cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

DALVARZIN, AJDODLAR YO'LIDAN.

KANALIMIZGA ULANING! https://t.me/Hazrati_Eshon_Buva Tel; 990979226 Bosh Admin: @Mushfiyq1

Show more
Advertising posts
214
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⭕️Жума билан табриклаш таъқиқландими? 2-3 кундан буён кўпчилик сўраяпти: Янги қонун чиқиб, жума билан табриклаш таъқиқланибди, ҳаттоки, одамлар жавобгарликка тортиляптимиш, шу тўғрими? Жума билан табриклаш таъқиқланмаган, бунинг учун бирон бир жавобгарлик ҳам назарда тутилмаган. Ҳохласангиз бошқа кунлар билан ҳам табриклайверинг, ҳеч ким қаршилик қилмайди. Лекин айрим ҳолларда табриклаш билан бирга диний материаллар ҳам, масалан, диний маъруза ёки диний қўшиқлар ҳам жўнатилиши мумкин. Бу эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуннинг 10-моддасига кўра диний мазмундаги материаллар диний таълимотнинг ақидавий асосларини, тарихини, диний таълимот мафкурасини ва шарҳларни, турли диний таълимотларнинг маросимлар ўтказиш амалиётини, шунингдек алоҳида шахсларнинг, тарихий фактлар ва ҳодисаларнинг диний нуқтаи назардан баҳосини акс эттирувчи маълумотларни ўзига олган ҳар қандай материаллар диний материаллар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади. Яъни, интернет тармоғида, жумладан, телеграмм, фейсбук, твиттер каби ижтимоий тармоқларда диний мазмундаги материалларни тарқатишга диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейингина йўл қўйилади. Биз одатда диний материални кўриб, ижобий экспертиза ҳулосаси олинган ёки олинмаганлигини аниқлай олмаймиз. Ижобий экспертиза ҳулосаси мавжудлигини аниқлаган тақдирда ҳам ушбу материални тайёрлаган инсонларнинг муаллифлик ҳуқуқи бор. Шунинг учун яхшиси диний материалларни ҳеч кимга жўнатмаган маъқул. Бундан ташқари, айрим ижтимоий тармоқларда, масалан ютюб, тик-ток ёки фейсбукда диний материалларни ўз профилингизда сақлашингизнинг ўзи ҳам тарқатиш деб бахоланади. Чунки бу ижтимоий тармоқларда ниманидир тарқатиш уни профилингизга қўйиш орқали амалга оширилади. Айтайлик, сиз кимнидир жума билан табриклаб бир кичик бир диний маърузаси бўлган файл жўнатдингиз ёки профилингизга жойладингиз, агар шу материал бўйича ижобий экспертиза ҳулосаси олинмаган бўлса, унда жавобгарлик келиб чиқади. МЖтК нинг 184-2-моддасида диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш учун – материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Яъни, сизга қанча жарима қўлланилишидан қатъий назар тарқатишда фойдаланилган телефонингиз ёки компьютерингиз мусодара қилинади. Шу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида қайта амалга оширилса, ЖК нинг 244-3-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган материаллар диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлса, бунинг учун ЖК нинг 244-1-моддаси 3-қисмида беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Шунинг учун жума билан табриклашда диний материалларни ҳам қўшиб жўнатишдан сақланинг. Жума билан табриклашда оддий сўз билан ёки оддий бир расмли файл билан табриклаш ҳам етарли, менимча. ©Адвокат Қосимов https://t.me/AsalarichilikUzbekistan
Show all...
04:16
Video unavailableShow in Telegram
ёшликга эслатиб турувчи клип.Нимадур ўхшашми сиздаям? Ота - она топилмиди.. https://t.me/Hazrati_Eshon_Buva
Show all...
6.70 MB
00:50
Video unavailableShow in Telegram
#СубхонАллоҳ Ўзбекистонда куни кеча ғўза хайдовида бўлган воқеа Она қуш болалари химояси учун тракторга қарши чиқяпти😢 👉 @ANDIJON_BUGUN
Show all...
6.24 MB
00:10
Video unavailableShow in Telegram
#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
Juma tabrik muftiy 2.mp43.94 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Repost from Mehrob.uz
Photo unavailableShow in Telegram
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ? ❓CАВОЛ: Фарз намозини иккинчи учинчи ракатларига келиб кўшилган пайтда сано дуосини ўқиймизми? 📩 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди. Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати. @mehrob_uz
Show all...
00:37
Video unavailableShow in Telegram
ОНАМ УТИБ КЕТГАНЛАР😢 ЛЕКИН МЕН БАРИБИР КУНГИРОК КИЛАВЕ РАМАН,КУНГИРОГИМ ЖАВОБСИЗ КОЛСА ХАМ. Йигладим😢 Йиглайсиз😢
Show all...
7.81 MB
Repost from Biznes Ustoz
01:06
Video unavailableShow in Telegram
📌 O'ylab ko'ring??? Videoni oxirigacha ko'ring, kommentariyada o'z fikringizni yozib qoldiring📝 Do'stlaringizga ham ulashing ✅ Millioner Ashurov | Moliyaviy maslahatchi Telegram | Instagram | YouTube
Show all...
2.77 MB
Repost from Tavba.uz
Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Она сизни дунёга тақдим қилади. – Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади. – Она сизга яхши ҳаёт улашади. – Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади. – Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади. – Ота очликнинг қадрини ўргатади. – Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради. – Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради. – Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади. – Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади. – Она оёқда қандай юришни ўргатади. – Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади. – Она камолот ва гўзалликни акс эттиради. – Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради. Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг. Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил! Бизга обуна бўлинг 👉@tavbauz
Show all...
Repost from Tavba.uz
2. Иброҳим алайҳиссалом Маккага келишдан олдин қаерда яшаган эдилар? #mabrur_hajning_mukofoti_JannatAnonymous voting
  • А) Мисрда
  • Б) Фаластинда
  • В) Ироқда
0 votes
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.