Гараша Имом-хатиби
Open in Telegram
1 431
Subscribers
+124 hours
-37 days
-930 days
Posts Archive
1 431
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«АГАР ФИТНАЛАР ВОҚЕ БЎЛСА:
– суннатни маҳкам тутинг;
– жим туришни лозим тутинг;
– сизга алоқаси бўлмаган ишга қизиқманг;
– бирор мушкул иш тушса, Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳавола қилинг;
– тўхтанг ва: "АЛЛОҲ БИЛУВЧИДИР!" денг!»
1 431
«Эртага мени нима кутаётганини билмайман. Лекин Аллоҳ таолога таваккул қилиб, У Зот мен учун яхшисини танлашига ишонаман».
1 431
Имом Ғаззолий насиҳатлари:
• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировнинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.
1 431
Аллоҳ сиз сўраган ҳамма нарсани беришини истайсизми? Кўринг, чин дилдан қилинган истиғфорлар мукофоти. СубҳанАллоҳ!
1 431
• Ўғил 4-5 ёшларда: ”Менинг дадам энг зўр дадалар!”.
• Ўғил 7-8 ёшларда: ”Катта бўлсам, дадамдек бўламан”.
• Ўғил 10-11 ёшларда: ”Дадамдан хафа бўлдим”.
• Ўғил 13-14 ёшларда: ”Дадам мени ёмон кўрадилар”.
• Ўғил 18-19 ёшларда: ”Бўлди кетаман! Бунақа ота билан яшамайман!”.
• Ўғил 22-23 ёшларда: ”Аралашаверадилар, аралашаверадилар, бирор нарса қилиб бўладими ўзи?”.
• Ўғил 25-26 ёшларда: ”Дадам мени ҳеч тушунмайдилар”.
• Ўғил 30-32 ёшларда: ”Дадам ҳақларидаги гумонларимдан уялдим”.
• Ўғил 35-36 ёшларда: ”Дадамни тушунмаган эканман”.
• Ўғил 40 ёшда:”Дадамсиз мен ҳеч ким эмасман”.
• Ўғил 42 ёшда: ”Буни мен учун дадамдан бошқаси қилмас эди”.
• Ўғил 45 ёшда: ”Дадам тузалиб кетишлари учун жонимни ҳам берар эдим”.
• Ўғил отаси вафот этган лаҳзада: ”Дада! Менда рози бўлинг, мен яхши ўғил бўла олмадим. Сиз дунёдаги энг яхши отасиз!”.
• Ота вафотидан кейин отган илк тонгда ўғил: ”Сизни қайтариш учун бору йўғимни берар эдим. Энг азиз кишимдан айрилдим. Сиз менга ҳамиша яхшиликни раво кўрар эдингиз, дадажон”.
1 431
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
📹 Тинчлик неъматлар асосидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
1 431
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣BIR-IKKI HADIS BILISH — ILM EGASI BO‘LISHMI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzdakoʼring!
📝 Mazkur podkastDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
