cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Обид ҚЎЛДОШ олами

Ҳикоялар, мулоҳаза ва таассуротлар

Show more
Advertising posts
206Subscribers
-124 hours
+17 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўрик дарахти – Telegraph https://telegra.ph/%D0%8Erik-darahti-01-20
Show all...
Ўрик дарахти

Невара хаёллар оғушида бобосига разм солди. Тепакалга ўхшаб қолган дарахт ва чол гўёки йўқликка сингиб кетаётгандек. Хазонларни супураётган, ориқлигидан ҳар эгилганида суяклари синаётгандай ҳолдаги бу бечора инсонга ачиниб кетди. Онаси қайта турмушга чиқмаганида бунақа увада жойларга келмасди ҳам. Худога шукрки, у ота меҳрини кўрди. Аммо, бобога қанча ялинишмасин, у она қишлоғи – раҳматли кампири билан қурган уйини ташлаб, ҳеч қанақа шаҳарга кетмаслигини айтди. Набера бобоси билан ҳали салом-аликдан нарига…

Ўрик дарахти – Telegraph https://telegra.ph/%D0%8Erik-darahti-01-20
Show all...
Ўрик дарахти

...қарғаларнинг қари, касалмандлари ёзда ҳам Кўлиённи тарк этмас экан-да. Улар болаларга кулгу, эрмак бўлиб юраверади-да. Невара хаёллар оғушида бобосига разм солди. Тепакалга ўхшаб қолган дарахт ва чол гўёки йўқликка сингиб кетаётгандек. Хазонларни супураётган, ориқлигидан ҳар эгилганида суяклари синаётгандай ҳолдаги бу бечора инсонга ачиниб кетди. Онаси қайта турмушга чиқмаганида бунақа увада жойларга келмасди ҳам. Худога шукрки, у ота меҳрини кўрди. Аммо, бобога қанча ялинишмасин, у она қишлоғи – раҳматли…

Яна бир эски, эълон қилинмаган ҳикоямни эпақага келтирдим. Лекин электрон вариантини тайёрлаш эртага қолди. Ижод яхши-ю, ҳикояни электрон вариантга айлантириш зериктиради негадир... https://t.me/azob4
Show all...
#Bugungi_kun_hikmati "Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан." ✍ Шамсиддин Табризий https://t.me/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
Show all...
МАЛИМ, АММАМ ВА ҚОПЛОН – Telegraph https://telegra.ph/MALIM-AMMAM-VA-%D2%9AOPLON-01-18
Show all...
МАЛИМ, АММАМ ВА ҚОПЛОН

“Асосан мушаклар ишлайдиган жойда меҳнат охир-оқибат лаънатга айланади”. Альбер КАМЮ Катталар билан ўйнаш қийин. Уларнинг айтадиган гаплари билан қиладиган ишлари ҳеч қачон бир-бирига тўғри келмайди. Масалан, малим ҳамма тақлид алифбоси асосида ўқиши керак. Агар шуни мукаммал ўргансангиз, келажагингиз порлоқ бўлади, – дейди. Шеърчи аммам эса у – ўлик тил. Имконият даражаси – ғарибона, деб уқтиради. “Ғарибона” сўзининг маъносини тушунмасам-да, унинг гапириш оҳангидан бачкана бўлса керак…

Гапирадиган сурат https://t.me/azob4
Show all...
Repost from Mezonlar
Quyidagi maqolada juda dolzarb masala ko‘tarilgan. Bu kabi masalalarning ko‘piga shaxsan o‘zim guvohman ham. Tarjimai holini to‘g‘ri yozishni bilmaydigan o‘nlab chalasavodlar falsafa doktori darajasini olishyapti. Bu ketishda o‘zi mudrab yotgan fan sohamiz yanada battarlashadi. https://oyina.uz/uz/article/2391?page=1
Show all...
Ilmiy ishlardagi yolgʻonlar: 90 foiz plagiat dissertatsiya, 100 dan oshiq ilmiy ishga rahbarlik qilayotgan fan doktorlari va egizak tadqiqotlar tahlili

Gabriyel Garsiya Markesning "Yolg'izlikning yuz yili" asarining yozilish... https://youtube.com/watch?v=c2Hq8uPgtK8&si=mlj8KGTo9uct1qSZ
Show all...

