6 364
Subscribers
-424 hours
-307 days
-11430 days
Posts Archive
ИЮЛ ОЙИ УЧУН УМРА ЗИЁРАТИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ
Аллоҳ таолонинг муқаддас байтларини зиёрат қилиш — мўмин-мусулмон учун буюк неъмат ва улуғ ибодатдир. Ушбу муборак сафар қалбни поклаб, иймонни мустаҳкамлайди.
Сизни устоз Рустамжон домла ҳамроҳлигида
тартибли, ишончли ва ихлос асосида ташкил этилган умра зиёратига таклиф этамиз.
Сафар давомида: Қулай ва хавфсиз парвозлар таъминланади
Шариат талабларига мос, шинам 4*ли меҳмонхоналарга жойлаштирилади
Мадина ва Маккада 3 маҳал тўлиқ ва сифатли озиқ-овқат берилади
Доимий диний ҳамроҳлик ва зарур тушунтиришлар олиб борилади
Зиёрат амаллари тартиб билан адо этилишига кўмак берилади
ҚАБУЛ БОШЛАНДИ
Жойлар сони чекланган.
Июл ойи сафарлари учун ҳозирдан рўйхатдан ўтишингизни тавсия этамиз.
Мурожаат учун:
☎️ +998905359933
• Ишларни осон қилиш ва ғалаба сўраш дуоси:
«Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳлан, ва анта тажъал ул-ҳузна иза шиъта саҳлан».
(Маъноси: Эй Аллоҳ, Ўзинг осон қилмасанг, ҳеч қандай осонлик йўқ. Сен, агар хоҳласанг, машаққатни ҳам осон қиласан)..
Йигитлар жамоамиз учун дуодамиз 🤲🇺🇿
Қалбдан қилинган дуолар ила
Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаймиз.
Рақиб кучли, лекин йигитлар жамоамизнинг ғалаба қозонишига ишонамиз!
Аллоҳ таоло уларга куч-қувват, сабр ва матонат ато этсин.
Ҳар бир қадамларига барака, ҳар бир ҳаракатларига нусрат берсин.
Ғалаба Аллоҳдандир!
Олға, Ўзбекистон! 🇺🇿🤲
© Устоз Рустамжон домла
• Онаси вафот топган кишининг онаси ҳақидаги ажойиб таърифи:
Аллоҳнинг раҳмати (бўлмиш онам) Аллоҳнинг раҳматига риҳлат қилдилар.
УСТОЗ РУСТАМЖОН ДОМЛА БИЛАН
УМРА ЗИЁРАТИ
СТАНДАРТ ТАРИФ
Аллоҳнинг уйига сафар — иймонни мустаҳкамловчи, қалбни покловчи улуғ ибодатдир.
Ҳурматли зиёратчилар!
Сизни муборак Умра сафарини адо этишга таклиф этамиз.
📅 ИЮН • ИЮЛ • АВГУСТ ОЙЛАРИ УЧУН ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!
🕋 Сиз учун яратилган қулайликлар:
— 4★ ли шинам меҳмонхона
— 2-3 маҳал миллий таомлар
— Замонавий ва комфорт транспорт хизмати
— Тошкентдан тўғридан-тўғри парвозлар
“Ихлос травел” — лицензияга эга ишончли фирма
Ибодатингизни хотиржам ва тартибли адо этишингиз учун барча шароитлар мавжуд.
🤲 Аллоҳ таоло зиёратингизни мақбул ва муборак қилсин!
Жойлар сони чекланган!
Ҳозироқ банд қилинг:
📞 +998905359933
📞 +998905359933
• Ихлос Травел мавсумнинг илк зиёратчилари Устоз Рустамжон домла билан Умра амалларини муваффақиятли адо этдилар!
Кейинги саналарга қабуллар давом этмоқда:
📞90-535-9933
Алҳамдулиллаҳ, ушбу мавсумдаги илк зиёратчиларимиз бугун тонгда Устоз Рустамжон домла ҳамроҳликларида муборак манзиллар сари йўлга чиқдилар.
