en
Feedback
𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

Open in Telegram

🤍Shaxs kamoloti borasidagi eng sara ma'lumotlar, fikrlar, tavsiyalar aynan shu yerda 📞 @Mehrnoz_Saydullayeva

Show more
1 285
Subscribers
No data24 hours
-127 days
-5330 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+2
in 0 channels
August '26
+4
in 1 channels
Get PRO
July '26
+5
in 0 channels
Get PRO
June '26
+5
in 0 channels
Get PRO
May '26
+4
in 0 channels
Get PRO
April '26
+10
in 0 channels
Get PRO
March '26
+17
in 0 channels
Get PRO
February '26
+7
in 1 channels
Get PRO
January '26
+15
in 0 channels
Get PRO
December '25
+10
in 1 channels
Get PRO
November '25
+9
in 1 channels
Get PRO
October '25
+12
in 1 channels
Get PRO
September '25
+19
in 0 channels
Get PRO
August '25
+9
in 2 channels
Get PRO
July '25
+6
in 0 channels
Get PRO
June '25
+18
in 0 channels
Get PRO
May '25
+6
in 3 channels
Get PRO
April '25
+16
in 1 channels
Get PRO
March '25
+16
in 1 channels
Get PRO
February '25
+12
in 2 channels
Get PRO
January '25
+23
in 3 channels
Get PRO
December '24
+16
in 1 channels
Get PRO
November '24
+17
in 0 channels
Get PRO
October '24
+74
in 4 channels
Get PRO
September '24
+29
in 1 channels
Get PRO
August '24
+15
in 2 channels
Get PRO
July '24
+44
in 4 channels
Get PRO
June '24
+26
in 2 channels
Get PRO
May '24
+38
in 2 channels
Get PRO
April '24
+76
in 9 channels
Get PRO
March '24
+152
in 14 channels
Get PRO
February '24
+147
in 8 channels
Get PRO
January '24
+86
in 3 channels
Get PRO
December '23
+80
in 7 channels
Get PRO
November '23
+297
in 6 channels
Get PRO
October '23
+522
in 14 channels
Get PRO
September '23
+298
in 0 channels
Get PRO
August '23
+943
in 0 channels
Get PRO
July '23
+1 114
in 0 channels
Get PRO
June '23
+180
in 0 channels
Get PRO
May '23
+559
in 0 channels
Get PRO
April '23
+1 264
in 0 channels
Get PRO
March '23
+568
in 0 channels
Get PRO
February '23
+519
in 0 channels
Get PRO
January '23
+1 486
in 0 channels
Get PRO
December '22
+299
in 0 channels
Get PRO
November '22
+943
in 0 channels
Get PRO
October '22
+678
in 0 channels
Get PRO
September '22
+1 580
in 0 channels
Get PRO
August '22
+1 405
in 0 channels
Get PRO
July '22
+1 483
in 0 channels
Get PRO
June '22
+935
in 0 channels
Get PRO
May '22
+2 612
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
10 September0
09 September+1
08 September0
07 September0
06 September0
05 September+1
04 September0
03 September0
02 September0
01 September0
Channel Posts
90-yillarda tug'ilganlar (hatto zumerlar ham) qarimasdan avval vafot etishi mumkin. Olimlar prognozi 1990-yillardan to zumer
90-yillarda tug'ilganlar (hatto zumerlar ham) qarimasdan avval vafot etishi mumkin. Olimlar prognozi 1990-yillardan to zumer avlod (2012y) gacha: - biologik qarish erta sodir bo'ladi; - ota-onalaridan ikki baravar tez keksayadi (prognoz). Asosiy sababchilari: doimiy stress, kelajakda hayotning yanada qiyinlashuvi, nikotinga qaramlik, ekologiya va depressiv atrof-muhitdir. Yana bir ishonchli taqdiqotga ko'ra: Z avlod (90-99) Milleniallar (65-69)ga qaraganda, 92% kattaroq biologik yoshga ega. Demak, Zumerlarning tanasi tezroq qariyapti. Tadqiqot tavsiyasi:  - to'gri ovqatlanish; - jismoniy faollik; - stressni to'g'ri boshqarish.
