8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
8 362
Гўзал хулқнинг 2 мукофоти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, банда гўзал хулқи сабабли кундузи (нафл) рўза тутувчи, кечаси ибодат қилувчи даражасига етади", деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
🌐 t.me/Sof_iibrat
8 362
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
Хайрли тонг!!!
Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
Кунингиз мазмунли ўтсин!
t.me/Sof_iibrat
8 362
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Истиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.
«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят)
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
#Дуо 🤲
🌕 ЖУМА ТОНГИДА БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН...
📚 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
📝 Ибн Сунний ривоятлари.
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
💐Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
🪴Тарк этмасин сира қалбларни иймон.
🌸 Бу кун савобларидан насиб айласин,
🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин!
t.me/Sof_iibrat
8 362
#jannat
ЖАННАТДАГИ ХУРМОЗОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(эшитиб кўз ёшингизни тия олмайсиз 😢)
🌙 ЖАННАТ СИЗГА МУБОРАК!
🌐 t.me/Sof_iibrat8 362
ТЎРТ НАРСА РИЗҚНИ ЖАЛБ ҚИЛАДИ:
1. Қиёмул лайл (тунги ибодат);
2. Саҳар пайтида (бомдоддан олдинги пайтда, яъни саҳарлик қилинадиган пайтда) истиғфорни кўп айтиш;
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Куннинг аввалидаги ва охиридаги зикрларни айтиш.
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
☝️ЙИЛ БЎЙИ РЎЗА
Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).
Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.
Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.
Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!
Даврон НУРМУҲАММАД
#Шаввол_ойи
t.me/Sof_iibrat8 362
#Кинодан_парча
♻️ Дўстларингизга улашинг!!!
Рамазон тугади, лекин бизнинг мусулмончилигимиз тугамади. Рамазондаги тақвоимизнинг зиёдаси билан кейинги рамазонга етайлик. Зеро, бизга ҳали жаннат ваъдаси берилмади.
©Mehrob_uz
t.me/Sof_iibrat
8 362
Бир йилни рўза билан ўтказган каби...
Абу Айюб ал-Ансорий (р.а.) ривоятларида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
"Бир киши Рамазон рўзасини бошидан охирига қадар тўла тутса ва бунга Шаввол ойи рўзасининг олти кунини ҳам қўшса, бир йилни рўза билан ўтказган каби бўлади"
Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
🎉🎉🎉🎉🎉
🌙 Ramazon oyiga munosib tuhfa! «Hilol» dasturini kutib oling!
🤩 Endi kitoblarga uyda oʻtirgan joyingizda buyurtma berish yanada oson boʻldi! «Hilol Nashr» doʻkonidan kitob yoki boshqa mahsulot olaman desangiz, kitoblardunyosi.uz saytiga kirib oʻtirmay, telefoningizdagi «Hilol» dasturi orqali ham buyurtma beraveradigan boʻldingiz.
🎉 Dasturimizning yana bir tuhfasi bor: «Hilol» sadoqat kartasi.
Ilgari sayt orqali kitob sotib olsangiz, har safar 1% ball olib, bu ballar toʻplanganda ularni ham kitob olishda ishlatish mumkinligini aytgan edik. Endi oʻsha ballarni faqat saytda emas, barcha doʻkonlarimizda ham toʻplash va ishlatish mumkin boʻladi. Buning uchun kitob olishda «Hilol» sadoqat kartasini barkod orqali sotuvchiga koʻrsatsangiz boʻldi.
✅ «Hilol» dasturi orqali kitob olsangiz ham, 1% sadoqat balli beriladi.
Sadoqat ballari nimaligini mana shu yerdan bilib olasiz.
Eslatma! Dasturimiz hozircha sinov rejimida ishlab turadi.
📱 «Hilol» dasturi Play Market yoki App Storeʼdan yuklab olinadi.
🤖 Play Marketʼdan yuklab olish
🍏 App Storeʼdan yuklab olish
🟢 Xushxabarni yaqinlaringizga ham ulashing.
🟢 @hiloldasturlari
t.me/Sof_iibrat
8 362
САДАҚАнинг 50 та ТУРИ (энг ноёблари)
«Кимки бир ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша гуноҳ миқдорида бир гуноҳга яраша жазоланур. Уларга ноҳақлик қилинмагай» (Қуръони карим. Анъом сураси 6/160).
«Яримта хурмо билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг! Агар кимки буни тополмаса, ширин сўз билан!» (Ҳадиси шариф).
ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИДАН:
Ҳиммати йўқнинг
Ҳурмати йўқ.
Бахилнинг туйнугидан ел кирмас,
Эшигидан – эл.
Яхши топса – элга ёяр,
Ёмон топса – гўрга ёяр.
Оларда ҳисоби тўққиз,
Берарда саноғи – ўттиз.
Бахил авлиё бўлмас,
Авлиё бахил бўлмас.
Ҳасад кўчатини эккан
Бало мевасини ер.
Сахийнинг хайрига бахилнинг боши оғрир.
Аҳмоқда ақл бўлмас,
Ақлли бахил бўлмас.
Ҳасад ўтини дарё учиролмас.
Бахил эҳсондан қочар,
Хасис меҳмондан қочар.
Бермаснинг оши пишмас,
Пишса ҳам қозондан тушмас.
Сахий топса – ўртада,
Бахил топса – халтада.
Яхшининг кўнгли – тоғ,
Бахилнинг кўнгли – доғ.
Хасиснинг пулидан юлдуз яқин.
Қамиш сувга тўймас,
Хасис – пулга.
Сахий бўлмаса, бахил ҳаром ўлар.
Ҳимматли кўкка кўтарилар,
Ҳимматсиз – ерга кўмилар.
