cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Meros.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Булоқбоши тумани "Қирғизбой" жоме масжидининг расмий, диний-ижтимоий, маърифий канали. Канал манзили 👇👇👇 https://t.me/+6ozuPEH9ZT05ODVi

Show more
Advertising posts
312
Subscribers
No data24 hours
+37 days
-630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ – ЖАННАТ! #Янги_лойиҳа 🗣Muslim.uz порталида “Ҳаж – 2024” мавсуми арафасида “Ҳажнинг мукофоти – жаннат!” номли янги рукн иш бошлади. Янги лойиҳада 🟢ҳажнинг фазилати ва 🤲уни бажаришга қодир бўлган 🌙мўмин-мусулмонларга ваъда қилинган ажру мукофотлар, 🕋🌙 ҳажнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари ҳақидаги туркум суҳбатлар, ❔ шаръий савол-жавоблар, ⚡️ сара мақолалар, 🔖турли қўлланма ва 📢 сўнгги янгиликлар бериб борилади. ☪️Ушбу дастурларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етук уламолари ва малакали мутахассислари фаол иштирок этади.
Ҳаж ибодати тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”, дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
🕋 Мабрур ҳаж – риё ва гуноҳ ишлардан холи бўлган, сахийлик ва ҳусни хулқ ила адо этилган ибодат экани, ушбу улуғ амални бажарадиган одам жаннатга эришиш учун мислсиз катта имкониятга эга бўлиши баён этилган. 🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
00:37
Video unavailableShow in Telegram
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Show all...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Сенинг ҳидоят топишингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бор умрларини сарфладилар. Сен ҳам жума оқшоми ва кундузида у зотга салавот айтишга бироз вақтингни сарф қилгин!
🤲 Аллоҳим, намоз ўқувчилар, рўза тутувчилар, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар ва Ислом сўзини талаффуз қиладиганлар сонича Набийинг ва Расулингга салавоту дурудлар бўлсин! 🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ
🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.
☪️ Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.
🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
01:28
Video unavailableShow in Telegram
Show all...
СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ? #таҳорат ❓1260-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди. Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган: مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان “Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган” Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

00:03
Video unavailableShow in Telegram
🤲 ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ... 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ". 📃 Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман". 🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар. 🗣 Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин! #duo #yomgir MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
​​ҲАЖ УЧУН ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО МАСЖИДИДАН ЭҲРОМ БОҒЛАШ КЕРАКМИ? #Ҳаж_умра ❓1259-CАВОЛ: Ҳаж вақтида Мадинадан умрага эҳром боғлаб Маккага бориб умра қилинади. Ҳаж вақти келганда Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғланмайди. Агар ўша ерга бориб, ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, гуноҳкор бўлади ва ҳали амалларга киришмаган бўлса, Масжидул ҳаром ёки унинг атрофидан қайта эҳром боғлайди. Агар амалларга киришиб қўйган бўлса, қилган иши учун истиғфор айтади ва бир қўй сўяди. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: فلو عكس فأحرم للحج من الحل أو للعمرة من الحرم لزمه دم إلا إذا عاد ملبيا إلى الميقات المشروع له كما في اللباب وغيره “Зиёратчи эҳром боғлашда тескари иш қилса, яъни ҳаж учун Ҳилл(ҳарам чегарасидан, масалан, Оиша розияллоҳу анҳо масжиди)дан эҳром боғласа ёки умра учун ҳарам ичидан эҳром боғласа, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ҳаж ёки умранинг ўзига тегишли бўлган мийқотга қайтиб, қайтадан эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. “Лубоб” ва бошқа китобларда шундай дейилган”. “Ғунятун носик” китобида ёзилишича: لو أحرم الحلي من الحرم للحج أو الحرمي من الحل فعليه الإثم والدم فإن عاد قبل شروعه سقط وإن عاد بعده بأن طاف الحلي شوطا أو وقف الحرمي بعرفة لا يسقط “Ҳилл(мийқот билан ҳарам орасидаги ҳудуд)да яшовчи киши ҳаж учун ҳарамдан ёки ҳарамда турган киши Ҳиллдан ҳаж учун эҳром боғласа, гуноҳкор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Амалларга киришишдан аввал махсус мийқотга қайтиб эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. Аммо Ҳиллдаги киши тавофни бир айланишини қилган, ҳарамда турган киши Арафотда туриб қўйгандан кейин мийқотга қайтиб борса ҳам жонлиқ соқит бўлмайди”. Юртимиздан бораётган ҳожилар асосан таматтуъ ҳажини қиладилар. Яъни Мадинадан аввал умрага эҳром боғлаб, Маккага бориб умра қиладилар. Умрани тугатгач, эҳромдан чиқиб, ҳаж кунлари келишини кутиб турадилар. Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни ҳаж учун меҳмонхона ёки масжидул ҳаромдан эҳром боғлайдилар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

