en
Feedback
AUDITOR

AUDITOR

Open in Telegram
5 365
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
+19330 days
Posts Archive
AUDITOR
5 365
Иқтибослар танлови #танлов Инсонлар ҳаётини бир кичик жумла ўзгартириши мумкинлигига ишонасизми? Бир куни бир киши менга кели
Иқтибослар танлови #танлов Инсонлар ҳаётини бир кичик жумла ўзгартириши мумкинлигига ишонасизми? Бир куни бир киши менга келиб, "Сизнинг тақдимотингизда ишлатган иқтибос мени ўйлантириб қўйди ва шундан сўнг мен бухгалтериядан солиқ соҳасига ўтишга қарор қилдим" деганини эслайман. Ўша иқтибос қуйидагича эди: Ниманидир тўғри бажарсанг, солиқ тўлайсан, Ниманидир нотўғри бажарсанг, жарима тўлайсан. Янги 2025 йил яқинлашиб келмоқда. Ушбу йилда эълон қилинадиган Ўзбекистонда Солиқ солиш бўйича китобимизнинг янгиланган таҳририни бепул қўлга киритиш учун изоҳларда ўзингиз ёқтирган бухгалтерия, аудит ёки солиқ солишга оид иқтибосларни ёзиб қолдиринг. Энг яхши иқтибослар эгаларининг 10 талигини 2024 йил 31 декабр куни эълон қиламиз. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Горизонтал иш жараёни (1-қисм) #иш_жараёни Горизонтал иш жараёни — мураккаб тушунча. Баъзида компания раҳбарияти буни қуйидаг
Горизонтал иш жараёни (1-қисм) #иш_жараёни Горизонтал иш жараёни — мураккаб тушунча. Баъзида компания раҳбарияти буни қуйидагича тушунтиради: "Аввал чапга қара, сўнг ўнгга қара". Бу шуни англатадики, ўз вазифаларингизга ўралашиб қолмаслингиз керак. Сиздан олдин бажарилган ишни ва сиздан кейин бажариладиган ишни ўйлаш керак. Компаниянинг умумий вазифалари ҳақида ва мижозлар уларни бажариш натижасида қандай қиймат олиши ҳақида ўйланг. Горизонтал жараёнлар фақат буюртмаларни қайта ишлаш каби кундалик ишларни ташкил этиш учун эмас. Бу ёндашув маҳсулот ишлаб чиқариш ёки бозорда талаб яратиш каби ижодий вазифаларни амалга ошириш учун ҳам жуда мос келади. У жараённинг учала турига ҳам қўлланилади: асосий (масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш, мижозларни жалб қилиш, буюртмаларни бажариш), ташкилий (мижозларнинг тўлов қобилиятини текшириш, ходимларни ўқитиш) ва бошқарув (стратегик режалаштириш).
Биз биринчи марта мижоз компаниясига келганимизда ва офисга кирганимизда, бу ерда жараён ёндашуви қўлланиладими ёки йўқлигини дарҳол кўрамиз. Бунинг учун ходимларнинг столлари ва компьютерларига қараш кифоя — уларга қанча кўп стикерлар ёпиштирилган бўлса, ходимлар иши шунча ёмон мувофиқлаштирилган бўлади. Кўплаб ёзувлар ҳар бир ходимнинг ўз иш услуби борлигини ва бу кўпинча унинг ҳамкасбларига тушунарли эмаслигини кўрсатади. Жараён ёндашуви кучга кирганда, стикерлар ва ёзувлар из қолдирмай йўқолади.
