Исломхон жомеъ масжиди
Open in Telegram
Косонсой туман ИСЛОМХОН жоме масжиди маънавий маърифий канали. 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш 2.Исломий маърифати ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.
Show more723
Subscribers
+124 hours
-57 days
+3430 days
Posts Archive
#ибрат
Ёш йигит донишманднинг олдига келиб, отасидан шикоят қилди. Отам қариб жудаям инжиқ бўлиб қолган. Ҳатто, нима хохлаётганиниям билмайди. Бир кун ерга буғдой эк деса эртасига пахта эк дейди. Унинг қилиқлари жонимга тегди. Маслаҳат беринг нима қилай?
— У билан муроса қил.
— Ҳеч иложи йўқ
— Уйингда кичик фарзандинг борми?
— Бор
— Агарда шу гўдагинг ўтирган жойини булғаб қўйса уни урасанми?
— Йўқ албатта, чунки у ёш бола ва бу иш шу ёшдагиларнинг барчасига хос хусусиятдир.
— Бўлмаса унга панд-насиҳат қиласанми?
— У гапга тушмайди
— Гўдакнинг ҳолатини яхши англайсан чунки сен бу даврини бошингдан кечиргансан. Аммо қарилик даври нима эканлигини тушунмайсан ва уларнинг ҳолатини англамайсан. Инсон қариган чоғда тез аразлайдиган, сал нарсага қалби озорланадиган бўлиб қолади. Ёши ўтгач, жисмида ожизликни ҳис қилиб, ўзини жамиятдан ажралиб қолгандай сезади, эътиборга ва меҳрга муҳтож бўлади.
Эй ўғил, ота-онанинг иззатини сақла, чунки сен айтганларинг унинг ёшига хос хусусиятдир
Руҳий хотиржамлик учун 3 та олтин қоида:
1. Майда-чуйдага куюнманг: Нарх-наво ёки об-ҳаво каби сизга боғлиқ бўлмаган нарсалар учун асабингизни бузманг.
2. Юрагингизни ҳимоя қилинг: Ҳар хил миш-миш ва салбий хабарларни қалбингизга яқин олманг.
3. Шижоатли бўлинг: Муаммоларга нисбатан шиддатли, бўронларга нисбатан кучли бўлишни ўрганинг.
Қўрқоқ киши ваҳима ва ёмон тушлар билан ҳар куни ўзини бир неча марта "ўлдиради". Жасур эса ҳаётни борича қабул қилади.
Имони суст инсоннинг ваҳима-васвасаси кўп бўлади. Лекин шижоатли қалб эгаси ҳар қандай қийинчиликка босиқлик ва мустаҳкам ишонч билан юзланади.
🤲Аллоҳ қалбингизга хотиржамлик солсин!
@Islomxon_masjidi
•Агар бизга икки дунёни ҳадя этсалар ҳам, биз буни саҳар чоғидаги айтиладига биргина "Аллоҳ" Каломига алишмаймиз!
©Боязид Бистомий ҳазратлари Қуддиса Сирруҳу.
•Ҳар доим ўлимни эслаб турайлик. Бугун кечгача нима бўлишини билмайман. Орзуйим Аллоҳдан ҳеч қачон узоқлашмайлик. Бошқа нима бўлса ҳаммасига розиман.
©Хожа Муҳаммад Имканагий қуддиса сирраҳу.
•Хирс кўнгилли одам шунчалик фақирдирким:
Дунёда фақирлар каби яшайди.
Охиратда эса бойлар каби ҳисоб беради.
©Ҳазрати Али родияллоҳу анҳу.
•Ҳеч ким “такдиримда ёзилгани бўлади”, деб ўзини томдан ташламайди. Инсон ҳар доим ўзининг эҳтиётий чораларини кўради. Агар шу чоралардан кейин ҳам бошига бирор иш тушса, уни Аллоҳнинг ёзгани, деб билади.
©Мутарриф ибн Абдуллоҳ рохимахуллох.
• Агар ҳамма нарса сен истаганингдек бўлаётган бўлса, бахтлисан. Агар истаганингдек бўлмаётган бўлса бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлмоқда!
©ШАЙХ ЗУЛФИҚОР АҲМАД НАҚШБАНД ҲАФИЗАҲУЛЛОҲ.
•Сехргар бир йилда бузган алоқаларни гап ташувчи бир соатда бузади.
©Яхё ибн Абу Касир рохимахуллох.
•Қасос олувчидан эмас, кечириб юборувчидан қўрқиш керак. Чунки унинг қасосини Аллоҳ олиб беради.
©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
•Юрагини ёмон фикрлар билан тўлдириб, бизга умидсизлик уруғини экиб, уфқимизни торайтирган ҳар қандай кишига айтинг:
•Бахт сирри, ҳаётни яратган ва ризқини берган Аллоҳга нисбатан яхши фикрда бўлишдир...
©Имом Ғазолий Қуддиса Сирруҳу
•Жуфт танламоқ - китоб танламоққа ўхшайди...
