Bo'g'irdoq_MFY
Open in Telegram
Хатирчи тумани Бўғирдоқ махалласига бириктирилган хоким ёрдамчисининг канали АДМИНИСТРАТОР- @QuchqorovXusan
Show more287
Subscribers
-124 hours
-27 days
-130 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+1
in 0 channels
August '26
+7
in 0 channels
Get PRO
July '26
+5
in 0 channels
Get PRO
June '26
+8
in 0 channels
Get PRO
May '26
+7
in 0 channels
Get PRO
April '26
+8
in 0 channels
Get PRO
March '26
+9
in 0 channels
Get PRO
February '26
+10
in 0 channels
Get PRO
January '26
+14
in 0 channels
Get PRO
December '25
+10
in 0 channels
Get PRO
November '25
+20
in 0 channels
Get PRO
October '25
+10
in 0 channels
Get PRO
September '25
+15
in 0 channels
Get PRO
August '25
+33
in 0 channels
Get PRO
July '25
+22
in 0 channels
Get PRO
June '25
+16
in 0 channels
Get PRO
May '25
+18
in 0 channels
Get PRO
April '25
+13
in 0 channels
Get PRO
March '25
+22
in 0 channels
Get PRO
February '25
+16
in 0 channels
Get PRO
January '25
+24
in 0 channels
Get PRO
December '24
+29
in 0 channels
Get PRO
November '24
+18
in 0 channels
Get PRO
October '24
+30
in 0 channels
Get PRO
September '24
+37
in 0 channels
Get PRO
August '24
+15
in 0 channels
Get PRO
July '24
+22
in 0 channels
Get PRO
June '24
+12
in 0 channels
Get PRO
May '24
+15
in 0 channels
Get PRO
April '24
+9
in 0 channels
Get PRO
March '24
+20
in 0 channels
Get PRO
February '24
+253
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | +1 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
Repost from 🇺🇿Банкир кундалиги
⚡️БУНДАН БУЁН МАҲАЛЛАГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА “ЕТТИЛИК”НИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РАҲБАРЛАР ТОМОНИДАН АЛОҲИДА-АЛОҲИДА ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ.
Маълумки, 3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда ҳудудларда ишни ташкил этиш тартиби тубдан ўзгартирилиб, асосий ваколат ва ресурсларни туман даражасига тушириш белгиланганди.
☑️БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ:
▪️Барча ҳудудларда штаблар иш бошлади. Уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун иқтисодий комплексдан ҳар бир вилоятга 2 нафардан, жами 28 нафар масъул раҳбар бириктирилди. Ислоҳотлар штаби, вазирликлар, банклар ва маҳаллий ҳокимликлар янги тизим асосида ишни бошлаган.
Шу билан бирга, айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади.
▪️Қўшкўпир туманида 43 млн еврога қурилган, 1 минг 300 та иш ўрнига мўлжалланган тўқимачилик корхонаси йил бошидан буён ишламай тургани танқид қилинди. Корхона фаолияти тикланса, банк томонидан кризис-менежер жалб этилиб, у тўлиқ қувватга чиқарилиши мумкин.
Шу каби 124 та корхонанинг 6 трлн сўмлик активларига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш ва уларни банк бошқарувига бериш орқали 10 минг иш ўрнини тиклаш имконияти борлиги қайд этилди.
Банклар балансига ўтган тайёр объектларни қисмларга бўлиб сотиш ўрнига уларни қайта ишга тушириш орқали юзлаб одамларни банд қилиш мумкинлиги кўрсатилди.
Умуман, давлат банклари балансида 10 трлн сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулк мавжуд. Уларни самарали ишга солиш орқали 40 мингтагача иш ўрни тикланиши мумкин.
Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда қарздорлик ҳисобига банклар балансига ўтган корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш, йил якунига қадар уларни яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш ёки менежер тайинлаб, фаолиятини тиклаш чораларини кўриш топширилди.
▪️Қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун 1 октябрдан ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз бўлиши белгиланди.
▪️Тадбиркорлар боғча, мактаб ва техникум ташкил этиш бўйича тайёр лойиҳалар таклифи билан чиқиб, эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитмоқчи бўлса, давлат ер участкаларини 1 миллион сўм бошланғич нарх билан аукционга чиқаришга тайёр экани таъкидланди.
Аҳоли бандлигини оширишда сервис соҳасининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, пойабзал ва маиший техника устахонаси каби одамларга қулай хизмат турларини ташкил этиш мумкин. Бироқ амалда хонадонни нотурар жойга ўтказиш учун ортиқча тартиблар ва рухсатлар талаб этилади.
Шу боис, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
▪️Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.
Мамлакатимиз етакчиси маҳаллада ишни тўғри ташкил этиш, давлат сиёсатини энг қуйи бўғингача етказиш ва ҳар бир оилани барқарор даромад манбаига боғлаш барча даражадаги раҳбарлар учун энг муҳим вазифа эканини таъкидлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
| 2 | Танангиз учун фойдали мевалар.
❗️Яқинларингизга Ҳам Улашинг♻️
👉 @SALOMATLIKTG каналига обуна бўлинг! | 70 |
| 3 | Хурматли махалладошлар! Эртага 9 сентябр куни махалла биносида соат 10 30 да пенсия таркатилади. | 82 |
| 4 | ❗️Барча талабалар диққатига (1-курслар ҳам)
Тўлов шартномасини олиш учун онлайн ариза юбориш
🖥 Бунинг учун kontrakt.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтиб, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн ариза юборинг!
Аризалар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тасдиқланиб, QR-кодли тўлов-шартномаси шакллантирилади.
Тасдиқланган шартномани юклаб олиб, белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади.
Маълумот учун, шартнома учун аризаларни «КОНТРАКТ ЭДУ» мобил иловаси орқали ҳам юбориш мумкин.
Иловани юклаб олиш:👇
📲 iOS учун 📲 Android учун
👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали! | 72 |
| 5 | Меҳнат стажини тасдиқлаш.
Кўпчилик инсонларда меҳнат стажи етарли эмас деб чиқмоқда, my.gov.uz орқали қараса, меҳнат стажи етарли, масалан, 20 йил турибди, лекин тизимда меҳнат стажи етарли эмас дея ариза рад қилинмоқда.
Худди шу ҳолат нафақага чиқаётган пайтда ҳам кузатилади. Бунда муаммони ҳал қилишнинг бир йўли бор.
Сиз олдинги ишлаган жойингиздаги стажингиз ўша ишхонадаги кадрлар бўлими томонидан тасдиқланмаган, шунчаки ўша олдинги ишхонангизга мурожаат қилиб иш стажини тасдиқлаб қўйишни сўрайсиз, улар тасдиқласа, тизимда кўринади.
Агар олдинги ишхонангиз ёпилиб кетган бўлса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига мурожаат қилишингиз керак бўлади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар. | 82 |
| 6 | Президент қарорига кўра, профилактика инспекторларига маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қуйидаги 4 та модда бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда:
128-модда: Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуар, пиёда ва велосипед йўлаклари, яшил майдонлардан юргизиши ҳамда йўл белгиларига амал қилмаслиги.
128-8-модда: Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш.
130-модда: Темир йўлдан ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш.
135-модда: Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспортни бошқариши.
📱@YangiKQ | 82 |
| 7 | ‼️Бутун дунё ер шарининг янги харитасига ўтмоқда: БМТ Меркатор харитасидан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилди, чунки у қитъаларнинг асл майдонини нотўғри акс эттиради.
Бир оз тарихга назар солсак: машҳур харита 1549-йилда фламанд картографи Меркатор томонидан яратилган бўлиб, ўшандаёқ унчалик аниқ тузилмаган эди — ҳудуд экватордан қанчалик узоқда жойлашган бўлса, унинг ўлчами шунчалик катталаштириб кўрсатилади.
Масалан, Меркатор проекциясида Гренландия Африкадан каттароқ кўринади, аслида эса у Африкадан қарийб 14 баравар кичикдир.
👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали! | 89 |
| 8 | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қахрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилди.
Обуна бўлиш учун хавола:
✅телеграм | 134 |
| 9 | 🏭 «SAM FERRE» МЧЖ ЖАМОАСИГА ИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
📢 БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МАВЖУД!
Масъулиятли, интизомли ва ишлашга интилиши юқори бўлган номзодларни доимий ишга таклиф этамиз.
💰 ОЙЛИК МАОШ:
Лавозим, малака ва иш тажрибасига қараб суҳбат асосида келишилади.
⏰ ИШ ВАҚТИ:
Корхонада белгиланган иш графиги асосида.
📍 МАНЗИЛ:
Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ўрамас МФЙ, «SAM FERRE» МЧЖ
📞 МУРОЖААТ УЧУН:
+998 91 525 57 00
+998 95 650 99 99
🕘 Мурожаат вақти:
09:00 дан 18:00 гача | 133 |
| 10 | 🇳🇴 НОРВЕГИЯ | 🇩🇰 ДАНИЯ | 🇩🇪 ГЕРМАНИЯ
🇳🇴 НОРВЕГИЯДА ИШ
💶 Маош: 3200€ – 4500€
🔨 Ишлар:
🏗 Қурилиш
📑 Қадоқлаш
🚛 Ҳайдовчилик
🐟 Балиқчилик
🇩🇪 ГЕРМАНИЯДА ИШ
💶 Маош: 3000€ гача
🔨 Ишлар:
🏗 Қурилиш
🌾 Қишлоқ хўжалиги
🚛 Ҳайдовчилик
📦 Омбор ишчиси
🇩🇰 ДАНИЯДА ИШ
💶 Маош: 3000€ – 4000€
🔨 Ишлар:
🏗 Қурилиш
📑 Қадоқлаш
🚛 Ҳайдовчилик
🐄 Чорвачилик
💳 Фирма тўловлари:
💵 Бош тўлов: 8 500 000 сўм
✈️ Авиа чипта
🛡 Суғурта
📑 Консалтинг хизматлари — ҳаммаси киритилган
🏠 Шароитлар:
🛏 Ётоқхона
🍽 Озиқ-овқат
➡️ Иш берувчи ҳисобидан
👥 Талаблар:
✅ Ёш: 18–55
✅ Эркак ва аёллар учун
💪 Жисмонан соғлом
🇷🇺 Рус тилида мулоқот даражасида билиш
📩 Тўлиқроқ маълумот олиш учун:
📞 +998(93)249-55-65
📱 @Operator_Maftuna
📞+998(70)036-92-55
📱 @Ozoda_operatorr | 107 |
| 11 | 😱 Mahalladoshlar, aytsam ishonmaysizlar!
texnomart’da 7-sentabrgacha katta chegirmalar bo‘layotgan ekan!
Kerakli texnikani xarid qilishning ayni vaqti.
Aksiyaga tushgan mahsulotlar ro‘yxati!
🚀 Qo‘shnilaringizga ham yuboring bu ajoyib yangilikni!
📞71-209-99-44 | 129 |
| 12 | Ҳурматли ҳокимёрдамчилар АКФА корхонасига янги корхона ишга тушяпти шунга сўралган ходимларини топишда амалий ёрдам қилишингиз сўралади | 107 |
| 13 | No text... | 134 |
| 14 | ❗️2026 йил 1 январга қадар шаклланган қуйидаги қарздорликлар ҳисобдан чиқарилади:
(i) солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисми;
(ii) қатъий белгиланган миқдордаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчи субъектларга қўлланган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисми;
(¡¡¡) аввал расмийлаштирилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимига киритилишига рухсат берилади ҳамда кечиктириб киритилганлиги сабабли жарима қўлланмайди.
👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали! | 156 |
| 15 | 😎😎😎😎😎😎
Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Телефон рақами орқали пул ўтказиш янада қулайлашади
Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидалари (рўйхат рақами 3930, 2026 йил 24 август) давлат рўйхатидан ўтказилди.
🔰 Фуқаролар эндиликда банк реквизитларини киритмасдан, мобил телефон рақами орқали пул ўтказиш имкониятига эга бўлади.
🔎 Бунинг учун фойдаланувчининг мобил телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланади. Шундан сўнг бошқа шахсга пул юборишда унинг банк ҳисобварағи ёки пластик картаси реквизитлари шарт эмас – телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя.
💸 Пул ўтказмалари:
➖ 24/7 режимида ва реал вақт режимида амалга оширилади;
➖ ўтказмани тасдиқлашдан олдин олувчининг Ф.И.О., банки ва воситачилик ҳақи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
➖ ахборот ва киберхавфсизлик ҳамда фирибгарликнинг олдини олиш бўйича талаблар асосида амалга оширилади.
➖ фойдаланувчи телефон рақамини ўз банк ҳисобварағига боғлашни исталган вақтда бекор қилиши мумкин.
➖ бир банк доирасида эса битта мобил телефон рақамини фақат битта банк ҳисобварағига боғлашга рухсат этилади.
📚 Мазкур тартиб фуқаролар учун пул ўтказмаларини тез, содда ва қулай амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot | 109 |
| 16 | ⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
🛒 Mo‘g‘ulistondan olib kelingan “Bayad” zotli qo‘ylar aholiga arzon narxlarda taqdim qilinmoqda.
📄 Davlatimiz rahbarining tegishli qarori asosida “Uzagrostar xolding” muassisligidagi “Navoiy – Agro Star” kompaniyasi tomonidan Mo‘g‘uliston davlatidan 30 ming bosh “Bayad” zotli qo‘y olib kelish bo‘yicha kelishuvga erishildi.
🧮 Dastlabki bosqichda 10 ming bosh qo‘y olib kelish bo‘yicha shartnomalar imzolanib, hozirda 2 520 bosh “Bayad” zotli qo‘ylar keltirilib, aholiga ustamasiz arzon narxlarda oilaviy tadbirkorlik krediti asosida yetkazib berish yo‘lga qo‘yildi.
➡️ Joriy yil yakuniga qadar 30 ming bosh “Bayad” zotli qo‘ylar olib kelinadi.
🔖 Qo‘ylar aholiga arzon narxda — 1 boshi 3 mln so‘mdan yetkazib berilmoqda.
📞 Murojaat uchun:
+998 90 739 07 70
📱 Telegram | 📱Instagram | 📱facebook |📱 Youtube |🖥 Veb-sayt | 119 |
| 17 | ⚡️2026 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН ЎЗБЕКИСТОНДА НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
▪️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга оширилади: бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади. Шу санадан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланади.
▪️Паррандачилик лойиҳаларига 10 фоизли кредитлар берилади: паррандачилик хўжаликлари, парранда омихта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.
▪️Чорвачиликда наслдор қорамоллар учун субсидия ажратилади: 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январгача наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилади.
▪️Талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва рўйхатдан ўтиш бир вақтда амалга оширилади: талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабани турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.
▪️Қишлоқ хўжалигига оид айрим субсидияларни ажратиш ваколати агентликка ўтказилади: Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим субсидияларни ажратиш ваколати Аграр соҳада тўловлар агентлигига ўтказилади.
▪️Туризм соҳасида тадбиркорларга янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади: Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий сайёҳларни жалб қилишга қаратилган бир қатор харажатлар қоплаб берилади.
▪️Жарима қўлланилмайди: 2023 — 2026 йиллар давомида айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш режимига ўтган тадбиркорлик субъектларига товар ҳисобини юритмаганлик бўйича қўлланилган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш ва келгусида ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмайди.
▪️Жариманинг тўланмаган қисми ҳисобдан чиқарилади: 2026 йил 1 январга қадар шаклланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқарилади.
▪️Автобусларда йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади: брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.
▪️Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади: алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб этиш бўйича “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади.
▪️Ичимлик суви лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади: “Ўзсувтаъминот” АЖ фойдаланишига топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари махсус электрон платформада юритилади.
▪️ЯИДХПда виртуал тўлов карталари жорий этилади: Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да тижорат банкларининг виртуал тўлов карталарини жорий этиш режалаштирилган.
▪️Келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ечими юзасидан чоралар кўрилади: Электр энергиясининг йиллик истеъмоли 5 млн кВт-соатдан юқори бўлган тадбиркорлар билан алоҳида ишлаб, муаммо ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаган ҳолда уларнинг ечими бўйича чоралар кўрилади.
▪️Саноат зоналари хатловдан ўтказилади: Ҳудудлардаги умумий майдонининг 60 фоизидан ортиқ қисмида лойиҳалар ишга тушган саноат зоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ва хатарларни аниқлаб, бартараф қилиш чораларини кўрилади.
▪️Меҳмонхоналарга валюта банкоматлари ўрнатилади: Меҳмонхоналарда нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун Валюта банкоматлари ўрнатиш ишлари бошланади.
☝🏻2026 йил 1 августдан жорий этилган ўзгаришлар ҳақида мана бу ерда хабар берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈 | 115 |
| 18 | #Диққат
#Тарқатинг
КРЕДИТ ТАРИХИ
Скоринг—инглизча "score" сўзидан олинган бўлиб, балл ёки баҳо деган маънони билдиради. Скоринг молиявий секторда қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолашда қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилади ҳамда кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди.
Яъни скоринг бали қанча юқори бўлса, сизнинг кредит олиш учун берган аризангиз ижобий ҳал бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.
❓"Қора рўйхат"га тушганимни қаердан билсам бўлади?
✔️Жисмоний шахслар ўзлари ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда(365кун) бир марта бепул ва тўлов асосида эса чекланмаган миқдорда олишлари мумкин. Ҳозирда кредит тарихини усуллар орқали олиш мумкин:
☑️ portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм);
☑️ my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 14 832 сўм);
☑️ xazna иловаси орқали (хизмат нархи 16 480 сўм - БҲМ 5 фоизи);
☑️ КАТМ мобил иловаси орқали (хизмат нархи 16 480 сўм).
❗️Кредит бюросининг скоринг бали қуйидагича тавсифланади:
🟢 400-500 балл(А ГУРУҲ). Аъло кредит тарихи. Хавф даражаси минимал. Қарз олувчи бемалол кредит олиши мумкин.
🫥300-399 балл(Б ГУРУҲ). Хавф даражаси паст. Яхши кредит тарихи. Қарз олувчига стандарт шартлар асосида кредитлар ажратилиш мумкин.
🟡 200-299 балл(С ГУРУҲ). Хавф даражаси ўртача. Қарз берувчига кредит тарихини ўрганиши тавсия этилади. Чунки бу гуруҳдагиларда салбий ва ижобий омиллар мавжуд.
🟠 100-199 балл(Д ГУРУҲ). Скоринг бали ўртачадан паст. Қарз олувчига кичик миқдордаги кредитлар ажратилиш мумкин.
🔴 0-99 балл(Э ГУРУҲ). Қониқарсиз балл. Қарз олувчининг муддати ўтган қарзи ёки салбий кредит тарихи мавжуд. Бу қарзни кечиктириш хавфи юқори эканлигини кўрсатади.
⏳ Эслатиб ўтамиз, кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Демак, қарзингизни ҳар бир кечиктириб тўлаган пайтларнинг ҳаммаси 5 йилгача сақланиб қолади. Бу эса, 5 йилгача кредит ололмаслигингизга сабаб бўлиши мумкин дегани!
@Yurist_xodimi | 133 |
| 19 | #ДИҚҚАТ
‼️БУНИ АЛБАТТА ТЕКШИРИБ ҚЎЙИНГ!
Иш жойингиз меҳнат базасига киритилганми ёки йўқми текшириб кўринг.
Агар иш жойингиз базада қайд этилмаган бўлса, бу ҳозирги ойлигингиз кам чиқишига, кейинчалик пенсияга чиқишда эса ортиқча оворагарчиликларга сабаб бўлиши мумкин.
Уйдан чиқмасдан туриб, бу маълумотни текшириш мумкин.
Яқинларга ҳам юбориб қўйинг, фойдали бўлади!
👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали! | 119 |
| 20 | #Тезкор #Расман
⚠️Ўзбекистон 176 миллион сўмдан ортиқ харидлар учун нақд пул тўловларини таъқиқланади!
1-cентабрдан бошлаб бундай харидлар карта ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши керак. Ушбу чеклов, шунингдек, айрим кўчмас мулк битимлари, автомобиллар ва бошқа йирик тўловларга ҳам тегишли.
Ушбу постни автомобиль, квартира ёки бошқа йирик харидларни режалаштираётганларга юборинг
👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали! | 144 |
