en
Feedback
Bo'g'irdoq_MFY

Bo'g'irdoq_MFY

Open in Telegram

Хатирчи тумани Бўғирдоқ махалласига бириктирилган хоким ёрдамчисининг канали АДМИНИСТРАТОР- @QuchqorovXusan

Show more
287
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-130 days
Posts Archive
Repost from UZAGROSTAR XOLDING
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️ 🛒 Mo‘g‘ulistondan olib kelingan “Bayad” zotli qo‘ylar aholiga arzon narxlarda taqdim qilinmoqda. 📄 Davlatimiz rahbarining tegishli qarori asosida “Uzagrostar xolding” muassisligidagi “Navoiy – Agro Star” kompaniyasi tomonidan Mo‘g‘uliston davlatidan 30 ming bosh “Bayad” zotli qo‘y olib kelish bo‘yicha kelishuvga erishildi. 🧮 Dastlabki bosqichda 10 ming bosh qo‘y olib kelish bo‘yicha shartnomalar imzolanib, hozirda 2 520 bosh “Bayad” zotli qo‘ylar keltirilib, aholiga ustamasiz arzon narxlarda oilaviy tadbirkorlik krediti asosida yetkazib berish yo‘lga qo‘yildi. ➡️ Joriy yil yakuniga qadar 30 ming bosh “Bayad” zotli qo‘ylar olib kelinadi. 🔖 Qo‘ylar aholiga arzon narxda — 1 boshi 3 mln so‘mdan yetkazib berilmoqda. 📞 Murojaat uchun: +998 90 739 07 70 📱 Telegram | 📱Instagram | 📱facebook |📱 Youtube |🖥 Veb-sayt

⚡️2026 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН ЎЗБЕКИСТОНДА НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ? ▪️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади: бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади. Шу санадан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланади. ▪️Паррандачилик лойиҳаларига 10 фоизли кредитлар берилади: паррандачилик хўжаликлари, парранда омихта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади. ▪️Чорвачиликда наслдор қорамоллар учун субсидия ажратилади: 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилади. ▪️Талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва рўйхатдан ўтиш бир вақтда амалга оширилади: талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабани турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади. ▪️Қишлоқ хўжалигига оид айрим субсидияларни ажратиш ваколати агентликка ўтказилади: Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим субсидияларни ажратиш ваколати Аграр соҳада тўловлар агентлигига ўтказилади. ▪️Туризм соҳасида тадбиркорларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади: Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий сайёҳларни жалб қилишга қаратилган бир қатор харажатлар қоплаб берилади. ▪️Жарима қўлланилмайди: 2023 — 2026 йиллар давомида айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш режимига ўтган тадбиркорлик субъектларига товар ҳисобини юритмаганлик бўйича қўлланилган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш ва келгусида ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмайди. ▪️Жариманинг тўланмаган қисми ҳисобдан чиқарилади: 2026 йил 1 январга қадар шаклланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқарилади. ▪️Автобусларда йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади: брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши керак бўлади. ▪️Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади: алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб этиш бўйича “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади. ▪️Ичимлик суви лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади: “Ўзсувтаъминот” АЖ фойдаланишига топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади. ▪️ЯИДХПда виртуал тўлов карталари жорий этилади: Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да тижорат банкларининг виртуал тўлов карталарини жорий этиш режалаштирилган. ▪️Келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ечими юзасидан чоралар кўрилади: Электр энергиясининг йиллик истеъмоли 5 млн кВт-соатдан юқори бўлган тадбиркорлар билан алоҳида ишлаб, муаммо ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаган ҳолда уларнинг ечими бўйича чоралар кўрилади. ▪️Саноат зоналари хатловдан ўтказилади: Ҳудудлардаги умумий майдонининг 60 фоизидан ортиқ қисмида лойиҳалар ишга тушган саноат зоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ва хатарларни аниқлаб, бартараф қилиш чораларини кўрилади. ▪️Меҳмонхоналарга валюта банкоматлари ўрнатилади: Меҳмонхоналарда нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун Валюта банкоматлари ўрнатиш ишлари бошланади. ☝🏻2026 йил 1 августдан жорий этилган ўзгаришлар ҳақида мана бу ерда хабар берилган. 👉 @bankirkundaligi 👈