Бежирим муқова диққатингизни тортиши мумкин, бироқ саҳифаларда мазмун бўлмаса охиригача ўқиёлмайсиз...
©Факиха م
•Кўримсиз қурт гўзал капалакка айланганидек, кун келиб барча ғам-қайғулар ҳам севинчга айланади.
©Мавлоно Жалолиддин Румий Куддусу сирруху.
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОИЛА #МУҚАДДАС
ОИЛА ВА УНИНГ МУҚАДДАСЛИГИ СИРЛАРИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон, инсон ахлоқи ва маънавиятининг бешиги саналган. Инсон оилада дунёга келади, оилавий муҳитда улғайиб, комил инсон бўлиб камол топади
Батафсил.....
✍️ Мансурхон Нишанов,
Чортоқ тумани “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИСРОФ #САҚЛАНИНГ
ИСРОФГАРЧИЛИКДАН САҚЛАНИНГ!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Аллоҳ таъоло эҳсон қилишга буюриш баробарида исрофга йўл қўймасликка буюряпти. Исрофгарларни эса шайтоннинг биродарлари, деб атамоқда. Демак, мусулмон киши учун ҳатто эҳсон қилишда ҳам, ейиш-ичишда ҳам ўртача бўлиш лозим экан
Батафсил.....
✍️ Адҳамхон Абдураҳмонов,
Поп тумани “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
📖 ЁТИШДАН ОЛДИН УШБУ СУРАНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ
🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".
@Islomxon_masjidi
Оятал Курсийни хар куни ўқишликни ажрлари
✅ «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
✅ «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
✅ «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
✅ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
«ШАЙХ САБОҚЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.✅
Каналга уланиш учун босинг!
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+Ioi47NfF2Gk1ZGFi
https://t.me/+Ioi47NfF2Gk1ZGFi
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣NEGA ULAMOLAR FATVODAN QOCHISHGAN?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Video #Ota_ona
📹 OTA - ONANING FARZAND OLDIDAGI MASʼULIYATI
🎙 MURODILLA domla Axmedov
Namangan tumani "Otavalixon" jome masjidi imom xatibi
🎞👉FULL HD: https://youtu.be/xBePmhEzCFE?si=5Tz1ol8oE6VBrynV
🌐👉Saytdan ko'rish
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЯХШИЛИК #БОЙЛИК
ЯХШИЛИК — ИНСОННИНГ ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИГИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Инсон бу дунёга фақат яшаш учун эмас, балки эзгулик уруғини сочиш учун келган. Унинг умри қанча узун бўлишидан кўра, қанча яхшилик қолдиргани муҳимроқдир.
Батафсил.....
✍️ Одилхон Марупов,
Тўрақўрғон туман “Бордимкўл” жоме масжид имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#VIDEO #SHUKR #ZIYODA
📹 SHUKR QILISH NE'MATNI ZIYODA QILADI
🎙 Ilyosxon Sobitov,
Uychi tumani "Obid qori" jome masjidi imom xatibi
🎞 👉FULL HD: https://youtu.be/TSptosAaoD0?si=bG6ckfJ040dxxyJb
🌐👉Saytdan ko'rish
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@Islomxon_masjidi
Макка (Маккаи Мукаррама) — Саудия Арабистонидаги, мусулмонлар учун энг муқаддас шаҳар.
У ерда:
🕋 Каъба — Масжидул Ҳаром марказида жойлашган ва мусулмонлар намозда унга юзланадилар.
Масжидул Ҳаром — дунёдаги энг муқаддас масжид.
Ҳаж ва умра ибодатларининг асосий манзили.
Замзам қудуғи — мусулмонлар учун машҳур ва муборак сув манбаи.
Сафо ва Марва — саъй ибодати бажариладиган икки тепалик.
Маккада Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ туғилганлар ва Исломнинг илк даврига оид кўплаб муҳим воқеалар содир бўлган.
@Islomxon_masjidi
#Хикмат.
Ҳар бир инсон ўзининг
қалбида нима бўлса...
Бошқаларга шуни беради...!!!
Азизларим қалбингизда доим севги Муҳаббат гўзаллиги кулиб турсин!.
@Islomxon_masjidi
•Ҳар нарсанинг сири «Сабрдадир»..
•Ачиққа сабр этарсан номи «Матонат» бўлур...
•Очликка сабр этарсан номи «Рўза» бўлур...
•Инсонларга сабр этарсан номи «Сабр-тоқат» бўлур...
•Тилакларга сабр этарсан номи «Дуо» бўлур...
•Туйғуларга сабр этарсан номи «Кўз ёши» бўлур...
•Соғинчга сабр этарсан номи «Ҳасрат» бўлур...
•Севгига сабр этарсан номи «Ишқ» бўлур...