Кейинги парвозлар:
22-июн
25-июн
29-июн
✈️ Тошкентдан тўғридан-тўғри рейслар.
Жойлар сони чекланган!
Банд қилиш учун:
📞 +998905359933
👆👆👆👆👆👆
Ustoz bilan Umra ziyoratiga borishni reja qilayotgan obunachilarim ushbu havola orqali kirib gruppamizga obuna boʻling!
УСТОЗ РУСТАМЖОН ДОМЛА БИЛАН
УМРА ЗИЁРАТИ
СТАНДАРТ ТАРИФ
Аллоҳнинг уйига сафар — иймонни мустаҳкамловчи, қалбни покловчи улуғ ибодатдир.
Ҳурматли зиёратчилар!
Сизни муборак Умра сафарини адо этишга таклиф этамиз.
📅 ИЮН • ИЮЛ • АВГУСТ ОЙЛАРИ УЧУН ҚАБУЛ БОШЛАНДИ!
🕋 Сиз учун яратилган қулайликлар:
— 4★ ли шинам меҳмонхона
— 2-3 маҳал миллий таомлар
— Замонавий ва комфорт транспорт хизмати
— Тошкентдан тўғридан-тўғри парвозлар
“Ихлос травел” — лицензияга эга ишончли фирма
Ибодатингизни хотиржам ва тартибли адо этишингиз учун барча шароитлар мавжуд.
🤲 Аллоҳ таоло зиёратингизни мақбул ва муборак қилсин!
📞 Жойлар сони чекланган!
Ҳозироқ банд қилинг: 90-535-9933
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидул-ҳаромда адо этилган намоз бошқа масжидлардаги намозлардан юз минг баробар афзал ҳисобланади. Бу борада Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام و صلاة في المسجد الحرام أفضل من مأة صلاة في هذا"
Яъни “Менинг масжидимдаги бир намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Магар Масжидул-ҳаром бундан мустасно. Масжидул-ҳаромдаги бир намоз бу ердаги юзта намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад, Баззор ва Ибн Хузаймаларривоят қилган). Бу борада муҳаддислар томонидан бошқа лафз ва бошқа ривоятлар билан бир неча ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбу масалада уламолар ораларида ихтилоф йўқдир. Аммо мазкур афзаллик фақатгина масжид ҳудудига хос ёки бутун ҳарам ҳудудини ўз ичига олиши борасида уламоларнинг қарашлари фарқ қилади. Баъзи фақиҳлар бу фазилат фақатгина “Каъба аторфидаги жамоат намозигагина хосдир” деган бўлсалар, бошқа фуқаҳолар эса “Йўқ, балки бу афзаллик Ҳарамнинг барча ҳудудига тегишлидир” дейдилар.Биринчи қараш имом Моликнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъийлардан имом Нававий ҳам ўзининг “Ал-Мажмуъ” ва “Ат-Таҳзиб” номлиасарларида бу фатвони қўллаб қувватлаганлар. Шунингдек, буюк имомлардан Ал-Иснавий “Кучли гап шудир” деган ва Ибн Хажар ҳам “Туҳфа” номли китобида ушбу фатвони ихтиёр этган. Ал-Муҳиб ат-Табарий ҳам ушбу фазилат Масжидул-ҳаром ҳудудида жамоат билан адо этилган намозларгагина хослигига ишора бордир, деганлар. Ҳанафий мазҳабининг ҳаж ва умра арконларига доир машҳур манбаларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Мансакул-кабир” китобида келтирилишича: "Ҳанафий фақиҳларининг энг мўътабар фатволари ҳам ҳудди шундайдир. Аммо иккинчи қавлга кўра: мазкур афзалият нафақат Масжидул-ҳаромнинг, балки Ҳарамнинг умумий ҳудудини ўз ичига олиб, унга кўра бир киши Ҳарамнинг исталган ҳудудида намоз ўқиса, бошқа ерда ўқилган юз мингта намоздан афзал ҳисобланади. Ушбу қавлни шофеъийлардан имом Мовардий ҳам қувватлаганлар".
