Исломхон жомеъ масжиди
Open in Telegram
Косонсой туман ИСЛОМХОН жоме масжиди маънавий маърифий канали. 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш 2.Исломий маърифати ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.
Show more723
Subscribers
+124 hours
-57 days
+3430 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+5
in 2 channels
August '26
+74
in 2 channels
Get PRO
July '26
+20
in 2 channels
Get PRO
June '26
+37
in 3 channels
Get PRO
May '26
+27
in 3 channels
Get PRO
April '26
+31
in 3 channels
Get PRO
March '26
+113
in 2 channels
Get PRO
February '26
+139
in 2 channels
Get PRO
January '26
+46
in 1 channels
Get PRO
December '25
+37
in 1 channels
Get PRO
November '25
+31
in 3 channels
Get PRO
October '25
+46
in 0 channels
Get PRO
September '25
+97
in 1 channels
Get PRO
August '25
+52
in 1 channels
Get PRO
July '25
+78
in 1 channels
Get PRO
June '25
+46
in 3 channels
Get PRO
May '25
+89
in 1 channels
Get PRO
April '25
+37
in 7 channels
Get PRO
March '25
+84
in 0 channels
Get PRO
February '25
+96
in 2 channels
Get PRO
January '25
+97
in 1 channels
Get PRO
December '24
+36
in 1 channels
Get PRO
November '24
+88
in 0 channels
Get PRO
October '24
+26
in 1 channels
Get PRO
September '24
+93
in 4 channels
Get PRO
August '24
+62
in 1 channels
Get PRO
July '240
in 3 channels
Get PRO
June '240
in 0 channels
Get PRO
May '240
in 0 channels
Get PRO
April '240
in 0 channels
Get PRO
March '240
in 0 channels
Get PRO
February '240
in 0 channels
Get PRO
January '24
+4
in 0 channels
Get PRO
December '23
+3
in 0 channels
Get PRO
November '23
+3
in 0 channels
Get PRO
October '23
+234
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 10 September | 0 | |||
| 09 September | +1 | |||
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | +1 | |||
| 04 September | +2 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | +1 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
НАМОЗНИНГ КЎЗГА ФОЙДАСИ
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...
Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.
Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.
Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.
@Islomxon_masjidi
| 2 | ШОШҚАЛОҚ БЎЛМА!
Эй, шошқалоқ ва хом одам! Ҳар қандай тепа жойга ҳам зина билан, поғонама-поғона, бирма-бир босиб чиқилади .Ҳатто қозонни ҳам ўчоқда аста-аста қайнатиш лозим. Вақирлаб қайнаган қозонда пишган овқатда хайр бўлмайди. Ҳақ таоло коинотни бир мартада «Бўл!» дейиш билан яратишга ожиз, деб ўйлайсанми? Оламнинг яратилиши нима учун олти босқичда давом этди?Боланинг дунёга келиши учун нега тўққиз ой керак? Уни бир онда яратишга Аллоҳнинг кучи етмайдими? Ҳақнинг одати аста-аста яратишдир. Оддий майса бир ойда унади. Гул ўстиришни хоҳлаган киши эса бир йил кутиши керак.
Мавлоно Румий.
@Islomxon_masjidi | 77 |
| 3 | АЁЛ ким?
• Биринчи бўлиб, диктатор - фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Саййида Осиё.
• Биринчи бўлиб, Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
• Биринчи бўлиб, ер юзидаги энг пок сув - Замзам сувини ичишга эришган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
• Биринчи бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз.
• Биринчи бўлиб, Ислом учун жонини фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Сумайя розияллоҳу анҳо.
• Биринчи бўлиб, Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз.
• Биринчи бўлиб, Сафо ва Марва орасида югурган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз.
@Islomxon_masjidi | 61 |
| 4 | Ё Аллоҳ, молу дунё берсанг, қалбимизга эмас, қўлимизга бер.
Ё Аллоҳ, молу дунёни берсанг, уни қўлларимизга бўйсунган ҳолида жамла. Сенга тоат-ибодатдан тўсиб қўймасин!
Ё Аллоҳ, Сенга гуноҳ-маъсият қилган ҳолимизда молу дунё кетидан қувишдан асрагин!
Ё Аллоҳ, бизларга тақсимлаган ризққа барака бериб, қалбимизни унга рози қилдир!
Ё Аллоҳ, Охиратни энг катта ташвишимиз ва орзуимизга айлантир!
Эй Карамли Роббим, бошимиз узра яхшиликларингни ёғдир!
