cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

Show more
Advertising posts
7 996
Subscribers
-524 hours
-467 days
-15430 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Болам, мени эркаланг! Болам, мен қариб, эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг. “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, кўчадаги қуёшим, уйга кирсам офтобим, дунёим ичидаги дунёим денг. Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб, табассумимни кутинг. “Кучлигим онам” денг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “Мен борманку онам” денг. Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизнинг ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин. “Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим”, десам, “Онангизга бўлса пул олмаймиз”, дейишди денг. Мени шу ширин “ёлғонлар”га ишонтиринг. Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг. Набиралари қувончида қувнаётган Онангизнинг пешонасидан ўпиб, “Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин!”, деб айтинг. Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, сизга эса икки дунё саодатини беради ИншааАллоҳ! Болам, мени эркаланг! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
2 47337Loading...
02
Якшанба — оила куни Инсондаги муқаддас хислатлар - ватанпарварлик, юксак маънавият, халқпарварлик оилада шаклланишни бошлайди.  Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари! Ҳафтанинг ҳар якшанба кунини оилангиз даврасида ўтказинг! Театрлар, китоб дўконлари, сайлгоҳлар, истироҳат боғларига боринг. Ота-онангизни зиёрат қилиб, яқинларингиз, фарзандларингиз билан дилдан суҳбатлашинг. Оиласи бағрида яхши дам олган, хотиржам бўлган, шахсий юмушларини жой-жойига қўйган давлат хизматчиси ҳар куни куч-ғайрат, креатив ғоялар билан фаолиятга киришади. Унутманг, мустаҳкамлиги ва оила бағридаги ҳордиқ - самарали фаолиятингиз, маънан соғлом ёш авлод вояга етиши кафолати. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 99855Loading...
03
📣 Ҳурматли сурхондарёликлар! Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг телеграм мессенжердаги расмий каналига аъзо бўлинг. Унда воҳамиз ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолиятига оид материаллар эълон қилиб борилади. 🌏 Бошқарманинг расмий телеграм каналига қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин: 👇 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
1 4080Loading...
04
⚡12 май – Халқаро ҳамширалар куни Дардга асли дори эмас, сўз даводир, Тилларида бордир болу ҳам ширалар. Борлигингиз жонимизга бир маъводир, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Бир ширин сўз дорилардан аъло эрур, Бир табассум ичра бордир минг ширалар. Нигоҳларда жонга ёқур маъно эрур, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Қўлингизда билмам қандай сеҳрингиз бор, Ҳар бир дардга малҳам бўлур зеҳнингиз бор, Қалбингизда қуёшга тенг меҳрингиз бор, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! ✍ Ўлмасбек Самарқандий Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
8 912291Loading...
05
Ота-онадан кейин... Ота-она дунёдан ўтганидан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак. У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни энг адолатли, энг сахий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт. Ака-ука, опа-сингилларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир масъулият. Бу борада кичик фарзандлар каттани ота-она ўрнида кўрмоғи, насиҳатига бўйсунмоғи лозим. Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишдир. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 36972Loading...
06
Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинадими? Кеча БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Ҳужжатни 143 та давлат, жумладан, Ўзбекистон қўллаб-қувватлади. 25 та давлат овоз беришдан тийилди. АҚШ, Аргентина, Чехия, Венгрия, Исроил каби 9 та давлат ҳужжатга қарши овоз берди. Энди навбат БМТ Хавфсизлик Кенгашига. Агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам ушбу ҳужжатни ёқлаб овоз берса Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Хавфсизлик Кенгашида ушбу масала юзасидан овоз бериш ўтказилган, Кенгашга аъзо 15 та давлат орасида биргина АҚШ вето ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда резолюция лойиҳасига қарши чиққанди. Лекин, ҳозирда АҚШ ҳам Фаластиннинг БМТга аъзо бўлишига қарши эмаслигини, келишув тарафдори эканлигини таъкидламоқда. Маълумот учун, ҳозирга қадар БМТга аъзо 193 та давлатдан 139 таси Фаластинни мустақил давлат деб тан олган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 4479Loading...
07
⚡️Муваффақиятнинг ягона йўли — таслим бўлмасликдир. Инсон омадсизликка учрадими, дарров ҳаракатга тушиши ва буни максимал даражада қилиши лозим.  1. Тирик экансиз, барчасини уддалаш мумкин. Ўлим — таслим бўлиш учун ягона баҳона бўла олади. Тирик экансиз сиз учун ҳадсиз-ҳисобсиз имкониятлар омили мавжуд. Улардан фойдаланиб, мақсадингизга етинг. 2. Ҳаётга реал кўз билан қаранг. Барча иш ҳам бир уринишда ҳал бўлавермайди. Буни тушунинг. Хатолар, янглишишлар бўлади ва ишонинг, буларнинг бари сизнинг фойдангизга. Фақат буни кўра билинг. 3. Сиз ўзингизга баҳо берганга қараганда кучли одамсиз. Кўзга кўринмас майда муаммолар сизни тўхтатиб қолмасин. Керак бўлса ўн, юз ва ҳатто минг марталаб омадсизликка учраган тақдирингизда ҳам асло таслим бўлманг. 4. Ўзингизни доим тергаб туринг. Масъулиятни олишдан сира қўрқманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Бу қайтанга ўзингизга бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлади. Камтарлик яхши хислат, албатта. Лекин ҳамма жойда эмас.  5. Буни ҳам инсон боласи қилган-ку!” Ҳа, тўғри. Шу сабаб сиз ҳам уддасидан чиқасиз! 6. Амалга ошира олмаслигингизни таъкидлашсада, барибир орзуларингизга ишонинг. 7. Ён-атрофдагиларингизга суянинг. Шунда қувват янада ошади. Ярим йўлда ташлаб қўймайдиган танишларнинг бўлиши, фақат муваффақиятга олиб боради. 8. Ёдингиздан чиқмасин! Ҳаётда сизнинг аҳволингиздан баттарроқ ва сизга ҳаваси келадиган инсонлар сон минглаб топилади. Миллионлаб одамларга қийин, лекин улар таслим бўлишмаяпти. Улар курашишда давом этишаяпти. 9. Ўзингизга тўғри баҳо беринг. Сиз ҳар қандай бахтга муносиб инсонсиз! 10. Яхшилик қилишни ўрганинг. Бу билан ўзингизга ҳам ёрдам берасиз. 11. Барча нарсанинг ўз вақти соати бор. Вақтида Уолт Диснейни бўш тайёрлаган мақоласи учун ишлаб турган газетасидан ҳайдашган. Менделеев кимё фанидан қониқарсиз баҳода ўқиган. Шу сабаб кўп сиқилманг. Ҳозирча омадингиз келмаяптими, демак омад келишининг ўз вақти соати бор! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 79972Loading...
08
​​#фаросат Интернетдан фойдаланиш этикаси: ❓ Кимгадир бирор нарсаси ёзишдан аввал вазиятни ўйлаб кўриш керак. Яъни кимгадир ёзган гапларингизни у билан юзма-юз келганда гапира оласизми? Мана шуларни ўйлаб, ёзганларингизни бирданига юборманг, қайта ўқиб чиқиб хулоса қилинг. 📨 Бировнинг электрон почтасини ўқиш, бировнинг номидан бошқага хат жўнатиш ўзганинг буюмларини кавлаштиришдек ахлоқсиз ишдир. 📧 Интернет орқали хабар жўнатаётганда узун жумлалар ва катта ҳажмли гаплардан қочинг. Қисқа, тушунарли ёзинг. ❗️ Ёзишмаларингизга диққатли бўлинг. Имло хатолари ҳар қандай одамни сиз ҳақингиздаги фикрини салбий томонга ўзгартириши мумкин. 📲 Интернетда таниш бўлмаган инсонларингизга турли хил реклама хабарларини жўнатиш, турли гуруҳларга уларнинг қизиқиши бўлмаса ҳам  розилигисиз қўшиш  одобдан эмас. ⚠️ Унутманг, интернетдаги суҳбатлар ҳам мулоқот одоби талаблари доирасида бўлиши шарт. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 02038Loading...
09
Африкалик бу йигит ишсиз экан. Анчайин ёрдамга муҳтож, лекин тиланчиликдан ор қилади. Ўқиган китобларининг мазмунини йўловчиларга айтиб бериб, тирикчилик қилар экан... Қашшоқ деб ҳисобланадиган юртларда ҳам зиёлини тинглайдиган ва унга ёрдам берадиган одамларнинг борлигидан қувондим. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 41930Loading...