“Раддул-муҳтор” китобида, шунингдек имом ал-Бийрий “Шарҳул-ашбоҳ” асарида қуйидагиларни айтган: “Ҳанафий уламоларимизга кўра, бу борадаги машҳур фатво шуки, намознинг юз минг баробардан ортиқлиги Макка шаҳри ва барча ҳарам ҳудудини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур фазилат нафақат намозгагина тегишли, балки бошқа барча савобли амалларни ҳам ўз ичига олади. Зотан, “Ҳарамдаги савобли амаллар юз минг баробарга кўпайтириб берилади” деган ҳадиси шарифни Мулло Синон “Қурратул-уйун” номли китобларида зикр қилганлар” ("Ғунятун носик" китоби). Юқорида зикр этилган далил ва фатволардан келиб чиқиб, уламоларимиз шундай хулосага келганларини кўришимиз мумкин:
1. Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқилган фарз намозлари ҳеч бир хилофсиз бошқа жой ёки масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир.
2. Масжидул-ҳаромдан ташқари, лекин умумий Ҳарам ҳудуди ёки Макка шаҳри ҳудудида адо этилган намозларнинг ҳам бошқаларидан юз минг даража афзаллигини умид қилинади. Хусусан, жиддий узрга эга бўлган кекса ва бемор кишиларнинг истиқомат манзили Ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу манзилларида қилган ибодатлари учун Аллоҳ таолонинг фазли билан юз минг баробар ажр берилиши умид қилинади. Аммо жиддий узри бўлмаган ёш ва навқирон йигитлар ёки жамоатга боришга имкони бор кишилар имкон қадар фарз намозларини Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Ҳажжи мабрур
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳаждан келган ҳожиларга: "Тақоббалаллоҳу нусукака ва аъзома ажрока ва ахлафа нафақотака", деб айтардилар.
Маъноси: Аллоҳ ҳаж ибодатингизни қабул айласин, ажрингизни улуғ қилсин, (йулга сарфлаган) нафақангизни ўрнини тўлдирсин!
Ибн Абу Шайбанинг "Мусаннаф"идан.
Истиғфор
📜Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта
«Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта тавваабур роҳийм»,
деб айтганларини ҳисобладик.
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.
▫️Маъноси: "Эй Роббим, мени мағфират қил, тавбамни қабул эт. Албатта, Сен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмли Зотсан"
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Қадрли мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни улуғ айём — Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан муборакбод этаман. Аллоҳ таоло юртимиз Ўзбекистон тинчлигини, халқимиз аҳиллигини ва хонадонларимиз файзу баракасини зиёда қилсин. Қилган ибодат ва қурбонликларингиз даргоҳида қабул бўлсин.
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
Repost from Muslim.uz
+2
#eslatma #zulhijja #arafa #roza
☪️ АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
⏺ 26 май сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.📿 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар (Имом Муслим ривояти). 📿 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
🕰Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:16 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:49 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.🌙 Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
⏰ @fatvouz_taqvim_bot — айнан Сиз турган локация бўйича саҳарлик ва ифторлик вақтларини ҳисоблаб берадиган бот.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#eslatma #takbir #tashriq #muhim
🤲БУ ЙИЛГИ ТАКБИР ТАШРИҚ АЙТИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد 🗣 Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд. 💬 Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ учундир.✅Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни - 30 май аср намозига қадар (аср намозида ҳам) айтилади: ✅ 26 май — 5 маҳал ✅ 27 май — 5 маҳал ✅ 28 май — 5 маҳал ✅ 29 май — 5 маҳал ✅ 30 май — 3 маҳал 🕔Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 🧎♀️ Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
