cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇 https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

Show more
Advertising posts
300
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-830 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР 16-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
60Loading...
02
РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар #Ҳаж_умра ❓CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Мабодо умра ёки ҳаж сафарига борга зиёратчилар равзага кира олмасалар ҳам мазкур ибодатларига ҳеч қандай нуқсон етмайди. Мадинаи мунавварада зиёратчиларга лозим бўлган муҳим амал жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар хоҳлаган пайтларида У Зотга салом бериш имконига эгалар. Шунингдек, Масжидун набавийда беш вақт жамоат намозларига қатнашиш, Қуръон тиловати, нафл ибодатлар ва зикрлар ҳам улкан фазилатли амаллар бўлиб, имкон қадар ушбу амалларни ҳам ғанимат билиш даркор. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
280Loading...
03
#Қурбонликка_оид_масалалар 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
390Loading...
04
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. ☪️Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) #ЖУМА MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
420Loading...
05
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. ❔Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. 🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД #zulhijja MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
431Loading...
06
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Улашинг: @diniysavollar
430Loading...
07
#Қурбонликка_оид_масалалар 14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
490Loading...
08
#Видео #намоз #такбир 🎙Такбири таҳримада қўллар қаергача кўтарилади? Ёрқин домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси. Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
530Loading...
09
#Қурбонликка_оид_масалалар 13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади. Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
550Loading...
10
Жаброил вафот этди Бир насроний (христиан) руҳоний доим бир мусулмон шайхнинг олдига келиб, уни насроний қилиш учун "Эй шайх, сен беш маҳал намоз ўқишлик ва бир ой рўза тутишлик билан вақтингни зоя кетқазаяпсан! Боз устига уни қилма, буни қилма деб ўз нафсингни қийнайсан...! Мен сенга булардан халос бўлиш йўлини кўрсатаяпман – мусулмончиликни ташла, насроний бўл, буларнинг ҳаммасидан қутиласан! Агар Аллоҳ таоло Ўз ўғлини бу дунёга юборганига ва у бизларнинг хатоларимиз сабаб вафот этганига иймон келтирсанг бас, буларнинг ҳаммасидан халос бўласан! Ишон! Аллоҳ (Ийсо алайҳис салом) ер юзига тушган ва хатоларимиз сабаб вафот этган, агар иймон келтирсанг жаннатга тушасан, деб даъват қиларди. Насроний бўлган руҳоний мусулмон шайхнинг олдига келиб юқоридаги сўзларни такрорлашдан чарчамасди. Шайх унга қандай жавоб бермасин, у қониқмасдан ўз сўзларини такрорлайверарди. Шайх эса унга муносиб жавоб беришни доим ўйлаб юрарди. Кунлардан бир кун мусулмон шайхда бир фикр туғилди, у ўз шогирдини чақириб, келишиб олди. Руҳоний одатига кўра яна шайхнинг олдига келиб даъват қила бошлади. Шунда шайхнинг шогирди келиб, шайхнинг қулоғига пичирлаб кетди. Шайх эса уввос солиб йиғлай бошлади. Руҳоний хайрон бўлиб сўради: - Тинчликми, нима бўлди? - Гапиришни хоҳламайман.. - Нима бўлди, айтақол.. - Жуда катта иш бўлди, деб ундан ҳам қаттиқ йиғлай бошлади. - Эй шайх ўзингни бос, нима бўлди, айтгин? - Ҳозир менга фаришта Жаброил вафот этгани ҳақида хабар беришди. Руҳоний ҳаҳолаб кулиб юборди ва деди: - Эй аҳмоқ, фаришта ҳам ўларканми?! Фаришталар ҳеч қачон вафот этмайди! - Мен сенга фаришта ўлди деб айтганим учун мени "аҳмоқ" деяпсан?! Ваҳоланки сен барча фаришталарни яратган зот, Аллоҳнинг вафот этишини қандай даъво қилаяпсан? Руҳоний ҳеч нарса деёлмай, лол бўлиб қолди... Аҳмад Дийдат Абдуллоҳ Камол таржимаси Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг https://t.me/meros_uz
630Loading...