10
Сурхондарёда хорижнинг Арундо ўсимлиги парваришланади Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Венгриянинг «Агрометал» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Олег Воловикни қабул қилди. Учрашувда Венгрия компанияси томонидан Сурхондарёда қатор лойиҳаларни амалга ошириш таклифлари билдирилди. Хусусан, Арундо (Гигант қамиш) ўсимлигини етиштириш, ундан ёқилғи, чорва молларига озуқа ҳамда чўлланишнинг олдини олиш мақсадларида фойдаланиш, эчки жунини қайта ишлаш, гранулалар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларни тозалаш ҳамда чўл ўсимликларини экиш лойиҳалари кўриб чиқилди. Вилоят раҳбари билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, масъулларга компания билан ҳамкорликда ишларни бошлаш бўйича кўрсатма берди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 15118Loading...
11
Денов туманида корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Д.” ва “Б.И.” МЧЖ бозорининг масъул шахслари 1,2 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган “Isuzu” русумли 2 та юк автомашинасини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзларининг номига хусусийлаштириб олиб, ушбу автомашиналар МЖЧга хизмат кўрсатмаган бўлса-да, банк филиалидан кредит маблағи учун МЧЖнинг патта пуллари ҳисобидан 678 млн сўм тўлашиб, МЧЖнинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 47418Loading...
12
Ижтимоий ролик | Сиз фарзандингизга бир кунда қанча вақт ажратаяпсиз? Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
8 49478Loading...
13
“Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик” — Робин Шарма ​Биз аслида ҳамма ҳаётнинг ўзи нима эканлигини унутган даврда яшаяпмиз. Биз инсонни бемалол Ойга йўллай оламиз, лекин шундоқ ёнимизга кўчиб келган янги қўшнилар билан танишишга сира фурсат тополмаймиз. Биз баллистик ракетани ер шарининг бошқа қисмига учириб, мўлжалга аниқ ура оламиз, бироқ негадир болалар билан кутубхонага боришни доимо орқага сурамиз. Бизда бир-биримиз билан алоқани йўқотиб қўймаслик учун электрон почта, факслар, уяли телефонлар бор, аммо инсоният ҳали ҳеч қачон бу қадар тарқоқ бўлмаган. Биз инсонийликни йўқотдик. Ҳаётдаги мақсадни йўқотдик. Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик. ✍🏻 Робин Шарма Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 97324Loading...
14
Media files
10Loading...
15
Тарихнинг инсоният сабоқ олиши керак бўлган энг йирик фожиаси Миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 79 йил бўлди. Инсоният бу урушда кўп нарса бой берди. Ундан олинган ягона нарса — сабоқ бўлиши керак эди. Аммо... Шулар ҳақида ўйларканман, жаҳон уруши якуни дейилган кун — 9 май санасининг бизда нима сабабдан “Хотира ва қадрлаш куни” деб ўзгартирилгани ойдинлашади. Токи, урушнинг аччиқ кунлари эсланар, унда қон кечганлар хотираси ҳурмат қилинар, тирик қолганлар эъзозланар экан, мамлакатда ҳеч ким уруш тарафдори бўлмайди. Чунки уруш иштирокчиларини қадрлаш, бу, аввало, урушга бошқа йўл қўймасликдир. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 2068Loading...
16
Австралияда ишлаб чиқариладиган ичимлик суви пластик идишлари ёрлиғига инглиз тилида “Оқиб турган дарё бўйида бўлсангиз ҳам сувни исроф қилманг – Муҳаммад пайғамбар ҳадисидан”, деб ёзиб қўйилган. ———————— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётган буюк саҳобалардан бири Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг сувни кўпроқ ишлатаётганини кўрдилар ва унга: “Ҳой Саъд! Бу қандай исрофгарчилик?!“ дедилар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг Расули! Таҳоратда ҳам исроф бўладими?“ деди. У Аллоҳнинг ибодати учун таҳорат қилаётганда сувни сал кўпроқ ишлатиш исроф саналмаса керак, деб ўйлаган экан. Шунда у зот алайҳиссалом: “Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам“, дедилар. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
6 64661Loading...
17
Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси 9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча ҳамюртларимизни самимий табриклайди. Мустақиллик ва тинчлик йўлида курашган ҳар бир шахс, ҳар бир ҳаракат авлодлар қалбида мангу қадр топади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 6749Loading...
18
Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 📍Тошкентда: Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди; 📍Сурхондарёда: Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги вилоят секторлари, мудофаа тизими ҳамда жамоатчилик вакиллари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги, 20 миллион сўмдан пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди. 📌Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушига Сурхондарё вилоятидан 53 минг 365 нафар эр йигит сафарбар этилган. Бугун улардан 3 нафаригина ҳаёт. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 03617Loading...
