Гуллар Олами
Open in Telegram
🪴Хона гуллари хақида энг фойдали ва зўр канал. Каналда хамма Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумот бериб борамиз. Оптом нархларда гуллар. Ўзбекистон бўйича доставка бор. ☎️+998933704204
Show more5 963
Subscribers
No data24 hours
-457 days
-24730 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
January '26
January '26
+15
in 0 channels
December '25
+49
in 0 channels
Get PRO
November '25
+18
in 0 channels
Get PRO
October '25
+29
in 0 channels
Get PRO
September '25
+8
in 0 channels
Get PRO
August '25
+9
in 0 channels
Get PRO
July '25
+26
in 1 channels
Get PRO
June '25
+13
in 0 channels
Get PRO
May '25
+3 998
in 10 channels
Get PRO
April '25
+5 072
in 13 channels
Get PRO
March '25
+4 340
in 10 channels
Get PRO
February '250
in 0 channels
Get PRO
January '250
in 0 channels
Get PRO
December '24
+2
in 0 channels
Get PRO
November '24
+2
in 0 channels
Get PRO
October '24
+6
in 1 channels
Get PRO
September '24
+6
in 1 channels
Get PRO
August '24
+10
in 2 channels
Get PRO
July '24
+38
in 2 channels
Get PRO
June '24
+212
in 1 channels
Get PRO
May '24
+335
in 2 channels
Get PRO
April '24
+53
in 2 channels
Get PRO
March '24
+210
in 2 channels
Get PRO
February '24
+6
in 1 channels
Get PRO
January '24
+1 746
in 3 channels
Get PRO
December '23
+2 248
in 2 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 10 January | +1 | |||
| 09 January | +2 | |||
| 08 January | +1 | |||
| 07 January | 0 | |||
| 06 January | +2 | |||
| 05 January | +1 | |||
| 04 January | +3 | |||
| 03 January | +1 | |||
| 02 January | +3 | |||
| 01 January | +1 |
Channel Posts
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
🔘Hammaga bombba yangilik,men dietolog_nutritsiolog Sitora Soatmurodovna!
🔘 Siz azizlarim uchun "3-Kunlik bepul marafon" ga start berdim...
🔘 Qatnashmoqchi boʻlganlar
bemalol shu link orqali
qoʻshilishingiz mumkin..."
https://t.me/+POYYm-iyXmk4N2Ji
https://t.me/+POYYm-iyXmk4N2Ji
🔘Faqat ozib ketishdan qoʻrqmaydiganlar ulanib oling...
| 2 | Давоми......
😵💫ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ. Кичкина ўсимликларни 2-3 йилда бир, ўртачасини 4-5 йилда бир алмаштириш керак.❗️Катта ўсимликларнинг тупроғини фақат тепа қисмини алмаштирса бўлади.
ТУВАК АЛМАШТИРИШ. Эски тувагидан 2-3 см катта бўлиши керак.
ОЗУҚА. Асосан универсал озуқалар 20-20-20 ёки 25-25-25. 20-30 кунда бир.
🌱КЎПАЙТИРИШ. Асосан болачалари (деткаси) орқали.
🦟ЗАРАРКУНАНДАЛАР. Асосан щитовка, ўргимчак кана, унсимон қурт.
🪴ЧИРИШ. Чиришга мойиллиги кучли, асосан кўп сувдан.
🌴🌴Цикас парвариши ҳақида билиш керак бўлган асосий нарсалар:
😓💦Сувни жуда эҳтиёт бўлиб қуйиш керак. Кўп қуйгандан кўра кам қуйган яхши. Тахминан ёзда 4-5 кунда бир, қишда 2-3 ҳафтада бир.
🪴Туваги иложи борича кичкина бўлсин, кичкина тувакда зўр ўсади ва кичкина тувакка кўп сув қуйишнинг иложи йўқ.
☀️Турадиган жойи жуда ёруғ бўлиши керак, қуёшни яхши кўради, лекин қуёшга секин-секин ўргатиш керак. Ёзнинг қуёшидан эҳтиёт бўлиш керак.
❗️💧Цикас юмшоқ сувни яхши кўради, шунинг учун гоҳ гоҳида сувга лимонни сувини солиб бериш керак. 1л сувга 1чой қошиқ лимонни суви.
☀️🌴Йилнинг иссиқ кунларида Цикас албатта очиқ ҳавода туриши керак ва шу пайт бир ойда бир мартта, илиқ 🚿 душ керак. Фақат тупроққа сув камроқ тушсин.
🌴Цикас жуда узоқ яшайди, лекин жуда секин ўсади. Шу учун катта Цикас бозорларда қиммат.
➡️Бу гулни ҳаммага маслаҳат берамиз, парвариши қийин ҳам эмас, осон ҳам эмас. Ўртача.
@Gullarr_olam1
Давоми бор...... | 5 184 |
| 3 | 🌴ЦИКАС ПАРВАРИШИ.
🪨ТУПРОҚ. Тупроғи енгил бўлиши керак. Универсал тупроқни олиб таркибига перлит 30% ва қум 20% солиб ишлатса бўлади.
🪴ТУВАК. Туваги иложи борича кичкина бўлиши керак, ўзига мос, албатта.
☀️ЖОЙ. Жуда ёруғ жойни яхши кўради. Тикка қуёшни ҳам яхши кўради, фақат қуёш тез ўтиб кетадиган жойни. Ёзда кўп қуёш баргларини куйдириши мумкин.
🌡ҲАРОРАТ. Хона ҳарорати бўлади +20+30. Хона ҳарорати +15 дан тушмасин.
😓СУҒОРИШ. ❗️Энг муҳим жойи. Сувни иложи борича камроқ қуйиш керак. Баҳор ва ёзда тупроғи яримигача қуриганда сув қуйиш керак, куз ва қишда иложи борича охиригача қуритиб кейин қуйиш керак.
💦НАМЛИК. Ҳаво намлигини яхши кўради, қишда иситиш мосламаларидан узоқда туриши керак.
🌺ГУЛЛАШ. Уй шароитида гуллашни эшитмаганман. Лекин табиатда уруғ бериш учун гуллайди. Эркак ва аёл Цикас ҳар хил гуллайди.
✂️КЕСИШ. Кесиш керак эмас.
😴УЙҚУ ДАВРИ. Қишда дам бериш керак. +16+18, ёруғ жой ва кам сув. Иложи бўлмаса шарт эмас, фақат хонанинг энг салқин жойига қўйиш керак.
@Gullarr_olam1
Давоми бор.... | 4 877 |
| 4 | Давоми......
✂️КЕСИШ: Бересклетни шакл бериш учун, шохлатиш учун эрта баҳор, кеч кузда ёки қишда кесса бўлади, асосан февраль охири энг мос пайт. Кесганни жуда яхши кўради, лекин жуда чуқур кесиш керак эмас.
🌸ГУЛЛАШ: Бересклет асосан май-июнь ойларида гуллайди. Гуллари майда сариқ рангда бўлади. Гуллари кўримсизроқ.
🧪ОЗУҚА: Бересклетга бир ойда бир озуқа берса бўлади. Асосан Универсал озуқа билан Фосфор ва Калийга бой озуқани галма-гал бериш керак.
🌱КЎПАЙТИРИШ: Бересклет асосан қаламча қилиб кўпайтирилади, қаламча қилиб кўпайтириш қийин эмас. Қаламча қилиш учун энг зўр пайт бу баҳор ва ёзни салқинроқ пайтлари.
🐛🦟ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Бересклетга асосан Щитовка, Унсимон қурт, Шира, Оқ пашша, Ўргимчак кана ёпишади. Хашоратлар Бересклетни яхши кўради, шунинг учун хар доим текшириб туриш керак.
🦠АСОСИЙ КАСАЛЛИКЛАРИ: Бересклет кам касал бўлади, асосий касаллиги бу Мучнистая роса (Унсимон шудринг). Унсимон шудринг бу замбуруғли касаллик, белгиси баргларида оқ излар (доғлар) пайдо бўлади. Унсимон шудрингни Фунгицидлар ёрдамида даволаш керак.
❄️ҚИШДА ПАРВАРИШИ: Қишда ҳеч қандай парвариш талаб этилмайди. Лекин биринчи йил экилган Бересклет кўчатларини қишда озгина ёпиш керак, шунда хам ҳарорат -8-10 бўлса.
МАНИ СИЗГА МАСЛАҲАТИМИЗ:
❗️Бересклет Японскийни ҳаммага маслаҳат берамиз. Парвариши осон, деярли парвариш талаб қилмайди. Ҳовлингизда жуда чиройли бўлиб туради. Бересклет Японскийни асосий чиройи бу баргини чиройли, ёрқин ва рангли бўлиши. Бересклетни хар хил шаклда ўстириш мумкин, живой изгородь қилиб хам ўстириш мумкин. Бересклетни кичкина кўчатлари қиммат турмайди, лекин Италиядан келтирилган катта кўчатлари албатта қиммат.
@Gullarr_olam1 | 6 047 |
| 5 | 🌳 БЕРЕСКЛЕТ ЯПОНСКИЙ (Ионимус ёки Эонимус Японский) Парвариши.
🌱Бересклет бизнинг иқлим учун парвариши осон ўсимлик ҳисобланади. Бизни иқлимга мос ўсимлик.
🌱Бересклетни жуда кўп турлари бор, бугун сизга Ўзбекистонда машҳур бўлган Бересклет Японский ҳақида маълумот берамиз.
🌱Бересклет Японский бу барг тўкмайдиган бута (куст) ҳисобланади.
🌱Бересклет Японскийни асосий чиройи бу унинг нақшли, ёрқин барглари.
🪨ТУПРОҚ: Бересклет тупроқ танламайди, ҳар қандай тупроқда яхши ўсади. Лекин экиш вақтида озгина унумдор тупроқ қўшса яхши бўлади.
📆ЭКИШ ВАҚТИ: Экиш учун энг тўғри пайт бу баҳор. Кузда ҳам экса бўлади.
☀️ЖОЙ: Бересклетни қуёшли ёки ярим соя жойларга экиш керак. Кун бўйи соя бўладиган жойларга экса, барги чиройли, ёрқин бўлмайди ва ҳолати хунук бўлади.
🌡Ҳарорат: Энг маъқул ҳарорат +20+30. Қишда 18-25 ҳароратга чидамли.
😓СУҒОРИШ: Бересклет сувни меъёрида яхши кўради. Фақат ёзда, иссиқда сувни кўпроқ қуйиб туриш керак. Ёзда ҳафтада 2-3 марта суғориш керак, қолган пайтларда бир ҳафтада бир марта.
@Gullarr_olam1
Давоми бор...... | 5 616 |
| 6 | Бугун ҳовли учун жуда ҳам чиройли манзара берадиган БЕРЕСКЛЕТ ЯПОНСКИЙ (Ионимус ёки Эонимус Японский) парвариши ҳақида маълумот берамиз.
@Gullarr_olam1 | 5 972 |
| 7 | 🍀☘️ХОНА ГУЛЛАРИНИ БАРГЛАРИ ЯЛТИРАБ, КЎМ КЎК БОЛИШИДА ТЕМИР МОДДАСИНИНГ ЎРНИ ЖУДА КАТТА.
☘️Оддий қилиб айтганда, Темир бу баргларнинг чиройи, кўм-кўк бўлиши.
☘️Хлороз деган касаллик бор (баргларнинг сарғайиши), бу асосан Темир моддаси етишмаслигидан бўлади.
☘️Биз маслаҳат берамиз, фақат 6% Темир Хелатини ишлатиш керак. Темир Хелати 6% EDDHA.
☘️6% дан ҳам кам бўлиши мумкин (3 расм), энг асосийси EDDHA деб ёзилган бўлиши керак.
☘️Ўзи тоза Темир моддаси бор озуқалар жуда кам:
🌿Сульфат Темири ёки бошқача номи Темир Купороси умуман бўлмайди.
🌿Темир Хелати 13% EDTA яхши ўзлаштирилмайди.
🌿Хелат Темири 11% DTPA ишлатса бўлади.
🌿Хелат Темири 6% EDDHA энг зўри, жуда тез ишлайди, 1-2 кунда фойдаси билинади, ҳам барг , ҳам илдиз орқали зўр ишлайди, ҳар қандай тупроқда ишлайди.
🍀Ҳамма агро дўконлардан топса бўлади, 6% Хелатни жуда кўп фирманикини ишлатганмиз ва Худо хохласа хаммаси яхши.
🍀Асосан 1кг пачкада ёки коробкада сотилади. Албатта 100г, 50г сотишади.
🍀Кўриниши тўқ қизил, майда порошок шаклида.
☘️6% Хелат Темир EDDHA.
💵Ҳозирги пайтда 1кг 150-300 минг атрофида. Сизларга 100г анчага етади ва 15-30 минг бўлади.
❗️ТАЙЁРЛАШ:
🔸1л сувга 1г (бу дегани бир чой қошиқнинг учида)
🍀ИШЛАТИШ:
🔹Ҳам барг, ҳам илдиз орқали берса бўлади.
❗️Сизларга маслаҳат фақат илдиз орқали ишлатилар, чунки ранги тук қизил. Баргларига сепса кейин ювиш керак, ранги қолади.
🏠☘️Ўзи уйнинг ичида барг орқали ишлайсизлар ҳамма жой расво бўлади.
📆Хелат Темирини бир ойда бир марта ишлатса етади.
❗️Оддий Аптекадан Хелат Темир ҳам, Сульфат Магния ҳам бўлмайди. Албатта, Агро дўконлардан олиш керак. Булар махсус ўсимликлар учун.
‼️гуллар учун олтинга тенг озуқа, гул етиштирадиганлар буни яхши билади. Нафақат гул.
@Gullarr_olam1 | 7 053 |
| 8 | ☘️Бугун сизларга Хона гулларини барглари🌿ялтираб, кўм кўк болиши учун ва гуллари🌸ёркин, чиройли болиши учун энг асосий моддалар Магний (Mg) ва Темир (Fe) хакида маълумот берамиз.
❗️Ва Магний, Темир таркибли энг зўр озуқалар хакида ҳам маълумот берамиз. Сульфат Магния ва Хелат Темири 6% EDDHA. ✍️ Албатта қисқача нархи, топиш, тайёрлаш ва ишлатиш.
🪴Сизлар жуда кўп ишлатадиган озуқаларда Магний йўқ ва Темир 13% EDTA хелат шаклида (ўсимлик учун ўзлаштириш кийин шакл).
❗️Мисол учун Фертика люкс таркибида Магний йуқ ва Темир 13% хелат.
❗️➡️Албатта энг арзон йўлини ҳақида маълумот берамиз. Лекин Хелат Темири 6% озуқалар ичида энг қиммати, чунки зўр ишлайди.
@Gullarr_olam1 | 5 390 |
| 9 | 🩵Сизга қандай Хона гуллари кўпроқ ёқади? | 5 635 |
| 10 | давоми......
😵💫ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ. Кичкина ўсимликларни ҳар йили, ўртача ўсимликларни 2-3 йилда бир, жуда катталарни 4-5 йилда бир марта алмаштирса бўлади.
😵💫ТУВАК АЛМАШТИРИШ. Эски тувагидан 2-3 см (диаметр) катта бўлиши керак.
🪴ОЗУҚА. Асосан Универсал озуқалар ва Фосфор, Калийга бой озуқаларни галма-гал бериш керак. Ҳар 10-15 кунда бир. Қишда бир ойда бир марта.
🪴КЎПАЙТИРИШ. Қаламча орқали, илдизидан бўлиш орқали ва ёнидан чиққан "деткалари" орқали.
🦟 ЗАРАРКУНАНДА. Асосан Ўргимчак кана, Шира, Трипс, Щитовка ёпишади.
🪴ЧИРИШ. Кўп сувдан ва совуқдан чириши мумкин.
❗️Қизил, оқ, ранг-баранг Аглаонемалар ҳар доим озгина инжиқроқ бўлади. Таиланд ва Индонезия сортлари.
БУНДАЙ СОРТЛАРГА:
🔹Ёруғ кўп керак, фақат тикка қуёш эмас.
🔹Сквозняк ёмон кўради.
🔹Харорат +18 тушмаслиги керак.
🔹Нам ҳаво керак.
🔹Иситиш мосламалари батарея олдида турмасин.
☘️Иложи бўлса Аглаонема билан танишувни барги яшилидан бошлаш керак. кейин қизил, оқ сортларига ўтса бўлади. ТАЖРИБА ТЎПЛАБ.
🪲🦟🐛Ҳар хил зараркунандалар пайдо бўлмаслиги учун ва зўр ўсиши учун албатта.
🔹Иссиқ 🚿душ қилиш керак. 1-2 ойда бир.
🔹Баргини артиб туриш керак.
🔹Баргини совунли сув билан артиб туриш керак.
🔹Иссиқ пайтларда кўпроқ сув пуркаб туриш керак.
❗️Бу гулни ҳаммага маслаҳат берамиз, парвариши осон.
@Gullarr_olam1 | 4 371 |
| 11 | 🍀АГЛАОНЕМА ПАРВАРИШИ.
🪨ТУПРОҚ. Асосийси, тупроғи енгил бўлиши керак. Энг зўри Универсал тупроқни таркибига қўшимча 10% Перлит ва 10% Вермикулит қўшиб ишлатиш.
🪴ТУВАК. Туваги ўртача катталикда бўлиши керак, жуда катта бўлмасин. Ўзига мос бўлсин.
☀️ЖОЙ. Аглаонема ёруғ, лекин қуёш тушмайдиган жойда туриши керак. Зўр ва қалин ўсиши учун ёруғлик муҳим.
😓СУҒОРИШ. Сувни меъёрида яхши кўради. Иссиқ пайтларда тупроғининг тепа қисми 1-2 см қуриса сув қуйиш керак, яхшилаб. Совуқ пайтларда тупроқнинг ярими қуригандан кейин сув қуйилади.
💦НАМЛИК. Нам ҳавони яхши кўради, иссиқ кунларда сув пуркаб туриш керак. ❗️Намлик жуда муҳим.
🌡ҲАРОРАТ. Хона ҳарорати бўлади +20 +30. Салқин ҳавони ёқтирмайди, +14 пастга тушмасин. 🏃СКВОЗНЯКНИ ЁМОН КЎРАДИ.
🌺ГУЛЛАШ. Уй шароитида гуллаши жуда қийин, бу гул барги билан чиройли.
✂️КЕСИШ. Кесиш керак эмас, фақат эски ёки ёмон бўлиб қолган баргларини кесса бўлади ёки кўпайтириш учун.
😴УЙҚУ ДАВРИ. Яққол уйқу даври йуқ. Шарт эмас.
@Gullarr_olam1
Давоми бор...... | 4 236 |
| 12 | 🍀Бугун АГЛАОНЕМА гули парвариши хакида маълумот берамиз.
🪴Аглаонема парвариши осонроқ.
🪴Аглаонема Осиё ўсимлиги.
