en
Feedback
AUDITOR

AUDITOR

Open in Telegram
5 365
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
+19330 days
Posts Archive
AUDITOR
5 365
Алоҳида молиявий ҳисобот мажбурий бўлади #мулоҳаза Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган низомга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб МҲХСга ўтган ташкилотлар тегишли шакл бўйича алоҳида молиявий ҳисобот топширишлари шарт. 10-сон МҲХС “Консолидациялашган молиявий ҳисобот” стандартига мувофиқ ўзининг шўъба ташкилотларига эга бўлган бош ташкилот консолидациялашган молиявий ҳисоботни мажбурий тартибда, алоҳида молиявий ҳисоботни эса ихтиёрий тарзда тузиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга алоҳида молиявий ҳисоботни тузиш муайян давлат қонунчилиги бўйича мажбурий қилиб белгиланиши дунё тажрибасида мавжуд. Эндиликда МҲХСга ўтган ташкилотлар улар гуруҳни ташкил этадиган бош ташкилот бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар давлат органига алоҳида молиявий ҳисоботни тақдим этиши шартлиги белгиланмоқда. Консолидациялашган молиявий ҳисоботни бошқа фойдаланувчиларга тақдим этишлари мумкинлиги таъкидланган. 27-сон МҲХСга мувофиқ махаллий қонунчилик алоҳида молиявий ҳисобот тузишни талаб қилган тақдирда компания ўзининг шўъба ташкилотларидаги инвестицияларига нисбатан мазкур стандартни қўллайди. Яъни шўъба ташкилотларни ҳам қўшма корхоналарга ёки таъсир остидаги ташкилотларга инвестиция каби улушли қатнашиш усулидан фойдаланиб акс эттиради. Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур низом бўйича талаб қилинадиган молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича услубий қўлланма тез оради эълон қилинишини маълум қилган. Барча субъектларнинг молиявий ҳисоботларини жамлаш ва эълон қилишни назарда тутадиган стратегик қарор бўйича хозирда сукут сақланмоқда. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Жамғарилган курс фарқлари чегириладими? #мулоҳаза АБС компанияда бошқа бир чет эллик контрагентга 5 млн доллар тўлаш бўйича 2
Жамғарилган курс фарқлари чегириладими? #мулоҳаза АБС компанияда бошқа бир чет эллик контрагентга 5 млн доллар тўлаш бўйича 29/12/2007 санада қарз мажбурияти юзага келган. Ушбу қарздорлик фақат 2023 йил декабр ойига келиб тўланган. Мазкур мажбурият бўйича курс фарқлари 2019 йил 1 январга қадар жамғариш усули орқали, 2019-2022 йиллар учун тўғридан-тўғри усул орқали ҳисобдан чиқарилган. 1-Савол: 2019 йил 1 январгача жамғарилган курс фарқи 2023 йил мажбурият сўндирилган санада ҳисобдан чиқарилиши тўғрими? ✅ 2-Савол: Ушбу жамғарилган курс фарқлари 2023 йил фойда солиғи базасини камайтирадими? Амалдаги 22-сон БҲМСга мувофиқ валюта пул маблағи билан тўланиши шарт бўлган мажбурият ҳар ойда қайта баҳолаб борилиши лозим (22-сон БҲМС 15-банди). Бундай қайта баҳолаш натижаси компания ихтиёри билан жамғариш усули ёки тўғридан тўғри ҳисобдан чиқариш усули орқали акс эттирилиши мумкин. 22-БҲМСга киритилган ўзгаришга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб жамғариш усули бекор қилинган. Натижада ушбу санадан бошлаб юзага келган ҳар қандай курс фарқлари тўғридан-тўғри курс фарқларига ҳисобдан чиқарилиши лозим.
22-БҲМСнинг 19-бандига мувофиқ 2019 йил 1 январгача жамғарилган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига чет эл валютасидаги кредиторлик қарзлари бўйича ― уларнинг тўланишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) қараб ҳисобдан чиқарилиши кўрсатиб ўтилган. Шунинг учун 2019 йил 1 январгача жамғарилган курс фарқлари 2023 йилда мажбурият ҳисобдан чиқарилган санада харажатларга олиб борилади.
