uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

СЕКТОР

СЕКТОР

Відкрити в Telegram

СЕКТОР - халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида Админ ➡️ @nerazzurri8080

Показати більше
9 176
Підписники
Немає даних24 години
-487 днів
-26930 днів
Архів дописів
Ассалому алайкум, қадрли обуначилар! 👨🏻‍💻 "СЕКТОР" Telegram канали эгасининг аккаунти фирибгарлар томонидан эгаллаб олинганлиги сабабли, канал фаолияти вақтинча тўхтатиб турилади. ⚙️ Айни пайтда аккаунтни қайта тиклаш ва унга кириш имкониятини қайтариш бўйича зарур чораларни кўрилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Яқин вақтлар ичида канал фаолияти қайта тикланади. Ҳурмат билан, «СЕКТОР» канали жамоаси.
30 жовт, 07:26

🇹🇷⛰ Сайёҳлар орасида машҳур бўлган Туркиянинг Каппадокия минтақасида қоя қулаб тушди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор Йирик тош бўлаклари очиқ осмон остидаги музейига кириш жойида қулаган. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин, жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 10:25

🇺🇿🇹🇷 Амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёев Туркиядаги ватандошларимиз билан мулоқот қилди. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 10:10

+2
🔥🚢 Исроилнинг "ZIM" юк ташиш компаниясига тегишли бўлган юк кемаси Қора денгизда камида учта денгиз дрони ҳужумидан сўнг чўкиб кетди Ҳужум Калиакра бурнидан 17 денгиз мили (31,5 километр) узоқликда, Болгариянинг эксклюзив иқтисодий ҳудуди чегарасида содир бўлган. Кема Хайфа портини тарк этиб, Руминиянинг Констанца портига қараб кетаётган эди. Кема литий-ионли аккумуляторлар, коррозияли суюқликлар ва кислоталар ҳамда мудофаа саноатига оид бир қатор бошқа материалларни ташиётган бўлган. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 09:45

🇱🇧🇮🇱 Ливанда Исроилни бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилишга чақиришди Петиция 1955 йилдан бери амал қилиб келаёт
🇱🇧🇮🇱 Ливанда Исроилни бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилишга чақиришди Петиция 1955 йилдан бери амал қилиб келаётган Исроил ва Исроил товарларини бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни бекор қилишга чақиради. Ушбу ташаббусни кўп йиллардан бери АҚШда яшаб келаётган ливанлик журналист Бриджит Габриэл ҳамда «Демократияни қўллаб-кувватлаш бўйича Америка-Яқин Шарқ коалицияси» НОТ раҳбари Том Харб билдиришди. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 09:30

🇦🇺Австралияликларга фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ҳамда консерваланган озиқ-овқат ва идишлардаги сув захирасини яратиш
🇦🇺Австралияликларга фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ҳамда консерваланган озиқ-овқат ва идишлардаги сув захирасини яратиш тавсия этилмоқда 📰 Yahoo News Australia СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 09:11

🇺🇸 АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Яқин Шарқдан учиб ўтаётган F-16 қирувчи самолётнинг расмини намойиш қилди. СЕКТОР |
🇺🇸 АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Яқин Шарқдан учиб ўтаётган F-16 қирувчи самолётнинг расмини намойиш қилди. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 08:55

🇪🇺«Шимолий оқим» (Северный поток) ҳатто уруш тугаганидан кейин ҳам қайта ишламайди — Еврокомиссия Брюссель Россия ва АҚШнин
🇪🇺«Шимолий оқим» (Северный поток) ҳатто уруш тугаганидан кейин ҳам қайта ишламайди — Еврокомиссия Брюссель Россия ва АҚШнинг лойиҳани қайта тиклашга бўлган биргаликдаги уринишига қарши чиқмоқда, деб баёнот берди ЕК расмий вакили Паула Пинью. Унинг сўзларига кўра, Евроиттифоқда Россиядан газ импортини тўлиқ тақиқловчи қатъий қонунчилик амал қилмоқда ва европалик расмийлар Европада ёнилғи нархи сезиларли даражада ошганига қарамай, бу қоидаларни ўзгартиришни режалаштирмаяпти. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 08:51

🇨🇭🇰🇵 Швейцария Пхеньянда янги дипломатик ваколатхона очилишини ва КХДР билан тўғридан-тўғри ҳамда доимий алоқа ўрнатилган
🇨🇭🇰🇵 Швейцария Пхеньянда янги дипломатик ваколатхона очилишини ва КХДР билан тўғридан-тўғри ҳамда доимий алоқа ўрнатилганини эълон қилди СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 08:40