Hayot nega bizga kelganda bunchalik qiyinlashib ketyapti aaaa? 😂😂
📌 Obuna bo'lish: https://t.me/farzand_tarbiyasida

2
​#Кўнгил МЕН ЎТГАН УМРГА Ҳаёт китобимни бехос варақлаб, Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим. Табассум ўрнида кулдим чарақлаб, Суйиш керак бўлса - телбача суйдим. Кийганим ипакми, читми ё кимхоб, Юрак бойлигидан қилмабман парво. Мени оғушлаган ҳаёт нақ офтоб, Янги қўшиқ талаб унда ҳар сабоқ. Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим, Ҳеч кимда кўрмайин умримга ўхшаш: Суйдим, Эркаландим, Айрилдим, Куйдим, Иззат нима - билдим. Шу-да бир яшаш!.. Зулфия
301
3
ОЛТИН СЎЗЛАР 🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин. 🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар... 🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади... 🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади. 🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади. 🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади... 🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан... 🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир. «Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан📚 https://t.me/farzand_tarbiyasida
492
4
Kutganlarimiz kelmay qoladi, zarur narsalarimiz paytida topilmaydi, avaylaganlarimizga zarar yetadi, ishonganlarimiz o'zini o
Kutganlarimiz kelmay qoladi, zarur narsalarimiz paytida topilmaydi, avaylaganlarimizga zarar yetadi, ishonganlarimiz o'zini oqlamaydi, quvganlarimizga yetolmaymiz... Doim aksi bo'ladi, deymiz... Bu holatga islomda va ekzistensial psixologiyada ma'nosi bir bo'lgan javob bor. Alloh doim qalbing bog'langan narsalar bilan sinaydi. • Har qanday taqdirga rozi bo'lish; • Kelmaganda sabr qilish; • Lekin harakatdan to'xtamaslik - bu yechim. Ekzistensial psixologiya aytadiki, baxtni inson qanday qabul qilsa, azob-uqubatni ham shunday qabul qilishi kk. Chunki, azoblanayotgan odam kasal emas, u baxtning qarama-qarshi tomonida xolos. https://t.me/farzand_tarbiyasida
558
5
Нуҳ алайҳиссаломга ўлим келган пайтда: «Дунё қандай экан?» деб сўрашди. У зот: «Икки эшиги бор ҳовли экан. Биридан кириб, икк
Нуҳ алайҳиссаломга ўлим келган пайтда: «Дунё қандай экан?» деб сўрашди. У зот: «Икки эшиги бор ҳовли экан. Биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетаётгандекман», дедилар. Ривоятларга кўра, Нуҳ алайҳиссалом 950 йил умр кўрганлар. © Ҳикматлар чашмаси https://t.me/farzand_tarbiyasida
777
6
Борида қадрланг қадрдонларни, Лаҳзада умрлар топади якун, Бугун соғ-саломат юрган одамни, Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин! Бор