Горизонтал жараёнлар ғояси унчалик мураккаб эмас, лекин уни бир-икки кунда амалга ошира оламан деб ўйламанг. Эътиборга олинг: биз ҳозир ҳар бир ходимнинг ҳаётини ўзгартирадиган ишни ташкил этишнинг принципиал янги усули ҳақида гапиряпмиз. Баъзи одамлар учун бу ўзгаришларга ва айниқса кейинги ўзгаришларга кўникиш қийин бўлади. Янги мукофотлаш тизими пайдо бўлади, иерархик алоқалар ўзгаради, ходимларнинг компания ишлари учун шахсий масъулияти кучаяди. Сиз маълум вақт давомида мураббий бўлишингизга тўғри келади ва ҳар қулай фурсатда одамларни жараён ёндашувининг ўзгартирувчи кучига ишонтиришингиз керак бўлади. Уларга ўзгаришлар моҳиятини тушунтириш учун яхшилаб ҳаракат қилиш керак бўлади, лекин агар улар шундан кейин ҳам Сиз билан келишмасалар, демак, улар компанияни тарк этишлари керак бўлади. Жараён ёндашувининг асосий мақсади мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларнинг эҳтиёж ва талабларини тушуниш (харидор овозини эшитиш) бўлса-да, бизнес манфаатларини (бизнес овозини эшитиш) ҳам унутмаслик керак. Анвар Мурадов @auditor_team

AUDITOR
5 365
Ижтимоий солиқ чегирмалари: фуқароларнинг таълим ва даволаниш харажатлари (11-дарс) #Россия_тажрибаси Россия федерациясида жи
Ижтимоий солиқ чегирмалари: фуқароларнинг таълим ва даволаниш харажатлари (11-дарс) #Россия_тажрибаси Россия федерациясида жисмоний шахслар учун жами даромадларини қуйидаги харажатлар суммасига камайтириш ҳуқуқига эга: 2016-йил 1-январдан бошлаб иш берувчи ходимнинг аризасига кўра даволаниш ва таълим учун ижтимоий чегирмалар бериш ҳуқуқига эга бўлди. Ёзма аризадан ташқари, ходим иш берувчига ижтимоий чегирмаларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи хабарномани тақдим этиши керак. РФ Солиқ Кодекси 219-моддаси 2-бандига кўра, солиқ агенти даволаниш ва таълим учун чегирмаларни ходимга мурожаат қилган ойдан бошлаб тақдим этади. 2017-йил 1-январдан бошлаб худди шундай тартиб ҳаётни суғурта қилиш бўйича ижтимоий чегирмаларга ҳам татбиқ этила бошланди. Агар ижтимоий чегирмаларнинг баъзилари календар йилида тўлиқ ишлатилмаса (масалан, миқдор чекловлари туфайли), ишлатилмаган суммалар кейинги йилларга ўтказилиши мумкин ЭМАС. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) қайтарилиши солиқ тўловчининг ёзма аризасига кўра, солиқ инспекцияси ушбу аризани олгандан сўнг бир ой ичида амалга оширилади (РФ Солиқ Кодекси 78-моддаси 6-банди).
Агар ходим таълим, даволаниш каби чегирмаларни иш берувчидан олмоқчи бўлса, у: 1️⃣ Яшаш жойи бўйича солиқ инспекциясига хабарнома ва харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. Масалан, таълим учун ижтимоий чегирма олиш учун қуйидагиларни тақдим этиш мумкин: - таълим шартномаси нусхаси - таълим тўловини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (касса ордерларига квитанциялар, тўлов топшириқномалари) 2️⃣ 30 календар кун ўтгач, солиқ инспекцияси жисмоний шахсга чегирма ҳуқуқини тасдиқловчи белги қўйилган хабарнома беради. 3️⃣ Иш берувчи номига ижтимоий чегирма берилишини сўраб, эркин шаклда ариза ёзади. Аризага солиқ инспекциясидан олинган ижтимоий чегирма ҳуқуқи тўғрисидаги хабарнома илова қилинади.
Изоҳ: Юқорида кўрсатиб ўтилган даволаниш ёки таълим бўйича солиқ имтиёзи ЎзР СКда ҳам кўрсатиб ўтилган. Бу ерда РФ ва Ўз ўртасидаги концептуал фарқ РФда чегирмани олиш ҳуқуқини иш берувчи эмас, солиқ органи ҳал қилишида. Бизнинг фикримизча, бундай ёндашув иш берувчини кутилмаган қўшимча солиқлардан сақлаб қолади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Профессионал аҳлоқни қачон биринчи ўринга қўямиз? #мулоҳаза Компанияда бир неча йиллар ишлаган бош бухгалтер ўз лавозимидан туширилиб, янги келган бош бухгалтерга ўринбосар этиб тайинланди. Янги бош бухгалтер эса собиқ бош бухгалтернинг арзимас хатоларини жамоа олдида танқид қилиб, уни доимий равишда изза қила бошлади. Бу ҳолатда профессионал ахлоқ бузилиб, ходимнинг шаъни ва қадр-қиммати топталмоқда. Тажрибали мутахассисга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатилиб, психологик босим ўтказилмоқда. Бундай муносабат жамоада салбий муҳит яратади. Профессионал нуқтаи назардан, бош бухгалтер хатоларни тузатиш учун конструктив танқид ўрнига шахсий ҳужумга ўтган. Ходимнинг касбий ривожланишига тўсқинлик қилиниб, арзимас камчиликлар учун қаттиқ танқид қилинмоқда. Компания раҳбари бу вазиятга аралашиб, янги бош бухгалтерга огоҳлантириш бериши керак. Жамоада соғлом муҳит яратилиб, профессионал аҳлоқ қоидалари жорий этилиши лозим. Янги бош бухгалтер ўз хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқиб, ходимлар билан чиройли муносабат ўрнатиши керак. Агар вазият ўзгармаса, янги бош бухгалтернинг лавозимга мувофиқлиги қайта кўриб чиқилиши зарур. Чунки ҳар қандай раҳбар ўз ходимларининг қадр-қимматини ҳурмат қилиши ва жамоада ижобий муҳит яратишга интилиши керак.
