cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Mezonlar

Show more
Uzbekistan76 718The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
158
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

“Тадбиркор аёл” ассоциацияси турган биносидан нега чиқариб юборилмоқда? “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси фаолият юритиб келаётган биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли бинога қайтиб келиб жойлашиш кафолатисиз ва вақтинча фаолият юритиб туриш учун бино таклифисиз чиқариб юборилмоқда. Ассоциация масъуллари бу ҳақда 2021 йил 19 май куни бир гуруҳ журналистлар иштирокида ўтказилган йиғинда маълум қилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги фармойиши билан бинонинг 5-қавати ассоциацияга бепул фойдаланишга бириктириб берилган. Лекин ассоциациянинг бинога қайтиб келиши гумон остида қоляпти, бунинг устига вақтинча фойдаланиш учун бино таклифи ҳам берилмаган, шунингдек, бу соҳага дахлдор мулозимларнинг ассоциация масъулларига айтишича ташкилотнинг бинодан фойдаланиши ҳақида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши бекор қилинар экан. “Фармойишнинг бекор қилиниши бизни чуқур ташвишга солмоқда. “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясига, унинг тимсолида мамлакатда фаолият кўрсатаётган минглаб тадбиркор аёлларга, мамлакат ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хотин-қизларимизга эътибор қилинишини, уларнинг фаолиятига муносиб шароит яратилишини, қайсидир мулозимнинг ўйламасдан қиладиган ҳаракати туфайли бинодан фойдаланишимиз ҳақидаги ҳужжатнинг бекор бўлиб кетишига эътибор қилинишини сўраймиз” дейди ассоциация масъули. “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси 1991 йилда аёллар тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Бугунги кунда ҳудудлар бўйича 78 та давлат рўйхатидан ўтказилган филиалларига, 200 нафар бизнес тренери ва тадбиркор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимига эга. “Тадбиркор аёл” ассоциациясининг асосий фаолияти аёлларнинг иктисодий, ижтимоий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳимоялаш, уларнинг тадбиркорлик ва жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, молиявий, таълим ахборот ресурсларидан фойдаланишини таъминлашга кўмаклашишдир. Ассоциация бугунгача: хорижий молиявий институтлар ва маҳаллий ҳамкорлар кўмагида юзлаб таълим дастурларини амалга ошириб 200 минг нафардан ортиқ хотин-қизга бизнес асосларини ўқитган; таълим дастурлари билан параллел равишда ўқув ва методик қўлланмалар ҳамда дастурлар ишлаб чиқиб тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларга бепул тарқатиб келади; 50,3 минг нафар хотин-қизни тадбиркорлик малакасига эга қилган, уларнинг 80 фоизи иш ўрнига эга бўлган; 43 минг нафар аёл бизнес юритиш асослари ва методикасига ўргатилиб ўз бизнесларини ташкил этишга кўмаклашган, 100 минг нафардан ортиқ вақтинча ишсиз аёл меҳнат бозоридаги харидоргир касбларга йўналтирилган; хорижий мамлакатлардаги тадбиркор аёллар билан тажриба алмашиш учун ассоциация қошида бизнестуризм маркази ташкил этган. Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, бугунги кунда гендер тенглиги, аёллар тадбиркорлиги каби масалалар долзарб бўлиб турганда аёлларни тадбиркорликка тайёрлаб, кўмаклашиб келаётган “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциациясининг бино муаммосига рўбарў қилиниши ҳеч бир ақлга тўғри келмайди. Бунга масъул бўлган ташкилотлардан ҳолатга жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз. Фурқат Алимардон, журналист
Show all...