11
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди manba: https://t.me/shmirziyoyev/22275 Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
671Loading...
12
🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. 📞 Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради. 🗣Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди. 😄Бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилгани таъкидланди. Ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди. Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигида зиёратчилар учун барча шароит яратилди. 🕋 Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади. 🖥 Бу каби эътибор ва шароитларни арабистонлик мутасаддилар ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва дуоларини изҳор этмоқдалар. 📖 Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган. 📞 Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди. 🟢Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. manba: https://president.uz/uz/lists/view/7285 #Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj #haj2024 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
610Loading...
13
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Маккада турган зиёратчи Тоифга борса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаждан қайтгандан кейинги маросимларга пули бўлмаса, сафарни кечиктириши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавоф намозини унутиб ўқимаган киши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Сочи калта ёки сочи йӯқ аёлларнинг эҳромдан чиқиши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Соҳиби узр одам қандай тавоф қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъйнинг бир юришини қилмаса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамдаги намозларда тасбиҳлар сонини кўпайтириш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёллар эҳром кийимларини алмаштириши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада саъй қилмасдан туриб сочини олдириб қўйса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта Умра ва Ҳаж қилганлар? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамда жаноза намози 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Масжидул Ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қизил денгизга борган одамга эҳром лозим бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мино ва Арафотда намоз тўлиқ ўқиладими ёки қаср қилинадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими? 💬Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
570Loading...
14
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ #қурбонлик #ҳаж ❓1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун (https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади. فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته “Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби). Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ. Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
580Loading...
15
#огоҳлик ❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiydan samosud ©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
641Loading...
16
#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъмин умматларидан катта гуноҳларни қилганлари тавбасиз ўтган бўлсалар ҳам дўзахда абадий қолмайдилар. Аммо имонли вафот этган бўлишлари шарт. Уларнинг ишлари Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола. Хоҳласа фазлу карами билан кечиб юборади. Хоҳласа адли билан азоблайди. Сўнг яна уларни ўз раҳмати ва улуғларнинг шафоати билан қутқариб, жаннатга дохил қилади. Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло ўзини таниб, имон келтирганлар билан инкор этганларни баробар қилиб қўймайди. Зеро, у мўъминларни дўст тутган. Бинобарин, уларни гуноҳларидан пок этиб, охири аҳли жаннат қилур. Илоҳо, қадамларимизни исломда собит этгин!". "Ақида матнлари" китобидан Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
660Loading...
17
#zikr Субҳаналлоҳ – Аллоҳ таолога энг севимли калима. Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар”. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
620Loading...
18
#Қурбонликка_оид_масалалар 12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
590Loading...
19
✅ Ҳаж масалалари ҳақида: 👉 Муҳрим эркакка тақиқланган нарсалардан муҳрима аёл ҳам қайтарилган. фақат, айрим либослар (масалан, тикилган кийимлар)мустасно 👉 Муҳрим эҳромда эканини била туриб, қасддан бирор жониворни овласа, унга жазо (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади 👉 Муҳрим овлаган овнинг жаримаси бир қўйдир https://t.me/meros_uz
570Loading...
20
«Meros.uz» каналига уланиш учун линкни босинг! ⬇️https://t.me/meros_uz
520Loading...
21
🌤 Ассаламу Алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин 🌱 ☘️ Қалбингиз иймонга ☘️ Уйингиз қувончга ☘️ Юзингиз нурга ☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин. 👉 https://t.me/meros_uz
631Loading...
22
#Қурбонликка_оид_масалалар 11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
610Loading...
23
МУСУЛМОНЛАРГА ОЗОР БЕРИШ ВА УЛАРНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни таҳқирламайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Сўнг: «Тақво манабу ердадир», дея кўксиларига уч марта ишора қилиб: «Кишининг мусулмон биродарини ҳақорат қилиши унинг ёмонлигига етарли далилдир», дедилар 📚 Имом Муслим ривояти. Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
580Loading...
24
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓1282-CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
590Loading...
