en
Feedback
8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
📊
8 362
​​ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? 1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади. 2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади. 3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади. 4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади. 5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. 6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади. 7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади. 🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин! ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ!!! Афсуски сенинг қадрингни билмадик! Табиийки қадринг билмагач, қардингга етолмадик, эҳтироминг ўрнига қўя олмадик. Ғафлат билан биздан кўп хато-камчиликлар ўтди. Эй Ғаффор эгам! Биз гуноҳкор, ожиз қулларингни чексиз афвингга, ниҳоясиз фазлингга, ҳад-ҳудудсиз бўлган раҳматингга ол! Албатта сенинг аҳрор, аброр ва ақраб бўлган кўп солиҳ қулларинг бор. Аммо бизнинг, сендан ўзга сиғинадиган, ибодат қиладиган, сенга илтижо қилиб дуо қиладиган Роббимиз йўқ! Ўзинг бизларга раҳм қил. Сендан нима сўрашликни ҳам, қандай сўрашликни ҳам билмаймиз. Ўзинг биз ҳақимизда хайрли бўлганини карам қил!🤲🏻 Қолган ўн бир ойни ҳам, бизлар учун Рамазондек файзли ва барокатли қилиб бер ва ушбу Рамазон ойининг файз-барокати бизларни асло тарк этмасин! ♻️ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийду
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди. 🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади: 1. Андижон вилояти 06:00 2. Наманган вилояти 06:00 3. Фарғона вилояти 06:00 4. Тошкент вилояти 06:10 5. Тошкент шаҳри 06:10 6. Сирдарё вилояти 06:10 7. Жиззах вилояти 06:15 8. Самарқанд вилояти 06:20 9. Сурхондарё вилояти 06:25 10. Қашқадарё вилояти 06:30 11. Навоий вилояти 06:30 12. Бухоро вилояти 06:30 13. Хоразм вилояти 06:50 14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:50 t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#Тадқиқот Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари: 1. Ўпка 2. Склероз 3. Тутқано
#Тадқиқот Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари: 1. Ўпка 2. Склероз 3. Тутқаноқ 4. Саратон 5. Қанд 6. Экзема 7. Аллергия 8. Бронхиал астма 9. Бронхит 10. Бавосил 11. Жигар 12. Ичак 13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради 14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди 15. Қон босими ортишига қаршилик қилади 16. Қон айланишини фаоллаштиради 17. Қон томирлари торайишининг олдини олади 18. Шаҳвоний майлни камайтиради 19. Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради 20. Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди 21. Семизликка монелик қилади 22. Иммунитетни кўтаради 23. Камқонлик касалликларига қарши курашишда фойда беради. Роббимизнинг буюк марҳамати! t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Алвидо, РАМАЗОН! Алвидо, эй нури Раҳмон, алвидо, Алвидо, эй кони ирфон, алвидо, Алвидо, эй қути иймон, алвидо, Алвидо, эй моҳи Қуръон, алвидо! Чун ҳилолинг ерга нур сочган замон, Бўлди ер хушбўй, мунаввар осмон, Барча дилларга етиб амну амон, Чин ибодат бўлди ҳар он, алвидо! Сенда кўкдан ерга нурлар сочилур, Барча жаннат боблари ланг очилур, Етти дўзахнинг эшиги ёпилур, Сенда муғлақ бўлди шайтон, алвидо! Ким қудумингдан агар масрур ўлур, Маҳзун ул сендан қачон маҳжур ўлур, Журму исёни анинг мағфур ўлур, Хушхабардир анга ризвон, алвидо! Кунларинг ўтказса ким ҳирмон ила, Тунларинг бедор ўлиб Қуръон ила, Ким буларни айласа иймон ила, "Марҳабо!" дер анга Райён, алвидо! Сенда тушди илк бор Қуръонимиз, Равшан этди йўлимиз Фурқонимиз, Қўлни ихлос бирла очган онимиз, Айлади мақбул Маннон, алвидо! Поклагаймиз сенда мулку молимиз, Тарк этармиз сенда қийлу қолимиз, Сен-­ла соф ўлгай ҳама аҳволимиз, Нафсу шайтон бўлди вайрон, алвидо! Шубҳасиз, сен бирла руҳнинг чоғлиги, Ҳамда кетгайдир кўнгилнинг доғлиги, Тикланар ҳам сенда таннинг соғлиги, Сен ўзингсан дори-дармон, алвидо! Сенга сиғмас ҳеч бир сумъа, риё, Бас, мукофотинг берар ёлғиз Худо, Сен шафоатхоҳимиз, келса жазо, Дўзах ўтидин-­да қалқон алвидо! Бир тунинг бор мингча ойлардан фузун, Зотан, уммат умри эрмасди узун, Сен била армонлари кетди бутун, Тўлдирурлар сенда хирмон, алвидо! Хуллас, этсам бир умр васфинг агар, Айта олгум минггидин биррин магар, Ҳақ Расул мадҳ этди, шу сенга етар, Ҳам гувоҳлик берди Қуръон, алвидо! Ё Илоҳий, фазлу лутф айлаб ато, Эт қабул биздан намоз, рўза, дуо, Ҳам умид айлар Ҳасан, келса қазо, Рўза ичра чиқса бу жон, алвидо! Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид https://youtu.be/AkNTFI4Y2Ac t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 10 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ 🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 10 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ 🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. 🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди. 🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди. t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#ramazon_saboqlari Фитр садақаси қанча миқдорда берилади? (5 қисм) 2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори
#ramazon_saboqlari Фитр садақаси қанча миқдорда берилади? (5 қисм) 2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори: • буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм; • арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм; • майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; • хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди. t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#ТАФАККУР Ҳасан Басрий айтдилар: - Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман. - Нима учун? - дейишди. - Исиғфо
#ТАФАККУР Ҳасан Басрий айтдилар: - Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман. - Нима учун? - дейишди. - Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? - деди. - Аллоҳ, - дейишди. - Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?! - деди. وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ. «Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас». (Анфол сураси 33-оят). ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУХ!!! РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи... Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин. Субҳаналлоҳ Алҳамдулиллаҳ Лаа илаҳа иллаллоҳ Аллоҳу Акбар t.me/Sof_iibrat