Борида қадрланг қадрдонларни, Лаҳзада умрлар топади якун, Бугун соғ-саломат юрган одамни, Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин! Борида, борингиз шукрим деб қўйинг, Яхшиям борсиз деб қўйинг кунда бир! Меҳнат керак эмас меҳр беришга, Кира тиламайди тилингиз ахир! Кимнингдир юзида бўлинг табассум, Кимгадир елкангиз тутинг, суянсин. Кимнингдир қўлларин қучоқланг бир зум, Кўзидан шашқатор ёшлари тинсин! Тупроқдан ташқари юрибмиз бугун, Узатсак осмонга етар қўлимиз. Бир куни шу тупроқ тўшак биз учун, Бир куни бир тараф бўлар йўлимиз! Эй, нодон дўстима, кибрланма, қўй, Ҳаммамиз ер билан биттамиз бир кун! Не-не устунларни қулагани бор, Бир кун ҳаммамизга муқаррар якун! Борида қадрланг қадрдонларни, Лаҳзада умрлар топади якун, Бугун соғ-саломат юрган одамни, Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин! Малика Тавфиқ http://t.me/MTT_xodimlariga
887
7
Доим тескарисига ишлайдиган ҳаётий кузатмалар • Автобуснинг келиши қийинлашяптими? Такси тутишга уриниб кўринг, ишонинг, ҳайд
Доим тескарисига ишлайдиган ҳаётий кузатмалар • Автобуснинг келиши қийинлашяптими? Такси тутишга уриниб кўринг, ишонинг, ҳайдовчи билан пулини келишганингиз ҳамоно, муюлишдан автобус қайрилади. • Ёмғирни ёқтирасизми, зонтни уйда унутиб қолдиринг. Кун кўнглингиздагидек ўтади. • Кимнингдир эътиборини кутаяпсиз, аммо ҳеч ким сизни эсламайди, ҳеч ким сизга қўнғироқ қилмайди. Ўксинманг. Дарҳол душ қабул қилишга киришинг. Вой ишонинг, минг йил кўрмаган синфдошингиз, хизматдошингиз қўнғироқ қилади. Айнан шу пайтда эшик тақиллаб қўшни йўқлаб чиқади. Синаб кўринг.😁 • Ёш болаларингиз бор, аммо уларга қараш қийинлашиб кетдими? Ёрдам керакми? Уйни ивирситиб ташланг, кийимлар, ўйинчоқлар, пойабзаллар... Номаълум куч онангизни ёки қайнонангизни уйингиз томон етаклаб келишни бошлайди.🤣 • Собиқ хотинингиз ёки эрингизними, балки, бирорта душманингизними кўришни истаб қолсангиз (мобододе энди) кўчага ўзингизга қарамай, бир аҳволда чиқинг. Ооо да, улардан бирини, албатта, кўрасиз.
790
8
🌙 Ramazon oyi muborak bo’lsin! Ro‘za tutish (saharlik, og‘iz yopish) duosi نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِن
🌙 Ramazon oyi muborak bo’lsin! Ro‘za tutish (saharlik, og‘iz yopish) duosi نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ Navaytu an asuvma sovma shahri ramazona minal fajri ilal mag‘ribi, xolisan lillahi ta’aalaa Allohu akbar. Ma’nosi: Ramazon oyining ro‘zasini subhdan to kun botguncha tutmoqni niyat qildim. Xolis Alloh uchun Alloh buyukdir. https://t.me/farzand_tarbiyasida
561
9
Mening ismim – mening missiyam Ki ul pok ravza guli xush-itiz, Ati erdi — Mehrnoz, o‘zi — mehr-ixiz. (Ma’nosi: U pokiza bog‘n
Mening ismim – mening missiyam Ki ul pok ravza guli xush-itiz, Ati erdi — Mehrnoz, o‘zi — mehr-ixiz. (Ma’nosi: U pokiza bog‘ning xushbo‘y guli edi; ismi Mehrnoz edi, o‘zi esa mehrni uyg‘otuvchi, quyosh kabi nurli edi.) Qilib Mehrnoz oti birla xitob, Ki, mehr o‘ldi-yu, yuz tuman oftob. Na oftobikim, ko‘rgach ul mohni, Yoritqay gado birla shohni. (Ma’nosi: Uni Mehrnoz deb atadilar, u shunday quyosh ediki, yuz minglab quyoshlardan ham ortiq edi. U shunday oy yuzli ediki, uni ko‘rganda shoh ham, gado ham uning nuridan bahramand bo‘lardi.) Alisher Navoiyning “Saddi Iskandariy” dostonidan. Ismimni Hazrat qo’yganlarini bilarmidingiz?😎 https://t.me/farzand_tarbiyasida