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг!👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi | 46 |
| 5 | ФОЙДАЛИ ҲИКМАТЛАР
Уч нарсани зеҳнингга ўрнаштириб олишинг керак:
1. Ўлимдан қутулиш йўқ.
2. Дунёда роҳат йўқ.
3. Инсонларнинг гапидан саломат бўлиш йўқ.
Эй, ғамга ботган инсон! Истиғфор айт!
Эй, бемор! Истиғфор айт!
Эй, қарздор! Истиғфор айт!
Эй, муҳтож! Истиғфор айт!
Шунда ўзинг ўйламаган томондан ризқланасан!
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг!👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi | 41 |
| 6 | Сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?
Эр ҳар куни тонгда аёлини маломат қиларди — “Кечаси билан хуррак отдинг, яхши ухлашимга халақит қилдинг…”
Аёли эса уни инкор қиларди. Бироз хижолат, бироз ҳафалик билан ўзини ҳимоя қилишга уринарди.
Бир куни кечаси эр аёлининг хуррак товушини овоз ёзиш мосламаси билан ёзиб олди. Эрталаб аёлига уни эшиттириб, “айбига” иқрор қилишни, ўзи бу борада рост сўзлаганини исботлаб қўйишни истаганди.
Тонг отди, эр қўлида овоз ёзиш мосламаси билан аёлини уйғотди… Ногаҳон, аёли умуман нафас олмасди. Ҳа, аёли вафот этганди!
Шу кундан бошлаб аёлининг ёзиб олинган хуррака товуши эр учун қайта эшитиш имкони бўлмаган энг ёқимли шу билан бирга энг кўп соғинадиган овозга айланди. Шу кундан бошлаб эр ҳар кеча шу хуррак овозини эшитмасдан ухламайдиган бўлди…
Яна бир ўйланг, сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг!👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi
https://t.me/+Oow5gEI5ajYxZWFi | 39 |
| 7 | Тонгги гӯзал дуо:
«Алҳамдулилҳиллаҳзий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур» ҳамда «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил оламин». Бу дуолар уйғонганда ўқилади.
Маъноси
Шукр қилиш: Бизни ўлдиргандан кейин (уйқудан) тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унинг ўзигадир.
Тонгги тилак: Тонг отди ва мулк барча оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлди.
Яхшилик сўраш: Эй Аллоҳ, бу куннинг яхшилигини, фатҳини, нурини ва баракасини сўрайман.
@Islomxon_masjidi | 42 |
| 8 | Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарoкaтуҳ!
🗓 Бугун Сешанба
8-Сентябр, 2026 мелодий
26 Рабиул аввал, 1448 ҳижрий
Соғ саломат ҳолда уйғотган Роббимиз Аллоҳга ҳамдлар бӯлсин.
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Islomxon_masjidi | 61 |
| 9 | Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.
Тафаккур қилинг!
@Islomxon_masjidi | 81 |
| 10 | ТУПРОҚ КАБИ БЎЛ!
Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб:
– Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди.
Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга:
– Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди.
Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади:
– Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим.
ҚИССАДАН ҲИССА: имонли киши ўз қусурларини кўра олувчи, тавозели бўлади. Мевали новданинг боши эгилгани каби, ақлли, фаросатли киши ҳам мутавозе бўлади. Буюклик истасак, тавозени танлайлик.
Аллоҳ таоло одамни тупроқдан яратди. Камтарликда тупроқ каби бўлайлик. Модомики, аслимиз тупроқ экан, олов каби ҳирсли, саркаш бўлмаслигимиз керак. Олов ўзини юксак тутгани учун ундан шайтон бино бўлди. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан ўн саккиз минг олам гултожи Одам алайҳиссалом яратилди.
@Islomxon_masjidi | 98 |
| 11 | Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон.
Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
Жалолиддин Румий
https://t.me/Islomxon_masjidi | 71 |
| 12 | #ТАФАККУР
БИР БОР БЎЛСАДА ШУКР ҚИЛГАНМИЗМИ?!
"Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бандаларига Ўзи хоҳлаганича неъмат беради.
Агар улар ушбу неъматларга шукр қилмасалар, уни азобга айлантириб қўяди".
(Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ).
Фарзандлари кўп, бадавлат инсон қаттиқ касал бўлди. Унинг пешоби тутилиб қолган, кучли оғриқдан жуда ҳам ёмон аҳволда эди.
Фарзандлар бундан хабар топишгач, тезлик билан энг моҳир докторни топиб олиб келишди ва унга даво учун барча шароитларни муҳайё қилишди.