Repost from YURIST XODIMI
#Диққат #Тарқатинг КРЕДИТ ТАРИХИ Скоринг—инглизча "score" сўзидан олинган бўлиб, балл ёки баҳо деган маънони билдиради. Скоринг молиявий секторда қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолашда қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилади ҳамда кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди. Яъни скоринг бали қанча юқори бўлса, сизнинг кредит олиш учун берган аризангиз ижобий ҳал бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. ❓"Қора рўйхат"га тушганимни қаердан билсам бўлади? ✔️Жисмоний шахслар ўзлари ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда(365кун) бир марта бепул ва тўлов асосида эса чекланмаган миқдорда олишлари мумкин. Ҳозирда кредит тарихини усуллар орқали олиш мумкин: ☑️ portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм); ☑️ my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 14 832 сўм); ☑️ xazna иловаси орқали (хизмат нархи 16 480 сўм - БҲМ 5 фоизи); ☑️ КАТМ мобил иловаси орқали (хизмат нархи 16 480 сўм). ❗️Кредит бюросининг скоринг бали қуйидагича тавсифланади: 🟢 400-500 балл(А ГУРУҲ). Аъло кредит тарихи. Хавф даражаси минимал. Қарз олувчи бемалол кредит олиши мумкин. 🫥300-399 балл(Б ГУРУҲ). Хавф даражаси паст. Яхши кредит тарихи. Қарз олувчига стандарт шартлар асосида кредитлар ажратилиш мумкин. 🟡 200-299 балл(С ГУРУҲ). Хавф даражаси ўртача. Қарз берувчига кредит тарихини ўрганиши тавсия этилади. Чунки бу гуруҳдагиларда салбий ва ижобий омиллар мавжуд. 🟠 100-199 балл(Д ГУРУҲ). Скоринг бали ўртачадан паст. Қарз олувчига кичик миқдордаги кредитлар ажратилиш мумкин. 🔴 0-99 балл(Э ГУРУҲ). Қониқарсиз балл. Қарз олувчининг муддати ўтган қарзи ёки салбий кредит тарихи мавжуд. Бу қарзни кечиктириш хавфи юқори эканлигини кўрсатади. ⏳ Эслатиб ўтамиз, кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Демак, қарзингизни ҳар бир кечиктириб тўлаган пайтларнинг ҳаммаси 5 йилгача сақланиб қолади. Бу эса, 5 йилгача кредит ололмаслигингизга сабаб бўлиши мумкин дегани! @Yurist_xodimi

#ДИҚҚАТ ‼️БУНИ АЛБАТТА ТЕКШИРИБ ҚЎЙИНГ! Иш жойингиз меҳнат базасига киритилганми ёки йўқми текшириб кўринг. Агар иш жойингиз базада қайд этилмаган бўлса, бу ҳозирги ойлигингиз кам чиқишига, кейинчалик пенсияга чиқишда эса ортиқча оворагарчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Уйдан чиқмасдан туриб, бу маълумотни текшириш мумкин. Яқинларга ҳам юбориб қўйинг, фойдали бўлади! 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!

#Тезкор #Расман ⚠️Ўзбекистон 176 миллион сўмдан ортиқ харидлар учун нақд пул тўловларини таъқиқланади! 1-cентабрдан бошлаб бу
#Тезкор #Расман ⚠️Ўзбекистон 176 миллион сўмдан ортиқ харидлар учун нақд пул тўловларини таъқиқланади! 1-cентабрдан бошлаб бундай харидлар карта ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши керак. Ушбу чеклов, шунингдек, айрим кўчмас мулк битимлари, автомобиллар ва бошқа йирик тўловларга ҳам тегишли. Ушбу постни автомобиль, квартира ёки бошқа йирик харидларни режалаштираётганларга юборинг 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин! Барчангизни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик улуғ айёми билан самимий мубо
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин! Барчангизни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик улуғ айёми билан самимий муборакбод этаман!