639
10
ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС... 🥀 Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар. Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди. — Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан. — У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб. — Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл. Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди. — Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга. Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди. Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди. — Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл. - Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди. - Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик. Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди: - Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради! Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди: - Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз? Эри бошини силкитди. Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд номига аталган ушбу илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси. https://t.me/farzand_tarbiyasida
816
11
MENING POZITSIYAM: Men iste’mol odamni emas, odam iste’molni boshqarishi tarafdoriman. Oldingi xaridingizga “mos kelgani” uchun emas, HAQIQATAN KERAK BO‘LGANIni sotib oling. Siz pulni cheksiz “mos keladigan” buyumlarga sarflash uchun topyapsizmi? Yoki aktivlar va moliyaviy erkinlik yaratish uchunmi? Har bir “mavzuga mos” xarid sizning erkinligingizni bir yilga kechiktiradi. Har bir impulsdan voz kechish — sizni unga yaqinlashtiradi. Sog’lig’ingiz va ko’ngil xotirjamligi puldan va narsalardan qimmat ekanligini unutmang. “Mos keladigan”ni sotib olishni bas qiling. Keraklisini sotib oling. https://t.me/farzand_tarbiyasida
614
12
Nega siz o‘zingizda yo‘q pulga keraksiz narsalarni sotib olasiz? Oilalarni vayron qilayotgan Didro effekti. Mana millionlab oilalarda takrorlanadigan ssenariy: Siz yangi divan sotib oldingiz. Chiroyli, qimmat va qulay. Uni mehmonxonaga qo‘ydingiz va birdan ko‘rdingizki, eski pardalar “mos kelmayapti”. Gilam “eskirib qolgan”. Oboylar “yarashmaydi”. Televizor esa “bunaqa divan uchun juda kichik”. Siz HAMMASINI almashtira boshlaysiz. Birin-ketin. Kredit kartaga. Bo‘lib-bo‘lib to‘lashga. “Bir oyiga atigi 500”. Olti oydan keyin sizda yangi mehmonxona va 5 yilga yetadigan qarz bo‘ladi. Bu irodaning sustligi emas. Bu “men tejay olmayman” degani emas. Bu — DIDRO EFFEKTI. Marketing olamidagi hamma biladigan va foydalanadigan psixologik tuzoq. DIDRO EFFEKTI NIMA? 18-asrda fransuz faylasufi Denis Didroga hashamatli ipak xalat sovg‘a qilishadi. U uni kiyadi — va birdan anglaydiki, uyidagi mebellar, gilamlar, rasmlar endi “mos kelmaydi”. Ular hashamatli xalat fonida “kambag‘al” ko‘rinadi. Didro uydagi hamma narsani