Доктор ҳам ўз ишининг моҳир устаси бўлгани сабабли тезлик билан даволашга киришди. Тез муддатда ота соғайиб, азоблари ортда қолди.
Докторни муносиб хизмат ҳақи билан рози қилган фарзандлар отаси олдига қайтиб киришди ва уни хўнг хўнг йиғлаётган ҳолда кўришди.
- Отажон, не бўлди, яна оғриябдими?
- Отажон, ҳозир докторни қайтариб олиб келаман.
- Отажоним, мана бу оғриқ қолдирадиган дорини ичиб туринг, тез ёрдам чақираман, ҳозир.
Шунда ота уларга қара:
- Шошманглар болаларим. Отангиз Худога шукр соғ.
Мени бошқа нарса йиғлатди.
Ёшим саксонга кирди. Бир мартагина пешобимни танимдан чиқара олмай, ўлиб қолишимга оз қолди. Қанчалар азобга мубтало бўлдим.
Саксон йилдан бери шу пешобим чиқара олишимни биронта миннатсиз менга неъмат қилиб берган Зот - Аллоҳдан уялиб йиғлаябман. Нақадар ношукур банда эканман-а?!!
Бизчи? Бошқа сон саноқсиз неъматларга эмас, оддий кўринган, лекин, бебаҳо неъмат бўлмиш, ўзимиз жиркансак-да, бу нарса ҳаётимизни қоимлиги сабаби бўлмиш пешоб - сийдик чиқара олишимиз ҳам бебаҳо неъматлиши, чиқара олмасак бадан шишиб ўлим хавфига дучор бўлишимиз мумкинлигини ҳис қилиб, бир бор бўлса ҳам шукр қилганмизми?!
https://t.me/Islomxon_masjidi | 71 |
| 13 | «Аёлдаги энг гўзал фазилат — у қалбидаги хотиржамлик, меҳр ва осойишталикни сақлаб қола олганидир.»
🍃
Аёлнинг ҳақиқий гўзаллиги ташқи кўринишида эмас. Унинг қалбидаги меҳр, сабр, ҳаё, ҳикмат ва хотиржамлик уни янада гўзал қилади.
Ҳаёт синовлари кўп бўлса ҳам, қалбида нафрат эмас, меҳрни; ғазаб эмас, кечиримни; тушкунлик эмас, умидни сақлай олган аёл — энг чиройли аёлдир.
Юзнинг гўзаллиги вақт билан ўзгаради, аммо қалбнинг гўзаллиги йиллар ўтган сари янада зиёда бўлади.
Аёл ўз қалбини поклик, зикр, шукр ва сабр билан безаса, унинг нурини ҳеч қандай косметика бера олмайди. Чунки ҳақиқий жозиба инсоннинг ички дунёсидадир.
🍃
Қалбини осойишта сақлай олган аёл — нафақат ўзини, балки бутун оиласини ҳам бахт ва меҳр билан ёритади.
@Islomxon_masjidi | 73 |
| 14 | Дуо қилаётганда шошманг.
Аллоҳ сукутингизни ҳам билади.
Кўз ёшингизни ҳам кўради.
Дардингизни ҳам эшитади.
Ижобат вақти энг гўзал вақтдир.
Шунга ишонинг.
Ва дуода давом этинг. | 63 |
| 15 | #Кекса_оналар_тилидан
БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ!
Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.
“Кучлигим онам” денг.
Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.
– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!
Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!
Болам, мени эркаланг!
@Islomxon_masjidi | 42 |
| 16 | Карнинг бемор зиёрати
Оқ кўнгил бир кар одам касал қўшниси ҳолидан хабар олмоқчи бўлди. Узича:
«Қўшним касал экан. Уни бориб кўришим, ҳол аҳволини сўрашим керак, Аммо мен карман, у эса хаста, овози чиқмайди. Лекин касалдан одатдаги саволлар сўралади ва маълум жавоблар олинади. Мен қандайсиз десам, у яхшиман, раҳмат дейди. Нима овқатлар еяпсиз деб сўрайман, албатта, бир таомнинг номини айтади. Мен эса ош бўлсин дейман. Табиблардан ким келяпти, десам, бирон табибнинг исмини айтади… Мен унга яхши табиб, деб айтаман», деб ўйлади.
Касалнинг ёнига кириб бош томонига ўтирди:
— Яхшимисиз? деб аҳвол сўраган бўлди. Касал инграган ҳолда:
— Ўляпман деб жавоб бериши билан кар одам:
— Вой, вой, жуда хурсанд бўлдим деди. Хаста:
— Бу нима дегани? Бировнинг ўлимига ҳам хурсанд бўладими деб ғазабланди.