25
#Қурбонликка_оид_масалалар 10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
631Loading...
26
«Meros.uz» каналига уланиш учун линкни босинг! ⬇️https://t.me/meros_uz
540Loading...
27
#Кун_ҳадиси: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ الْحُجَّاجُ وَالْعُمَّارُ وَفْدُ اللَّهِ إِنْ دَعَوْهُ أَجَابَهُمْ وَإِنْ اسْتَغْفَرُوهُ غَفَرَ لَهُمْ. رَوَاه ابْنُ مَاجَه Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳожилар ва умра қилувчилар Аллоҳнинг меҳмонларидир, агар Унга дуо қилсалар дуоларини қабул қилади, Ундан мағфират сўрасалар уларни мағфират қилади”(Ибн Можа роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган). Каналга уланиш учун босинг https://t.me/meros_uz
610Loading...
28
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃 Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲 👉 Уланинг☑️ 👉 https://t.me/meros_uz
590Loading...
29
🕌 КИМ БОМДОД НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИСА… Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар... 🖥 БАТАФСИЛ  MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1893Loading...
30
#мазҳаб #иқтибос “Омийлар модомики ижтиҳод мартабасида бўлмас экан, уларга муайян бир мазҳабга тақлид қилиш лозим бўлади. У хоҳ бошқа мазҳабни ўз мазҳаби билан тенг ва ё аржаҳ деб эътиқод қилсин, буни аҳамияти йўқ”. ©️Имом Жалолиддин Маҳаллий раҳимаҳуллоҳ 📚 “Жамъул-жавомеъ”нинг шарҳи (2-жилд, 440-бет) Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
641Loading...
31
​​ЎГАЙ ОНАНИНГ ҚИЗИГА УЙЛАНИШ МУМКИНМИ? #никоҳ ❓1281-CАВОЛ: Бир дўстимнинг отаси бир аёлга уйланган. Бу аёлнинг ўзи билан олиб келган қизи ҳам бор бўлиб, бирга яшашади. Дўстим шу қизга уйланса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дўстингизнинг ўгай онасининг қизи бошқа эркакдан бўлса, бу қиз дўстингизга номаҳрам бўлади ва шунинг учун ҳам унга уйланиши жоиз бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган: وَأَمَّا بِنْتُ زَوْجَةِ أَبِيهِ أَوْ ابْنِهِ فَحَلَالٌ “Отаси уйланган аёлнинг (бошқа эрдан бўлган) қизи ёки ўғли (билан никоҳланиш) ҳалолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
581Loading...
32
#Haj2024 😎 ҒАНИМАТ КУНЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
560Loading...
33
#Ҳадис #duo Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик... Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида: اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур» (Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар. Имом Термизий ривояти. #tonggi_duo MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
590Loading...
34
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? #ақида ❓1280-CАВОЛ: Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган: عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
590Loading...
35
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЁШ БОЛАЛАРГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛГАНЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ? ✅Фарзанд ҳаётимиздаги энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганда эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилар эди". 🌱Демак, орамизда ёш болаларнинг борлиги бу барчамиз учун Аллоҳнинг раҳмати экан. Буни асло унутмаслигимиз лозим. 🌙 Умму Холид ёшлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига боргани ҳақида сўзлаб беради. У Ҳабашистондан отаси билан бирга келган ва эгнига сариқ рангли кўйлак кийганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб: "Сана, сана (Ҳабашистон лаҳжасида "яхши" деган маънони англатади)" дедилар сўнгра қизалоқ билан кулишиб, ҳабаш лаҳжасида гаплашдилар. Чунки қизалоқ Ҳабашистонда туғилгани учун фақат шу лаҳжада гаплаша оларди. 🌻 Қизалоқ жажжи қўлларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўйлакларининг орқасига киритиб, чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган пайғамбарлик муҳрини ўйнай бошлади. Буни кўрган қизалоқнинг отаси қаттиқ танбеҳ берди. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни тинч қўй!" дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб унинг ҳаққига: "Кўйлакингни кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин. Кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин" деб дуо қилдилар. 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари сабабли ўша қизнинг умри узун бўлди. Эскиргунича чиройли кийимларни киярди, кейин янада чиройлисини сотиб оларди. 💬Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик болага қандай муносабатда бўляптилар. Жажжи қизалоққа қанчалик меҳрибонлик кўрсатдилар. Болаларнинг қизиқувчанлиги, ўйинқароқлигини яхши билганлар ва шунга муносиб жавоб қайтарганлар. Биз ҳам бундан ўзимизга ўрнак олишимиз керак. Зеро, бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга нисбатан муомаларига оид суннатлари, хулқларидан биридир... 🖥 БАТАФСИЛ  MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
591Loading...