Спортни севар, сузишга борар, ёш йигитлигида анҳорда моржлар гуруҳи билан қалин қор, музда сузар эканлар. Жаҳонга машҳур теран фильмларни қолдирмай кўрарди. Биз Милош Форман, Сержо Леоне каби дунёга машҳур режиссёрларнинг «Амадей», «Кунлардан бир куни Америкада» сингари фильмларини қайта-қайта томоша қилганмиз. – Ишдан кечиккан пайтларингиз ош-овқатга ёрдамлашармидилар? – Овқат қилишни умуман билмасалар, қандай қилиб қарашсинлар? Наздимда, чой дамласа, тагига олдиради, деган тоифага кирардилар. – Маъсума опа, адиб билан бир-бирингизнинг ижод намуналарингизнинг илк ўқувчиси бўлгансиз. Адибнинг ижодингиз, асарларингиз, ҳикояларингизга муносабати қандай эди? – Ижодкорлигимни жуда қадрлар эдилар. Мен уларнинг кўнглини олиш учун турли-туман пишириқлар пиширсам, ундан кўра иккита ҳикоя ёзсанг одамларга қолади-ку, дер эдилар. Жуда тўғри айтган эканлар. Менинг «Тожи опанинг тугуни» номли ҳикоямни ўқиганларида, бу ҳикояда инсон фожиаси акс этибди, деб мақтаганлари эсимда. Эллик ёшга киришим арафасида ҳикоя­ларимни ўзлари саралаб, «Ҳикоялар» деб ном кўйиб берганлар. Ўша пайтлари китоб чиқариш мушкул эди... 2012 йили олтмиш йиллигимга ҳамда Тоғай аканинг хотирасига бағиш­лаб чиқарган китобимни «Ҳикоя­лар» деб атадим. Адибнинг янги асарларини мен биринчи бўлиб ўқирдим, албатта. Ўқиб бўлгач, фикрларимни сўрардилар. Қўлёзмани ўқиб, бирор хато тополмасам, балога қолардим. Илк бор «Отамдан қолган далалар» романини ўқиб, ҳайратдан, ҳаяжондан неча кунгача ўзимга келолмаганман. Асарни мақтаганимда, «Мен сенга мақтов эшитиш учун ўқитмадим, тўғрисини айт. Бирор хато тополмасанг, нашриётда нима қилиб ишлаб юрибсан муҳаррир бўлиб?» – деганди жаҳллари чиққанидан тутақиб. «Хато тополмасам нима қилай?» – деганман ўшанда. Мабодо асардаги хато-камчиликларини айтсам, дарров тўғрилаб қўярдилар. Ҳозир ўйласам, жуда тўғри қилган эканлар, ахир бегона одамдан асар камчилигини эшитиш нечоғли оғир! Танқид ўринли бўлса, тўғри қабул қилардилар. Асарининг мукаммаллигига ишончлари комил бўлса, бировнинг танқиду мақтовини ўқиб ҳам ўтирмасдилар. – Ёзувчи асарларининг саҳналаштирилишига қандай фикрда эдилар? Улардан кўнгиллари тўлганмиди? – Тоғай ака асарлари саҳналаштирилишига қарши эдилар. Бу ёзувчининг ўзига хос табиати, ўз асарларини бош­­қа жанрда кўришни қабул қила олмаслик руҳий ҳолатидан келиб чиқади, шекилли. Ахир асарингизни режиссёр ўзича талқин қилади, сизнинг хаёлотингиз яратган образни бошқа бир ижодкор ўзгача кўради. Лекин шундай бўлса-да, барибир Олимжон Салимовга «От кишнаган оқшом» ва «Ойдинда юрган одамлар» асарини саҳналаштиришга рухсат берганлар. Шуҳрат Аббосов «Отамдан қолган далалар» романини кино қилганлар. «Мен романни экран учун ё театр учун яратмадим. Мен романни ўзбек адабиётини бойитиш учун яратдим. Шу боис, асарларимнинг экран ё театрга қўйилишини жуда ёмон кўраман», деган бир интерьвюсида. – Тоғай Мурод асарларини қайта нашр қилдириш, тўп­лам сифатида мухлисларига етказиш, турли тилларга таржима қилиб, жаҳон адабиёти дурдонасига айлантириш режангиз борми? – Адибнинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи француз тилида нашрдан чиқди (Жаҳонгир Санақулов таржима қилган, 2016 йилда). «От кишнаган оқшом» (таржимонлар Вадим Муродхонов ва Герман Власов, «Дружба народов» журнали, 2016) ва «Ойдинда юрган одамлар» (таржимон Суҳбат Афлотуний, «Звезда» журнали, 2015) «Тарлан» (повести, 2016) китобхонларга тақдим этилди. Ҳозирда ёзувчи асарларини бошқа тилларга ўгириш жараёни давом этмоқда. Истагим – унинг гўзал ва бетакрор асарлари тили, шираси, колорити бош­қа тилларда ҳам сақланиб қолса, бизнинг мард, жасур халқимиз тимсоллари ўзга элларда ҳам бор бўйича намоён бўлса... – Маъсума опа, ўзбекнинг полвон, чавандоз ўғли, юрти учун жонфидо, куюнчак фарзанди, қалами ўткир адиби Тоғай Муроднинг қисқа, аммо шарафли ҳаёт йўли ҳақидаги сермазмун суҳбатингиз учун ташаккур. Ёзувчи бор-йўғи эллик беш йил умр кўрган бўлса ҳам ўзидан умрбоқий, мангуликка дахлдор асарлар қолдирди. Тоғай Мурод номи порлаб тураверсин. Саодат Матёқуб қизи суҳбатлашди. («Adolat» газетасидан олинди) https://www.xabar.uz/madaniyat/ganimlari-kop-mard-va-tanti-tog
Show all...
Ғанимлари кўп, мард ва танти Тоғай Мурод ҳақида

Унинг рафиқаси, ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Маъсума Аҳмедова билан суҳбатимиз адибнинг умр