Ҳурматли каналимиз аъзолари хар бир постнинг тагида реакция 👍🤝🔥босиб турсангиз, бу биз учун зўр мотивация.
@Gullarr_olam1 | 7 197 |
| 13 | 🌵Мисол учун Опунция ва Декабрист Кактуслар оиласига мансуб.
🌵Бу маълумотни эшитган одам ўйлаши мумкин "бу иккита гул Кактуслар оиласига мансуб бўлса, демак қуёшни яхши кўришади, қуёшга қўяман".
☀️Қуёшга қўяди, Опунция қуёшда маза қилади, Декабрист бўлса ўлади.
‼️Шунинг учун кўр-кўрона оилага қараб парвариш қилиш мумкин эмас, бу нотўғри.
❗️Табиатда яшаш шароитига қараб парвариш қилиш бу тўғри.
✔️Тўғри Опунция ва Декабрист Кактуслар оиласи мансуб, лекин табиатда яшаш жойлари ҳар хил. Ва парвариши тубдан фарқ қилади.
❗️Опунция бу чўл кактуси, табиатда чўлда ўсади. Қуёшни яхши кўради.
🌵Декабрист бу ўрмон кактуси, табиатда ўрмонда ўсади. Қуёшни ёмон кўради.
➡️бундай мисоллар жуда кўп. Ва ўрмон кактуслари ҳам кўп.
@Gullarr_olam1 | 3 661 |
| 14 | 🌱Ўзи хона гулларини тўғри парвариш қилиш учун қайси оилага мансублигини билиш керакми?
✔️Жавоб: Йўқ ва Ҳа.
❗️Жавоб: Йўқ, чунки бу маълумотни билиш ҳеч нимани ҳал қилмайди.
✔️Жавоб: Ҳа, чунки кўп ҳолатда бир хил оилага мансуб хона гулларининг парваришида ўхшаш жойлари кўп. Мисол учун 95% Ароидлар парвариши ўхшаш, фақат Замиокулкас бошқача.
💯Биз учун иккита жавоб ҳам тўғри.
⭐️Жавоб Йўқ, чунки ҳар бир гулнинг парваришини алоҳида ўрганиш керак. Оиласи бир бўлса ҳам.
⭐️Жавоб Ҳа, чунки гулнинг оиласини билса, гул парвариши ҳақида озгина бўлса ҳам тушунча бўлади.
‼️Хона гулларини тўғри ва зўр парвариш қилиш учун қайси оилага мансублигини билиш муҳим эмас, энг асосийси табиатда яшаш шароитини билиш муҳим. Бу ҳақида ҳамма биолог, мутахассислар тушунтиришади.
Хона гулларининг табиатда яшаш шароити, муҳитни ўрганиш керак ва уйда шу шароитни иложи борича қилиб бериш керак.
✍️Бу нарса муҳимлигини битта мисол билан тушунтириб берамиз.
@Gullarr_olam1 | 3 197 |
| 15 | ❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:
🌱Дунёда ҳамма ўсимликлар оилага бўлинади, ҳаммаси қайсидир оилага мансуб.
🪴Бизлар парвариш қиладиган Хона гуллари ҳам қайсидир оилага мансуб ўсимликлар.
🌱Мисол учун энг машҳур оила бу Ароидлар оиласи.
Монстера, Аглаонема, Диффенбахия, Алоказия, Замиокулкас, Спатифиллум,......
🌱Ёки Молочайлар оиласи.
Кротон, Молочай Миля, Молочай Треугольный, Пуансеттия, Педилантус,......
🌱Ёки Марантовыйлар оиласи.
Калатея, Строманта, Маранта, Ктенанта,........
❓САВОЛ: Ўзи ўсимликлар қайси жиҳати билан у ёки бу оилага мансуб ҳисобланади.
✔️ЖАВОБ: Гулини тузилиши ва шакли орқали. Оиланинг гуллари ўхшаш.