🇰🇵🚀 Шимолий Корея 12 та баллистик ракета учирди Бу Пхеньян томонидан 12 октябрда ўтказилган синовлардан сўнг деярли икки ҳ
🇰🇵🚀 Шимолий Корея 12 та баллистик ракета учирди Бу Пхеньян томонидан 12 октябрда ўтказилган синовлардан сўнг деярли икки ҳафта ичида амалга оширилган биринчи ракета учирилишидир. Ўшанда қуролланишнинг асосий компонентини такомиллаштиришга қаратилган тактик баллистик ракеталар синовдан ўтказилгани таъкидланган эди. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 08:32

+1
🇵🇸 Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувини яна бир бор бузди Исроил армияси Ғазо секторидаги Мағозий қочқинлар лагери яқинида автомобилни ҳаводан бомбардимон қилди. Хабарларга кўра, ҳужум оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Мазкур ҳужум Исроил томонидан ўт очишни тўхтатиш келишувининг навбатдаги бузилиши сифатида баҳоланмоқда. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 08:00

🇺🇿🇹🇷 Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи хоним Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Туркия пойтахти Анқарага етиб борди. Давлат раҳбари Анқарада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 07:50

🇮🇷🇺🇸 Эрон ИИҚК Ҳормуз бўғози яқинида Американинг разведка дронларидан бирини қўлга олди ИИҚК Ҳарбий-денгиз кучларининг баёнотига кўра, Эрон радиоэлектрон кураш мутахассислари MQM-170 дрони бошқарувини эгаллаб олиб, уни Ҳормуз бўғозидан ғарбда қўндиришган. Эрон томонининг таъкидлашича, аппарат мамлакатнинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини разведка қилиш учун ишлатилган бўлиб, Форс кўрфазининг жанубий қисмидаги мамлакатлардан бирининг қирғоғидан учирилган. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 07:47

🇦🇲 Муштлашувдан сўнг Арманистон парламенти мухолифат блокининг депутатлари тан жароҳатлар билан ҳақоратли сўзларни бақириб, залдан чиқиб кетишди СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 07:32

🇨🇩 Эбола касаллигидан соғайиш шарафига рақслар: Конгода шифокорлар охирги беморнинг шифохонадан чиқарилганини нишонламоқда Монгбвалу шаҳридаги вирусни даволаш марказида тиббиёт ходимлари охирги касалланган шахс тўлиқ соғайиб, муассасани тарк этганидан сўнг рақсга тушиб, қўшиқ куйламоқда. «Чегарасиз шифокорлар» ташкилоти томонидан бошқариладиган бу жой касалликнинг сўнгги авж олиш марказига айланган эди. Маҳаллий ҳокимият органларининг баёнот беришича, Эбола билан касалланганларнинг тасдиқланган сони 10 мингдан ошиб кетди. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 07:13

🇨🇳🇫🇷 Шу кунларда Франциялик таниқли футболчи Килиан Мбаппе хитойликларнинг энг ёмон кўрган футболчисига айланди. Хитойлик мухлислар Килиан Мбаппе Мао Цзэдунни «хитойлик диктатор» деб атаганидан кейин унинг футболкаларини ёқиб юбормоқда ва плакатларини йиртиб ташламоқда. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 07:00

🇫🇷Франция Президенти Макрон оммавий норозиликлар ва ижтимоий хаос сабабларини Шарқдаги воқеалардан излашга уринмоқда:
Харид қобилияти инқирозининг асосий сабаби — Эрондаги уруш, Ҳормуз бўғозининг блокада қилиниши ва бунинг оқибатида ёнилғи нархларининг ошишидир. Бу ушбу ижтимоий ҳаракатга (норозиликларга) сабаб бўлган нарса солиқларнинг оширилиши ҳам, ҳукуматнинг қарори ҳам, пенсия тизими ислоҳоти ҳам эмас.
СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 06:45

🇬🇧🇵🇸 Британия парламентининг иккала палатасидан 75 нафар аъзо Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини блокада қилгани учун
🇬🇧🇵🇸 Британия парламентининг иккала палатасидан 75 нафар аъзо Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини блокада қилгани учун Буюк Британия ҳукуматидан Исроилга қарши санкциялар жорий этишни талаб қилиб хат имзолади СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 06:40

🇨🇳Хитой телевидениеси Тибетда 22 октябрь куни содир бўлган 7 магнитудали ер силкиниши оқибатларининг аэротасвирларини намойиш қилди СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 06:28

🇺🇦🇺🇸 Биз ҳар қандай форматдаги музокараларга тайёрмиз. Ҳатто биз учун нозик ва оғриқли бўлган мавзуларни ҳам муҳокама қилишга тайёрмиз — Зеленский Аминманки, баъзи мавзуларни муҳокама қилиш ҳатто адолатсизликдир, аммо биз тайёрмиз, чунки музокаралар жараёни тўхтаб қолишини хоҳламайман. Лекин бизга воситачи сифатида АҚШнинг иштироки зарур. СЕКТОР | ЧАТ
29 жовт, 06:15