Амалдаги Солиқ кодексининг 320-моддасига мувофиқ курс фарқлари чегириладиган харажатлар экани кўрсатиб ўтилган. Курс фарқини харажатлар таркибига олиб бориш даври Солиқ кодексида кўрсатиб ўтилмаган. Бундай ҳолда ушбу харажатни акс эттириш бўйича бухгалтерия стандарти – 22-сон БҲМСга мурожаат қилинади (СК 305-модда). Натижада, 2019 йилга қадар жамғарилган курс фарқлари улар тегишли бўлган мажбурият 2023 йилда сўндирилиши билан бир вақтда ҳисобдан чиқарилади ва солиқ мақсадларида фойда солиғи базасини камайтиради. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Жисмоний шахсларга ўзининг мол-мулк ва ер солиғи ҳисоботларини акцептлаш ҳуқуқи берилиши керак (1-қисм) #мулоҳаза Одатда шу пайтгача жисмоний шахсларнинг мол-мулк ёки ер солиғи бўйича солиқ органларининг ўз маълумотлари асосида солиқ ҳисоблаши ва уни хабарнома тарзида жисмоний шахсга юбориши жисмоний шахс учун қулайлик сифатида қарар эдик. Қаерда солиқ масалалари бўйича аудитория билан суҳбатлашган бўлсак, бу борада муаммолар бўлмас эди. Эндиликда, ушбу солиқлар суммаси қўзга кўринадиган даражага чиқиши, жисмоний шахсларнинг аҳамиятли даромад суммалари солиққа тўланиши керак бўладиган даврлар келганда, ушбу қулайлик солиқ тўловчининг ҳуқуқини чеклаш бўлиб қолмоқда. Биринчидан, солиқ органи ўзига бошқа бир давлат органидан келиб тушган маълумот асосида солиқни ҳисоблашига тўғри келади. Ушбу маълумотларнинг тўғри эканини текшириш ёки ҳақиқатга мос келиши ҳисобга олинмайди. Иккинчидан, солиқ тўловчи ўзига тегишли солиқ объекти бўйича тегишли солиқ базаси ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб солиқ тўлаши керак. Лекин, бу ҳисоб-китобга жисмоний шахснинг розилик билдириши учун имконият берилмаслиги холисликни йўқолишига сабаб бўлади. “Биз ҳисоблаймиз-Сиз тўлайсиз”. Учинчидан, техник хатолар ёки нотўғри солиқ ҳисоби маълумотлари жуда кўплаб инсонларга етиб бормайди. Натижада нореал солиқ қарздорлигини хосил қилиш эхтимоли юзага келади. Бугунги солиқ тўловчига солиқларни шунчаки тўлашни эмас, ҳар бир масалани тагига етиб солиқ тўлашларини тавсия қиламиз. Бу Сизнинг ҳуқуқингиз! Бу мавзуни реал суд иши мисоллари билан ўрганамиз. Халқаро тажрибани кўриб чиқамиз ва масалани давлат ва жамият учун энг мақбул ечимларини таклиф қиламиз. Агар мавзуга алоқадор кейслар Сизда мавжуд бўлса, биз билан боғланинг. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Ишингиз Сизнинг оилангиз ЭМАС… #мулоҳаза Ишингиз Сизнинг оилангиз эмас. Бу шунчаки иш. Буни бир нечта сабаблар билан тушунтир
Ишингиз Сизнинг оилангиз ЭМАС… #мулоҳаза Ишингиз Сизнинг оилангиз эмас. Бу шунчаки иш. Буни бир нечта сабаблар билан тушунтиришга харакат қиламан. Биринчидан, компания бу Сизнинг оилангиз эмас. Компаниялар асосан фойда учун мавжуд бўлади. У Сизнинг шахсий фаровонлигингиз масъулиятини олмайди. Иккинчидан, хамкасбларингиз Сизнинг дўстларингиз эмас. Ёдда тутинг, инсонларнинг ўз манфаатлари бор. Учинчидан, агар Сизга бирор нарса бўлса, компания Сизни осонгина бошқа инсон билан алмаштира олади. Тўртинчидан, корпоратив пропагандага берилиб кетманг. Бундай корпоратив пропаганда Сизни кўпинча бир жойда узоқ муддат қолишингиз ва ўсмаслингиз учун моделлаштирилган бўлиши мумкин. Бешинчидан, ишга ўз вақтида келинг, ишни сифатли бажаринг, иш ҳақини олинг ва уйга боринг. Ёдда тутинг, инсон ҳаёти фақат каръера қилиш учун берилмаган. Муаллиф: Дензел Вашингтон @auditor_team

AUDITOR
5 365
Тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда #мулоҳаза Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга
Тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда #мулоҳаза Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.2025 йил 1 январдан: Битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик тамойили жорий этилади. Рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти учун молиявий жарима бекор қилинади. Текширувлар "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими орқали 3 тоифага бўлиниб амалга оширилади. ✅ 2025 йил 1 мартдан: Судда иш тарафлар келишуви билан тугаганда давлат божининг бир қисми қайтарилади. ✅ Бекор қилинадиган жавобгарликлар: Рақамли маркировкалаш қоидалари бузилиши учун. Фискал белгиларни акс эттириш тартиби бузилиши учун. Ходимлар сонини яшириш учун ✅ Текширувларга оид янги тартиблар: Назорат органлари ва уларнинг ваколатлари рўйхати тасдиқланади. Рўйхатда кўрсатилмаган масалалар бўйича текширув ўтказиш тақиқланади. Барча текширувлар "Ягона давлат назорати" тизими орқали хабардор этилади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
МҲХС яна жонландими? #мулоҳаза Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низ
МҲХС яна жонландими? #мулоҳаза Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Мазкур низом бюджет ва суғурта ташкилотлари, тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан қўлланмайди.
Эътиборли жиҳати, регулятор компанияларнинг консолидациялашган ҳисоботларини эмас, фақат алоҳида молиявий ҳисоботларини йиғишга қарор қилган. Ушбу ҳисоботлар кенг жамоатчиликка ошкор этилиши бўйича бирор норма белгиланмаган. Шунингдек, МҲХС бўйича ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича кўрсатмалар берилмаган. Натижада, айни бир моддани ҳисоботда тақдим этиш бўйича турлича қарашлар юзага келишини тахмин қилиш мумкин.
Ушбу низомда молиявий ҳисобот шакллари тасдиқланишидан ташқари қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратилган. Умумий қоидалар: Ҳисобот даври: 1 январдан 31 декабргача Валюта: Сўмда тақдим этилиши шарт Имзолаш: Раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланадиТақдим этиш муддатлари: БҲМС бўйича: Кейинги йилнинг 1 мартигача МҲХС бўйича: Кейинги йилнинг 1 майигачаМуҳим қоидалар: Микрофирмалар ва кичик корхоналар фақат баланс ва молиявий натижалар ҳисоботини топширади. МҲХС бўйича ҳисобот топширувчи ташкилотлар БҲМС бўйича ҳисобот топширмайди. Барча реквизитлар тўлиқ тўлдирилиши шарт. ✅ Валюта масалалари: Асосий валюта: Ўзбекистон сўми Чет эл валютасидаги операциялар Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Келажак университетларида талабалар шунчаки контракт тўлаб, сифатсиз таълимни олиб қайтиши эмас, университет "менюси
#иқтибос Келажак университетларида талабалар шунчаки контракт тўлаб, сифатсиз таълимни олиб қайтиши эмас, университет "менюси"дан ўзига керакли фанларни уларни таълим берувчи профессори билан бирга танлаш имкони бўлиши керак. Шунда ҳар бир талаба учун алоҳида сифат даражасидаги контракт суммаси келиб чиқади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Даромадларни олиш шакли ва санаси (6-дарс) #Россия_тажрибаси Иш ҳақи кўринишидаги даромадлар учун ойнинг якуни даромад олиш санаси ҳисобланади. Фоиз кўринишидаги даромадлар учун эса тўлов санаси даромаднинг олиш санаси ҳисобланади. 