Абдулла Орипов ТУРМУШ ТАШВИШЛАРИ (Ҳазил) Турмуш ташвишлари, Турмуш ташвишлари, Биз сендан баландроқ тура олсайдик, Биз сендан баландроқ юра олсайдик, Балки ўнғаярди дунё ишлари, Турмуш ташвишлари, Турмуш ташвишлари. Хотин иш буюрар, Бола йиғлайди, Боғча деб қайгадир югурмоқ даркор. Балки шу ташвишлар бўлмаса эди, Шоир бўлармидим анча улуғвор. Турмуш ташвишлари, Турмуш ташвишлари. Қассоб оғайним бор – Қароқчи - “пират”. Суякни қўшмаса кўнгли тўлмайди. Ахир, қофияни еб бўлмас, “брат”. Наҳот сен бўлмасанг турмуш бўлмайди, Турмуш ташвишлари, Турмуш ташвишлари. Улуғ режалар бор менда ҳам ахир, Хусусан, бир ишни битказмоқ даркор. Унда қаҳрамоним ёвқур фазогир. Кошкийди, сен шуни билсанг, нобакор Турмуш ташвишлари, Турмуш ташвишлари. Шириндир шу ҳаёт, Холи фироқдан. Майли, битмасин ҳеч унинг ишлари, Ҳаволаб кетсак гоҳ Тортсин оёқдан, Турмуш ташвишлари, Турмуш ташвишлари. 1973
Show all...
Тилла ва олтинга тенг насиҳат Бир киши Ибн Муборакка: «Менга насиҳат қилинг», деб айтганида, у киши қуйидагича жавоб бердилар: Ортиқча назар солишни тарк қил, хушуъ неъматига эришасан. Ортиқча сўзни тарк қил, ҳикматга муваффақ бўласан. Ортиқча овқатни тарк қил, ибодатга мушарраф бўласан. Одамлар айбларини синчковлик билан қидиришни тарк қил, ўзингни айбингни кўришга эришасан! @arabicuz
Show all...
Абдусаид КЎЧИМОВ ЎЗИНГНИКИЛАР Отга минар бўлса ўзингникилар, Бир-бирига меҳри орта бошлайди. Отлиқлар сафига ўзингникилар – Ўзингникиларни торта бошлайди. Аммо, кўп ўтмайин ўзингникилар, Ўзингникига тош ота бошлайди. Ўзингникиларга, ўзингникилар – Ўзингникиларни сота бошлайди. Хуллас, йўл бошида ўзингникилар – Ўзингникиларнинг ошин ейдилар. Адоғида эса... Ўзингникилар – Ўзингникиларнинг бошин ейдилар. 28.06.2019 йил.
Show all...
Бефаҳмлик, савиясизлик оқибати
Show all...
Бу ҳам кўп сўралади
Show all...
ҚИЁМАТДА ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИР БИРИНИ КЎРАДИМИ? Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Охиратдаги ҳолатларни ҳеч ким ўзича билиб ололмайди, чунки у ғайб оламига тегишли илмдир. Лекин Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билдирган бўлса, унга имон келтириб, айтилганидек бўлишига ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам тўғрини қўйиб, нотўғри гапга ишониш гуноҳкорликка сабаб бўлади. Қиёмат куни бир оила аъзолари, хусусан опа-сингиллар бир-бирларини кўрмайдилар деган гап нотўғри. Чунки бир нечта оят карима ва ҳадиси шарифларда улар ўзаро учрашишларига далил ва ишоралар бор. Охиратда яқин қариндошларнинг кўришиши икки ҳолатда бўлади. Биринчиси – ҳали одамларнинг жаннат ёки дўзахга кириши маълум бўлмасдан ва ҳисоб-китоб бошланмасдан аввал. Иккинчиси – ҳисоб китобдан кейинги, агар нажот топишса, жаннатдаги учрашув. Қиёматдаги ҳолат биз тасаввур қилганимизданда даҳшатли бўлганидан, ҳамма ўзини ҳолидан ташвишда бўлади, у ерда бировни ўйлашга мажол бўлмайди. Бунинг устига оила аъзолари, яқин қариндошлар ўзаро ҳақларини талаб қилиб қолишидан қўрқиб, бир-бирларидан қочадилар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ яъни: “Бас, қачонки, (қулоқларни) кар қилувчи (чинқириқ) келганда (Сур иккинчи марта чалинганда), ўша куни киши ўз биродаридан қочур. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса сураси, 33-37-оятлари). Ҳатто Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, одамлар ялангоёқ, ялонғоч тириладилар, лекин Қиёматнинг даҳшатидан бир-бирларига қараш хаёлларига ҳам келмайди. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Жаннат Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати бўлиб, унда банданинг хаёлидан ўтмаган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган неъматлар ва хурсандчиликлар бор. Ҳисоб-китоб тугагач, нажот топган кишилар, албатта, яқинларини излаб қолади. Жаннатда ота-она, фарзанд ва яқинлар билан бирга бўлиш ҳам катта хурсандчилик, кўз қувончи ҳисобланади. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади: وَالَّذِينَ آَمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ яъни: “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21-оят). Ибн Жарир Табарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Бу оятнинг тафсирида баъзи муфассирлар: “Бу оятнинг маъноси – имон келтирган зотларга фарзандлари имон билан эргашса, агарчи амалда оталарига ета олмаган бўлсалар ҳам, жаннатда фарзандларини уларга мартабада етказдик (қўшиб қўйдик). Бу иш оталарининг ҳурматидан бўлади ва бу сабабли оталарнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди” – деганлар” (“Тафсири Табарий” китоби). Мўътабар тафсир китобларда, балоғат ёшига етмасдан вафот этган болаларни жаннатда ота-оналари билан бирга бўлиши зикр қилинган. Демак, жаннатда ота-оналар, фарзандлар ва яқинлар бирга бўлиш учун дунёда улар бир-бирларига ҳақ йўлда ёрдамчи бўлишлари, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, туришлари лозимдир. Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar
Show all...
Одамлар бир-бирига энг кўп берадиган саволлар
Show all...
Гўё башорат қилгандай айтган экан жаноб Черчилль - ".... Мен ўйлагандимки кексаликдан ўламан деб. Лекин, бир пайтлар бутун Европани дон билан таьминлаган Россиянинг четдан ғалла сотиб олаётганини кўриб, тушундимки энди кулавериб ичагим узулиб ўлсам керак.Сталин аграр мамлакатни қўлга олганди, бироқ у уни хом-ашё базасига ва ядровий чиқиндилар ахлатхонасига айлантирди.Мана кўрасиз бир неча авлод ўтсин улар ўзидан ўзи дегродацияга (айниш)учраб,хатто фойдали қазилмаларини хам мустақил қазиб ололмаслик даражасига етадилар.Халқи секин-аста қашшоқликдан қирилиб боради,диктатори ва унинг атрофидагилар эса биздан хашаматли неъматларни сотиб ола бошлайдилар ва қўни-қўшниларига ўз бойликларини сотадилар.Рус сардорларига бундан фойдалироқ тижоратнинг ўзи хам бўлмайди. Арзимаган пул эвазига улар ўз ерларига ядровий чиқиндиларимизни хам олишга таёр бўладилар. Улар бизнинг айтганимизни қиладиган бўладилар,фақат совет экспансиясини тўхтатсак бас,улар хеч қандай ташқи, яъни бизнинг аралашувларимизсиз хам ўзларини ўзлари еб битирадилар ва алал оқибат батамом мағлуб бўладилар " Сэр Уинстон Леонард Спенсер-Черчилль. “Jahon tarixi va jo’g’rofiyasi” guruhidan olindi.
Show all...
* * * Улар одам овлар девор ортида, “Мусулмон ови” бу — қиёмат қоим... Менинг кампир бувим ўқлар остида намоз ўқиётир, Худойим... Бу тош кўчаларда ўлим ҳам толди, бу тоғ дарёсини зериктирди қон... Бу юртда биргина муслима қолди, бу юртда биргина қолди мусулмон. Деразадан боқар моҳтоб кунгура, ҳуркак мушук боқар овчи оғзига... ”Худойингни...” дея сўкар у сўнгра этигини артар жойномозига. Жойнамоз булғанар... сажда қилолмас менинг банда бувим... бандаи xоким... Бу юртда эрта кун мусулмон қолмас, шу бир муслимани асра, Худойим... Асқар Маҳкам
Show all...