СЕКТОР
Open in Telegram
СЕКТОР - халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида Админ ➡️ @nerazzurri8080
Show more9 800
Subscribers
-1324 hours
-547 days
-16130 days
Posts Archive
9 798
Anthropic компанияси Claude фойдаланувчиларини кириш маълумотлари сизиб чиққанидан огоҳлантирди. Бунга зарарли дастурий таъминот сабаб бўлган. Корхона хавф остидаги ҳисоблардан фаол сеансларни мажбурий якунлади, сақланган тўлов усулларини ўчирди ва барча рухсат этилмаган ечиб олинган маблағларни қайтарди.
СЕКТОР | ЧАТ
9 798
🇮🇷🇺🇸 Эрон генерали Муҳаммад Ризо Нақдийнинг фикрича, барча футболчиларда бир хил стандартдаги тўп бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам Роналду эмас. Гол уриш учун мотивация, ақл ва қобилият керак.
Америкаликлар биздан юз баробар кўп қуролга эга ва уларда яхшироқ ракеталар ҳамда дронлар бор, аммо улар бундан самарали фойдалана олмайди.
СЕКТОР | ЧАТ
9 798
⚡️ 🇦🇷 Таниқли футболчи Лионель Месси Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Лионел Месси Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашишини эълон қилди. 39 ёшли футболчи қарор қабул қилиш оғир бўлганини, аммо энди «Албиселесте»ни майдонда эмас, оддий мухлис сифатида қўллаб-қувватлаш вақти келганини айтди.
СЕКТОР | ЧАТ
9 798
🇸🇦 🇵🇰 Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Макка мудофаа иттифоқи доирасида котибият ташкил этилади. У Саудия Арабистонида жойлашиб, уч давлат ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
Котибиятни дастлабки уч йиллик муддатга Покистон Ислом Республикаси вакили бошқаради. Иттифоқдаги уч давлат мудофаа қобилиятини ошириш, қуролли кучлар бирдамлигини кучайтириш ҳамда ҳарбий саноат ва технологиялар соҳасида қўшма ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади.
СЕКТОР | ЧАТ
9 798
🇹🇷🇮🇱🇵🇸 Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг таъкилашича, Беньямин Нетаньяху ва унинг мафкураси бутун жаҳон хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Нетаньяху минтақа, Исроил, яҳудий халқи ва бутун дунёга етказаётган зарарига чек қўйиш керак. Фидан Исроил бош вазирини фаластинлик ва мусулмонлар қонини тўкишда айблаб, уни зудлик билан жавобгарликка тортишга чақирди. Шунингдек, у Нетаньяху Фаластин давлати тузилишига ва ишғол тўхтатилишига қарши эканини билдирди.
СЕКТОР | ЧАТ
9 798
🇺🇸 Скотт Бессент: АҚШ ва ИИ Эрон ҳукуматининг 47 йиллик бошқарувига чек қўяди
АҚШ молия вазири Скотт Бессент G20 йиғилишида Европа Иттифоқи ва Европа марказий банкига Эронга қарши Американинг иқтисодий операцияларини қўллаб-қувватловчи баёноти учун миннатдорчилик билдирди.
«Биз биргаликда уларнинг даҳшатли 47 йиллик бошқарувига чек қўямиз»— деди у. СЕКТОР | ЧАТ
9 798
🇰🇬 Бишкек аэропортида ШХТ саммити доирасида Қирғизистонга келган Эрон президентини кутиб олган қирғиз ёшлари совғасиз қолмади
Президент уларга 100 евродан берган.
Ёшлар делегация раҳбарларига аэропортда топшириладиган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари маскоти — Батўй йўлбарси ўйинчоғини президентга тақдим этган.
СЕКТОР | ЧАТ
9 798
🇪🇸🇷🇺🇮🇱 Испания бош вазири Россия ва Исроилни дезинформация тарқатишда айблади
Испания бош вазири Педро Санчес Сеутадаги миграция инқирози атрофида тарқалган ёлғон маълумотларни кучайтиришда Россия ва Исроилга алоқадор аккаунтлар иштирок этганини иддао қилди.
Санчесга кўра, бундан мақсад Украина ва Ғазодаги урушлар бўйича келишмовчиликлар фонида Испания ва Европа Иттифоқи позицияларини заифлаштириш бўлган.
Бироқ Испания разведкаси ва Европа Комиссияси мигрантларнинг оммавий равишда чегарага келиши бевосита ташқи давлат тузилмалари томонидан уюштирилганига далил йўқлигини билдирган.
СЕКТОР | ЧАТ