❗️Тадбиркорларга биринчи хато учун жарима солинмайди 2027 йил 1 январдан тадбиркорларга нисбатан «Биринчи хато учун — огоҳлан
❗️Тадбиркорларга биринчи хато учун жарима солинмайди 2027 йил 1 январдан тадбиркорларга нисбатан «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси жорий этилади. Биринчи марта қоидабузарлик содир этган, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда бошқалар мулкига зарар етказмаган тадбиркорга жарима ўрнига камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади. Шунингдек: 🔹 бир йил давомидаги такрорий текширувлар Бизнес-омбудсман рухсати билан ўтказилади; 🔹 2027–2028 йилларда ўрта ва йирик бизнес учун ташаббус аудити механизми синовдан ўтказилади; 🔹 аудитда аниқланган камчиликлар 30 кун ичида бартараф этилса, молиявий жарима қўлланмайди. 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!

Repost from Gorizont
🇨🇳🇺🇿 Байрам тадбирларида Хитойдан сотиб олинган(олинаётган) Chengdu J-10CE қирувчи самолётлари намойиш қилинди. Батафсил Gorizontда...

Repost from Gorizont
🇺🇿 Бугунги нотинч замонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик халқимизнинг олтин фонди, бебаҳо бойлигидир — Шавкат
🇺🇿 Бугунги нотинч замонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик халқимизнинг олтин фонди, бебаҳо бойлигидир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва тинчликпарвар сиёсати узоқ муддатли тараққиётни таъминлашга қаратилгани таъкидланди. Батафсил Gorizontда...

Repost from texnomart
😱 Mahalladoshlar aytsam ishonmaysiz! Boshlangʻich toʻlov yoʻq, ustama yoʻq. 28-31-avgust kunlari, texnomart'da barcha texnik
😱 Mahalladoshlar aytsam ishonmaysiz! Boshlangʻich toʻlov yoʻq, ustama yoʻq. 28-31-avgust kunlari, texnomart'da barcha texnikalarni boshlang'ich to'lovsiz va ustamasiz 6 oy muddatli to'lov asosida xarid qilishingiz mumkin! Batafsil ma'lumotni texnomart rasmiy saytidan olishingiz mumkin. 📞71-209-99-44

Repost from DAVLAT XIZMATCHISI
#ДИҚҚАТ ❗️ 💳 Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари энди “Барака” ижтимоий картасига ўтказилади Янги тартибга кўра, ҳомиладорли
#ДИҚҚАТ ❗️ 💳 Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари энди “Барака” ижтимоий картасига ўтказилади Янги тартибга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тайинлангач, маблағлар фуқаронинг “Барака” ижтимоий картасига тўғридан тўғри ўтказилади. 📌 Агар “Барака” картаси мавжуд бўлса: ➖ қўшимча ариза бериш; ➖ банкка бориш; ➖ алоҳида ҳисоб рақами очиш талаб этилмайди. 📱 Агар карта мавжуд бўлмаса, нафақа тайинлангач, “Барака” мобил иловаси орқали виртуал ижтимоий карта автоматик очилади ва маблағлар шу картага ўтказилади. ✅ Касаллик нафақаси тайинланган фуқароларга “Барака” ижтимоий картаси бепул расмийлаштирилади. 💳 Пластик карта керак бўлса, уни мобил илова орқали буюртма қилиш мумкин.

Кўп шифохоналарда ярим кечаси ҳам ҳаёт тўхтамайди. Айниқса, шошилинч тиббий ёрдам марказларида. Баъзан “Тез ёрдам” машиналари бир пайтнинг ўзида қаторлашиб келиб қолади. Ҳаммасида оғир беморлар. Жуда тез ҳаракат қилишга, шошилинч қарорлар қабул қилишга тўғри келади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам шифокорнинг адашишга ҳаққи йўқ. ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрлаган видеолавҳада ана шу жараёнлар жуда табиий кўрсатилибди. Тунги навбатчиликнинг ҳар дақиқаси катта масъулият эканлиги реал иш жараёнида очиб берилибди.