❗️Бир хил олимлар бундай ажратишни нотўғри деб ҳисоблайди, шунинг учун бир хил гулларни олимлар томонидан бу оиладан бу оилага ўтқизишлар кўп бўлади.
🍀Мисол учун ҳамма Ароидларни табиатда яшаш шароити ва жойи бир хил, фақат Замиокулкас кескин фарқ қилади. Ҳамма Ароидлар тропик ўрмонларда, фақат Замиокулкас чўлда.
❗️ расмда Ароидлар оиласига мансуб Аглаонема, Монстера, Замиокулкас ва Диффенбахия.
@Gullarr_olam1 | 3 863 |
| 16 | Давоми....
😴Яққол уйқу даври йўқ.
🪴ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ. Кичкина ўсимликларни ҳар йили баҳорда. Катта ўсимликларни 2-3 йилда бир марта.
🪴ТУВАК АЛМАШТИРИШ. Янги туваги эскисидан 2-3 см (диаметр) катта бўлиши керак. Жуда катта бўлмасин.
☘️КЎПАЙТИРИШ. Кўпайтириш асосан черенка (қаламча) орқали. Барг орқали ҳам кўпайтирса бўлади.
🪴ОЗУҚА. Кротонга кўп Азот бериш керак эмас, кўп азот баргининг ранг- баранглигини йўқотади. Ўсиш пайтида, яъни эрта баҳорда ва ёзнинг бошида универсал озуқа бериш керак, қолган пайтларда Фосфор ва Калийга бой озуқалар.
🕷ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР. Асосан ўргимчак кана кўп ёпишади ва шира, щитовка, унсимон қурт ёпишади.
🪴ЧИРИШ. Илдиз чиришга мойиллиги кам. Асосан жуда кўп сувдан, ботқоқ қилиб сув қуйишдан чириши мумкин.
❗️КРОТОН ПАРВАРИШИ ҲАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
🔹💧Суғоришлар орасида тупроқнинг тепа қисми озгина қуриши керак, тупроқ охиригача қуриб қолмасин.
🔹☀️Ёруғлик жуда муҳим. Барглари ранг-баранглигини йўқотмаслиги учун кўп ёруғлик керак. Енгил, кучсиз қуёшга ҳам ўргатса бўлади. ❄️Қишда табиий ёруғлик кам бўлса, қўшимча лампалар ишлатиш керак.
❗️Ёруғлик кам бўлса, барглари оддий кўк рангда бўлиб қолади.
🔹🌡Ҳарорат жуда муҳим. Кротон иссиқни яхши кўради, энг зўри +20+25. Қишда +16 паст бўлмасин. Қишда +14 энг охирги нуқта, +14 ҳам аслида хавфли.
🔹🕷Ўргимчак кана энг асосий душман. Ўргимчак канани олдини олишнинг энг зўр йўли ҳар ҳафта илиқ🚿душ, ва хар куни сув пуркаб туриш.
🔹💦Нам ҳаво жуда муҳим, ҳаво намлиги камида 60% бўлса, зўр ўсади ва чиройли бўлади. Нам ҳавода🕷ўргимчак кана ҳам кам пайдо бўлади.
🔻☀️Кучли тикка қуёш нурини ёқтирмайди, барги куяди.
🔻🏃Совуқ сквозняк жойларни ёқтирмайди. Жуда эҳтиёт бўламиз.
🔻🌥Ёруғлик кам жойларни ёқтирмайди, ҳолати хунук бўлади.
🔻🌡Қиш пайтида иситиш мосламалари олдида турмасин, бундай жойларда ҳаво қуруқ бўлади.
🔻Совуқ сув билан суғориш мумкин эмас, сув илиқ бўлиши керак.
🪴🍃🎊КРОТОН БАРГИ ТЎКИЛИШИ САБАБЛАРИ:
🔹Совуқ ҳарорат бўлса барг тўкади, қишда энг камида +14 бўлсин.