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб даромадларни олиш саналари қуйидагича белгиланган:Хизмат сафари харажатларига солиқ солиш. Ходимга тўланадиган меъёрдан ортиқча кунлик харажатлар солиққа тортилади. Бунда даромад олиш санаси деб, ходим сафардан қайтгач, аванс ҳисоботи тасдиқланган ойнинг охирги куни ҳисобланади. ✅ Қарзни кечиш ҳолатида. Масалан, компания фуқарога берган қарзини қайтариб олишдан воз кечса. Бу ҳолатда даромад олиш санаси қарзни расмий равишда ҳисобдан чиқарилган кун ҳисобланади ✅ Паст фоизли ёки фоизсиз қарзлар бўйича. Бундай қарз ёки кредитлардан олинадиган моддий наф учун даромад олиш санаси сифатида қарз берилган муддат давомида ҳар ойнинг охирги куни олинади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Даромадларни олиш шакли ва санаси (5-дарс) #Россия_тажрибаси Даромадлар фуқароларга нафақат пул шаклида, балки натурал шаклда ҳам олиниши мумкин. Натурал шаклдаги даромадларга, хусусан, қуйидагилар киради: ✅ меҳнат ҳақининг натурал шаклда тўланиши (масалан, кийим ишлаб чиқарувчи компания ходими иш ҳақи сифатида кийим олади); ✅ ходим учун маълум бир неъматларни (тўлиқ ёки қисман) тўлаш (масалан, овқатланиш, дам олиш, ўқиш, спорт машғулотлари, уй-жой ижараси ва ҳоказо). Моддий неъматларнинг қиймати, агар уларнинг аниқ миқдорини аниқлаш мумкин бўлса, муайян ходимларнинг солиқ солинадиган даромадига қўшилади; ✅ иш берувчи томонидан ходимнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида сақлаш харажатларини тўлаш; ✅ ходимни иш жойига ва қайтиш учун ташиш харажатларини тўлаш (иш жойи шаҳар чегарасидан ташқарида жойлашган ва жамоат транспорти қатнамайдиган ҳоллар бундан мустасно); ✅ иш берувчи томонидан жамоат транспортининг йўл чипталари ва ягона чипталари қийматини тўлаш (ходимнинг иши кўчма тусга эга бўлган ҳоллар, масалан курьерлик иши бундан мустасно. Бунда ташкилотда раҳбарнинг буйруғи бўлиши керак, унда йўл чипталаридан фойдаланиш тартиби, сотиб олинган йўл чипталари қийматини қоплаш тартиби ва иши кўчма тусга эга бўлган ходимлар рўйхати кўрсатилиши керак. Бундан ташқари, ишнинг кўчма тусга эга эканлигини ходимларнинг лавозим йўриқномаларида кўрсатиш мақсадга мувофиқ); ✅ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ тўловчига натурал шаклда қилинган совғалар (йил давомида умумий ҳисобда 4000 рублдан ошадиган). Натурал шаклда олинган даромадлар суммаси уларни амалда олиш санасидаги бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда, яъни тегишли мулкни жисмоний шахсга топшириш куни ёки унинг фойдасига неъматлар ва хизматларни тўлаш куни бўйича аниқланади.
Натурал шаклдаги даромадлардан солиқ ушлаб қолиш фуқарога пул тўловлари ҳисобидан амалга оширилади, агар улар мавжуд бўлса (бунда, Солиқ кодексининг 226-моддаси 4-бандига кўра, ушлаб қолинадиган солиқ суммаси пул тўлови суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак).
Агар пул тўловлари мавжуд бўлмаса ва солиқни ушлаб қолиш имкони бўлмаса, компания - солиқ агенти кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай солиқ тўловчига ва ўзининг ҳисобда турган жойидаги солиқ органига солиқни ушлаб қолиш имконсизлиги, солиқ ушлаб қолинмаган даромад суммалари ва ушлаб қолинмаган солиқ суммаси тўғрисида ёзма равишда хабар бериши шарт. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Аудиторлик далилининг топилмаслиги унинг мавжуд эмаслигини англатмайди... @auditor_team
#иқтибос Аудиторлик далилининг топилмаслиги унинг мавжуд эмаслигини англатмайди... @auditor_team

AUDITOR
5 365
Телеграмнинг бемаъни рекламалари қачон тугайди? #мулоҳаза Телеграм каналларда канал эгасини рухсатисиз реклама жойлаштириш ва
Телеграмнинг бемаъни рекламалари қачон тугайди? #мулоҳаза Телеграм каналларда канал эгасини рухсатисиз реклама жойлаштириш ва бу орқали пул ишлаб топиш йўлга қўйилган. Реклама берувчилар ҳам баъзида яхши баъзида нохолис ниятлар билан ўз соҳаларига алоқадор бўлмаган, ўзбек менталитетига тўғри келмайдиган рекламаларни бемалол жойлаштириш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда битта ечим бор. Ал-Хоразмий авлодлари ўз миллий мессенжерига эга бўлиши керак. Унда энг аввало аҳлоқ нормаларига амал қилишни белгилаш мақсадга мувофиқ. Бунга жиддий эътибор берилиши керак. Агар шундай тезлик ва қулайликда ишлайдиган платформа очилса, биринчилардан бўлиб ўша мессенжерга ўтган бўлардик. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Инсонларга манзилни ва йўлни кўрсатдингиз, боришмади. Боришмайди ҳам, токи манзилга боришдан кўзланган мақсадни тушу
#иқтибос Инсонларга манзилни ва йўлни кўрсатдингиз, боришмади. Боришмайди ҳам, токи манзилга боришдан кўзланган мақсадни тушунтириб берилмагунча... @auditor_team

AUDITOR
5 365
Сохта даромадларнинг аломатлари (7-дарс) #фирибгарлик Компаниялар ўз бухгалтерия ҳисобида соҳта даромадлар акс эттирган бўлиш
Сохта даромадларнинг аломатлари (7-дарс) #фирибгарлик Компаниялар ўз бухгалтерия ҳисобида соҳта даромадлар акс эттирган бўлиши мумкинлигининг бир қанча аломатлари бор. Қуйида уларнинг рўйхати билан танишинг: ✅ Ноодатий даражада катта миқдорда муддати ўтган дебиторлик қарзлари ✅ Идентификация қилиш ва боғланиш қийин бўлган мижозларнинг тўланмаган дебиторлик қарзлари ✅ Тез ўсиш ёки ғайриоддий рентабеллик, айниқса, худди шу соҳадаги бошқа компаниялар билан солиштирганда ✅ Даромадларнинг ўсиши ҳақида ҳисобот бериш билан бир қаторда операцион фаолиятдан давомий салбий пул оқимлари юзага келиши ✅ Боғлиқ томонлар билан одатдаги бизнес фаолиятида бўлмаган муҳим битимлар ✅ Муҳим, ғайриоддий ёки ўта мураккаб операциялар, айниқса давр охирига яқин бўлган ✅ Дебиторлик қарзи суммасининг кунлик сотувларга нисбатининг ноодатий ўсиши (дебиторлик қарзи/ўртача кунлик савдо)Мулки номаълум бўлган компанияларга катта хажмда сотувларни амалга ошириш @auditor_team

AUDITOR
5 365
Солиқ сиёсатининг 2025 йил учун мўлжаллари (2-қисм) #мулоҳаза Солиқ сиёсатининг 2025 йил учун мўлжаллари бир нечта йўналишлар
Солиқ сиёсатининг 2025 йил учун мўлжаллари (2-қисм) #мулоҳаза Солиқ сиёсатининг 2025 йил учун мўлжаллари бир нечта йўналишларда ўзгаришларни таклиф қилмоқда. 1️⃣ Солиқ ставкаларининг ўзгаришсиз қолдирилиши Солиқ ставкаси фоизда белгиланган фойда солиғи (15%), ЖШДС (12%), юридик шахслар мол-мулк солиғи, АОС (4%) каби солиқлар одатдагидек ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Чунки бу солиқлар бўйича солиқ базаси кўпинча компания ёки жисмоний шахс даромадларига боғлиқ бўлиб, фоиз ошмаса ҳам солиқ базаси ошиши ҳисобига солиқ сумма навбатдаги йил учун кўпроқ бўлади. 2️⃣ Солиқ ставкаларини индексация қилиш Солиқ ставкаси фоизда эмас, қиймат кўринишида белгиланган солиқлар учун, одатда солиқ ставкалари хар йили қайта кўриб чиқилади. Бу каби солиқларга акциз солиғи, сув солиғи ва қатъий белгиланган ставкадаги солиқларни келтириш мумкин. 3️⃣ Солиқ имтиёзлари қисқартирилади Хусусан, Солиқ кодекси 243-моддасига мувофиқ, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун ҚҚС имтиёз ва йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматлари учун ҚҚС имтиёзлари бекор қилинмоқда. Бундан ташқари 2025-2026-йилларда қўшимча солиқ ва божхона имтиёзларини бермаслик, бекор бўлганларини қайта тикламаслик таклиф этилмоқда. Ушбу чоралардан кўзланган мақсад тадбиркорлик субъектларига тенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади. 4️⃣ Электрон савдони амалга оширувчилар учун солиқ ставкалари оширилади. Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчилар учун фойда солиғини 10 фоиз (амалда 7,5 фоиз) ва АОСни 3 фоиз (амалда 2 фоиз) ставкада белгиланмоқда. Бу ставкаларни босқичма-босқич бошқа савдо компаниялари тўлайдиган солиқ ставкаларига тенглаштириш мақсадга мувофиқ. Чунки, амалда электрон савдо одатдаги савдодан муваффақиятли ва истеъмолчилар томонидан афзал кўрилган харид усулига айланиб улгурди. Бундай пайтда Солиқ кодекси рағбатлантирувчи функциясини камайтириши тўғри бўлади. 5️⃣ АОСнинг қатъий белгиланган ставкаси 2026 йил 1 январдан бекор қилинади. Айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий ставкалари 30/40 млн сўм миқдорида ўрнатилмоқда ва мазкур тартибни қўллаш муддати 2026-йил 1-январ (амалда муддат белгиланмаган) этиб белгиланмоқда. Амалиётда АОС тўлашнинг ушбу модели турли схемалар кўпайишига олиб келди. Шу билан бирга компаниялар бухгалтерия ҳисобини юритилмаслиги оқибатида ундан нохолис тарзда фойдаланиш орқали солиқлардан қочиш механизмига айланиб қолган эди. 6️⃣ Импорт қилинган табиий газни истемолчиларга реализация қилишда акциз солиғи жорий қилинади. Импорт қилинган табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишда аксиз солиғи солинмаслиги бўйича тартибни бекор қилган ҳолда, аксиз солиғи ставкасини 20 фоиздан 12 фоизгача пасайтириш режалаштирилмоқда. Бунинг сабаби, ЖСТ қоидаларига мувофиқ импорт қилинган ва мамлакат ичида ишлаб чиқарилган махсулотларга тенг миқдорларда солиқ солишни назарда тутади. 7️⃣ Бозор ва савдо мажмуаларидаги ЯТТлар учун енгиллик яратилади. Бозор ва савдо мажмуаларидаги ЯТТларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқни йилига 6 БҲМ (2,2 млн сўм) ўрнига қолган жойлардаги ЯТТларнинг ходимлари каби йилига 1 БҲМ (375 минг сўм) миқдорида белгиланмоқда. Бу ЯТТлар ўз ходимларини легаллаштириш хамда келажакда пенсия таъминотини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 8️⃣ Ижара тўловларининг энг кам ставкалари 10-12 фоизга индексация қилинмоқда. Ушбу миқдорларни Солиқ кодексида кўрсатиб ўтилиш мақсадга мувофиқ. Солиқ солиш тартиби солиқ қонунчилиги хужжатлари билан тартибга солиниши белгилаб ўтилган (СК 2-модда). 9️⃣ ҚҚС қоплаш муддати хамма учун бир хил бўлади. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига белгиланган тартибда киритилган юридик шахслар учун ҚҚСнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартибидан (7 кун) умумий тартибга (30 кун) ўтказиш таклиф этилмоқда. Солиқ тўловчилар тоифасидан қатъи назар, ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасини барча солиқ тўловчилар учун бир хилда қоплаб берилиши таъминланади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳодимлари учун даромад солиғи юкини камайтириш ташаббуси жуда ўринли қарор бўлиб, б
#иқтибос Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳодимлари учун даромад солиғи юкини камайтириш ташаббуси жуда ўринли қарор бўлиб, бу уларнинг қонуний фаолият юритишига рағбат беради. Бироқ, ойига 1 миллион сўмгача маош оладиган паст даромадли ходимлар, масалан фаррошлар учун ҳам 12% лик даромад солиғи саклаб колиниши ижтимоий нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишни талаб этади. Кам таъминланган фуқароларнинг солиқ юкини енгиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Сохта даромадлар (6-дарс) #фирибгарлик Ёдингизда бўлса, молиявий ҳисоботдаги фирибгарликнинг 5 та тури мавжуд эканини айтган
Сохта даромадлар (6-дарс) #фирибгарлик Ёдингизда бўлса, молиявий ҳисоботдаги фирибгарликнинг 5 та тури мавжуд эканини айтган эдик. Ана шулардан биринчиси - сохта даромадлар тўғрисида гаплашамиз. Сохта даромадлар аслида реализация қилинмаган товарлар ёки хизматларни сотишни ҳисобга олишни ўз ичига олади. Уйдурма сотувлар кўпинча сохта мижозларни ўз ичига олади, лекин қонуний мижозларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Мисол учун, товар етказиб берилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган бўлса ҳам, қонуний мижоз учун сохта ҳисоб-фактура тайёрланиши мумкин. Ҳисобот даврининг охирида сотув бекор қилинади, бу фирибгарликни яширишга ёрдам беради. Бироқ, жорий даврнинг сунъий равишда оширилган даромадлари келгуси даврда даромадларнинг камайишига олиб келиши мумкин. Натижада, компания сохта сотувларга яна ва яна эҳтиёж сезади. Яна бир усул - қонуний мижозлардан фойдаланиш ва счёт-фактураларни сунъий равишда кўпайтириш ёки ўзгартириш, аслида сотилганидан юқори миқдор ёки суммани акс эттиришдир. Ушбу иккала усул билан боғлиқ муаммо бухгалтериядаги ўтказманинг дебети билан боғлиқ. Даромад счети кредити даромад ҳисобини оширади, лекин қонуний савдо операциясидаги тегишли дебет одатда пул маблағига ёки дебиторлик қарзига боради. Сохта даромад схемасида пул олинмаганлиги сабабли, дебиторлик қарзларини кўпайтириш энг осон усул ҳисобланади. Бироқ, дебиторлик қарзлари ундирилгунга қадар актив сифатида хисобда қолади. Агар тўланмаган ҳисоблар ҳеч қачон ундирилмаса, улар охир-оқибат умидсиз қарз харажатлари сифатида ҳисобдан чиқарилиши керак бўлади. Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлари сохта даромад схемасининг асосий белгиларидан биридир. Айниқса, компаниялар бундай дебиторлиқ қарзлари учун бирор ундириш чорасини кўрмайдилар, судга бермайдилар. Даъво муддати ўтишини кутадилар. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Солиқ сиёсатининг 2025 йил учун мўлжаллари (1-қисм) #мулоҳаза Бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2025 йил учун Бюд
Солиқ сиёсатининг 2025 йил учун мўлжаллари (1-қисм) #мулоҳаза Бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2025 йил учун Бюджетнома эълон қилинди. Унга кўра, солиқ сиёсатининг 2025 йил учун мўлжаллари келтириб ўтилган. Ундаги бир қатор таклифлар эътиборимизни жалб қилди. ✅ Шакар солиғи объекти кенгайтирилади Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган барча ичимликларга аксиз солиғи солиш. Амалда фақат таркибида шакар бўлган газланган ичимликлар акциз солиғига тортилиши белгиланган. 2025 йил 1 январдан таркибида шакар бўлган барча турдаги ичимликларга акция солиғи жорий этиш киритилмоқда. Бу солиқ дастлаб жорий қилинишида ушбу мақолани эълон қилган эдик (03/11/2023). У ердаги муҳим фикр шакар солиғида шакар миқдорини эмас, сув хажмини олиниши адолатли эмаслиги ҳақида фикр билдирилган.Экспорт учун фойда солиғи ва АОСда нол ставка бекор қилинмоқда Фойда солиғи энг адолатли солиқ тури ҳисобланади. Айни бир соҳада фаолият юритувчи икки компаниядан бирида экспорт операцияни амалга оширмаслиги натижасида солиқ суммасидан рақобатни бой бериши турган гап. Бундай пайтда тадбиркорларга тенг шароит яратилиши лозим. Бу ҳақида 2023 йил 18 август санасида нол ставканинг афзалликлари ва камчиликлари тўғрисидаги мақола билан танишишингиз мумкин. ✅ Мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинмоқда ЎзР мобил алоқа хизматига акциз қўллашни бошлаган. Бундай давлатлар қаторида Хиндистон, Хитой ва жуда кўп африка давлатлари мавжуд. Алоқа хизматларига акциз солиғи баҳсли мавзу. Баъзи кишилар бу солиқни адолатсиз деб таъкидлашади, чунки у асосий алоқа эҳтиёжлари учун мобил алоқа хизматларига таянадиган кам таъминланган одамларга номутаносиб равишда солиқ юклайди. Бошқалар эса солиқ давлат дастурлари учун даромадларни ошириш учун зарур, деб таъкидлайдилар. Бу ҳақида 2023 йил 30 июлдаги ушбу мақолада ўқишингиз мумкин. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Инсонларни ўйлашга мажбур қилиш уларни ўз фикрингга қўшилишларига кўндиришдан анча қийин. Фикрларга мулоҳазасиз қўши
#иқтибос Инсонларни ўйлашга мажбур қилиш уларни ўз фикрингга қўшилишларига кўндиришдан анча қийин. Фикрларга мулоҳазасиз қўшилиш эса энг катта муаммодир... @auditor_team

AUDITOR
5 365
ЖШДС солиқ базасини ҳисоблаш (4-дарс) #Россия_тажрибаси Солиқни ҳисоблаш умумий концепцияси солиқ базасини прогрессив шкалага кўпайтириш орқали ҳисобланади. Солиқ базаси жами даромадлардан солиққа тортилмайдиган даромадларни ва чегирмаларни (стандарт, ижтимоий, мулкий, профссионал) айриш орқали аниқланади. Солиққа тортилмайдиган даромадлар Бу гуруҳдаги даромадлар ўз табиатига кўра даромад ҳисобланса ҳам, ЖШДС мақсадларида жами даромадлардан чиқариб ташланади. Масалан, пенсия ва нафақалар фуқароларнинг ҳақиқий даромади ҳисобланади, бироқ улар даромад солиғи (ЖШДС) билан солиққа тортилмайди, чунки улар РФ СКнинг 217-моддасида "Солиққа тортилмайдиган даромадлар" сифатида кўрсатилган. ✅ Солиқ чегирмалари Солиқ чегирмалари — солиқ тўловчиларнинг қатъий белгиланган мақсадларга йўналтирилган шахсий харажатлари бўлиб, улар солиққа тортиладиган даромадларни камайтиради. Масалан, якка тартибдаги тадбиркор ўзининг солиққа тортиладиган даромадидан тадбиркорлик фаолияти билан бевосита боғлиқ харажатларни чегириб ташлаши мумкин. Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга эга харажатлари (таълим, тиббиёт, хайрия) ҳамда баъзи шахсий мулкни сотиш ёки сотиб олиш операциялари билан боғлиқ бир қатор солиқ чегирмалари ҳам мавжуд. Изоҳ: Солиқ базасини ҳисоблаш ёндашуви ЎзР Солиқ қонунчилигида белгиланган тартибга ўхшайди. ЖШДС бўйича ЎзР СК 369 моддада солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар кўрсатилган. СК 378-380-моддаларда эса солиқ имтиёзлари кўрсатиб ўтилган. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Аудиторнинг профессионал аҳлоқи (10-қисм) #ахлоқ_кодекси Аудитор сифатида мижоздаги ўзгаришларга доимо эътиборли бўлишингиз к
Аудиторнинг профессионал аҳлоқи (10-қисм) #ахлоқ_кодекси Аудитор сифатида мижоздаги ўзгаришларга доимо эътиборли бўлишингиз керак. Янги маълумотлар ёки турли ҳолатлар сизнинг касбий мулоҳазангизга икки муҳим йўналишда таъсир қилиши мумкин: Биринчидан, улар профессионал ахлоқингизга таҳдиднинг жиддийлик даражасини ўзгартириши мумкин. Бир вақтлар паст хатарли бўлган вазият энди хавотирли бўлиши мумкин ёки аксинча. Иккинчидан, улар мавжуд хавфсизлик чораларингиз самарадорлигини пасайтириши мумкин. Илгари касбий фаолиятингизни ҳимоя қилиш учун яхши ишлаган нарса энди етарли бўлмаслиги мумкин.
Масалан, агар сиз мижознинг бизнес фаолияти ҳақида янги маълумотларни олсангиз ёки мижоз билан муносабатларингиз ўзгарса, Cиз: 1️⃣ Вазиятни қайта кўриб чиқишингиз 2️⃣ Жорий хавфсизлик чораларингиз ҳали ҳам самарали ишлаётганини ўйлаб кўришингиз 3️⃣ Зарур бўлганда тузатишлар киритишингиз 4️⃣ Керак бўлса янги хавфсизлик чораларини жорий қилишингиз керак
Буни компьютерингизнинг хавфсизлик тизимини мунтазам янгилаб туришга ўхшатиш мумкин - кеча сизни ҳимоя қилган нарса бугунги кундаги муаммолар учун етарли бўлмаслиги мумкин. Профессионал хавфсизлик чораларингиз ҳали ҳам самарали ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун уларни доимий баҳолаб бориш лозим. @auditor_team