🇺🇿 35 ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАР
📊 Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамларда
Доимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига) 1991 йил — 20,6 млн киши 2026 йил — 38,2 млн киши Ялпи ички маҳсулот ҳажми 1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари Ташқи савдо айланмаси 1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари Экспорт ҳажми 1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари Инвестициялар ҳажми 1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари Қурилиш ишлари ҳажми 1995 йил — 611 млн АҚШ доллари 2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари Олий таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 52 та 2025/2026 ўқув йили — 215 та Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 8 557 та 2025/2026 ўқув йили — 11 118 та Шифохоналар сони 1991 йил — 1 388 та 2024 йил — 1 972 та Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йил — 66,4 ёш 2025 йил — 75,4 ёш 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони 2010 йил — 21 та 2025 йил — 61 та 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 2010 йил — 145 дона 2025 йил — 359 дона Туристлар ташрифи 2012 йил — 1,9 млн нафар 2025 йил — 11,7 млн нафар Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь) 2010 йил — 201 мингта 2025 йил — 474,9 мингта 🏢 Миллий статистика қўмитаси

⚡️📊 Президент сўнгги 10 йилда эришилган ютуқларни санаб ўтди ▪️$160 млрд хорижий инвестиция кирди. ▪️ЯИМ 2,5 баробардан зиёд
⚡️📊 Президент сўнгги 10 йилда эришилган ютуқларни санаб ўтди ▪️$160 млрд хорижий инвестиция кирди. ▪️ЯИМ 2,5 баробардан зиёд кўпайди, йил охирида $180 млрд.дан ошиши кутилмоқда. ▪️5,7 млн доимий иш ўрни яратилди. ▪️1,5 млн ўринли замонавий мактаб, 342 минг ўринли боғча ва 62 минг ўринли шифохоналар ишга туширилди. ▪️83 минг километр умумий фойдаланишдаги ички йўллар қурилди ва таъмирланди. ▪️8 млн аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. ▪️650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди. 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!

🟡🟡🟡🟡🟡🟡 🇺🇿Мустақиллик туҳфалари: Навоийда 9 та йирик ва муҳим объект фойдаланишга топширилди Президентимиз бошчилигида
+5
🟡🟡🟡🟡🟡🟡 🇺🇿Мустақиллик туҳфалари: Навоийда 9 та йирик ва муҳим объект фойдаланишга топширилди Президентимиз бошчилигида юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида бутун республикамиз қаторида Навоий вилоятида ҳам аҳоли фаровонлиги ва ҳудуд иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқувчи 9 та муҳим саноат, энергетика ва ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳалар учун умумий ҳисобда 571 миллион доллардан ортиқ хорижий инвестиция ҳамда 41,7 миллиард сўмлик бюджет маблағлари йўналтирилди. Энг муҳими, 800 дан ортиқ юртдошларимиз янги иш ўринларига эга бўлишди. 🏢 Саноат ва яшил энергетикада янги қувватлар: 🔵 Нурота ва Хатирчи туманларида гранит тошларини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 3 та йирик мажмуа ишга тушди: 🔵“Shiji jianfa stone” (Нурота) — 100 млн долларлик инвестиция, 200 та янги иш ўрни. 🔵“An rui stone” (Нурота) — 45 млн долларлик инвестиция, 150 та янги иш ўрни. 🔵“National Ceramics” (Хатирчи) — 16 млн. долларлик инвестиция, 350 та янги иш ўрни ва 2,5 млн долларлик экспорт салоҳияти. 🔵Нурота туманида қиймати 390 млн долларлик 300 МВт қувватга эга “NUROTA SOLAR POWER” қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди. Станция йилига 657 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариб, маҳаллий бюджетга 56 млрд сўм тушум келтиради. 😕  Замонавий таълим масканлари: Байрам арафасида таълим соҳасида ҳам бир қатор қувончли янгиликлар юз берди: 🔵 Зарафшон шаҳрида янги массив ўқувчилари учун 15,2 млрд сўмлик 15-сонли замонавий мактаб; 🔵 Нурота тумани “Нуробод” МФЙда 11 млрд сўмлик 330 ўринли 1-сонли мактаб; 🔵Навоий шаҳри “Меъмор” МФЙда 7,3 млрд сўмлик 19-сонли мактаб фойдаланишга топширилди. 🔵Навбаҳор туманидаги 12-сонли ҳамда Навоий шаҳри “Умид” МФЙдаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тўлиқ мукаммал таъмирланиб, жажжи тарбияланувчилар учун барча замонавий шароитлар муҳайё қилинди. ✨ Янгиланаётган Навоий вилоятида аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи эзгу ишлар изчил давом этмоқда! 👌Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати 🧠Veb Sayt |✈️ Telegram| 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube

#Диққат ❗️Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш мумкин бўлади Энди пул юборишда олувчининг карта ёки банк ҳисобварағ
#Диққат ❗️Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш мумкин бўлади Энди пул юборишда олувчининг карта ёки банк ҳисобварағи реквизитларини киритиш шарт бўлмайди. Олувчининг телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланган бўлса, шу рақам орқали пул ўтказиш мумкин. Марказий банкнинг янги тартибига кўра: 🔹 пул ўтказмалари Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилади; 🔹 телефон рақами банк мобил иловаси орқали ҳисобвараққа боғланади; 🔹 бир банкда битта рақам фақат битта ҳисобвараққа бириктирилади; 🔹 ўтказмани тасдиқлашдан олдин олувчининг Ф.И.О., банки ва комиссия миқдори кўрсатилади; 🔹 мобил илова орқали ўтказмалар 24/7 режимида, реал вақтда амалга оширилади. Янги тартиб қарор расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради. 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!

🔌⚡️❌МУҲИМ, ТАРҚАТИНГ! Зарядчикни розеткада қолдириш ёнғин ёки электр токи уришига олиб келиши мумкин — айниқса болалар учун жуда хавфли! Кўп одамлар телефонларини зарядлагандан сўнг адаптерни розеткада қолдирадилар ва унутадилар. Уйда болалар ёки уй ҳайвонлари бўлса, айниқса бундан эҳтиёт бўлиш зарур Яқинларга огоҳлик учун тарқатиб қўйинг. 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!

➡️ Иш стажи кам бўлган пенсионерлар сони нега кўпаймоқда? ⚠️ Аҳоли ўртасидаги норасмий меҳнат ва ижтимоий солиқ тўламаслик пе
➡️ Иш стажи кам бўлган пенсионерлар сони нега кўпаймоқда? ⚠️ Аҳоли ўртасидаги норасмий меҳнат ва ижтимоий солиқ тўламаслик пенсияга бевосита салбий таъсир кўрсатади.
Қонунчиликка кўра, тўлиқ пенсия тайинланиши учун: 🔹 эркакларга — 25 йил; 🔹 аёлларга — 20 йил иш стажи талаб этилади.
Агар фуқаронинг иш стажи белгиланган минимал стаж талабига етмаса, унга мавжуд стажига мутаносиб равишда тўлиқ бўлмаган иш стажи билан пенсия тайинланади. 📊 Рақамларга эътибор беринг: 🔴2010 йилда янги тайинланган пенсиялар орасида тўлиқ иш стажига эга бўлмаганлар улуши 6 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 61 фоизга етган; 🔴 бугун ҳар 3 нафар янги пенсионернинг 2 нафари тўлиқ иш стажисиз пенсияга чиқмоқда; 🔴 умумий пенсионерлар таркибида бундай фуқаролар улуши 2010 йилдаги 3 фоиздан 2025 йилда 39 фоизга кўтарилган; 🔴 пенсионерларнинг 47 фоизи 820 минг сўмдан 1 миллион сўмгача миқдорда пенсия олади. Мазкур ҳолатнинг асосий сабаблари: 🔴 норасмий ишлаш; 🔴 иш ҳақини «конвертда» олиш; 🔴 ижтимоий солиқ тўланмаслиги; 🔴 меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг архивга топширилмаслиги; 🔴 айрим даврларда фуқароларнинг расмий иш билан қамраб олинмагани бўлиб қолмоқда. ☝️Пенсия миқдори расмий иш стажи, иш ҳақи ҳамда тўланган ижтимоий солиққа боғлиқ. Шунинг учун норасмий бандлик фақат бугунги даромад масаласи эмас — у эртанги пенсия миқдорига ҳам таъсир қилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Diqqat hammaga Elon mollarga senajla keldi 1tonna oladiganla busa Telefon qilizla sveshi dastavka bor eltib beramiz📱 +998 88 175 85 85

❗️🐑 "Қўйдан фойда йўқ", дейдиганлар кўрсин Барча яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз. 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!