©Жалолиддин Румий
•Аллоҳ таоло мўминнинг кучини жисмига эмас, қалбига жойлади. Ахир қарияларни қаранг, иссиқ ҳароратда ҳам рўза тутиб, тунда таҳажжуд намозини адо қиладилар. Ваҳоланки, ёшлар бу амаллардан ожиз бўлишади.
©Муҳаммад ибн Ажлон раҳматуллоҳи алайҳ.
•Аллохдан қўрқинг, дейишилик нақадар яхши! Шундай гапни айтмасанглар сизларда яхшилик йўк. Шундай гапни кабул килмасак бизларда яхшилик йўк.
©Умар ибн Хаттоб розиаллоху анху
•Қаер сизни дунёга тортса ва Аллоҳни унуттирса, бу сизнинг ҳалокатингиз учун тузоқдир.
•Қаер сизни Аллоҳга олиб борса ва сизни ўйлашга мажбур қилса, бу сизнинг жаннатга боришингиз учун тўхташдир.
©Хожи Байрам Валий
•Аллоҳга, сизга бирор нарса бериши учун ибодат қилманг, балки, Аллоҳга, сиздан рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, неъматлари билан сизни ҳайрон қолдиради.
©Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
•Завж ва завжа бир-бирига ўхшаши керак. Пойабзал жуфтига бир қара! Пойабзал бир оёққа тор келса, иккинчиси ҳам керак бўлмайди. (Мажбур киймоқчи бўлсанг, оқсоқланиб юрасан.).
©Мавлоно Румий ҳазратлари.
•Кимнидир яхши кўриб азобланяпсизми?
Қийналяпсизми?
Демак Аллоҳ сизни рашк қиляпти!
•Иброҳимнинг қалби Исмоилга меҳр қўйганда, Аллоҳ уни сўйишни буюрди.
•Яъқубнинг қалби Юсуфга меҳр қўйганда, Аллоҳ уни олиб қўйди.
Аллоҳ яхши кўрувчиларни яхши кўрган нарслари ила синайди, токи унга холис бўлмоқлари учун.
•Аллоҳ рашк қиладиган бандалар нақадар бахтли...
©Адҳам Шарқовий рохимахуллох. ..
•Сув сувга аралашса, бирини бошқасидан ажратиб бўлмайди. Улар ўртасидаги муҳаббат шу даражага етадики, бирининг оғриғидан бошқаси аламланади.
©Ибн Қоййим рохимахуллох.
•Касал алдов билан имтиҳондан ўтган шифокор қўлида ўлади.
•Уйлар алдов билан имтиҳондан ўтган муҳандис қўлида ағанайди.
•Молия алдов билан имтиҳондан ўтган ҳисобчи қўлида зиён кўради.
•Дин алдов билан имтиҳондан ўтган мулла қўлида бой берилади.
•Адолат алдов билан имтиҳондан ўтган судья қўлида ҳалок бўлади.
•Фарзандлар онги алдов билан имтиҳондан ўтган муаллим қўлида бузилади.
Илмнинг қулаши миллатнинг қулашидир!
•Ҳолдан аъло ҳолсизлигим,
Сўздан аъло жимжитлигим.
Ё РОББИМ!
Мен Сен билан бирга бўлсам,
Не фарқ этар кимсизлигим!
©Мавлоно Румий (қ.с.)
@Islomxon_masjidi
Одамлардан фаришталикни талаб қилманг. Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди, фаришталар эмас!
Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнингдир кўнглига озор берамиз...
Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмоннинг ҳам қандайдир бир яхши хислати бўлади. Биз учун энг мукаммал бўлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати бор...
Озорларни эслаб юрмаслигимиз учун бизга унутиш ва кечириш ҳисси берилган. Агар кечира олмасак, демак, биз ҳам яхши одам эмасмиз..
Ёмон инсонлар йўқ. Шунчаки ёмон одатлар бор, холос.
Кичик бир ёқимсиз одати учун яқинларингиздан, дўсту ёронларингиздан воз кечманг!
Кечиринг!
Унутинг!
©Факиха م.
Барчага хафтанинг– Сешанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
@Islomxon_masjidi
Мушкулликдан қутулиш дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳил ъалиййил аъзийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг!👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi
Тонгги гӯзал дуо:
«Алҳамдулилҳиллаҳзий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур» ҳамда «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил оламин». Бу дуолар уйғонганда ўқилади.
Маъноси
Шукр қилиш: Бизни ўлдиргандан кейин (уйқудан) тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унинг ўзигадир.
Тонгги тилак: Тонг отди ва мулк барча оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлди.
Яхшилик сўраш: Эй Аллоҳ, бу куннинг яхшилигини, фатҳини, нурини ва баракасини сўрайман.
@Islomxon_masjidi
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарoкaтуҳ!
🗓 Бугун Душанба
7-Сентябр, 2026 мелодий
25 Рабиул аввал, 1448 ҳижрий
Соғ саломат ҳолда уйғотган Роббимиз Аллоҳга ҳамдлар бӯлсин.
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!
Душанба тонги муборак бўлсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Islomxon_masjidi