almashtira boshlaydi: stol, stullar, shkaflar, gilamlar, rasmlar. Birin-ketin. Oxir-oqibat bankrot bo‘ladi. Keyin u “Eski xalatim bilan xayrlashganimdan afsus” nomli esse yozadi va savol beradi: “Nega men eski xalatimdan voz kechishim kerak edi?” Bugun bu effekt siz bilan HAM XUDDI SHUNDAY ishlaydi. BITTA XARID ORTIDAN 10 TASINI TORTIB KELADI Yangi mashina oldingiz — eski garaj “mos emas”, ta’mir kerak. Qimmat sumka oldingiz — eski kiyimlar “yarashmaydi”. Mehmonxonani ta’mir qildingiz — yotoqxona “xunuk” ko‘rina boshladi. Yangi kostyum oldingiz — endi yangi oyoq kiyim, ko‘ylak, galstuk, soat kerak. Har bir xarid keyingilarini ishga tushiradi. Bu cheksiz jarayon. MARKETOLOGLAR BUNI BILADI VA FOYDALANADI “Divan oling — pardalar va gilamlarga 20% chegirma!” “Yangi telefonmi? Sizga albatta quloqchin, g‘ilof, himoya oynasi, taglik kerak”. “Kostyum? Ko‘ylak, galstuk va tuflisiz u yarashmaydi. Hammasini birga oling”. Ular bitta mahsulotni emas, balki butun boshli xaridlar tizimini sotadi. Ya’ni Didro effektini ishga tushiradigan tizimni. SIZ KERAKLI NARSANI EMAS, “MOS KELADIGAN” NARSANI SOTIB OLASIZ. Sizga yangi parda KERAK EMAS. Eskisi yaxshi ishlayapti. Lekin u yangi divanga “mos emas”. Sizga yangi oyoq kiyim KERAK EMAS. Eskisi hali yaxshi. Lekin yangi kostyumga “yarashmaydi”. Siz ZARURAT sabab emas, GARMONIYA ILLYUZIYASI sabab xarid qilasiz. Pulni “hammasi bir-biriga mos bo‘lsin” deb sarflaysiz. Asl uyg‘unlik esa — qarz yo‘q va moliyaviy zaxira bor bo‘lganda mavjuddir. SIZ O‘ZINGIZDA YO‘Q PULGA XARID QILASIZ: 12 oylik bo‘lib to‘lash. Kredit karta. “Keyin oylikdan yopaman”. “Bir oyiga atigi 500 ming, qo‘rqinchli emas”. Didro effekti + oson kredit = moliyaviy falokat. Bir yil o‘tib sizda juda ko‘p “mos keladigan” buyumlar va bir necha yillik qarz bo‘ladi. ISTE’MOLNI QANDAY TO‘XTATISH MUMKIN??? 30 KUN QOIDASI: Biror narsa sotib olmoqchimisiz? Yozib qo‘ying. 30 kun kuting. Agar bir oydan keyin ham xohish qolsa — oling. Impulsiv xohishlarning 90% shu vaqt ichida yo‘qoladi. STATUSNI EMAS, FUNKSIYANI SOTIB OLING. Xariddan oldin savol bering: “Bu muammomni hal qiladimi yoki boshqalarga taassurot qoldirish uchunmi?” Agar ikkinchisi bo‘lsa — olmang. BIR NARSA KIRDI = BIR NARSA CHIQDI. Yangi narsa oldingizmi — eskisini chiqaring. Bu keraksiz buyumlar to‘planishini to‘xtatadi va ikki marta o‘ylashga majbur qiladi. “SHUNCHAKI KO‘RIB CHIQISH” UCHUN DO‘KONLARGA BORMANG. Har bir tashrif — impulsiv xarid xavfi. Do‘konlar aynan ushbu maqsadga ko’ra shunday qurilgan. 💰 AVVAL JAMG‘ARING, KEYIN SARFLANG. “Qolganini jamg‘araman” emas. “Avval 20% jamg‘ardim, keyin qolganini sarflayman”. Ba’zilar aytadi: “Pulni o‘zim topganman — xohlagancha sarflayman. Bir marta yashaymiz. Chiroyli yashashni xohlayman”. Boshqalar o’ylab ko’radi: “Didro effekti — bu mening miyamga bo‘lgan manipulyatsiya. Men buyumlar va kreditlarning quli bo‘lmayman. Qarorlarni va ehtiyojlarimni o‘zim boshqaraman”.