Олган билим ва тажрибангиз Сизни туғёнга кетказмасин. Фикр юритинг.
@auditor_team

AUDITOR
5 365
Замонавий ҳаёт учун энг муҳим кўникма: Танқидий фикрлаш #мулоҳаза Қуйидаги фикрлар Google компанияси собиқ бош директори Эрик
Замонавий ҳаёт учун энг муҳим кўникма: Танқидий фикрлаш #мулоҳаза Қуйидаги фикрлар Google компанияси собиқ бош директори Эрик Шмитдга тегишли. Бугунги дунёда танқидий фикрлаш қобилияти ҳеч қачон бунчалик муҳим бўлмаган. Ижтимоий тармоқлар кўплаб овозлар ва даъволарни кучайтириб бераётган бир пайтда, биз ҳақиқатни ёлғондан қандай ажратамиз? Танқидий фикрлашдаги биринчи муҳим қадам - бу маркетинг (ёки баъзида алданиш дейилади) ва ҳақиқий далиллар ўртасидаги фарқни англашдир. Ижтимоий тармоқларга асосланган дунёмизда биз хавфли одат ривожлантирдик: бирор нарсага фақат дўстларимиз ишонгани учун ишониш. Бу нотўғри маълумотлар текширилмасдан ривожланиши мумкин бўлган акс-садоларни яратади. Ўша ишонарли статистика ёки эътиборни тортадиган даъвони улашишдан олдин, ўзингизга савол беринг: "Бу ростданам тўғрими?". Масалан "Америкаликларнинг атиги 10% паспортга эга" деган кенг тарқалган даъвони олайлик. Бу ишонарли туюлади ва тез-тез улашилади, лекин бу ёлғон. Бу муҳим нуқтани кўрсатади: ишончли кўриниш ҳақиқат дегани эмас.
Оддий қоида: агар Сиз тўғри ва нотўғри маълумотни фарқлай олмасангиз, жим туриш яхшироқ. Текширилмаган маълумотни тарқатиш, қанчалик ишонарли туюлмасин, фақат шовқинни кўпайтиради.
Танқидий фикрлаш айниқса илмий фактлар билан ишлашда жуда муҳим. Иқлим ўзгаришини олайлик – биз ечимларни муҳокама қилишимиз мумкин, лекин асосий ҳақиқат математик далиллар ва такрорланадиган тажрибалар билан тасдиқланган. Нотўғри маълумот бир босиш тезлигида тарқаладиган даврда, танқидий фикрлаш бизнинг когнитив иммун тизимимиз вазифасини бажаради. Бу шубҳа қилиш ҳақида эмас – бу қулайликдан кўра ҳақиқатга содиқ бўлиш ҳақида. Кейинги сафар ишонарли даъвога дуч келганингизда, улашишдан олдин тўхтанг. Ўзингиздан сўранг: "Бунинг тўғрилигини биламанми?" Тезкорликдан кўра текширувга содиқлигингиз янада ишончли жамият қуришга ёрдам беради. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Стандарт солиқ чегирмалари (10-дарс) #Россия_тажрибаси Россия тажрибасида Сингапур давлати солиқ тизимида кўриб чиққанимиз ка
Стандарт солиқ чегирмалари (10-дарс) #Россия_тажрибаси Россия тажрибасида Сингапур давлати солиқ тизимида кўриб чиққанимиз каби солиқ имтиёзлари (чегирмалари) мавжуд.
Агар солиқ тўловчининг фарзандлари бўлса, солиқ солинадиган даромад ҳар бир фарзанд учун ҳар ойда 1400 рубль миқдорида камайтирилади. Бева эркак ёки аёлларга, ёлғиз ота-оналарга, васийлар ёки ҳомийларга фарзанд учун солиқ чегирмаси икки баравар миқдорда берилади. 2011 йил 1 январдан бошлаб учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун ушбу чегирма 3000 рублгача оширилган. 2016 йил 1 январдан бошлаб ногирон фарзандлар ва 24 ёшгача бўлган I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабалар учун стандарт чегирма 3000 рублдан ота-оналар (фарзандликка олувчилар) учун 12 000 рублгача, васийлар, ҳомийлар ва фарзандликка олган ота-оналар учун 6000 рублгача оширилди.
