cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

Show more
Advertising posts
7 812Subscribers
-1224 hours
-917 days
+31130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Якшанба — оила куни Инсондаги муқаддас хислатлар - ватанпарварлик, юксак маънавият, халқпарварлик оилада шаклланишни бошлайди.  Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари! Ҳафтанинг ҳар якшанба кунини оилангиз даврасида ўтказинг! Театрлар, китоб дўконлари, сайлгоҳлар, истироҳат боғларига боринг. Ота-онангизни зиёрат қилиб, яқинларингиз, фарзандларингиз билан дилдан суҳбатлашинг. Оиласи бағрида яхши дам олган, хотиржам бўлган, шахсий юмушларини жой-жойига қўйган давлат хизматчиси ҳар куни куч-ғайрат, креатив ғоялар билан фаолиятга киришади. Унутманг, мустаҳкамлиги ва оила бағридаги ҳордиқ - самарали фаолиятингиз, маънан соғлом ёш авлод вояга етиши кафолати. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 18
#Тавсия Қўлингизда бир стакан сувни кўтариб турганингизни кўз олдингизга келтиринг. Агар уни 1 дақиқа ушлаб турсангиз, ҳеч бир оғирлиги йўқ. Агар бир соат тутиб турсангиз қўлингиз толиқишни бошлайди. Агар бир кун тутиб турсангиз қўлингиз ҳиссизлашади ва фалаж бўлади. Аслида стаканнинг оғирлиги ўзгаргани йўқ, аммо қанча кўп кўтарганингиз сари шунча кўп оғирликни ҳис қиласиз ва бу сизга зарар беришни бошлайди. Стресс, ваҳима ва тушкунлик ҳам шундай. Бир он ўйлаш – бу нормал ҳолат. Кун давомида ўйлаш азоб беради. Узок вакт ўйлайверсангиз, сизни фалаж қилади. Етар, бас энди стаканни ташланг! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 14🤔 2
📣 Матбуот анжумани | “Бойсун баҳорида” бизни қандай янгиликлар кутмоқда? 🖊 Мавзу: “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини юқори бадиий савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва ижодий ишлар 🗓 Кун: 29 апрель 🕚 Вақти: соат 10:00 🎤 Иштирок этади: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият, Туризм, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари масъуллари 📍Тадбир жойи: “Матбуот уйи” биноси (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси 30-уй) 🔰 Барча журналист ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site‌‌
Show all...
👍 12
Ҳаётий қатралар • Агар сен барча иштибоҳларга эшигингни беркитсанг, ҳақиқат ҳам ташқарида қолади. • Руҳингни туширма, ниятингдан қайтма. Дўстим, сенинг йўлинг битта: ўзинг­­ни такомиллаштир ва бегонага хизмат қилма. Муҳокамалару тўсиқлардан чўчима. • Қуриган дарёга ўтмиши сабаб раҳмат айтмайдилар. • Яхши гапларни кўпчилик гапириши мумкин, лекин тинглай оладиганлар кам, сабаби, у ақлнинг кучини талаб этади. • Муҳаббатнинг ҳақиқий гўзаллигини фақат садоқатли аёлгина ҳис қилади. ✍ Рабиндранат ТАГОР Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 8👏 1
Сурхондарёда ўрик экспорти бошланди Эрта баҳордан юртимизда биринчилардан бўлиб мева-сабзавот маҳсулотлари пишиб етиладиган Сурхон воҳаси, хусусан, Термиз туманида шу кунларда ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш мавсуми бошланди. Туманнинг Халқобод маҳалласида жойлашган “SPN Humoagro” МЧЖ томонидан 58 гектарда экилган ўрикнинг Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари пишиб етилди. Ўрик кунлик териб олиниб, Россияга экспорт қилинмоқда ҳамда маҳаллий аҳоли истеъмоли учун ички бозорларга чиқарилмоқда. “SPN Humoagro” МЧЖ томонидан бу йилги мавсум давомида 1,5 минг тоннага яқин ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш ва экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган. Боғнинг ҳар бир гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 3
ТУРКСОЙ делегацияси «Бойсун баҳори» фестивалида иштирок этади Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ делегацияси жорий йилнинг 1-7 май кунлари ўтказиладиган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалида иштирок этишини маълум қилди. Мазкур ташкилот 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишувга асосан ташкил этилган бўлиб, унга 13 мамлакат аъзо. Маълумот учун, ҳозирга қадар «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалида Буюк Британия, Бельгия, Исроил, Россия, Беларус, Озарбайжон, Руминия, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон каби 20 га яқин давлатдан машҳур фольклор жамоалари иштирок этиш истагини билдиришган. Таклифлар келиши давом этмоқда. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 5
Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар! Машъум уруш... Уруш деган палакатни, кўпинча, калтафаҳм сиёсатдонлар ўйлаб топади. Тўнкамижоз генераллар бошлайди. Жабрини эса бегуноҳлар тортади. Бегуноҳ аскар. Бегуноҳ ота. Бегуноҳ она. Бегуноҳ келин. Бегуноҳ гўдак… Урушда ғолиб ва бахтли подшоҳ, ғолиб ва бахтли қўшин, ғолиб ва бахтли давлат, ғолиб ва бахтли тузум бўлиши мумкин. Аммо, ғолиб ва бахтли одам бўлмайди. Негаки, уруш одамни одам ўлдиришга мажбур қилади. Одам ўлдирган одам эса ҳеч қачон бахтли бўлмайди! Ўткир ҲОШИМОВ. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 8👏 2🔥 1
🧠 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва масъул идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмасини ташкил этилмоқда. 🇺🇿 Ушбу кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари (мебел, текстил, пойабзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар) билан иштирок этади. Ушбу кўргазма 1-2 май кунлари ўтказилади. Шу билан бирга, кўргазма доирасида 300 га яқин тадбиркорлар билан ҳудудларда масофадан туриб савдолар ташкил этилади. Барча юртдошларимизни инклюзив жамият сари муҳим қадам — “Инсон учун” савдо кўргазмасида фаол иштирок этиб, иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 6
26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган кун Муҳаммад Юсуф том маънода миллий шоир, шу билан бир қаторда умумбашарий эзгу ғояларни тараннум этгани билан байналмилал ижодкор ҳамдир. Унинг ватан, тинчликнинг қадр-қиммати ва шукронаси тасвирланган шеърлари ижодининг салмоқли қисмини ташкил этади. Бу йил таваллудига 70 йил тўлган шоир Ватанни онадек яхши кўрар, ватанпарварликни улуғларди. Ундан чинакам, бетакрор ижодий мерос қолди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 6
📣 27 апрель, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тур 🏢 Ташкилотчилар: Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 🏘 Мақсад: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун бўлиб ўтаётган малака тест синови жараёнлари билан яқиндан танишиш ⛰ Манзил: Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби 🕚 Вақти: соат 9:00 🔰 Барча журналистлар ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Show all...
👍 5🔥 2