608
13
Она–бола муносабатларида double bind ҳолатлари 1-мисол. Она боласига шундай дейди: «Менга ҳамма нарсани очиқ айтиб юр, сир са
Она–бола муносабатларида double bind ҳолатлари 1-мисол. Она боласига шундай дейди: «Менга ҳамма нарсани очиқ айтиб юр, сир сақлама». Лекин бола ростини айтганда, она уни уришиб ёки танқид қилади. Натижада бола икки ўт орасида қолади: — айтса — жазоланади, — айтмаса — «нега очиқ эмассан?» деган айбловга учрайди. 2-мисол. Она: «Ўзинг мустақил бўл, қарорни ўзинг қабул қил» дейди. Бироқ бола мустақил қарор чиқарса, она: «Нега мен билан маслаҳатлашмадинг?» деб норози бўлади. Бу ҳолат болада ишончсизлик ва қўрқув пайдо қилади. 3-мисол. Она меҳрибон овозда: «Мен сени яхши кўраман» дейди, аммо юз ифодаси совуқ, ҳаракатлари эса бепарво бўлади. Вербал (сўз билан) ва невербал (ҳаракат, овоз) хабарлар бир-бирига зид бўлгани учун бола онанинг ҳақиқий муносабатини англай олмай қолади. 4-мисол. Она: «Йиғлама, сен катта боласан» дейди, лекин бола йиғламаса, «Нега ҳис-туйғуларингни кўрсатмайсан?» дея айблайди. Бола қандай тутса ҳам, она рози бўлмайди. https://t.me/farzand_tarbiyasida
616
14
*** Борлиқнинг ҳолати Тангрига аён. Англайди: нима кам, нимаси зиёд... Мукаммал бир сабаб кўйида Раҳмон Боз янги дунёми айлади бунёд? Сезяпман – чексизлик ҳаддидан ошди, Йўқликка кўрсатди илоҳий қадрин – Чунки армонларим янада тошди, Чунки қолмаябди соғинчда сабрим. Юрагимга эса бокира, ўктам Бошқа дунёнинг ҳам залвори энган – Чунки тилларимга – эрта ҳам, кеч ҳам Жуда оғир сўзлар келгани келган.
716
15
​​​​#asardan_iqtiboslar ​​Agar birovni sevsang, lekin u seni sen sevganchalik sevmasa, bilginki asl haqiqat sen tushungan narsaning mutlaqo teskarisidir. Sevilishni istagan u, sevishni istamagan sensan... Suruvni qidirgan choʻpondir, qoʻylar emas. Ishq otashi avval sevilganga tushadi, undan soʻngra sevganga sachraydi... Dil — dengiz, til qirg‘oq. Dengiz to‘lqin ko‘tarsa, qo‘ynida borini qirg‘oqqa chiqazib tashlaydi. Tan va ruh xushxabar ila manzilga oshiqqan ot va suvoriydek ayrilmasdir. Ammo ot ozig‘i suvoriyga ovqat bo‘lmaydi. Har birining o‘z yemishi, o‘z nasibasi bor. Suvoriy otni o‘z izmiga sololmasa, u egasini manzilga emas, oxurga eltadi. O‘z-o‘zini bilmoqchi bo‘lgan kishi har kuni ro‘za tutishi lozim. Belkurak tuproq qatini ag‘darib, suv chiqazganidek, ochlik idrok va farosat chashmasining ko‘zini ochur. Ochlik — yo‘lchini adashmay manzilga eltuvchi ot. Lekin uni kam-kam minib, oz-ozdan o‘rgatish darkor. Tibbiyotdan muroding - taningni parvarishlash. Ammo, sen tanho tandan iborat emassan-ku! Taning - ot, sen- suvoriysan.Aqlli suvoriy otni oxursiz qo'ymagay, lekin o'zi o'sha oxurga tushib yotmagay. Ot yemishi suvoriyga oziq bo'lmas. Sen otni o'z yo'linga emas, ot seni o'z yo'liga solmish... Zero inson o'ziga o'xshagan insonga muhabbat qo'yish bilan o'z mohiyati, umuman insonlik mohiyatini anglab yetadi. Ochlik - yo'lchini adashmay manzilga eltuvchi ot, lekin uni kam-kam minib, oz-ozdan o'rgatish darkor. 📖 "Jaloliddin Rumiy" Radiy Fish 📚 INTERPRETATSIYA