📊
8 362

📊
8 362
‼️ Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайлатул қадр кечаси: 🗓 7 апрель (якшанба)дан — 8 апрель (душанба)г
‼️ Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазоннинг сўнгги тоқ кечаси-Лайлатул қадр кечаси: 🗓 7 апрель (якшанба)дан — 8 апрель (душанба)га ўтар кеча 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар. 🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал 🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал 🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал 🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал 🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт! ♻️Яқинларингиз билан улашинг! t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
ISLOMGA BAG'ISHLANGAN UMR (Hujjatli film) Oʻzbek xalqining atoqli farzandi, yetuk alloma, fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining ibratli hayot yoʻli haqidagi «Islomga bagʻishlangan umr» nomli hujjatli film. Film butun umrini, kuch-quvvatini Islom diniga, moʻmin-musulmonlarga, el-yurt tinchligi, Vatan ravnaqi yoʻlida xizmat qilishga bagʻishlagan buyuk olimning sinov va mashaqqatlarga toʻla shonli hayoti haqida hikoya qiladi. Marhamat quyidagi havolalar orqali to‘liq filmni tomosha qiling. 1-qism https://youtu.be/LUlhx4wXyu8 2-qism https://youtu.be/KsQ8mTS7lbo 👉 Manba: islom.uz @hilolnashr

📊
8 362
😊 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу! 🌹 Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин! 🤲 Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли амалларингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилаймиз. Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! 🤲 Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин! t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
#duo Ота-онанинг ҳаққига қилинган дуо Олимлардан бири айтади: "Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида ота-онанг ҳаққига дуо қилишинг у
#duo Ота-онанинг ҳаққига қилинган дуо Олимлардан бири айтади: "Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида ота-онанг ҳаққига дуо қилишинг уларга атаб сўйган ўнта туядан афзалдир". رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا Ўқилиши: “Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро”. Маъноси: "Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!" (Исро сураси, 24-оят).t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
☺️ Дин – бу буюк фалсафадир; демак одам иймон келтирмагунича файласуф бўла олмайди. Шифонинг энг улуғи – бу илмдир. ✅ Абу Зай
☺️ Дин – бу буюк фалсафадир; демак одам иймон келтирмагунича файласуф бўла олмайди. Шифонинг энг улуғи – бу илмдир. ✅ Абу Зайд ал-Балҳи t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
🤲 Дуолар қабул бўлади, Аллоҳнинг раҳмати ёғилади 📖 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси мустажобдир". 💠 Имом Ҳакам айтади раҳимаҳуллоҳ: "Хатми Қуръон вақтида дуолар қабул бўлади, Аллоҳнинг раҳмати ёғилади". 🌙 Холид ибн Маъдон раҳматуллоҳи алайҳи айтади: "Фаришталар Қуръонни хатм қилувчилар ҳаққига салавот айтадилар". 🤲 Ибн Сувайд раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким Қуръон ўқиб, кейин дуо қилса, тўрт минг фаришта "омийн", деб туради".Одилхон қори ЮНУСХОН ўғлиt.me/Sof_iibrat

📊
8 362
КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО «Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн». «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим». (Анбиё сураси, 87-оят). Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган: «Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор». Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган. 👇 ㅤㅤㅤㅤ ✅ t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! ҚАЛБИМИЗДАГИ БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ЭТ! Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Қадр кечаси ва Қуръони карим хатмонасидаги дуолари t.me/Sof_iibrat

📊
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Дунё сизнинг қаршингизда ҳайбатли ва бепоён бўлсада , Аллоҳ қудрати қаршисида зарра ҳам эмас. Денгиз суви доимо фармон остидир : ё Раббий сув ҳам сеники ,олов ҳам. Сен истасанг олов сувга айланади, истамасанг , сув ҳам олов бўлади. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан баҳраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, хайру барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.. ✅ t.me/Sof_iibrat