19
⚡️Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди Хотамов Баҳодир Чоршамиевич Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2023 йилнинг июнь ойидан буён ушбу лавозимда ишлаган Алламурадов Муҳаммадали Ҳайиталиевичнинг ўрнига келган. Б.Хотамов 1976 йилда Музработ туманида туғилган. Термиз давлат университетида таҳсил олган, мутахассислиги бўйича инженер-қурувчи. Мазкур тайинловга қадар у Музработ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 907159Loading...
20
⚡️Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали қуйидагича белгиланди: ● соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл; ● бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади. (Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди). Давлат гранти талабалар учун қуйидаги шаклларда ажратилади: • таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади; • ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади. ❗️Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 01656Loading...
21
Сурхондарёда қовун пишди Ангор туманидаги “Qodir shahb” МЧЖ соҳибкорлари Юқори Таллимарон маҳалласи ҳудудидаги 9 гектар майдонга апрель ойининг бошида “Дакара” навли қовун эккан эди. Бир ойда пишиб, етилди. Шунингдек, 7 гектар майдонда мўл ҳосил туккан “Долби” навли тарвуз ҳам тез кунларда пишиб қолади. Пайкаллардан йиғиб олинадиган болдек ширин полиз маҳсулотлари яқин кунларда териб-йиғиб олиниб, бир қисми хорижга экспорт қилинади. Қолган ҳосил маҳаллий бозорларда сотилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 78639Loading...
22
Тошкентда ногиронлиги бўлган ЯТТ ва ҳунармандлар, ногиронлиги бўлган юртдошларимизни иш билан таъминлаган тадбиркорларнинг “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди. Унда мебель, тўқимачилик, пойабзал, маиший техника ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. “2015 йилда хасталаниб қолдим. Бекор ўтирмай деб ўйинчоқлар, кийимчалар тўқишни бошладим. Кўп ўтмай тадбиркорга айландим. Давлат бизга ҳамма шароитларни — субсидия ҳам, имтиёзли кредит ҳам беряпти. Озгина ҳаракат, интилиш бўлса, кифоя”, — дейди унда иштирок этган ҳунарманд Дилноза Маматқулова. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
21 01322Loading...
23
Ҳозирда ҳаёт бўлган сурхондарёлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари: ⬇️ Бойсун тумани 1. Ҳамроев Шоҳимардон, 102 ёш, “Темир дарвоза” маҳалласи. ⬇️ Қумқўрғон тумани 2. Мусаев Ҳайит, 101 ёш, “Мунчоқтепа” маҳалласи. ⬇️ Шўрчи тумани 3. Мирзараҳимов Рахмонберди, 98 ёш, “Оқтумшуқ” маҳалласи. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 80872Loading...
24
Ходимлар бир соат эртароқ кетишлари мумкин Бугун барча ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишлари мумкин. Эртага — 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами. Меҳнат кодексининг 187-моддасига  асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 76664Loading...
25
Имом Термизий бундай дейдилар: "Доимо бошқаларга эргашадиган заиф кишилар бўлмангки, улар бундай дейишади: "Инсонлар бизга яхшилик қилишса, биз ҳам уларга яхшилик қиламиз. Бизга зулм ўтказсалар, биз ҳам уларга зулм ўтказамиз. Сиз инсонлар яхшилик қилса яхшилик қиладиган нафсингизни — ёмонлик қилса ёмонлик қилмайдиган нафсингизга алиштиринг". Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 84123Loading...
26
ТАЙИНЛОВ Сувонов Шаҳобиддин Мусурмон ўғли Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Шаҳобиддин Сувонов 1990 йилда Шеробод туманида туғилган. 2014 йилда Термиз давлат унверситетини тамомлаган. Тайинловга қадар Давлат кадастрлари палатаси Термиз шаҳар филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 271118Loading...
27
УзА | Бойсунда энг абжир чавандозлар йиғилди Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўтказилаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали доирасида миллий қадриятларимизнинг бир бўлаги, тўю тантаналаримиз безаги бўлган улоқ-кўпкари мусобақаси ҳам ташкил этилди. Даштиғоз қишлоғи ҳудудидаги адирликда бўлиб ўтган шиддатли беллашувда юртимизнинг энг чапдаст чавандозлари қатнашиб, қизиқарли кўнгилочар томошаларни туҳфа этди. Кучли, эпчил,  отларининг чопқирлиги билан чавандозлар мухлисларига ўзгача завқу шавқ улашди. Батафсил: https://uza.uz/posts/596004 Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 9507Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Болам, мени эркаланг! Болам, мен қариб, эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг. “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, кўчадаги қуёшим, уйга кирсам офтобим, дунёим ичидаги дунёим денг. Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб, табассумимни кутинг. “Кучлигим онам” денг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “Мен борманку онам” денг. Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизнинг ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин. “Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим”, десам, “Онангизга бўлса пул олмаймиз”, дейишди денг. Мени шу ширин “ёлғонлар”га ишонтиринг. Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг. Набиралари қувончида қувнаётган Онангизнинг пешонасидан ўпиб, “Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин!”, деб айтинг. Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, сизга эса икки дунё саодатини беради ИншааАллоҳ! Болам, мени эркаланг! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Якшанба — оила куни Инсондаги муқаддас хислатлар - ватанпарварлик, юксак маънавият, халқпарварлик оилада шаклланишни бошлайди.  Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари! Ҳафтанинг ҳар якшанба кунини оилангиз даврасида ўтказинг! Театрлар, китоб дўконлари, сайлгоҳлар, истироҳат боғларига боринг. Ота-онангизни зиёрат қилиб, яқинларингиз, фарзандларингиз билан дилдан суҳбатлашинг. Оиласи бағрида яхши дам олган, хотиржам бўлган, шахсий юмушларини жой-жойига қўйган давлат хизматчиси ҳар куни куч-ғайрат, креатив ғоялар билан фаолиятга киришади. Унутманг, мустаҳкамлиги ва оила бағридаги ҳордиқ - самарали фаолиятингиз, маънан соғлом ёш авлод вояга етиши кафолати. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 8🤔 2💯 2🏆 2
📣 Ҳурматли сурхондарёликлар! Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг телеграм мессенжердаги расмий каналига аъзо бўлинг. Унда воҳамиз ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолиятига оид материаллар эълон қилиб борилади. 🌏 Бошқарманинг расмий телеграм каналига қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин: 👇 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Show all...
АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡12 май – Халқаро ҳамширалар куни Дардга асли дори эмас, сўз даводир, Тилларида бордир болу ҳам ширалар. Борлигингиз жонимизга бир маъводир, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Бир ширин сўз дорилардан аъло эрур, Бир табассум ичра бордир минг ширалар. Нигоҳларда жонга ёқур маъно эрур, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! Қўлингизда билмам қандай сеҳрингиз бор, Ҳар бир дардга малҳам бўлур зеҳнингиз бор, Қалбингизда қуёшга тенг меҳрингиз бор, Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамширалар! ✍ Ўлмасбек Самарқандий Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 16
Photo unavailableShow in Telegram
Ота-онадан кейин... Ота-она дунёдан ўтганидан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак. У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни энг адолатли, энг сахий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт. Ака-ука, опа-сингилларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир масъулият. Бу борада кичик фарзандлар каттани ота-она ўрнида кўрмоғи, насиҳатига бўйсунмоғи лозим. Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишдир. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 17🙏 2 1🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинадими? Кеча БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Ҳужжатни 143 та давлат, жумладан, Ўзбекистон қўллаб-қувватлади. 