953
16
#nazm ​​Aniq eslamayman... Qilding qo‘ng‘iroq, Yoki men terdimmi raqamlaringni. Har holda, to‘kilib ketdiyu firoq, Gusirin eshitdim qadamlaringni. Xuddi kechagidek... Xuddi bir kunga, Yoki bir soniya yashadik ayro. Axir o‘xshatmadim seni hech kimga, Sen mendan yaxshisin topmading go‘yo! Aslida oradan o‘tdi bir asr, Ikki umr o‘tib ketdi ming afsus, Kimga jahl qildik, yo kimga jabr, Kimni bir ko‘rishga mushtoqmiz hanuz?! Aniq esimda yo‘q, Qaysi birimiz, Eshikni qars etib yopdik so‘ngi bor. Keyin bir umrga bizlar ikkimiz, Eshikka termulib o‘tdik umidvor! Hammadan qizig‘i, yechimsiz jumboq, Ovozin kutaman qadamlaringni. ...Qiziq, sen qildingmi bugun qo‘ng‘iroq, Yoki men terdimmi raqamlaringni!? © Malika Tavfiq INTERPRETATSIYA
787
17
​​#asardan_iqtiboslar Sevsang, kek saqlay olmaysan kishi, berilgan ozorni tez unutasan. Yuragim undab turganda jim turolmayman. Hamma ham oʻzini aslidan koʻra sal qahrliroq deb biladi, goʻyo tuygʻusini oshkor etib qoʻysa haqoratlanishdan choʻchiyotgandek. Oʻzimiz ham baxtsiz boʻlganimizda oʻzgalarning baxtsizligini kuchliroq his etamiz. Tuygʻu sinmaydi, andarmon qilinadi. Ularning sevgisi qanday sof, qanday samimiy edi, odamlar esa qanday razil. Quvonch bilan baxt goʻzal qiladi kishini! Yoningizda baxtga koʻmilib oʻtirar ekanman, yana nimani orzu qilardim! Oʻzingdan oʻzing soʻraysan: “Orzularing nima boʻldi?” va bosh tebratib deysan: “Yillar buncha tez oʻtyapti!” Mutlaqo yolgʻiz qolishdan yomon narsa yoʻq, hatto achinadigan narsang, hech narsang boʻlmasa yomon. Ba’zilar biz bilan yashab yurgani uchun ham tashakkur aytamiz. Albatta, maslahatgoʻyni koʻchadan izlamaslik kerak, lekin koʻchadan topilishi ham mumkin… Yolgʻiz bir qalbga baxsh etganing oniy halovat va baxt uchun hamisha baxtli boʻl! Qara, deysan o‘zingga o‘zing, qara, dunyo borgan sari sovuqlashyapti...?! Bu nihoyasiz orzular olamida qandaydir umid uchquni borligiga ishonging keladi. Men sizning yoningizda shunday baxtli bo‘lgan ekanman, endi nimani orzu qilishim mumkin! Koʻpdan beri men birovni izlardim, izlaganda ham sizni izlardim, mana endi nasib qilgan ekan, topdim, gapdonlarim ochilib ketdi, gapirmasam yorilib o‘laman. Har kunda bir soat borki, shu soatni juda yaxshi koʻraman. Bu shunday soatki, unda ishlar tugaydi, odamlar burchlarini, majburiyatlarini ado etib, uylariga ovqatlangani, yotib dam olgani, yoʻl-yoʻlakay esa oqshomga, tunga va boshqa boʻsh soatlarga doir ishlarini qilgani yoʻl oladilar. Bilasizmi endilikda, maʼlum soatlarda bir paytlar oʻzimcha xayolan baxtiyor boʻlgan joylarga borib, oʻtmishni eslashni, hech qachon qaytmaydigan boʻlib oʻtib ketgan damlar xayolida bugunimni yaratishni yaxshi koʻradigan boʻlib qoldim. Bilmadim, menimcha Xudoni atay o‘ylab chiqarishgan bo‘lsa kerak, uni har kim o‘zicha tasavvur qiladi. Biroq hamma u haqda gapirganiga qaraganda, har holda u bo‘lsa kerak. Har xil o‘yinchoqlar sotib yuradigan past bo‘yli qari meksikalikni