🔹Тупроғи совиб кетса барг тўкади, тувак таги совуқ жойда турмасин.
🔹Совуқ сквозняк бўлса ҳам барг тўкади. Қишда совуқ токчада турмасин.
🔹Ўргимчак кана таъсиридан барг тўкади.
🔹Тупроғи охиригача қуриб қолса барг тўкади.
🪴🍃 ҚИШДА КРОТОННИ ҲАММА БАРГИ ТЎКИЛИБ КЕТСА ХАМ ТАШЛАБ ЮБОРИШ КЕРАК ЭМАС, ЭРТА БАҲОРДА ЯНГИ БАРГЛАР ЧИҚИШ ЭҲТИМОЛИ ЮҚОРИ.
❗️Кротон парвариши қийин ҳам эмас, осон ҳам эмас. Ҳаммага бу гулни маслаҳат берамиз. Фақат озгина тажриба керак.
@Gullarr_olam1 | 4 158 |
| 17 | 🪴🍀КРОТОН (Кодиеум) ПАРВАРИШИ.
❗️Кротон - барг гўзаллиги бўйича энг чиройли Хона гули ҳисобланади.
❗️Кротон барг шакли, ранги бўйича ҳеч қайси гулга ўхшамайди. Бир хил сортларида баргида қўшимчалар ҳам бўлади, бу нарса бошқа гулларда йўқ.
🪴ТУПРОҚ. Оддий универсал тупроқни олиб таркибига қўшимча 10% Қум, 15 % Перлит, 15% Вермикулит солиш керак. Тупроқ энг асосийси жуда енгил бўлиши керак.
🪴ТУВАК. Илдиз ҳажмидан озгина катта бўлиши керак.
💡ЖОЙ. Ёруғ лекин қуёш нурлари тушмайдиган жойда туриши керак. Ёруғлик кўп бўлиши жуда муҳим.
🌡ҲАРОРАТ. Хона ҳарорати +20+25 тўғри келади. Қишда ҳарорат +12 дан паст бўлмасин, +16 бу энг охирги нуқта.
😓СУҒОРИШ. Сувни яхши кўради. Суғоришнинг энг зўр йўли: Яхшилаб сув қуйиш керак ва тупроғини тепа қисми 2см қаригандан кейин яна яхшилаб сув қуйиш керак. Сув қуйиш орасида тупроқ тепаси озгина қуриши керак.
💦НАМЛИК. Ҳаво намлиги 60% бўлиши керак.
🌺ГУЛЛАШ. Уй шароитида гуллаши қийин ва гуллари кўримсиз.
✂️КЕСИШ. Кесиш мумкин, шохлатиш ва шакл бериш учун.
@Gullarr_olam1
Давоми бор..... | 4 175 |
| 18 | 🍀Кротонни парвариш учун осон сортлари.
1️⃣ расм🪴Кротон Петра. Croton Petra.
2️⃣ расм🪴 Кротон Экселент. Croton Excellent.
3️⃣ расм🪴Кротон Голд Стар. Croton Gold Star.
4️⃣ расм🪴Кротон Голд Сан. Croton Gold Sun.
5️⃣ расм🪴Кротон Санни Стар. Croton Sunny Star.
❗️Петра сорти энг осони ҳисобланади, Кротон билан танишувни шу сортдан бошлашни маслаҳат берамизн.
@Gullarr_olam1 | 4 169 |
| 19 | 🪴Чиройга гап йўқ👍
@Gullarr_olam1 | 5 448 |
| 20 | ❗️Ҳар доим эсингизда бўлсин, ҳамма гулларда Таиланд, Индонезия сортлари ҳар доим бироз инжиқ бўлади.
1️⃣ расм. Croton Butsarin. Таиланд
2️⃣ расм. Croton Bangkok. Таиланд
@Gullarr_olam1 | 4 228 |