25 та давлат овоз беришдан тийилди. АҚШ, Аргентина, Чехия, Венгрия, Исроил каби 9 та давлат ҳужжатга қарши овоз берди. Энди навбат БМТ Хавфсизлик Кенгашига. Агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам ушбу ҳужжатни ёқлаб овоз берса Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Хавфсизлик Кенгашида ушбу масала юзасидан овоз бериш ўтказилган, Кенгашга аъзо 15 та давлат орасида биргина АҚШ вето ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда резолюция лойиҳасига қарши чиққанди. Лекин, ҳозирда АҚШ ҳам Фаластиннинг БМТга аъзо бўлишига қарши эмаслигини, келишув тарафдори эканлигини таъкидламоқда. Маълумот учун, ҳозирга қадар БМТга аъзо 193 та давлатдан 139 таси Фаластинни мустақил давлат деб тан олган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 13
⚡️Муваффақиятнинг ягона йўли — таслим бўлмасликдир. Инсон омадсизликка учрадими, дарров ҳаракатга тушиши ва буни максимал даражада қилиши лозим.  1. Тирик экансиз, барчасини уддалаш мумкин. Ўлим — таслим бўлиш учун ягона баҳона бўла олади. Тирик экансиз сиз учун ҳадсиз-ҳисобсиз имкониятлар омили мавжуд. Улардан фойдаланиб, мақсадингизга етинг. 2. Ҳаётга реал кўз билан қаранг. Барча иш ҳам бир уринишда ҳал бўлавермайди. Буни тушунинг. Хатолар, янглишишлар бўлади ва ишонинг, буларнинг бари сизнинг фойдангизга. Фақат буни кўра билинг. 3. Сиз ўзингизга баҳо берганга қараганда кучли одамсиз. Кўзга кўринмас майда муаммолар сизни тўхтатиб қолмасин. Керак бўлса ўн, юз ва ҳатто минг марталаб омадсизликка учраган тақдирингизда ҳам асло таслим бўлманг. 4. Ўзингизни доим тергаб туринг. Масъулиятни олишдан сира қўрқманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Бу қайтанга ўзингизга бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлади. Камтарлик яхши хислат, албатта. Лекин ҳамма жойда эмас.  5. Буни ҳам инсон боласи қилган-ку!” Ҳа, тўғри. Шу сабаб сиз ҳам уддасидан чиқасиз! 6. Амалга ошира олмаслигингизни таъкидлашсада, барибир орзуларингизга ишонинг. 7. Ён-атрофдагиларингизга суянинг. Шунда қувват янада ошади. Ярим йўлда ташлаб қўймайдиган танишларнинг бўлиши, фақат муваффақиятга олиб боради. 8. Ёдингиздан чиқмасин! Ҳаётда сизнинг аҳволингиздан баттарроқ ва сизга ҳаваси келадиган инсонлар сон минглаб топилади. Миллионлаб одамларга қийин, лекин улар таслим бўлишмаяпти. Улар курашишда давом этишаяпти. 9. Ўзингизга тўғри баҳо беринг. Сиз ҳар қандай бахтга муносиб инсонсиз! 10. Яхшилик қилишни ўрганинг. Бу билан ўзингизга ҳам ёрдам берасиз. 11. Барча нарсанинг ўз вақти соати бор. Вақтида Уолт Диснейни бўш тайёрлаган мақоласи учун ишлаб турган газетасидан ҳайдашган. Менделеев кимё фанидан қониқарсиз баҳода ўқиган. Шу сабаб кўп сиқилманг. Ҳозирча омадингиз келмаяптими, демак омад келишининг ўз вақти соати бор! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 13🔥 1
​​#фаросат Интернетдан фойдаланиш этикаси: ❓ Кимгадир бирор нарсаси ёзишдан аввал вазиятни ўйлаб кўриш керак. Яъни кимгадир ёзган гапларингизни у билан юзма-юз келганда гапира оласизми? Мана шуларни ўйлаб, ёзганларингизни бирданига юборманг, қайта ўқиб чиқиб хулоса қилинг. 📨 Бировнинг электрон почтасини ўқиш, бировнинг номидан бошқага хат жўнатиш ўзганинг буюмларини кавлаштиришдек ахлоқсиз ишдир. 📧 Интернет орқали хабар жўнатаётганда узун жумлалар ва катта ҳажмли гаплардан қочинг. Қисқа, тушунарли ёзинг. ❗️ Ёзишмаларингизга диққатли бўлинг. Имло хатолари ҳар қандай одамни сиз ҳақингиздаги фикрини салбий томонга ўзгартириши мумкин. 📲 Интернетда таниш бўлмаган инсонларингизга турли хил реклама хабарларини жўнатиш, турли гуруҳларга уларнинг қизиқиши бўлмаса ҳам  розилигисиз қўшиш  одобдан эмас. ⚠️ Унутманг, интернетдаги суҳбатлар ҳам мулоқот одоби талаблари доирасида бўлиши шарт. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...

👍 6🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Африкалик бу йигит ишсиз экан. Анчайин ёрдамга муҳтож, лекин тиланчиликдан ор қилади. Ўқиган китобларининг мазмунини йўловчиларга айтиб бериб, тирикчилик қилар экан... Қашшоқ деб ҳисобланадиган юртларда ҳам зиёлини тинглайдиган ва унга ёрдам берадиган одамларнинг борлигидан қувондим. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 32

👍 10🔥 2