taniysanmi? Menimcha Xudo xuddi o‘shanga o‘xshasa kerak. Menga shunday tuyuladiki, u ham o‘sha past bo‘yli meksikalikka o‘xshab hammaga donishmandona boshqotirmalar beradi, odamlar esa bir umr uni yechishga urinib yotadilar. Biroq buni hech kim uddalay olmaydi. Men ham o‘zimning boshqotirmamni yecha olmayapman. Nimadan boshlashni ham bilmayman. Men biladiganlarimning bari, shu jumladan sen ham, mendagi boshqotirmalarning bir qismisizlar. “Oydin tunlar” Fyodor Dostoyevskiy 📖https://t.me/farzand_tarbiyasida
720
18
ОНА! Она қаранг йиллар ўтмоқда, Юзларингиз гўзал, ажойиб. Қўлларингиз суртай кўзимга, Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ? ОНА! Юрин
ОНА! Она қаранг йиллар ўтмоқда, Юзларингиз гўзал, ажойиб. Қўлларингиз суртай кўзимга, Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ? ОНА! Юринг бирга бозор борамиз, Олиб берай гулли кўйлаклар. Этагида жимжимадор ним, Пушти, гўзал, оқ, капалаклар. ОНА! Дийдорингиз соғиндим  бугун, Кўзларимдан ёшлар  тўхтамас. Олам бир ён, ўзингиз бир ён, Ҳеч бир инсон сизга   ўхшамас. ОНА! Ҳеч қиймати йуқки дунёда, Дийдорингиз дилимга малҳам. Ўзиз емай, бизга едирган, Ҳар луқмани кўргансиз  баҳам. ОНА! Айланамиз кенг кўчаларни, Кабобхўрлик қиламиз бугун. Қолсин майли дунёнинг иши, Дийдорингиз ҳар недан устун. ОНА! Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз, Бойлигимсиз оламларга  тенг. Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз  сиз, Хокисорим қалби, бағри кенг. ОНА! Айтмаганман бир сўзни дилдан, Балки ғўрман, буни биламан. Қалбим бугун ҳайқириб айтар, Сизни жуда яхши кўраман.
840
19
🎄 Янги йил бу... Бугун, 31-декабрь йилнинг сўнгги куни — Янги йил байрамини кутиб олиш куни. Бугун энг кўп жаранглайдиган са
🎄 Янги йил бу... Бугун, 31-декабрь йилнинг сўнгги куни — Янги йил байрамини кутиб олиш куни. Бугун энг кўп жаранглайдиган самимий дил изҳорларига йўғрилган севимли тароналаримиздан бири. https://t.me/MTT_xodimlariga
647
20
🎄 YANGI YIL TABRIGI ❄️Uyingizga baxt omad, Olib kelsin yangi yil, Qalbingizga sahovat, Olib kelsin yangi yil. ❄️Tinch bo‘lsi
🎄 YANGI YIL TABRIGI ❄️Uyingizga baxt omad, Olib kelsin yangi yil, Qalbingizga sahovat, Olib kelsin yangi yil. ❄️Tinch bo‘lsin vatanimiz, Sog‘ bo‘lsin jon tanimiz, Oilamizga daromad, Olib kelsin yangi yil. ❄️Shod xurram barcha ko‘ngil, Sevinchlarga to‘lsin dil, Orzularga ijobat, Olib kelsin yangi yil. ❄️Porlab ko‘kda to‘lin oy, Chehralar ochsin chiroy, Go‘zallig-u nafosat, Olib kelsin yangi yil. ❄️Yuksalsin O‘ZBEKISTON, Dovrug‘i bo‘lib doston, Yurtimizga shon shavkat, Olib kelsin yangi yil. ❄️Chorlar buyuk kelajak, Buyuk zotlar bo‘lajak, Yoshlarga shaxt- shijoat, Olib kelsin yangi yil. ❄️Shukur qilib xudoga, Qo‘llar ochgan duoga, Keksalarga halovat, Olib kelsin yangi yil. ❄️Ketib dildan g‘uborlar, Shifo topsin bemorlar, Elga sog‘lik, salomat Olib kelsin yangi yil. ❄️Osmonimiz har doim, Tinch bo‘lsinda xudoyim, Yurtga tinchlik inoyat, Olib kelsin yangi yil. ✍️ Xurshid Karim https://t.me/MTT_xodimlariga
717