Гуллар Олами
Open in Telegram
🪴Хона гуллари хақида энг фойдали ва зўр канал. Каналда хамма Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумот бериб борамиз. Оптом нархларда гуллар. Ўзбекистон бўйича доставка бор. ☎️+998933704204
Show more5 963
Subscribers
No data24 hours
-457 days
-24730 days
Posts Archive
5 963
🍀Бугун Худо хоҳласа, КРОТОН парвариши ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Расмда. 🪴🍀Croton Petra. Кротон сорти Петра.
✔️Петра бу парвариш учун осон сортҳисобланадии.
❗️Қадрдонлар Хона гулларининг парвариши ҳақида маълумот беришимизда, шу гулнинг осон сортлари ҳақида ҳам ✍️ маълумот берамиз. Фикр яхши бўлса битта 👍.
Чунки ҳамма гулларнинг ичида бизнинг иқлимда умуман парвариш қилиб бўлмайдиган сортлари бор. Кротонда ҳам худди шундай.
@Gullarr_olam1
5 963
✔️БУ НАРСАЛАРНИ ХАМ ИССИҚДАН ВА ҚУЁШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ.
🍀Гул ишқибозларининг хонадонида ортиб қолган тупроқ, тупроқ учун қўшимчалар, озуқалар ва дорилар албатта топилади.
☀️🍀Бу нарсаларни ёзда тўғри жойда ва шароитда сақлаш жуда муҳим.
🪴Тупроқ ва асосан озуқалар иссиқ, қуёш таъсиридан хусусиятини ва кучини жуда тез йўқотади.
✔️ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК❓
ТУПРОҚ:
🌱Мисол учун Универсал тупроқ харид қилгансиз ва маълум қисми ортиб қолди. Энди бу тупроқни тўғри сақлаш керак.
🌱Тупроқни нотўғри сақласангиз майда қора пашша тухум қўйиб кетиши мумкин ёки тупроқ хусусиятини, кучини йўқотиши мумкин.
✔️🪴Ортиб қолган тупроқни ўзининг идишига солиб, оғзини ёпиб салқинроқ, қоронғироқ ва қуруқ жойда сақлаш керак.
✔️🪴Яхши тупроқларнинг таркибига моддалар, витаминлар, фойдали бактериялар қўшилган бўлади. Шуларни асраш учун шундай шароит шарт, бўлмасам оддий тупроққа айланади.
🪨ТУПРОҚ УЧУН ҚЎШИМЧАЛАР:
🪨Мисол учун тупроққа қўшиш учун Перлит, Вермикулит, Цеолит, Диатомит,.... харид қилгансиз ва маълум қисми ортиб қолди.
🪨Қўшимчаларни қуруқ жойда сақлаш жуда муҳим, бу нарсалар ўзига нам тортса хусусиятини йўқотиши мумкин.
✔️🪨Қўшимчаларнинг энг муҳими қуруқ жойда сақланг, зах жой бўлмайди.
ОЗУҚАЛАР:
🪴Хона гуллари учун озуқа, менимча, ҳамма хонадонда бор.
🪴Ҳар қандай озуқаларни ёзда салқинроқ, қоронғироқ ва қуруқ жойда сақлаш жуда муҳим. Асосан кимёвий озуқалар жуда иссиқдан, қуёш таъсиридан ва намликдан хусусиятини, кучини йўқотади.
✔️🪴Энг зўр маслаҳат ёзда озуқаларни қора пакетга солиб, салқинроқ, қуёш умуман тушмайдиган ва қуруқ жойда сақланг. Шунда озуқаларни йиллаб ишлатсангиз бўлади.
💊ХАР ХИЛ ДОРИЛАР:
💊Хона ишқибозлари хонадонида ҳеч бўлмаса бир дона Эпин ёки HB-101 ёки Актара албатта бўлади.
💊Бу нарсаларни ҳам ёзда тўғри сақлаш жуда муҳим. Асосан суюқ шаклдагиларни.
💊Мисол учун Эпин ва Циркон ҳаттоки кучли ёруғликдан ҳам хусусиятини йўқотади.
✔️💊Шу учун бундай дориларни қора пакетга солиб, иложи бўлса музлаткич эшигида сақлаш керак, музлаткич эшигида ҳарорат ўртача +16 бўлади.
✔️💊Энг камида қора пакетга солиб салқинроқ, қоронғироқ ва қуруқ жойда сақланг.
❗️✍️ Қадрдонлар яна бир маслаҳат: Агар сотувдаги озуқа ва дорилар қуёшда турган бўлса, харид қилманг, бу нарсалар катта эҳтимол фойда бермайди. Кейин ҳайрон бўламиз нега Актара ишламади, нега Цитокининовая паста ишламади деб.
@Gullarr_olam1
5 963
🚿ЧЎМИЛТИРИШ.
💦Ёзда Хона гулларини 15-20 кунда бир илиқ сувда чўмилтириб туринг, иложи бўлса баргларини юмшоқ нарса билан артиб чўмилтиринг. Бу ҳар томонлама жуда фойдали.
💦Иложи бўлса бир гал оддий сувда, бир гал совунли сувда чўмилтиринг.
💦Асосий фойдаси:
✔️Барглари кирдан, чангдан, ёғдан тоза бўлади.
✔️Артиб чўмилтириш бу зараркунанда хашоратлардан энг зўр ҳимоя. Асосан Ўргимчак канадан.
✔️Чўмилтириш ўсимлик ўсишини, шохлашини қўзғатади.
✔️Ва чўмилтириш ўсимлик танаси иссиқда йўқотган сувни ўрнини қоплаб туради.
❌🚿МУҲИМ:
♦️Қуёшда ва ўсимлик танаси қизиб турганда чўмилтирманг.
♦️Жуда иссиқ ва совуқ сувда чўмилтирманг.
♦️Чўмилтирганда тупроғини ҳўл, ботқоқ қилиб ташламанг, сувни кўтармайдиган Хона гуллари чириб кетиши мумкин, мисол учун Суккулентлар.
🚿Хамма Хона гулларини чўмилтириш мумкинми❓
♦️🍂Барги силлиқ бўлган Хона гулларини қўрқмасдан чўмилтириш мумкин.
♦️💦Барги духоба (майда тукли) Хона гулларини чўмилтириш мумкин эмас. МУМКИН ЭМАС.
♦️🌵Кактусларни чўмилтириш шарт эмас, керак эмас.
♦️🌷Гуллаб турган Хона гулларини чўмилтириш мумкин. Лекин гулига кўп сув тегмаган маъқул, гули чириб қолиши ёки ҳолати ўзгариши мумкин.
@Gullarr_olam1
5 963
☀️🌡Иккинчи йўли бу ҳар куни Хона гулларига сув пуркаб туриш.
☀️🌡Ёзнинг иссиқ ва қуруқ ҳавосида Хона гулларимиз танасидаги суюқликни йўқотади ва шунинг ҳисобига ҳолати ёмон томонга ўзгаради. Бу ҳақида тепада батафсил маълумот бердик.
☀️🌡Бундай ҳолатларда ёрдам беришнинг 3 та йўли бор:
1️⃣Увлажнитель воздухани ишлатиш. ✔️Бу ҳақда маълумот бердик.
2️⃣Ўсимликни сув устига қўйиш ёки олдига идишларда сув қўйиш. ✔️Бу хақида ҳам маълумот бердик.
3️⃣Ўсимликка ҳар куни сув пуркаб туриш ва вақти-вақти билан чўмилтириб туриш. ✔️Энди шу ҳақда маълумот берамиз, бунинг ҳам муҳим қоидалари бор.
💦СУВ ПУРКАШ.
💦 Ёзда иложи бўлса Хона гулларига камида икки маҳал сув пурканг. Эрта саҳарда ва кечки пайт.
🐜Баргларнинг устига сув пуркасангиз, ўсимлик иссиқда йўқотган сув ўрнини қоплаб туради. Ўсимликлар барг орқали ҳам сувни ўзлаштиради.
❌☀️💦МУҲИМ: Қуёшда ва ўсимлик танаси иссиқ бўлганда сув пуркаманг. Бўлмасам ёки барглари куяди, ёки ўсимликда стресс бўлади.
✔️💦Агар ўсимлик салқин жойда турса, танаси иссиқ бўлмаса пешинда ҳам сув пуркаса бўлади.
💦Ҳамма Хона гулларига сув пуркаш мумкинми?
🍂Баргининг усти силлиқ бўлган Хона гулларига қўрқмасдан сув пуркаса бўлади. Деярли 80% хона гулларининг барги силлиқ бўлади.
💦Баргининг усти духоба (майда тукли) бўлган Хона гулларига эҳтиёткорлик билан сув пуркаш керак. Тепароқдан, майда қилиб, номига пуркаш керак. Духоба баргли Хона гулларига кўп сув пуркаса чириб кетиши мумкин.
💦Духоба баргли бу мисол учун Фиалка, Глоксиния, Стрептокарпус, Пеларгония ва айрим Бегония, Пеперомия, Пелея,....сортлари.
🌵🌿Кактус ва Суккулентларга умуман умуман сув пуркаш шарт эмас, ўзи бу ўсимликларда ёзда муаммо бўлмайди. Мисол учун бу Алоэ, Сансевиерия, Замиокулькас, Крассула, Молочай, Каланхоэ,......
🪴Ва иложи бўлса 5-7 кунда бир стрессни олдини оладиган, иммунитетни оширадиган дорилар билан сув пурканг. Табиий, органик дорилар билан, бундай дорилар кўп. Мавзуни охирида алоҳида маълумот берамиз.
🚿Энди қисқача чўмилтириш ҳақида, бунинг ҳам муҳим қоидалари бор.....💦
@Gullarr_olam1
5 963
+2
🔼Тепада Хона гулларини иссиқдан қутқаришнинг осон йўли ҳақида айтиб ўтдик.
💧🌡 Увлажнитель бўлмаса ҳам Хона гулларимиз атрофидаги ҳаво намлигини ошириш мумкин. 2 та йўли бор.
1️⃣Биринчи йўли ўсимликни сув тўлдирилган идишни устига қўйиш. Расмларда кўрсатилган.
✔️Мисол учун:
♦️Бир каттароқ ва чуқурроқ идишни оласиз.
♦️Ичига бир 10 см майда тош ёки керамзит соласиз.
♦️Ва кейин идишга сув соласиз, сув тошнинг сатҳидан озроқ пастда бўлсин.❕Мисол учун тошни 10 см қалинликда солсангиз, сувни 8-9 см қуясиз.
♦️Ва кейин шу тош, сув солинган идишнинг устига Хона гулингизни қўясиз.❕Тагидаги тарелкаси билан қўясиз, бўлмасам тувак тагидаги тешиклардан сувни шимиб чириб кетиши мумкин.
♦️Идишдаги сув буғланиб камайса тўлдириб туриш эсдан чиқмасин.
❗️💦Бу намликни оширишнинг жуда самарали ва фойдали йўли. Идишдаги сув буғланиб атрофидаги намликни ошириб туради. Ва шунинг ҳисобига ўсимлик атрофидаги ҳаво намлиги юқори бўлади. Ўсимлик танасидаги суюқликни йўқотмайди.
❗️Қадрдонлар бу ишни ҳамма Хона гулларига қилиш керак эмас.
❌Мисол учун Кактус ва Суккулентларга бу керак эмас, бу ўсимликлар ёзда ўзини яхши ҳис қилади.
❌Ўзини яхши ҳис қилиб турган Хона гулларига шарт эмас.
✔️Бу асосан иссиқдан ҳолати ўзгарган, барглари қуриган Хона гуллари учун жуда муҳим. Мисол учун Калатея иссиқда қийналяптими, шу Калатеяга қилинг.
✔️Асосан Фиалка, Калатея, Кротон, Антуриум, Спатифиллум, Алоказия, Филодендрон, Аглаонема, Гардения, Сингониум,...... учун жуда муҳим, бу гуллар юқори намликни яхши кўради.
✔️Бу деярли харажатсиз ва самарали йўли. Албатта, ёзда шу ишни қилинг ёки ҳеч бўлмаса ўсимлик олдида тоғорачада сув турсин.
☀️🌡Иккинчи йўли ҳам жуда самарали, фақат қисқа муддат ишлайди, лекин.......⤵️
@Gullarr_olam1
5 963
+1
☀️🌡 Иссиқ ҳарорат ва қуруқ ҳаводан қутқаришнинг биринчи йўли бу Кондиционер ва Увлажнитель ишлатиш.
🔺Гуллар турадиган хонада Кондиционер ҳароратини 24 даражага қўясиз.
🔺Ва Увлажнитель воздухани 60% га қўясиз.
✔️Шунда хонада ҳарорат +24 ва ҳаво намлиги 60% бўлади, бундай шароитда Хона гулларингиз мазза қилиб ўсади.
❌Албатта, бу катта харажат, катта бўлмаса ҳам ортиқча харажат. Асосан хозир лимитда.
✔️Лекин шароитингиз бўлса, бу энг осон ва самарали йўқ.
🏡🏡Мисол учун, бир кун келиб ноёб гулларга жуда қизиқиб кетсангиз. Ноёб Каладиум, Алоказия, Антуриум, Аглаонемаларни боқсангиз. Хона гулларингиз учун алоҳида хона ёки оранжерея қурдирсангиз Кондиционер ва Увлажнитель воздухани ишлатишингиз шарт бўлади. Бундай қизиқишда бу нарсаларсиз бўлмайди, иложи йўқ. Ҳаммамизни шу кунларга етқизсин.
☀️🌡 2 йўли осонроқ, тўғрироғи харажати камроқ. Фақат озроқ меҳнат талаб қилади.
@Gullarr_olam1
5 963
☀️🌡 Ўзи Хона гуллари учун энг қийин пайт бу ёз. Асосан чилла оралиғи қийин ҳисобланади, 15 июндан то 15 августгача.
☀️Бу пайт иссиқ ва қуруқ ҳаво таъсиридан Хона гулларимиз кўп суюқлик йўқотади. Танасидан, баргларидан кўп суюқлик буғланиб кетади ва ўсимлик ёмон томонга ўзгаришни бошлайди.
❗️Ёзда ҳамма муаммо шундан. Ўсимлик танасидан кўп сув йўқотади ва сув ўрнини тўлдира олмайди.
☀️Иссиқнинг ўзи жуда катта муаммо эмас, энг катта муаммо бу қуруқ ҳаво. Қуруқ ҳаво ўсимликдаги намликни тортиб олади.
🌱Жуда кўп Хона гуллари иссиқ ҳароратни ва нам ҳавони яхши кўради. Ҳаво намлига 60% ва ундан юқорини яхши кўради. Мисол учун ҳозир Голландия, Хитой, Таиландда ҳаво намлиги ўртача 60%-80%.
🔔Қадрдонданлар тушунарли бўлиши учун бир мисол келтираман:
🇺🇿🇹🇭Ҳозир Ўзбекистон ва Таиландда ҳаво ҳарорати деярли бир хил, ўртача +30+35 иссиқ.
🇺🇿Лекин ҳозир Ўзбекистонда ҳаво намлиги кундузи 20%-25%, кечки пайт 30%-35%.
🇹🇭Таиландда бўлса, ҳаво намлиги кундузи 65%-70%, кечки пайт 80%-85% бўлади. Фарқ жуда катта.
🇹🇭Таиландни мисол келтиришимиздан сабаб Таиланд жуда кўп Хона гулларини юрти ҳисобланади. Ва Таиландда дунёдаги энг катта Хона гулларининг бозорлари жойлашган. Ўзи бир шу ҳақида хам мавзу қиламиз, Таиландга борсангиз керак бўлади. Таиланддан Хона гулларини тупроғи билан олиб келиш мумкин эмас, Таиланд тупроғини аэропортдан ўтқизмайди.
🇺🇿Лекин ўзимизни юртдан қўймасин, мавзуга қайтамиз. Шу 2 ойда бизнинг асосий мақсад Хона гулларимиз учун қуруқ ҳаво таъсирини камайтириш. Буни 2 та йўли бор.⤵️
@Gullarr_olam1
5 963
НЕГА ХОНА ГУЛЛАРИМИЗ ЁЗДА ҚИЙНАЛАДИ❓
☀️🌡Қадрдонлар юртимизда чилла бошланди ва бу мавзу ҳозирги пайтда жуда долзарб. Изоҳларда ҳам "гулимни ҳолати ёмон томонга ўзгаряпти" деган мурожаатлар кўп.
🍀Нега иссиқда Хона гулларимизни кўриниши ўзгаришни бошлайди❓
✔️Ўзи бизнинг юртимизда ҳаво жуда қуруқ, қуруқ ҳаво ва иссиқ бирга келганда ўсимлик танасидаги суюқликни тез йўқотади. Ичган сувдан кўра танасидан буғланиб кетадиган сув кўпроқ бўлади.
✔️Шу сабабдан Хона гулларимизнинг кўриниши кескин ўзгаришни бошлайди, касалликларга мойиллиги ошади ва ўсишдан тўхтайди.
🌱Қуруқ ва иссиқ ҳавода хона гулларимизда қандай ўзгаришлар кузатилиши мумкин❓
♦️Баргларини ташлаб юбориши мумкин, яъни барглари шалпайиб қолади.
Баргларининг чети сарғайиши, қуриши мумкин.
♦️Ўсимлик куч тежаши учун баргларини тўкиши мумкин.
♦️Ўсимлик куч тежаши учун ғунча ва гулларни тўкиши мумкин.
♦️Ўсимлик ўсишдан, ривожланишдан тўхтайди.
♦️Ҳар хил касалликлар ва хашоратлар ёпишиши мумкин. Мисол учун Унсимон шудринг касаллиги ва Ўргимчак кана хашорати айнан шу шароитда пайдо бўлади.
✔️Қадрдонлар бундай ҳолатларда биз албатта Хона гулларимизга ёрдам беришимиз керак. Яъни танасидаги сув буғланиб кетишини камайтиришимиз ва иммунитетини оширишимиз керак. Бу Худо хоҳласа қийин эмас. Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз. ⤵️
@Gullarr_olam1
5 963
❓ЁЗДА ЭНГ КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР.
✔️Обуначиларимиз ёзда энг кўп берадиган саволлар ва шу саволларга қисқача жавоб.
1️⃣🎍 Ёзда Хона гулларининг тупроғини ёки тувагини алмаштирса бўладими❓
✔️Албатта бўлади. Фақат иложи бўлса эски тупроғини бузмасдан алмаштиринг. Расмда кўрсатилган.
Шунда ўсимликада стресс бўлмайди ва янги жойга тез кўникади.
2️⃣🪴 Ёзда Хона гулларига озуқалар берса бўладими❓
✔️ Албатта бўлади. Ёз бу ўсимликларни фаол ўсадиган пайти, бу пайт озуқа жуда муҳим.
3️⃣🌱 Ёзда Хона гулларини кўпайтириш мумкинми? Қаламча қилиш❓
❌Йўқ. Иссиқда кўпайтириш жуда қийин. Натижа қилиш қийин.
4️⃣✂️ Ёзда Хона гулларини кесса бўладими❓
❌Йўқ. Иссиқда кесилган жойидан касал бўлиш эҳтимоли юқори.
5️⃣💧Ёзда Хона гулларини чўмилтириш, устига сув пуркаш мумкинми❓
✔️Албатта мумкин. Фақат барглари қизиб турган гулларга сув сепманг. Ва қуёшда сув сепманг. Иложи бўлса бу ишларни шомдан кейин ёки эрта тонгда қилинг.
6️⃣🍀 Ёзда ҳар қандай Хона гулларини ташқарига олиб чиқса бўладими❓
✔️Албатта бўлади. Ҳар қандай Хона гулларини ташқарига олиб чиқса бўлади, фақат қуёшга қўймасангиз бўлди.
7️⃣ Ёзда ҳовлига ҳар хил дарахтлар, буталар, гул кўчатлар экиш мумкинми❓
✔️ Албатта мумкин. Фақат ўзининг эски тупроғини бузмасдан, шу тупроқ билан экасиз. Ва албатта кечки пайт экинг, қуёш йўқлигида. Эккандан кейин камида 10-15 кун кучли қуёшдан тўсиш керак ва кўпроқ сув бериш керак.
❌Агар ўсимлик очиқ илдизли бўлса, ёзда экмаган маъқул. Яъни илдизида тупроғи йўқ кўчатни ёзда экманг.
@Gullarr_olam1
5 963
+1
🍀🦟КУНЛАР ИСИГАНДА ЭНГ КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАРДАН БИРИ.
✉️САВОЛ:
Хона гулларида пайдо бўладиган қора майда пашшадан (Сциарида) қандай қутилса бўлади❓
Уй шароитида қора майда пашшадан қандай қутулса бўлади❓
✔️ЖАВОБ:
Хона гулларида пайдо бўладиган қора майда пашшадан уй шароитида қутулишнинг энг зўр йўли бу чеснокни кукуни. Озиқ-овқат дўконларида сотиладиган почкали чеснокни кукуни.
🪴🦟Хона гулларида пайдо бўладиган қора майда пашшага қарши курашиш шарт эмас, пашша асосий душман эмас. Асосий душман пашшани тупроқдаги личинкаси (болалари).
🪴🦟Тупроқдаги личинкасини ўлдирса, тупроқда кўпайишини тўхтатса бўлди. Учиб юрган пашшалар ўзи 2-3 кунда қирилиб кетади, умри 2-3 кун.❗️🚫ЭНГ АСОСИЙСИ КЎПАЙИШИНИ ТЎХТАТИШ.
🪴🦟🧄Курашиш учун энг арзон, самарали ва одам учун зарарсиз бу чеснокни кукуни.
🪴🦟🧄Чеснокни кукуни ўсимликлар учун ҳам зўр озуқа, ҳам тупроқдаги хашоратларга қарши зўр восита.
🪴🦟Тупроқда бўладиган асосий зараркунандалар бу Падура (Оқ майда хашорат) ва Сциоридани личинкаси (Қора майда пашшани личинкаси).
@Gullarr_olam1
5 963
+1
☀️Ёз учун яна бир зўр ҳовли гули бу Портулак. Ўтга ўхшаб ўсгани учун қадри йўқ гул. Лекин бизларни теплицада қизлар тувакка экишади, чиройли чиқади. Манимча жуда чиройли гул.
Портулакни турлари кўп:
1 расм. Портулак огородный.
2 расм. Портулак крупноцветковый.
❗️Портулак огородныйни Турклар семиз ўт (semizotu) дейди. Турклар жуда яхши кўриб истеъмол қилишади, қовуриб тайёрласа жуда ширин деб эшитганман.
@Gullarr_olam1
5 963
Давоми........
🌺Ўзбекистон иқлимида ёз фасли учун энг чидамли, мавсумий ҳовли гуллари.
1️⃣ Катарантус.
2️⃣ Целозия.
3️⃣ Цинния.
4️⃣ Гацания.
Бу гуллар қуёшни, иссиқни яхши кўради.
5️⃣ Сальвия.
6️⃣ Бананза.
☀️Бу гуллар хам иссиқни яхши кўради, фақат қуёшдан озгинча тўсиш керак.
❗️Бу гулларни фақат вақтида суғориб турса бўлди, чиллада керак бўлса кунига икки маҳал. Бу гулларни ёзда кўп суғориб илдизини чиритиб қўйиш имкони йўқ, қўрқмасдан сув берамиз.
❗️Асосан бошида ерга экканда икки ҳафта яхшилаб суғориш керак, илдиз ерга кўникиб, ўсишни бошлагунча энг қийин пайт. Иложи бўлса шу пайт қуёшдан озгина тўсиш керак.
❗️Ўзи ёз гулларини иложи борича май ойида экиш керак. Май ойида ҳаво салқинроқ бўлади ва гулларга кўникиши осонроқ бўлади.
❗️Ҳозир эксак албатта кечки пайт экамиз, ҳар куни яхшилаб суғорамиз ва икки ҳафта қуёшдан озгина тўсамиз.
❗️Ва албатта вақти-вақти билан озуқалар бериб турамиз. Фосфор, Калий, Магнийга бой озуқалар.
❌Ўзбекистон иқлимида ёз фасли учун чидамсиз ҳовли гуллари.
🔹Петуния.
🔹Алиссум.
🔹Виола.
🔹Бегония.
🔹Цинерария.
🔹Хризонтема.
🔹Брассика.
@Gullarr_olam1
5 963
+2
Давоми......
🌺Ёз фасли учун яна 3 та чидамли мавсумий ҳовли гуллари.
🥇ГАЦАНИЯ (Газания) бу гул ҳам қуёшни, иссиқни жуда ёқтиради. Сув қуйса бўлди. Гуллари қуёшда очилади, кечқурун ёпилади.
1 Расм.
🥈САЛЬВИЯ бу гул ҳам иссиқни ёқтиради, фақат қуёш нурларидан озгина тўсиш керак. Сояроқ жойларда зўр ўсади.
2 расм.
🥉БАНАНЗА (Бархатцы) бу гул ҳам иссиқни ёқтиради, фақат қуёш нурларидан озгина тўсиш керак. Сояроқ жойларда зўр ўсади.
3 расм.
🌧ГАЦАНИЯ, САЛЬВИЯ ва БАНАНЗА кеч кузгача гуллаб туради, биринчи минусгача.
💸Ҳозирги пайтда бу гулларнинг 1 донасининг нархи ўртача 2000-5000 сўм атрофида. Мавсумий гуллар орасида Бананзани нархи ҳар доим энг арзони.
Ҳозирги пайтда:
ГАЦАНИЯ уруғини нархи 1000 таси 26$
САЛЬВИЯ уруғини нархи 1000 таси 13$
БАНАНЗА уруғини нархи 1000 таси 9$
❗️Бу албатта оммабоп сортларининг нархи, бундан қимматлари ҳам бор.
@Gullarr_olam1
Давоми бор.....
5 963
Давоми......
🌸Фақат КАТАРАНТУСНИ битта камчилиги бор. Ёзда иссиқда, қуёш кучлилигида зўр ўсади ва гуллайди, лекин салқин тушганда, қуёшнинг кучи камайганда гуллаши тўхтайди, Сентябрнинг охиридан бошлаб гуллаши секинлашади ва тўхтайди.
🌺ЦЕЛОЗИЯ ва ЦИННИЯ бўлса то минус ҳаво бўлгунча зўр ўсиб, зўр гуллайди. Кеч кузгача зўр туриб беради.
✉️ШУ МАВЗУДА ОБУНАЧИЛАРИМИЗДАН КЕЛГАН САВОЛ.
❓САВОЛ: Ҳозир ҳам шу гулларнинг уруғидан экса бўладими? Гуллашга улгурадими?
✔️ЖАВОБ: Ҳозир албатта кеч. Мавсумий гулларни уруғидан экиб то гуллагунча ўртача 70 кун керак. Асосий қисмига 70 кун керак, мисол учун Петуния Катарантус Виола Цинния Целозия Сальвия ва ҳоказо.
❗️ЯНА БИР ҚИЗИҚ МАЪЛУМОТ.
🌸КАТАРАНТУС уруғини теришни маслаҳат бермаймиз, чунки биринчидан уруғини териш қийинроқ ва иккинчидан онанинг чиройини қайтармайди, уруғидан хунук бўлади.
🌺ЦЕЛОЗИЯ ва ЦИННИЯ уруғини терса бўлади. Биринчидан териш осон ва иккинчидан онани чиройини 80% қайтаради.
❗️Билмаганлар учун маълумот:
Пачкада сотиладиган уруғлардан гуллар ҳар доим чиройли, бақувват, соғлом ўсади. Чунки бу уруғлар селекция қилинган (танланган, дориланган, яна бир нималардир қилинган).
Шу уруғдан чиққан гулнинг уруғини териб экса, онанинг ихчам бўйини ҳам, чиройини ҳам, гулининг катталигини ҳам қайтармиди.
БУ ЎЗИ АЛОҲИДА КАТТА МАВЗУ. Умуман уруғини теришга арзимайдиган гуллар бор, мисол учун Петуния ва уруғини теришга арзийдиган гуллар бор, мисол учун Виола 80%-90% қайтаради.
💸Ҳозирги пайтда:
КАТАРАНТУС уруғини нархи 1000 таси 10$
ЦЕЛОЗИЯ уруғини нархи 1000 таси 10$
ЦИННИЯ уруғини нархи 1000 таси 34$
❗️Бу албатта оммабоп сортларининг нархи, бундан қимматлари ҳам бор.
@Gullarr_olam1
Давоми бор........
5 963
+3
🌺 ЁЗ ФАСЛИ УЧУН МАВСУМИЙ ҲОВЛИ ГУЛЛАРИ.
☀️🌺Ўзбекистон иқлими учун ёзда энг чидамли 3та гул.
Ёзда бизнинг иссиқда, қуёшга чидайдиган 3та ҳовли гуллари.
🥇КАТАРАНТУС. Энг чидамлиси бу албатта Катарантус. Қанча қуёш кўп бўлса, иссиқ кўп бўлса, шунча чиройли бўладиган гул. Сув қуйса бўлди.
2 расм.
🥈ЦЕЛОЗИЯ (Гул тожи хўроз). Бу гул ҳам иссиқда, қуёшга жуда чидамли. Сув қуйса бўлди. Ҳозирги пайтда Целозияни турлари жуда кўп.
3 расм.
🥉ЦИННИЯ (Қўқон гул). Бу гул ҳам иссиқда, қуёшда зўр ўсиб, чаман бўлиб гуллайди. Фақат сув қуйса бўлди.
4 расм.
💸Ҳозирги пайтда бу гулларнинг 1 донасининг нархи ўртача 2.000 - 5.000 сўм атрофида.
❗️ Ёзда ҳовлига гул экмоқчи бўлганлар учун бу маълумот жуда муҳим, тўй учун ёки бошқа тадбирлар учун ҳовлига гул экиш керак бўлса, шу гулларни тавсия берамиз. Бозорда сотиладиган, лекин ёз учун умуман чидамайдиган гуллар кўп.
🌺Мавзу қизиқ бўлса давом эттирамиз.
ҚИЗИҚ БЎЛСА БОСИНГЛАР 👍
@Gullarr_olam1
Давоми бор......
5 963
✔️ХОНА ГУЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ФАОЛ ЎСТИРИШ.
🪴Йиллик озуқа бериш жадвали.
🍀🌴Эслатма: Бу жадвал декоратив баргли Хона гуллари учун. Фикус, Аглаонема, Монстера, Калатея, Кротон, Шеффлера, Диффенбахия, Бенджамин,......
❌🌷Гуллайдиган Хона гуллари учун бўлмайди.
🗓ЖАДВАЛ:
Ҳар 10 кунда бир бериш жадвали.
✔️Йил давомида шу 3 хил озуқани ишлатамиз.
1️⃣25-25-25. Хона гулларини ўстириш учун.
2️⃣0-50-50. Баргларини ёрқин, чиройли қилиш учун.
3️⃣Хелат Темир 6%. Баргларини ёрқин, чиройли, тиниқ қилиш учун.
☑️1 март 🔺25-25-25 + Т.
☑️10 март 🔺25-25-25.
☑️20 март 🔺0-50-50.
☑️1 апрель 🔺25-25-25.
☑️10 апрель 🔺25-25-25.
☑️20 апрель 🔺0-50-50.
☑️1 май 🔺25-25-25 + Т.
☑️10 май 🔺25-25-25.
☑️20 май 🔺0-50-50.
☑️1 июнь 🔺25-25-25.
☑️10 июнь 🔺25-25-25.
☑️20 июнь 🔺0-50-50.
☑️1 июль 🔺25-25-25 + Т.
☑️10 июль 🔺25-25-25.
☑️20 июль 🔺0-50-50.
☑️1 август 🔺25-25-25.
☑️10 август 🔺25-25-25.
☑️20 август 🔺0-50-50.
☑️1 сентябрь 🔺25-25-25 + Т.
☑️10 сентябрь 🔺25-25-25.
☑️20 сентябрь 🔺0-50-50.
☑️1 октябрь 🔺25-25-25.
☑️10 октябрь 🔺25-25-28.
☑️20 октябрь 🔺0-50-50.
☑️1 ноябрь 🔺25-25-25 + Т.
☑️10 ноябрь 🔺25-25-25.
☑️20 ноябрь 🔺0-50-50.
❗️1-декабрдан то 1-мартгача озуқа бериш шарт эмас. Ёки 1 ойда бир Азотсиз озуқа 0-50-50 берса бўлади.
✔️ЭНДИ ЖАДВАЛНИ МУҲИМ ЖОЙЛАРИ.
1️⃣6% Хелат Темирини 25-25-25 озуқасига қўшиб берамиз. 2 ойда бир марта берса етади.
Тайёрлаш 1 литр сувга 1 г 25-25-25 ва 1 г Хелат Темир.
2️⃣25-25-25 ва 0-50-50 озуқалани тайёрлаш меъёри бир хил, 1 литр сувга - 1 грамм. Узоғи 2 грамм.
3️⃣Озуқалани ишлатиш ҳам бир хил. Асосийси тупроққа қуйиб илдиз орқали. Баргларига хам сепинг.
❌Фақат 25-25-25 + Темирни бирга тайёрлаганда баргларга сепмаган маъқул, фақат илдиз орқали. Хелат Темири баргларни қизил доғ қилиб қўяди, кейин ювиш керак.
🌱Бу озуқаларни ўрнига бошқа ўхшаш озуқаларни ҳам ишлатса бўлади.
⭐️Мисол учун:
✔️25-25-25 ўрнига 18-18-18 ёки 20-20-20.
✔️0-50-50 ўрнига Монофосфат Калия ёки 3-11-38.
✔️6% Хелат Темирини ўрнини босадиган озуқа йўқ.
@Gullarr_olam1
5 963
+1
✔️ХОНА ГУЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ФАОЛ ЎСТИРИШ.
🌱Йиллик озуқа бериш жадвали.
🍀🌴Қора шаҳзода гули мисолида тушунтириб берамиз, лекин бу жадвал ҳамма декоратив баргли Хона гулларига тўғри келади. Аглаонема, Монстера, Шеффлера, Диффенбахия, Бенджамин,......
🪴Бу Қора шаҳзода гули учун йиллик жадвал. Эрта баҳордан то кеч кузгача озуқа бериш жадвали.
🍀Йил давомида шу 1 дона озуқани ўзини ҳам ишлатсак етади:
🪴NPK 25-25-25 - Қора шаҳзода гулини ҳар томонлама ўстиради ва ривожлантиради.
🍀Бу озуқанинг таркибида Азот, Фосфор ва Калийдан ташқари Темир, Магний, Мис, Бор, Рух, Молибден, Марганец моддалари бор ва бошқа қўшимчалар бор.
🍀Бу озуқа билан ўсимликка ҳамма моддалар етарли бўлади.
📎ЖАДВАЛ:
☑️1 март 🔺25-25-25.
☑️15 март 🔺25-25-25.
☑️1 апрель 🔺25-25-25.
☑️15 апрель 🔺25-25-25.
☑️1 май 🔺25-25-25.
☑️15 май 🔺25-25-25.
☑️1 июнь 🔺25-25-25.
☑️15 июнь 🔺25-25-25.
☑️1 июль 🔺25-25-25.
☑️15 июль 🔺25-25-25.
☑️1 август 🔺25-25-25.
☑️15 август 🔺25-25-25.
☑️1 сентябрь 🔺25-25-28.
☑️15 сентябрь 🔺25-25-25.
☑️1 октябрь 🔺25-25-25.
☑️15 октябрь 🔺25-25-25.
☑️1 ноябрь 🔺25-25-25.
☑️15 ноябрь 🔺25-25-25.
🗓1-декабрдан то 1-мартгача Қора шаҳзодага бу озуқани бериш керак эмас. Азот қишда керак эмас.
❄️Қишда Қора шаҳзодага 30 кунда бир 0-50-50 ёки Монофосфат Калия берса бўлади. Азотсиз озуқалар.
✍️МУҲИМ ҚОИДАЛАРИ:
1️⃣Йил давомида 25-25-25 озуқани ўзини ишлатсак, озуқани камида ҳар 15 кунда бир берамиз. 15-20 кунда бир берса зўр.
❌10 кунда бир бериш кўплик қилади, Азот кўпайиб кетиши мумкин.
2️⃣Тайёрлаш меъёри 1 литр сувга 1 грамм озуқа. Узоғи 2 грамм.
❌Меъёри кўпайиб кетмасин.
3️⃣Ҳам барг, ҳам илдиз орқали берса зўр. Ёки фақат илдиз орқали.
❌Фақат баргларига сепса натижа бўлмайди.
🪴 Сизларга шу озуқани 10 кунда бир бериш жадвалини ҳам ёзиб берамиз, фақат олдига Азотсиз озуқа қўшилади. Буни натижаси янада зўр бўлади.⤵️
@Gullarr_olam1
5 963
✔️ХОНА ГУЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ФАОЛ ЎСТИРИШ.
🌱Биз учун Хона гулларини энг зўр ва тез ўстирадиган озуқалар бу Универсал озуқалар. Айнан 25-25-25 ва 20-20-20 озуқаси.
🌱Универсал озуқалар бу таркибида Азот, Фосфор ва Калий кўп ва тенг миқдорда бўлган озуқалар. Ва Универсал озуқаларнинг таркибида микро-моддалар ҳам бўлади Магний, Темир, Бор, Рух, Мис, Молибден ва Марганец.
🌱 Универсал озуқалар ўсимликларни ҳар томонлама ўстиради ва ривожлантиради. Пастки илдиз қисми ҳам зўр ўсади, тепа қисми ҳам зўр ўсади.
1️⃣Artifex Agrochem 25-25-25 Vegetative gel.
Бу озуқани биз 2 йилдан бери ишлатамиз. Синовдан ўтган, натижаси зўр озуқа. Манимча, жуда кўп обуначиларимиз ҳам ишлатиб кўришган.
🌱25-25-25 озуқасини таркибида 25% Азот, 25% Фосфор ва 25% Калий бор. Ва қолган микро-моддаларни миқдори ҳам зўр. Асосан Темир миқдори кўп.
Ўстивувчи Азот 25%.
2️⃣20-20-20.
Универсал озуқаларнинг ичида 20-20-20 бу энг кўп ва кенг тарқалгани.
🍀20-20-20 озуқасини таркибида 20% Азот, 20% Фосфор ва 20% Калий бор. Ва қолган микро-моддаларни миқдори ҳам жойида.
🍀Ўстирувчи Азот 20%.
🪴20-20-20 озуқасини жуда кўп фирмалар ишлаб чиқаради. Сифати пастроқлари ҳам бор, сифати зўрлари ҳам бор. Албатта ишончли ва нархи озгина қимматроғини олинг. Жуда арзонини олманг.
🍀Фақат Универсал озуқаларни:
💦🌷Ғунчалаб ва гуллаб турган Хона гулларига бермаймиз.
Ғунчалаб ва гуллаб турган Хона гулларига кўп Азот берилса, ўсимлик ўсишни бошлайди ва ҳамма кучи ўсишга кетади. Бу нарса гуллашини сустлаштиради ёки тўхтатади.
❗️❄️Қишда ишлатмаймиз.
Қишда Хона гулларига Азот кўп керак эмас. Қишда кўп Азот берса Хона гуллари уйқуга кетмайди, дам олмайди. Дам олиши баҳорда зўр ўсиши ва зўр гуллаши учун муҳим.
Энди биз сизларга Қора шаҳзода гули мисолида 25-25-25 озуқасини ишлатиш тартибини тушунтириб берамиз. Ўстириш учун ишлатиш тартибини. Ва йиллик озуқа жадвалини ҳам тузамиз.
🍀🌴Бу ҳамма декоратив баргли Хона гулларига тўғри келади. 🪴Ва ҳамма Универсал озуқаларни шу тартибда ишлатса бўлади.
@Gullarr_olam1
5 963
✔️ХОНА ГУЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ФАОЛ ЎСТИРИШ.
🌱Хона гуллари тез ва фаол ўсиши учун биз албатта озуқалар бериб туришимиз керак. Ва озуқани таркибида Азот моддаси бўлиши шарт. Азот ўсимликларнинг ўсиши учун жавоб берадиган асосий модда.
✔️💊Хона гулларига Азот моддаси етарли бўлса зўр ўсади, янги барглар ва янги шохлар тез чиқаради.
❌💊Хона гулларига Азот моддаси етишмаса ўсишдан тўхтайди, янги барг ва янги шохлар бермайди ва ҳолати ёмон томонга ўзгаради.
🌱🌳💊Табиатда ўсимликлар Азот моддасини асосан тупроқдан олади. Ва оз қисмини ҳаводан, сувдан олиши мумкин.
🧅💊Деҳқончиликда ҳам азот асосан тупроқдан ва қўшимчасига озуқалардан. Деҳқончиликда Азотли озуқалар бу асосан Карбамид ёки ҳар хил Селитралар.
✔️ХОНА ГУЛЛАРИ УЧУН АЗОТ МАНБАИ.
🍀💊Хона гуллари учун Азот манбаи бу албатта тупроқ ва озуқалар. Фақат Хона гуллари учун Карбамид ва Селитралар ишлатиш керак эмас, кучлилик қилади.
🪨ТУПРОҚ:
✔️🪨💊Тупроқдаги Азотни ўсимликлар секин ўзлаштиради, чунки оғирроқ шаклда бўлади.
🪨Яхши унумдор тупроқнинг таркибида албатта Азот моддаси бўлади, кам миқдорда бўлса ҳам азот албатта бўлади. 🍀Лекин Хона гуллари бу Азотни еб тугатади, узоғи 4-5 ойда тупроқдаги Азот тугайди.
❌🪨Кучсиз, унумдорлиги паст тупроқларда Азот моддаси жуда кам бўлади. 🍀Ва Хона гуллари бу Азотни жуда тез еб тугатади.
🍀Агар Хона гуллари тупроғини алмаштирганингизга 4-5 ойдан кўп бўлган бўлса, катта эҳтимол тупроқда Азот қолмаган. Тупроқда 1 йилдан ошган бўлса, аниқ Азот қолмаган.
💊ОЗУҚА:
🌱💊Озиқадаги Азотни ўсимликлар тез ўзлаштиради, чунки енгил шаклда бўлди.
🌱Хона гуллари учун Азот беришни энг осон ва самарали усули бу озуқалар ёрдамида бериш.
🌱Озуқалардаги Азотни ўсимликлар тез ва осон қабул қилади, илдиз зўр ўзлаштиради. Шу учун натижа тез билинади.
🌱Хона гуллари учун энг мос Азотли озуқалар бу Комплекс озуқалар (Комплексное удобрения). Комплекс озуқалар бу таркибида ҳамма керакли моддалар бор озуқалар. Мисол учун 18-18-18, 20-20-20, 25-25-25, 13-40-13, 15-68-15, Кемира люкс, Фертика люкс, Агрикола, Боне форте ва ҳоказо.
🌱ЛЕКИН АЗОТЛИ ОЗУҚАЛАРНИ:
✔️Тўғри ишлатиш керак.
✔️Тўғри вақтда бериш керак.
✔️Тўғри меъёрда ва тўғри оралиқ билан бериш керак.
🌱Сизларга Қора шаҳзода гули ва энг зўр ўстирувчи озуқа мисолида осон қилиб тушунтириб берамиз. Бу жуда осон ва натижа ҳам зўр бўлиши аниқ.
🌱Йиллик жадвал билан тушунтириб берамиз, бу озуқа жадвали ҳамма Декоратив барглиларга тўғри келади. Аглаонема, Монстера, Фикус, Шеффлера,....
@Gullarr_olam1
5 963
🌱ХОНА ГУЛЛАРИНИ ТЕЗ ВА ФАОЛ ЎСТИРИШ.
🍀Хона гуллари узоқ вақт ўсмасдан турса ёки жуда секин ўсса, демак парваришда қандайдир хатоликлар бор. Агар баҳорда ҳам ўсмаган бўлса, аниқ хато бор. Ҳаттоки жуда секин ўсадиган Хона гуллари ҳам баҳорда анча фаоллашиши керак.
✔️Агар сизда ҳам ўсиш билан муаммо бўлса ҳозир сабабини бирга топамиз.
1️⃣ТУПРОҚ 🪨Хона гуллари тез ва фаол ўсишида энг муҳим нарса бу тупроқ. Тупроқ енгил ва унумдор бўлса, ўсимлик илдизи зўр ривожланади, илдиз соғлом бўлади ва илдиз моддаларни зўр ўзлаштиради.
✔️Ўсимлик илдизи қанчалик катта бўлса, қанчалик ривожланган бўлса, тепа қисми ҳам шунчалик зўр ва катта бўлиб ўсади.
❌Илдиз нимжон ва ривожланмаган бўлса, тепа қисмининг ўсишини кутмаса ҳам бўлади.
✔️ЕЧИМ: Биринчи ўринда тупроқ сифатини ва илдиз ривожланганини текширинг.
2️⃣ТУВАК 🪴Хона гуллари тез ва фаол ўсишида тувакнинг ҳажми ҳам муҳим. Хона гуллари ўзиги ва илдиз ҳажмига мос тувакда зўр ўсади.
✔️Жуда катта тувакда ўсимлик фақат илдиз ўстиришга куч сарфлайди.
❌Жуда кичкина тувакда илдиз сиқилиб қолади ва ўзини ёмон ҳис қилади.
✔️ЕЧИМ: Ҳозир жуда катта тувакда бўлса ҳам, кичкина тувакда бўлса ҳам алмаштиринг. Ўртача ҳажмдаги тувакка экинг. Янги тувагида илдиз ўсиши учун озгина жой бўлса бўлди.
❗️Жуда кўпчиликда муаммо айнан шу 2 та сабабдан. Илдиз билан боғлиқ сабаблар.
3️⃣ШАБАДА 🏃 🌱Хона гуллари тез ва фаол ўсишида шабада, тоза ҳаво ҳам жуда муҳим.
✔️Енгил шамол ҳар қандай ўсимликни мустаҳкам қилади, иммунитети кучли қилади ва ўсишини қўзғатади. Ўсимлик шамолдан силкиниб туриши жуда фойдали.
❌Йил давомида ёпиқ хонада турадиган ўсимликлар нисбатан нимжонроқ ва ўсиши сустроқ бўлади.
✔️ЕЧИМ: Хона гулларини ташқарига олиб чиқинг ёки ҳеч бўлмаса очиқ дераза олдига қўйинг. Бизнинг иқлимда Хона гулларини апрелдан ташқарига олиб чиқса бўлади.
4️⃣ҲАРОРАТ 🌡Хона гуллари тез ва фаол ўсишида ҳарорат ҳам жуда муҳим.
✔️Хона гуллари фаол ўсиши учун энг зўр ҳарорат бу +20+28. Ташқарида +30 ва ундан баланд бўлса ҳам бўлади.
❌Жуда совуқ бўлса ҳам, жуда иссиқ бўлса ҳам ўсиши сустлашади. +16 паст ва +35 баланд бўлса.
✔️ЕЧИМ: Ҳозир ҳарорат билан муаммо йўқ.
5️⃣ФАСЛ 🌱Хона гуллари тез ва фаол ўсишида фасллар ҳам жуда муҳим.
✔️Йил давомидаги ўсишининг 50% баҳорга тўғри келади. 25% ёзга, 20% кузга ва 5% қишга тўғри келади. Шох куртаклар уйғониши ҳам, олдидан "детка" бериб кўпайиши ҳам асосан баҳорга тўғри келади.
❌Фақат қишда ва ёзининг чилласида ўсимликлар фаол ўсишдан тўхтайди.
✔️ЕЧИМ: Бу табиий нарса, ечим керак эмас.
Мана шу қоидалар жуда муҳим. Биринчи ўринда тупроқ сифати ва илдиз ривожланганини текширинг. Катта эҳтимол муаммо шу жойда.
❗️Ўсимликни ўстирувчи моддалар ҳақида маълумот берамиз. Ўстирувчи озуқалар ҳақида.
❗️Парвариши тўғри бўлса, лекин ўсимликка Азот моддаси етишмаса ўсимлик ўсмайди. Бунинг ечими жуда оддий.⤵️⤵️⤵️
@Gullarr_olam1
