрдамчиси; 3-ўрин: Абдуғаниева Шохиста Атхамовна — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими эпидемиолог врач ёрдамчиси. XIV. “Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси” 1-ўрин: Норбутаева Ирода Шокировна — Самарқанд вилояти Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси; 2-ўрин: Узухова Рохила Абдухалимовна — Сирдарё вилояти Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси; 3-ўрин: Солиева Муаттар Нурматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Шошилинч болалар реанимация бўлими ҳамшираси. XV. “Йилнинг энг яхши анестезиология ва реанимация ҳамшираси” 1-ўрин: Толипова Зулҳумор Эркиновна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Комбустиология ва токсикология реанимация бўлими ҳамшираси; 2-ўрин: Нурметова Орзигул Сапарматовна — Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси Реанимация бўлими анестезист ҳамшираси; 3-ўрин: Парпиева Арифахон Турсунбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Реанимация бўлими ҳамшираси. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
1290Loading...
21
Давоми👇 VI. “Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси” 1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси; 2-ўрин: Ибайжанова Мафтуна Иззатилло қизи — Фарғона вилояти Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмаси Қабул EMERGENSY DEPARTMENT бўлими ҳамшираси; 3-ўрин: Жўраева Зулхумор Холмурзаевна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез тиббий ёрдам Реанимация бўлими катта ҳамшираси. VII. “Йилнинг энг яхши катта ҳамшираси” 1-ўрин: Юсупова Зияда Сапарбаевна — Хоразм вилояти Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси; 2-ўрин: Зухурова Умида Исроиловна — Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси; 3-ўрин: Ядгарова Нигора Аҳматовна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Нейрореанимация бўлими катта ҳамшираси. VIII. “Йилнинг энг яхши дояси” 1-ўрин: Азизова Наргиза Тураевна — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси патронаж дояси; 2-ўрин: Хожаниязова Гулбазар Сагиевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси Туғуруқ бўлими дояси; 3-ўрин: Мирзолимова Маъмурахон Одиловна — Фарғона вилояти Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника “Қайима” оилавий шифокорлик пункти патронаж дояси. IX. “Йилнинг энг яхши тиббий лаборанти” 1-ўрин: Раҳманова Ҳурматой Илҳомжоновна — Андижон вилояти Улуғнор туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлими лаборанти; 2-ўрин: Қурбонова Анора Журақуловна — Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник лаборанти; 3-ўрин: Фозилова Наргиза Муҳиддин қизи — Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали Серологик лаборатория лаборанти. X. “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” 1-ўрин: Аҳмедова Шаҳло Абдумўминовна — Жиззах вилояти Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси; 2-ўрин: Ўрақова Нигора Норсаматовна — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси; 3-ўрин: Хабибова Муқаддас Келдибаевна — Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-сон оилавий поликлиникаси умумий амалиёт ҳамшираси. Давоми👇 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
1211Loading...
22
" Йилнинг энг яхши хамираси" номинацияси буйича республика танловида фахрли иккинчи ўринни Рахмонбердиева Алфия Таштемировна Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали Рентген эндоваскуляр жаррохлик бўлими ҳамшираси
3285Loading...
23
"ЙилнингЭнг яхши муолажа ва эмлаш хонаси хамшираси" наминацияси буйича республика танловида фахрли биринчи ўринни Қурбонова Феруза Абдувахобовна Наманган вилояти Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими ҳамшираси қўлга киритдилар
58613Loading...
24
"Энг яхши реанимация бўлими хамшираси" танловининг республика босқичида фахрли 3 ўринни Парпиева Арифахон Турсунбаевна Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали Реанимация бўлими ҳамшира
3073Loading...
25
Тошкентдан хушхабар Айни пайтда пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтаётган тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вилоят Кенгаши раиси Аббосхон Мамадалиевнинг хабар беришича Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали Рентген эндоваскуляр жаррохлик бўлими ҳамшираси Рахмонбердиева Алфия Таштемировна фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
2383Loading...
26
Media files
1521Loading...
27
Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, фидойи ўрта тиббиёт ходимларини Халқаро ҳамширалар куни билан муборакбод этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
1651Loading...
28
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири бошланди. Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади. "Кейинги йилларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаси", — деди у ўз табригида. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
1532Loading...
«Наманган халқаро гуллар фестивали ҳақида Европада ҳам билишади. Наманган гуллар шаҳри, тадбиркорлик ривожланган диёр сифатида донг таратган. Албатта, фестивалга борамиз. Келгуси фаолиятимда Ўзбекистон ҳақида материалларим орасида Наманганга алоҳида ўрин бўлади»,  - «Euronews» телеканали (Франция)  мухбири Галина Полонская. Полонская хоним,  «Олтин қалам»  XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинациясида ғолиблар қаторидан ўрин олди. Биз хорижлик ҳамкасбимиз билан суҳбатда бўлиб, уни Наманганга таклиф этдик.  Келгуси режаларни белгиладик. Хабарингиз бор, икки кундан сўнг 63-Халқаро гуллара фестивали старт олади.  19 май куни эрталаб Гуллар автопаради билан бошланадиган халқаро тадбир  23 июнга қадар 40 кун давом этади. Барчангизни,  Наманганга нафосат ва гўзаллик байрамига таклиф этамиз! Медиа Департамент
Show all...
01:51
Video unavailableShow in Telegram
🌹🌺 Наманган “Гуллар фестивали”га қандай тайёргарлик кўрди? Журналистлар ва блогерлар Наманган шаҳридаги кўринишларни овоза қилмоқда. Кўринг, завқланинг.
Show all...
Ён қўшни – жон қўшни ҚИРҒИЗИСТОНЛИК ОНАНИНГ ДИЛ ИЗҲОРИ Оналик бахтим ва қувончим бардавомлигига Ўзбекистон шифокорлари катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Сабаби ўғлим Содиқов Али соғлиғи турли сабаблар билан ёмонлашганда бир неча марта Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида даволатганман. Яқинда аллергия, кучли йўтал, нафас қисиш, истимадан оғир аҳволга тушиб қолди. Бу гал ҳам шу марказ нажоткорлари кор келди. Аллергология ва пульмонология бўлими мутахассислари дарҳол спирометрия текшируви, таҳлиллар ўтказишди. Зудлик билан муолажа бошладилар. Врачлар, ҳамширалар, кичик тиббиёт ходимлари бир вужудга айланиб, замонавий ускуна ва жиҳозлар ёрдамида кўрсатган тезкор малакали тиббий ёрдамлари билан фарзандим оғир ҳолатдан чиқди. Бир неча кун давом этган дори-дармон муолажаси ва замонавий юлайзер терапиясидан сўнг болам соғлиғи тамоман тикланди. Бўлим мудири олий тоифали врач Манзура Ҳожиматова, даволовчи шифокор Барно Абобакирова, катта ҳамшира Холида Фозилова, ҳамшира Саида Усмонова кабиларнинг фидойиликлари учун чексиз миннатдорман. Барча оналар ва болалар қатори бизни ҳам дори-дармон, хизматлар, ётоқ-жой, озиқ-овқатдан бепул баҳраманд этдилар. З.АМАНОВА, Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Олабуқа тумани фуқароси.
Show all...
❗️Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. 🔷 Унга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилган. ✅ Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдони бўлиб, маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бунда етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram