cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Husan Tangriyev

Advertising posts
1 389
Subscribers
-324 hours
+167 days
+5330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Show all...
Toshkentda 172 ming quti noqonuniy tamaki mahsulotlari yoqib yuborildi

Toshkent shahridagi zavodlardan birida Bojxona qoʻmitasi xodimlari tomonidan noqonuniy muomaladan olingan tamaki mahsulotlarini yoʻq qilish tadbiri oʻtkazild...

01:27
Video unavailableShow in Telegram
2 milliard so’mlik tamakilar yo’q qilindi 📣"MILLAR" DASTURIDA Telegram ✅ | Instagram 🌐 Мурожаат ⌨️
Show all...
Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Ибрагимов “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида бўлиб, Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнерда ташувлар устидан назорат Глобал дастури дунёнинг 60 га яқин давлатларини қамраб олган. Дастур доирасида “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида Порт назорати гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унинг ҳозирги фаолиятини янада жонлантириш юзасидан қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов Глобал дастурнинг Тошкент шаҳридаги вакиллари ва масъул ходимлар иштирокида ишчи учрашув ўтказди. Йиғилишда порт назорати гуруҳининг тўлақонли фаолият юритиши учун замонавий шарт-шароитларни яратиш, сўнгги русумдаги ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш, мавжуд ахборот тизимларидан божхона ходимларининг самарали фойдаланишга доир кўникмаларини ошириш юзасидан қатор келишувларга эришилди. Эслатиб ўтамиз, Глобал дастур даромади жиноий ва террористик тузилмаларнинг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ноқонуний савдога қарши курашда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва ноқонуний фаолиятнинг бошқа шаклларини амалга оширишда контейнер ташувларидан фойдаланишнинг олдини олиш ҳамда бир вақтнинг ўзида қонуний савдога кўмаклашишни назарда тутади.
Show all...
👍 2
👍 1
02:20
Video unavailableShow in Telegram
Бугун Вега ҳақидаги ролик ижтимоий тармоқларда қизғин қарши олинаётган бир вақтда Миллий кинология марказидаги "Очиқ эшиклар куни"га таклиф қилишди. Борсам, бу галги меҳмонлар "Мурувват уйи" болажонлари экан. Тан оламан. уларга қарасам, дилим эзилади. Усти бут, қорни тўқ, энгидаги кийимлари ҳам бир биридан бежирим. Лекин,.... Майли, муҳими улар бугу роса хурсанд бўлишди. Ўзлари, кўзлари қувнашди. Тадбир ташкилотчиларига катта раҳмат! Мен етказиб беролмаётган таассурот ва ҳаяжонни яхшиси мобил репортажда ўзингиз кўринг!
Show all...
👏 4🔥 2
04:07
Video unavailableShow in Telegram
Ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 2 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари бошқа идоралар билан ҳамкорликда 5 та ҳолатда қарийб 172,4 минг қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомаладан олиб қўйган. Мазкур тамаки маҳсулотлари жамоатчилик иштирокида ёқиб юборилди. 👉 https://kun.uz/kr/28528164 Kun.uz расмий канали
Show all...
💯 1
Идорангиз масъуллари минг бир машаққат билан тадбир ташкил қилишади, тадбир ўтказиладиган жойини ҳал қилишади, ташкилий масалаларни ечишади, меҳмонларни таклиф қилишади. Матбуот хизмати эса телеканалларга хат тарқатади, бирма бир журналистлару блогерларни таклиф қилади. Улар учун автобус ташкил қиласан, пресс релиз ёзасан, хуллас ўзинг кутгандан-да зиёда қилиб тадбирни ўтказаётган маҳалинг тўсатдан сен илгари кўрмаган, билмаган бошқа бир идоранинг матбуот хизмати ходими ёнингга келади-ю, зарда аралаш “пресс релизда нега бизни идорани айтмадингиз” дейди. ТУГАДИ! 😊
Show all...
🤔 4💯 3😢 2😡 1
03:21
Video unavailableShow in Telegram
Унинг 16 та боласи божхонада ишлайди! Шу ҳолида Озарбайжондаги мусобақада 1-ўринни олган. Лекин, қанча довюрак бўлмасин, қон топширишдан қўрқар экан. 😁 Келинг, яхшиси бу ҳақида унинг ўзи гапирсин!
Show all...
👏 16👍 8🔥 6🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар гал божхоначиларнинг мактаб ўқувчилари билан ўтказадиган машғулотларини қизиқиш билан кузатаман. Ёшлигимизда мактабимизга кўчадан биров келиб ниманидир ўргатганини эслолмайман. Ишонинг, сизу бизга одатий туюлган бу каби учрашувлар аслида ўқувчилар ёдида доимий муҳрланиб қолади. Раҳмат, пойтахт божхоначиларига!
Show all...
👍 4🔥 2👏 2
Repost from Rasul Kusherbayev
Бугун Янгиҳаёт туманида Божхона қўмитаси томонидан ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири ўтказилди. Расмийларга кўра, йўқ қилинаётган тамаки маҳсулотларидан 154 320 қутиси 2023 йилнинг август ойида Тошкент шахар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган экан. Умумий қиймати 2 млрд. сўмлик контрабанда бу! Албатта, айбдорлар тегишли жазосини олган (4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш), лекин қанийди шу билан масала хал бўлиб қолса! Булар олиб кираверишади, биз ёқаверамиз. Шуни кириб келмасидан тўхтатиб қолиш наҳотки қийин?! Охирги пайтларда контрабанда тамаки маҳсулотлари улуши ортгани кузатиляпти. Вақт борида тегишли идоралар буни ўз назоратига олишлари шарт. 👉 @r_kusherbayev
Show all...
👍 2