​​“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни васият қилган кишининг саломини У зот алайҳиссаломга етказиши керак. Етказишда: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом” ёки “Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ўғли фалончи сизга салом айтди”, дейди. Ривоятда келишича, Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиш учун Шомдан Мадинаи мунавварага одам юборар экан. Кимнинг мазкур шаклда салом етказишга вақти зиқлик қилса, вақтидан келиб чиқиб, мумкин бўлганича (қисқа тарзда) саломни етказади. Ўтган салафи солиҳлардан ҳам ўта қисқа тарзда салом етказганлари нақл қилинган” (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРИШ #Умра #салом ❓1259-CАВОЛ: Умрага кетаёган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бизнинг номимиздан салом айтиб қўйинг, деб бўлмайдими? Яқинда шундай гап эшитдик. Чунки саҳобалардан бундай иш содир бўлмаган, деб айтишяпти 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш жоиз, ҳатто мақталган амал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг қайсидир амални қилмаганлари шу ишнинг нотўғри эканига далил бўлмайди. Бирор амалнинг ҳаром ёки макруҳ бўлиши учун алоҳида далил келган бўлиши керак. Тўрт мазҳаб уламолари бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юборишни жоиз ва мақталган амал, деб айтишган. Моликийлардан аллома Зарқоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: فإن أوصاه أحد بإبلاغ السّلام إلى النبيّ صلى الله عليه وآله وسلم بأن قال الموصي: قل: السلام عليك من فلان، أو سلم لي عليه صلى الله عليه وآله وسلم، وتحمل ذلك، ورضي به، وجب عليه إبلاغُهُ؛ لأنه أمانةٌ يجبُ أداؤُها، فليقل: "السَّلامُ عليكَ يا رسُولَ الله مِن فُلَان “Ким зиёратга кетаётган бир кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Сизга фалончидан салом денг” ёки “Менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, деса ва зиёратчи рози бўлиб, салом айтишни зиммасига олса, унинг саломини етказиши вожиб бўлади. Чунки бу адо қилиш вожиб бўлган омонат бўлиб қолади. У “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончидан салом”, дейди” (“Ал-Мавоҳибул ладуния” китоби). Шофеъийлардан аллома Нажмиддин Ғаззий “Ҳуснут танаббуҳ лима варода фит ташаббуҳ” китобида бундай деган: وحملُ الإنسانِ السلامَ عليه أمانةٌ يتعيَّن على حاملها تأديتُها، وتحمُّلُ الزوارِ السَّلامَ إليه صلى الله عليه وآله وسلم محبوبٌ مقبولٌ فعله العلماءُ والصَّالِحُون “Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни бўйнига олса, бу адо этиш лозим бўлган омонатга айланади. Зиёратга бораётган кишининг бошқалар номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом олиб кетиши маҳбуб ва мақбул амал бўлиб, уламо ва солиҳ зотлар буни қилганлар”. Ҳанбалийлардан аллома Руҳайбоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: "وإذا أوصَاهُ أحدٌ بالسّلام، فليقل: السلامُ عليك يا رسول الله، من فلان بن فلان، ويُبَلِّغُهُ وجوبًا إنْ تَحَمَّله؛ ليخرج من عُهْدَتِه" “Бир киши бошқа зиёратга бораётган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни тавсия қилса, зиёратчи: “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом бўлсин”, деб айтсин. Салом айтишни бўйнига олган кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиши вожибга айланади. Салом айтиши орқали зиммасидаги вожибдан қутилади” (“Матолиб улин нуҳа” китоби). Демак, зиёратга отланаётган кишига: “Бизнинг номимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, дейиш асло хато эмас, балки мандуб амал саналади. Қолаверса, бу яқинда пайдо бўлиб қолган иш эмас, балки қадимдан уламолар ва солиҳ зотлар қилиб келаётган амал саналади. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан саналган Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: وَلْيُبَلِّغْ سَلَامَ مَنْ أَوْصَاهُ بِتَبْلِيغِ سَلَامِهِ فَيَقُولُ : السَّلَامُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ مِنْ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ أَوْ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ يُسَلِّمُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ .يُرْوَى أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ رَحِمَهُ اللَّهُ كَانَ يُوصِي بِذَلِكَ وَيُرْسِلُ الْبَرِيدَ مِنْ الشَّامِ إلَى الْمَدِينَةِ الشَّرِيفَةِ بِذَلِكَ وَمَنْ ضَاقَ وَقْتُهُ عَمَّا ذَكَرْنَاهُ اقْتَصَرَ عَلَى مَا يُمْكِنُهُ. وَعَنْ جَمَاعَةٍ مِنْ السَّلَفِ الْإِيجَازُ فِي ذَلِكَ جِدًّا
Show all...