Чегирма учун фарзанд 18 ёшдан кичик бўлиши керак (ёки кундузги таълим шаклидаги талабалар, аспирантлар, курсантлар ва ўқувчилар учун 24 ёшдан кичик). Фарзанд шунингдек чегирма бериладиган шахсларнинг таъминотида бўлиши керак. Фарзандлар учун чегирмалар фуқароларга бир иш жойи бўйича берилади. Агар фуқаро бир нечта жойда ишласа, кўрсатилган чегирмалар фақат фуқаронинг танловига кўра битта иш берувчи томонидан берилиши мумкин. Ўз фарзандлари учун чегирмаларни олиш учун ходим ёзма ариза ёзиши керак, унга фарзандлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилиши лозим. Фарзанд учун солиқ чегирмаси ота-оналардан бирининг танловига кўра, ота-оналардан бирининг солиқ чегирмасини олишдан воз кечиш тўғрисидаги аризаси асосида икки баравар миқдорда берилиши мумкин. Йил давомида иш жойи ўзгарган тақдирда, чегирмалар янги иш жойида олдинги иш берувчи томонидан бериладиган маълумотномада кўрсатилган, илгари олинган даромадни ҳисобга олган ҳолда берилади. Изоҳ: Бундай солиқ имтиёзи ЎзР Солиқ қонунчилигида мавжуд эмас. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Сўнгги йилларда солиқ тўловчиларни солиқ ставкалари ўсишидан кўра ўзгарувчан қоидалар кўпроқ ташвишга сола бошлади.
#иқтибос Сўнгги йилларда солиқ тўловчиларни солиқ ставкалари ўсишидан кўра ўзгарувчан қоидалар кўпроқ ташвишга сола бошлади. Солиқ қоидаларининг барқарорлиги катта эхтимоллик билан иқтисодиёт барқарорлигини кўрсатади... @auditor_team

AUDITOR
5 365
Фоизларни назорат қилмоқчимисиз, муаммо йўқ... #мулоҳаза Бир куни солиқ идоралари янги бир таклиф билан чиқишди. Улар барча б
Фоизларни назорат қилмоқчимисиз, муаммо йўқ... #мулоҳаза Бир куни солиқ идоралари янги бир таклиф билан чиқишди. Улар барча банклардан мижозларига - яъни корхоналар ва ЯТТларга фоиз даромадлари бўйича электрон ҳисоб-фактураларни (ЭҲФ) беришни мажбурий қилмоқчи бўлишди. Буни эшитган "ICONSULTANT" солиқ маслаҳатчилар ташкилотининг директори Иродахон Аббосхонова вазиятни таҳлил қилиб, қизиқарли хулосаларга келди.
Тасаввур қилинг, мамлакатимизда 866 минг тадбиркор бор. Шундан: 566 минг корхоналар 300 минг ЯТТлар Лекин энг қизиғи, буларнинг фақат 23 фоизи (200 минг атрофида) ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Қолган 77 фоизи (666 минг) учун бу ЭҲФлар умуман керак эмас!"
Солиқ органининг ушбу таклифи натижасида: 1️⃣ Дастурий таъминотни ўзгартириш керак бўлади 2️⃣ Қўшимча харажатлар пайдо бўлади 3️⃣ Ходимларнинг иш ҳажми ортади Ушбу ноқулайликлар ўрнига Иродахон Аббасхонова қуйидаги хулосаларни тақдим этди:
Янги тизим ўрнига мавжуд назорат механизмларидан фойдаланиш яхшироқ. Солиқ кодекси аллақачон солиқ органларига банклардан маълумот олиш ҳуқуқини берган. Риск асосида текширувларни ўтказиш ва банкларга сўровлар юбориш - бу анча самарали йўлдир.
Хулоса қилиб айтганда, баъзида янги қоидалар ўрнига мавжуд тизимни яхшироқ ишлатиш кўпроқ фойда келтириши мумкин. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Ҳодимларга харажатларни қоплаш (9-дарс) #Россия_тажрибаси РФ Меҳнат кодексининг 188-моддасига кўра, ходим иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари учун шахсий мулкидан фойдаланганда, ходимга тегишли бўлган асбоб-ускуналар, шахсий транспорт, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар ҳамда материаллардан фойдаланганлик, эскириш (амортизация) учун компенсация тўланади, шунингдек улардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар қопланади. Харажатларни қоплаш миқдори меҳнат шартномаси тарафларининг ёзма шаклда ифодаланган келишуви билан белгиланади. Бунда кўрсатилган харажатларни қоплаш миқдори меҳнат фаолияти мақсадлари учун мазкур мулкдан амалда фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий асосланган харажатларга мос келиши керак. Яъни, ташкилот ходимнинг фойдаланилаётган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини, шунингдек ушбу мулкдан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишда у томонидан қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга (ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларига) эга бўлиши керак. "Акциядорлик жамиятлари тўғрисида"ги Федерал қонуннинг 64-моддасига кўра, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамият директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) аъзоларига улар ўз мажбуриятларини бажараётган даврда жамият директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) аъзолари функцияларини бажариш билан боғлиқ харажатлар қопланиши керак. Бундай мукофот ва компенсациялар миқдори акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Юқоридаги ҳолатларда гап жисмоний шахс ташкилот манфаатлари йўлида ўз функцияларини бажариш муносабати билан қилган амалдаги харажатларни қоплаш ҳақида борганлиги сабабли, бундай вазиятда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Кеча Боулинг спорт тури эмаслигига амин бўлдим. Чунки киришда оёқкийимини ижарага олишга тўғри келди... @auditor_tea
#иқтибос Кеча Боулинг спорт тури эмаслигига амин бўлдим. Чунки киришда оёқкийимини ижарага олишга тўғри келди... @auditor_team

AUDITOR
5 365
2024 йил давомида дунёнинг гиперинфляцияли иқтисодиётлари #мулоҳаза Халқаро валюта жамғармасининг 2024 йил 22 октябрдаги Жаҳо
2024 йил давомида дунёнинг гиперинфляцияли иқтисодиётлари #мулоҳаза Халқаро валюта жамғармасининг 2024 йил 22 октябрдаги Жаҳон иқтисодий истиқболлари (WEO) ҳисоботи асосида гиперинфляция бўйича муҳим янгиликларни эълон қилинди. Янги қўшилган давлатлар (2024 йил 31 декабрдан): Лаос Халқ Демократик Республикаси Малави ✅ Кузатув остидаги давлатлар: Нигерия Миср. ✅ Ижобий ўзгаришлар: Яман - 2024 йил июндан бошлаб гиперинфляцияли иқтисодиёт рўйхатидан чиқарилди Зимбабве - 2024 йил декабрдан чиқиши кутилмоқда 2024 йил декабрь ҳолатига гиперинфляцияли иқтисодиётга эга 14 та давлатлар рўйхати: Аргентина, Эфиопия, Гана, Гаити, Эрон Ислом Республикаси, Лаос (янги), Ливан, Малави (янги), Сьерра-Леоне, Жанубий Судан, Судан, Суринам, Туркия, Венесуэла 💰 Бу нимани англатади? Ушбу давлатлар валютасини функционал валюта сифатида қўллайдиган компаниялар 29-сонли БҲХС "Гиперинфляция шароитида молиявий ҳисобот" талабларини қўллашлари шарт. Юқоридаги иқтисодиётларда 2024 йил давомида уч йиллик кумулятив инфляция даражаси 100 фоиздан ошиши кутилмоқда. 2023 йилда гиперинфляцияли бўлган барча иқтисодиётлар (Яман бундан мустасно) 2024 йилда ҳам гиперинфляцияли бўлиб қолмоқда. 📗 Бизга нима алоқаси бор бу маълумотларни? Аввало, Ўзбекистон инвесторлари ўз компанияларини бошқа дунё давлатларида шўъбаларини очмоқда. Агар Ўзбекситон компанияси ўзининг Туркиядаги шўъбасини очган бўлса, у ҳолда ушбу шўъба ташкилот билан ҳисоб-китобларни барқарор валютада амалга ошириши, тўлов муддатларига эътибор қаратиши, шартномада нархларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқини киритиши тавсия этилади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
📢 15 Noyabr juma kuni soat 15:00 da ACCA F1, F2 va F3 kurslari uchun navbatdagi BEPUL ochiq darsga taklif qilamiz! 🎓 🌟 FCS
📢 15 Noyabr juma kuni soat 15:00 da ACCA F1, F2 va F3 kurslari uchun navbatdagi BEPUL ochiq darsga taklif qilamiz! 🎓 🌟 FCS Academy — Gold maqomiga ega bo‘lgan rasmiy ACCA hamkori: - Chegirmali ACCA kurs to‘lovlari 💸 - Pullik amaliyot imkoniyatlari 🤝 - Yuqori ball olgan talabalar uchun moliyaviy rag‘batlantirish 🏆 Bepul ochiq darsga kelganlar uchun qo'shimcha yana chegirmalarimiz bor! 📍 Manzil: Toshkent, Niyo‘zbek yo‘li 30 (H. Olimjon metro bekati) 📲 Ro‘yxatdan o‘tish uchun bog‘laning: +998 71 205 82 25 | +998 90 335 82 25 Admin: @FCSACADEMY_admin 🔗 O‘rinlar cheklangan, imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! #FCSAcademy #ACCA Реклама @auditor_team

AUDITOR
5 365
Солиқ солинмайдиган даромадлар (8-дарс) #Россия_тажрибаси РФ солиқ қонунчилиги ЎзР СК каби жисмоний шахсларнинг барча даромадлари солиққа тортилиши бўйича қоидаларни белгилайди. Шу билан бирга аниқ белгиланган рўйхат бўйича тегишли даромад турларига солиқ солинмайди. Бу истиснолар фақат қонун чиқарувчиларнинг хоҳиш-иродаси билан белгиланган ва СК 217-моддасида "Солиқ солинмайдиган даромадлар" сифатида кўрсатиб ўтилган. Иш берувчилар томонидан ўз ходимлари фойдасига тўланадиган солиқ солинмайдиган тўловлардан қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин: 1️⃣ қонунда белгиланган барча турдаги компенсация тўловлари (фойдаланилмаган таътил учун компенсация бундан мустасно); 2️⃣ ходимларнинг хизмат сафари харажатлари қопланиши (йўл кира, яшаш жойи, шунингдек белгиланган меъёр доирасидаги кунлик харажатлар). Ички хизмат сафарлари учун меъёр кунига 700 рубль, хорижий сафарлар учун – кунига 2500 рубль этиб белгиланган; 3️⃣ ходимларга бир йилда бир ходимга 4000 рублдан ошмаган миқдордаги моддий ёрдам. Бундан ташқари, иш берувчилар томонидан ходимларга (ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар) бола туғилганда (фарзандликка олинганда, асраб олинганда) туғилгандан (фарзандликка олингандан) кейинги бир йил ичида тўланадиган моддий ёрдамдан солиқ ушланмайди. Лекин бу турдаги тўловлар учун чеклов назарда тутилган – ҳар бир бола учун 50 000 рублдан кўп бўлмаслиги керак; 4️⃣ ходимларга бир йилда бир ходимга 4000 рублдан ошмаган миқдордаги совғалар; 5️⃣ ходимлар ва уларнинг оила аъзолари (эр-хотин, болалар ва ота-оналар) даволаниши учун тўлов (тиббиёт муассасасининг тегишли лицензияси мавжуд бўлганда, шунингдек тўлов иш берувчининг соф фойдаси ҳисобидан амалга оширилган тақдирда); 6️⃣ ўз ходимларига ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига РФ ҳудудидаги санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар (туристик йўлланмалардан ташқари) қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари (тўлов иш берувчининг соф фойдаси ёки бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тақдирда); 7️⃣ ходимлар (ва бошқа жисмоний шахслар) фойдасига мажбурий суғурта шартномалари, ихтиёрий шахсий суғурта шартномалари ёки ихтиёрий пенсия суғуртаси шартномалари бўйича бадаллар; 8️⃣ лицензияга эга нодавлат пенсия фондлари билан тузилган нодавлат пенсия таъминоти шартномалари бўйича ходимлар учун тўланадиган пенсия бадаллари; 9️⃣ ходимларнинг уй-жой сотиб олиш (қуриш) учун олинган қарзлар бўйича фоизларни тўлаш харажатларини қоплаш. Бу компенсация фақат фоизларга тегишли ва белгиланган меъёр доирасида (фойда солиғи бўйича ҳисобга олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг 3 фоизи) ЖШДС солинмайди; 🔟 ходимнинг малакасини мустақил баҳолаш учун тўлов; Россия таълим муассасаларида (тегишли лицензияга эга) ёки тегишли мақомга эга хорижий таълим муассасаларида асосий ва қўшимча таълим дастурлари, шунингдек касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлаш бўйича жисмоний шахсларнинг ўқиши учун тўлов ЖШДСдан озод қилинади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Солиқ тизими замонавий термостат каби ишлаши керак - фуқароларни қулай ва самарали ҳолатда сақлаган ҳолда иқтисодий
#иқтибос Солиқ тизими замонавий термостат каби ишлаши керак - фуқароларни қулай ва самарали ҳолатда сақлаган ҳолда иқтисодий мувозанатни сақлаш учун автоматик равишда реал вақт режимида созланиши лозим... @auditor_team

AUDITOR
5 365
Солиқ солинмайдиган даромадлар (7-дарс) #Россия_тажрибаси РФ солиқ қонунчилиги ЎзР СК каби жисмоний шахсларнинг барча даромадлари солиққа тортилиши бўйича қоидани белгилайди. Шу билан бирга аниқ белгиланган рўйхат бўйича тегишли даромад турларига солиқ солинмайди. Бу истиснолар фақат қонун чиқарувчиларнинг хоҳиш-иродаси билан белгиланган ва CК 217-моддасида "Солиқ солинмайдиган даромадлар" сифатида кўрсатиб ўтилган. Шундай қилиб, у ёки бу даромад тури солиқ солинмайдиган тоифага киритиш учун Солиқ кодексининг 217-моддасидаги рўйхатга мурожаат қилиш керак. Солиқ солинмайдиган даромадларга, хусусан, қуйидагилар киради: 1️⃣ давлат нафақалари (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва бемор болаларни парвариш қилиш учун нафақалар бундан мустасно) ва давлат пенсиялари; 2️⃣ амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўланадиган компенсациялар, алиментлар; 3️⃣ ҳокимият органлари қарори асосида кўрсатилган моддий ёрдам; 4️⃣ жисмоний шахснинг кредитор томонидан умидсиз қарзини ҳисобдан чиқаришдан олган даромади, агар жисмоний шахс ва кредитор ўзаро боғлиқ бўлмаса ва қарз мавжуд бўлган даврда меҳнат муносабатларида бўлмаса, шунингдек қарзни ҳисобдан чиқариш моддий ёрдам ёки кредиторнинг жисмоний шахсга сотилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўлов шакли бўлмаса (Солиқ кодекси 217.1-моддаси 3-банди 4-кичик банди, 2020 йил 1 январдан киритилган). Изоҳ: Юқорида кўрсатилган жисмоний шахснинг кредитор томонидан умидсиз қарзини ҳисобдан чиқаришдан олган даромади ЎзР СКнинг 376-моддасига мувофиқ моддиф наф тарзидаги даромад сифатида қаралади ва солиққа тортилади. РФ СК бундай қарз умидсиз бўлган тақдирда жисмоний шахснинг даромади бўлмаслиги қоидасини қиритган. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Ҳурматли бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари! #табрик Сизларни Халқаро бухгалтерлар куни билан самимий табриклай
Ҳурматли бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари! #табрик Сизларни Халқаро бухгалтерлар куни билан самимий табриклаймиз! Бу байрам нафақат бухгалтерларга балки аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари ва бошқарув хисобчилари куни ҳисобланади. Чунки, халқаро амалиётда “ассountant” cўзи кенгроқ маънода қўлланади. Бугун биз ҳар бир муваффақиятли бизнеснинг таянчи бўлган - рақамларни муҳим маълумотларга айлантирадиган ва ташкилотларнинг молиявий яхлитлигини сақлайдиган фидойи бухгалтерларимизни ифтихор билан тилга олмоқдамиз. Сиз нафақат рақамлар билан ишловчи, балки стратегик маслаҳатчи, муаммоларни ҳал қилувчи ва молиявий соғломликни таъминловчи мутахассисларсиз.
Бу йил эътибор қаратган бўлсангиз каналимизда ҳисобчиларнинг аҳлоқ нормаларига жуда катта эътибор қарата бошладик. Бунинг сабаби унитилган қадриятлар ва ҳисобчиларнинг “эътиборсиз” ўтказмаларидан ҳар бир бериладиган ўтказмага нисбатан юксак аҳлоқ ва моҳият тамойилига ўтиш ҳисобланади.
Барчангизни Халқаро бухгалтерлар куни билан муборакбод этамиз. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Сувдан фойдаланишга жиддий эътибор қаратилмоқда #мулоҳаза 2025 йил учун Солиқ кодексига киритилиши режалаштирилаётган ўзгариш
Сувдан фойдаланишга жиддий эътибор қаратилмоқда #мулоҳаза 2025 йил учун Солиқ кодексига киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар ичида сув солиғига катта аҳамият берилган. Хусусан, ўзгариб бораётган иқлим шароитлари сувлардан самарали фойдаланишни талаб қилади. Бу жараёнда солиқ компанияларнинг сувдан фойдаланиш характерига ижобий таъсир кўрсатувчи инструмент бўла олади. Хусусан, қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда: ✅ Сув солиғи ставкалари оширилмоқда: Саноат корхоналари учун - 10% га Автомобиль ювиш шохобчалари учун - 1 куб метр учун 15 минг сўм Бошқа соҳалар учун ягона ставка: Ер усти суви - 1 куб метр учун 700 сўм Ер ости суви - 1 куб метр учун 850 сўмСув тежаш технологиялари ва сув ўлчаш ускунаси учун имтиёзлар: Хар иккита технология қўлланганда - 50% чегирма Фақат битта технология қўлланганда - 30% чегирма Технология умуман қўлланилмаса - 10% қўшимча тўлов Балиқчилик учун имтиёз: Сув ўлчаш ускунаси ўрнатилса - 30% чегирма Ушбу ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад сув тежашни рағбатлантириш ҳамда сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишни яхшилаш ҳисобланади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Ўхшаш муаммоларни тизимли ҳал қилиш #мулоҳаза 2025 йил учун Солиқ кодексининг 133 ва 261-моддаларга ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўхшаш муаммоларни тизимли ҳал қилиш #мулоҳаза 2025 йил учун Солиқ кодексининг 133 ва 261-моддаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали товарлар (хизматлар) экспортида ҚҚСни қайтариш учун божхона органларининг экспортни тасдиқловчи электрон маълумоти асос бўлиши белгиланмоқда. Амалда тадбиркорлар чегарадаги божхона органлари муҳри қўйилган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиши талаби мавжуд. Яъни тадбиркор икки давлат органи ўртасида хужжат ташиб юрмаслиги таъминланадиган бўлди. Айни шу каби муаммо бошқа солиқларда ҳам учрайди. Масалан, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғлари бўйича ногирон шахсларга, пенсионерларга ва кўп болали шахсларга имтиёзлар берилган. Бу имтиёздан ушбу шахсларнинг ўзини хабари ҳам йўқ. Уларга солиқ органи ўзида мавжуд барча маълумотларни ҳисобга олган ҳолда имтиёзларни автоматик хисоблаши мумкин. Бугун солиқ органига ким ногирон, ким пенсионер ва кимнинг нечта боласи бор экани 100% кўриниши керак. Уларнинг мулки бўйича имтиёз автоматик қўлланиши жуда катта бюрократияни олиб ташлаган бўлар эди. @auditor_team

AUDITOR
5 365
Давлат мулкини реализация қилиниши ҚҚСдан озод қилинади... #мулоҳаза Иқтисодиёт ва молия вазирилиги томонидан “Солиқ ва бюдже
Давлат мулкини реализация қилиниши ҚҚСдан озод қилинади... #мулоҳаза Иқтисодиёт ва молия вазирилиги томонидан “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб, давлат мулкини, шу жумладан, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилиш белгиланмоқда. Буни СКнинг 256-моддасига ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилади. Амалда давлат мулки бўлган улушларни сотилиши ҚҚСдан озод қилиниши СКнинг 244-моддасида мавжуд эди. Эндиликда, бошқа шаклдаги мулклар ҳам, масалан, бино ва транспорт воситалари каби мулкларни реализация қилиниши ҳам ҚҚСдан озод қилиниши назарда тутилмоқда. Бу киритилаётган ўзгаришдан мақсад хозирча очиқланмаган бўлса ҳам унинг ижобий ва салбий томонларини тахмин қилишга харакат қиламиз. Ушбу ҚҚСдан озод қилишнинг ижобий жиҳатлари объектлар сотувини жадаллаштириши, бўш турган мулклардан самарали фойдаланиш имконини бериши, солиқлар бўйича низолар камайишини англатади. Салбий жиҳати эса давлат мулки ва хусусий мулк нархи ўртасида фарқ юзага келади ва натижада рақобат мухити бузилиши мумкин. Бундай ҳолатда сотиладиган давлат мулкларини аниқ мақсад ва шартлар билан сотилиши тавсия этилади. Айтайлик, инвестиция қиритиш ёки иш жойларини яратиш каби. Шунингдек, давлат органлари ушбу ҚҚСдан озод қилишдан солиқ схемаси сифатида фойдаланмасликларини таъминлаш учун Солиқ органлари ўз чора-тадбирларини ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ. Яна бир тавсия, ушбу ҚҚСдан озод қилиш ҳолати Сизнинг компаниянгиз билан юзага келса, албатта ушбу мулк давлат мулки ҳисобланиши ёки хисобланмаслиги юзасидан ваколатли давлат органидан маълумот олиш тавсия этилади. @auditor_team

AUDITOR
5 365
#иқтибос Сиз ёлланган ҳодимсиз, лекин шу билан бирга ўзингизнинг ёндош онлайн маслаҳат ёки такси хайдовчиси сифатида ўзини ўз
#иқтибос Сиз ёлланган ҳодимсиз, лекин шу билан бирга ўзингизнинг ёндош онлайн маслаҳат ёки такси хайдовчиси сифатида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта олмайсиз. Айни шундай фаолият учун ЯТТ бўлиб ишлашингиз мумкин. Вахоланки, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахснинг солиқ мақоми тенглаштирилган. Фикр юритинг, тенглик яратинг... @auditor_team