36
Андижонлик ҳожилар Маккаю-Мукаррамада Шу кунларда Макка шаҳри Ҳажга келувчи зиёратчилар билан тўлмоқда. Бизнинг она Ватанимиздан ҳам минглаб ҳожиларимиз Мадинаи-Мунавварадан Макка шаҳри сари кўчиб ўтмоқдалар. Макка шаҳри меҳмонхоналари эса ҳожиларимизни қабул қилишликда давом этмоқда. Ҳар куни беш юз нафардан зиёд вилоятимиз ҳожиларини Макка шаҳридаги Al Ayam Elit меҳмонхонасига элликбошиларимиз томонидан қабул қилиб олинмоқда. Хозирги кунга келиб эса деярли вилоятимизнинг ҳамма ҳожилари Макка шаҳрига етиб келиб, меҳмонхонага жойлашиб бўлишди. Ҳожиларимиз даставвалги Умра ибодатларини адо этишиб, Шукроналик кайфияти ила Ватанимиз, ҳалқимиз ҳамда манашундай чиройлик шароитларни ҳожиларимиз учун яратиб берган Президентимиз ҳаққига дуои-хайрлар жам бўлдилар. Вакиллик матбуот хизмати ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz https://taplink.cc/muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari
710Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР 16-МАСАЛА: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг думи ёки думбасининг учдан биридан кўпроғи кесилган бўлса ёки туғма қулоқсиз бўлса ҳам қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аммо қулоқлари туғма кичик бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Битта қулоғи йўқ бўлса, ёки кесилган бўлса, уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар #Ҳаж_умра ❓CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Мабодо умра ёки ҳаж сафарига борга зиёратчилар равзага кира олмасалар ҳам мазкур ибодатларига ҳеч қандай нуқсон етмайди. Мадинаи мунавварада зиёратчиларга лозим бўлган муҳим амал жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар хоҳлаган пайтларида У Зотга салом бериш имконига эгалар. Шунингдек, Масжидун набавийда беш вақт жамоат намозларига қатнашиш, Қуръон тиловати, нафл ибодатлар ва зикрлар ҳам улкан фазилатли амаллар бўлиб, имкон қадар ушбу амалларни ҳам ғанимат билиш даркор. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 15-МАСАЛА: Қўй олти ойга тўлган ва семиз бўлса, яъни бир ёшли қўйларни ичида кичиклиги билинмайдиган даражада катта бўлса, қурбонлик қилиш жоиздир. Эчки ўн икки ойга тўлган бўлса, бир ёшга кирган бўлади ва уни қурбонлик қилиш жоиз. Аммо ундан кичиги қурбонликка ярамайди. Қора мол икки ёшга тўлган бўлса, яъни йигирма тўрт ойга тўлган бўлсагина қурбонлик қилишга яроқли бўлади. Ундан кичигини семиз бўлса ҳам, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Туя беш ёшга тўлган бўлсагина, қурбонлик қилиш мумкин. Ундан кичигини бўталоқ дейилади ва уни қурбонлик қилиб бўлмайди. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
00:21
Video unavailableShow in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. ☪️Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) #ЖУМА MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Show all...