1) Таом билан сийлаш – энг хайрли садақадир.
2) Биродарингизнинг юзига табассум қилишингиз – садақа.
3) Қариндошга яхшилик қилиш – садақа.
4) Закот бериш – садақа.
5) Ушр бериш – садақа.
6) Фитр рўза бериш – садақа.
7) Икки киши ўртасида адолатли бўлиш – садақа.
8) Йўлдаги озор берувчи нарсани даф этиш – садақа.
9) Одамларга ширин сўз, яхши гап айтиш – садақа.
10) Ўз фарзандларини тартиб-интизомга ўргатиш – садақа.
11) Оила аъзоларига меҳр-мурувват қилиш – садақа.
12) Овқат тайёрлаш – садақа.
13) Икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш – садақа.
14) Челагингиздаги сувни биродарингизнинг челагига қуйиб бериш –садақа.
15) Ёрдам сўраб келган ҳожатмандга ёрдам бериш – садақа.
16) Кишига улови борасида ёрдам бериш – садақа.
17) Бир кишини уловга минишига кўмаклашиш – садақа.
18) Бир одамни юкини кўтариб олиб бериш – садақа.
19) Шаҳватини ҳалол йўл билан қондириш – садақа.
20) Бир инсонни мушкулини осон қилиш – садақа.
21) Қарзни тўлашга қийналаётганга ҳақ эгаси муҳлатни чўзиб берса, ҳар куни ҳақ эгаси берган қарзи миқдорича садақанинг савоби ёзилади.
22) Киши ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши – садақа.
23) Намоз сари босилган ҳар бир қадам – садақа.
24) Яхшилик қилиш – садақа.
25) Яхшиликка буюриш – садақа.
26) Ёмонлик қилмаслик – садақа.
27) Ёмонликдан қайтариш – садақа.
28) Қарз сўраб келган кишига қарз бериб туриш – садақа.
29) Ғазаби келганда сукут сақлаш – садақа.
30) Мусулмонларга ғоибдан туриб дуо қилиш – садақа.
31) Мусулмон кишининг бир инсонга ёрдам бериши – садақа.
32) Бировни оғирини енгил қилиш – садақа.
33) Йўлда адашган кишига тўғри йўлни кўрсатиб, уни йўллаб қўйиш – садақа.
34) Ифторлик қилиб бериш – садақа.
35) Кишини меҳмон қилиш – садақа.
36) Қўшнига яхшилик қилиш – садақа.
37) Мўминнинг кўнглини хурсанд этиш – садақа.
38) Кишининг узоғини яқин қилиш – садақа.
39) Кўзи ожиз кишини тўғри йўналишга тушириб қўйиш – садақа.
40) Одамлар учун фойдали илм ўргатиш – садақа.
41) Ёмонликдан сақланиш – садақа.
42) Одамларга сув улашиш – садақа.
43) Келишолмай қолганларнинг ўртасини ислоҳ қилиш – садақа.
44) Мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса – садақа.
45) Кўзи яхши кўрмайдиган кишига бир нарсани кўрсатиб қўйиш – садақа.
46) Халқ учун керакли зиё, илм тарқатиш – садақа.
47) Боғ барпо бўлишига ҳисса қўшиш – садақа.
48) Кўпчилик фойдаланиш учун зарур нарса (газ, свет, сув каби)ларни ўтказишда ҳисса қўшиш – садақа.
49) Мактаб, шифохона, меҳмонхона, кўприк, йўл қурилишида ҳисса қўшиш – садақа.
50) Кўпчилик фойдаланадиган иншоот (завод, фабрика каби)ларни барпо этилишида ҳисса қўшиш – садақа.
(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан).
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
☝Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 📌«Кимни ризқининг кенгайтирилиши ва ажалининг ортга сурилиши хурсанд қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар».
📝( Бухорий ва Муслим ривояти)
——————————-
❗Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!
✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тиклаймиз
t.me/Sof_iibrat
8 362
#tabrik
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"
"Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.
Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
t.me/Sof_iibrat
8 362
1. Жаннатдаги “Райён” эшиги муборак бўлсин!
"Жаннатда бир эшик бор, уни "Райён" деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади".
2. Рўзанинг шафоати муборак бўлсин!
"Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади".
3. Аллоҳ таолога рўбарў бўлгандаги хурсандчилик муборак бўлсин!
"... Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила хурсанд бўлади".
4. Дўзахдан омонлик муборак бўлсин!
"Рамазоннинг ҳар кечасида дўзахдан озод қилинадиганлар бўлади".
5. Ўтган гуноҳларингиз кечирилгани муборак бўлсин!
"Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади".
6. Қабул бўлган дуолар муборак бўлсин!
"Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди".
7. Аллоҳнинг мукофоти муборак бўлсин!
"...фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман".
Аллоҳ таоло Ўзи муваффақ этиб тутган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин!
t.me/Sof_iibrat
8 362
☺️
Gifni rasmga oling, qani kimga qanday sovg‘a tusharkan.
🎁 Hayit uchun yaqinlarga nima sovg‘a qilsam ekan deb o‘ylanayotganlarga ham yuborib qoʻying.
t.me/Sof_iibrat
8 362
Гуноҳлар кечириладиган кун
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазоннинг охирги кечасида уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади", дедилар. Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ! Ўша қадр кечаси бўладими?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ, аммо ишчининг иш ҳаққи ишни мукаммал адо қилиб бўлганидан кейин берилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Бу кеча охирги ифторлик қилинган кечадир. Аллоҳ таоло барчамизни ҳайит айёмини Ўз мағфиратига эришган ҳолда кутиб олган бахтиёр бандалари қаторида қилсин.
🌐 t.me/Sof_iibrat