Кар яна сўради:
— Нима еяпсиз?
Хаста аччиқ қилиб:
— Заҳар, — деди. Кар унинг бир таом номини айтганини ўйлаб: «Ош бўлсин!» деб жавоб қайтарди. Касал бутунлай ақлдан озаёзди.
Кар одам сўрашда давом этди:
— Даволаш учун табиблардан ким келяпти?
— Қани, йўқол бу ердан! Азроил келяпти, деб жавоб қайтарди. Кар:
— Жуда билимдон, тажрибали табиб. Худо хоҳласа, яқинда давосини топади деганида, касал чидай олмай:
— Даф бўл деб бақирди.
Кар эса қўшнилик ҳаққини адо этганидан жуда хурсанд бўлиб хайрлашди.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан | 43 |
| 17 | ТАФАККУР
Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик.
Аёлимни нарсаларни жойлаштириши учун чақирмоқчи бўлдим. Лекин аҳамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч фарзандим бараварига уни чақиришяпти.
Ҳолатни беш дақиқа кузатдим.
- Она, кийимларим қани?
- Она, сочимни тараб қўйинг!
- Ойи, сумкам қани?
- О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
- Она, қорним очди.
- Ойи, дориларимни оволинг!
Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Ҳар бирининг талаби ҳар хил. Уларнинг орасини «Она» деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди -я? Улгуришга ҳаракат қилиб, яна орада уларни эркалатибам қўяди! Қизиғи унинг бундай хизматига ҳеч ким бир оғиз «РАҲМАТ» ҳам демайди.
Буни кузатар эканман Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида» (Насаий ривояти 3104) деган ҳадислари ҳақида яна бир бор тафаккур қилдим. | 47 |
| 18 | Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча!
1️⃣. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди.
2️⃣. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3️⃣. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4️⃣. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5️⃣. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6️⃣. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7️⃣. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8️⃣. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9️⃣. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
1️⃣0️⃣. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
1️⃣1️⃣. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди. | 36 |
| 19 | #ибрат
Ёш йигит донишманднинг олдига келиб, отасидан шикоят қилди. Отам қариб жудаям инжиқ бўлиб қолган. Ҳатто, нима хохлаётганиниям билмайди. Бир кун ерга буғдой эк деса эртасига пахта эк дейди. Унинг қилиқлари жонимга тегди. Маслаҳат беринг нима қилай?
— У билан муроса қил.
— Ҳеч иложи йўқ
— Уйингда кичик фарзандинг борми?
— Бор
— Агарда шу гўдагинг ўтирган жойини булғаб қўйса уни урасанми?
— Йўқ албатта, чунки у ёш бола ва бу иш шу ёшдагиларнинг барчасига хос хусусиятдир.
— Бўлмаса унга панд-насиҳат қиласанми?
— У гапга тушмайди
— Гўдакнинг ҳолатини яхши англайсан чунки сен бу даврини бошингдан кечиргансан. Аммо қарилик даври нима эканлигини тушунмайсан ва уларнинг ҳолатини англамайсан. Инсон қариган чоғда тез аразлайдиган, сал нарсага қалби озорланадиган бўлиб қолади. Ёши ўтгач, жисмида ожизликни ҳис қилиб, ўзини жамиятдан ажралиб қолгандай сезади, эътиборга ва меҳрга муҳтож бўлади.
Эй ўғил, ота-онанинг иззатини сақла, чунки сен айтганларинг унинг ёшига хос хусусиятдир | 49 |
| 20 | Руҳий хотиржамлик учун 3 та олтин қоида:
1. Майда-чуйдага куюнманг: Нарх-наво ёки об-ҳаво каби сизга боғлиқ бўлмаган нарсалар учун асабингизни бузманг.
2. Юрагингизни ҳимоя қилинг: Ҳар хил миш-миш ва салбий хабарларни қалбингизга яқин олманг.
3. Шижоатли бўлинг: Муаммоларга нисбатан шиддатли, бўронларга нисбатан кучли бўлишни ўрганинг.
Қўрқоқ киши ваҳима ва ёмон тушлар билан ҳар куни ўзини бир неча марта "ўлдиради". Жасур эса ҳаётни борича қабул қилади.
Имони суст инсоннинг ваҳима-васвасаси кўп бўлади. Лекин шижоатли қалб эгаси ҳар қандай қийинчиликка босиқлик ва мустаҳкам ишонч билан юзланади.
🤲Аллоҳ қалбингизга хотиржамлик солсин!
@Islomxon_masjidi | 42 |