juma tabrigi muslimuz111.mov2.97 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? 🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. ❔Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД #zulhijja MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Улашинг: @diniysavollar
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 14-МАСАЛА: Қўтос қора молнинг бир тури бўлгани учун, уни ҳам қурбонлик қилиш жоиздир. Йиртқичларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар бир ҳайвон ёввойи ва хонаки ҳайвонлардан туғилган бўлса, онасига қаралади. Агар онаси хонаки бўлса, хонакини ҳукмида бўлади. Акс ҳолда ёввойи ҳисобланади ва уни қурбонлик қилиш жоиз эмас. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
11:10
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #намоз #такбир 🎙Такбири таҳримада қўллар қаергача кўтарилади? Ёрқин домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
Takbiri_tahrimada_qo'llar_qayergacha_ko'tariladi_tez_tg.mp417.74 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар 13-МАСАЛА: Бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга васият қилган, аммо қўй ёки мол ёки туя сўйишни таъйин қилмаган бўлса, унинг номидан бир қўйни қурбонлик қилинади ва унинг ҳаммасини садақа қилинади. Аммо бир киши ўз номидан қурбонлик қилишга бошқасини вакил қилса, лекин қандай ҳайвонлигини таъйин қилмаса, у ҳолда унинг номидан қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Яъни мазкур ҳолатда вакил қилувчидан сўраб, у айтган ҳайвонни сўйиши лозим бўлади (“Бадоеъ”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
Жаброил вафот этди Бир насроний (христиан) руҳоний доим бир мусулмон шайхнинг олдига келиб, уни насроний қилиш учун "Эй шайх, сен беш маҳал намоз ўқишлик ва бир ой рўза тутишлик билан вақтингни зоя кетқазаяпсан! Боз устига уни қилма, буни қилма деб ўз нафсингни қийнайсан...! Мен сенга булардан халос бўлиш йўлини кўрсатаяпман – мусулмончиликни ташла, насроний бўл, буларнинг ҳаммасидан қутиласан! Агар Аллоҳ таоло Ўз ўғлини бу дунёга юборганига ва у бизларнинг хатоларимиз сабаб вафот этганига иймон келтирсанг бас, буларнинг ҳаммасидан халос бўласан! Ишон! Аллоҳ (Ийсо алайҳис салом) ер юзига тушган ва хатоларимиз сабаб вафот этган, агар иймон келтирсанг жаннатга тушасан, деб даъват қиларди. Насроний бўлган руҳоний мусулмон шайхнинг олдига келиб юқоридаги сўзларни такрорлашдан чарчамасди. Шайх унга қандай жавоб бермасин, у қониқмасдан ўз сўзларини такрорлайверарди. Шайх эса унга муносиб жавоб беришни доим ўйлаб юрарди. Кунлардан бир кун мусулмон шайхда бир фикр туғилди, у ўз шогирдини чақириб, келишиб олди. Руҳоний одатига кўра яна шайхнинг олдига келиб даъват қила бошлади. Шунда шайхнинг шогирди келиб, шайхнинг қулоғига пичирлаб кетди. Шайх эса уввос солиб йиғлай бошлади. Руҳоний хайрон бўлиб сўради: - Тинчликми, нима бўлди? - Гапиришни хоҳламайман.. - Нима бўлди, айтақол.. - Жуда катта иш бўлди, деб ундан ҳам қаттиқ йиғлай бошлади. - Эй шайх ўзингни бос, нима бўлди, айтгин? - Ҳозир менга фаришта Жаброил вафот этгани ҳақида хабар беришди. Руҳоний ҳаҳолаб кулиб юборди ва деди: - Эй аҳмоқ, фаришта ҳам ўларканми?! Фаришталар ҳеч қачон вафот этмайди! - Мен сенга фаришта ўлди деб айтганим учун мени "аҳмоқ" деяпсан?! Ваҳоланки сен барча фаришталарни яратган зот, Аллоҳнинг вафот этишини қандай даъво қилаяпсан? Руҳоний ҳеч нарса деёлмай, лол бўлиб қолди... Аҳмад Дийдат Абдуллоҳ Камол таржимаси Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг https://t.me/meros_uz
Show all...
Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇

https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi