cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

САЙЁРА САМАНДАР

Мен Сўзнинг сеҳридан, оҳ, ҳуш-беҳушман, Оловларда ёнмас Самандарқушман! Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Филология фанлари номзоди, доцент "Шуҳрат" медали соҳибаси

Show more
Advertising posts
452
Subscribers
-124 hours
+27 days
+1230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Media files
1560Loading...
02
#Маърифат улашиб Бугун таниқли шоир, ёзувчи ва публицист Қўчқор Норқобил билан бирга "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасидаги тадбирларда иштирок этдик. Дастлаб Урганч туманидаги 7-сонли мактабда, кейин эса Урганч педагогика институти лицейида маърифий суҳбатлар ташкил этилди. Ўқилган шеърлар, билдирилган фикрларда маърифатнинг инсон ҳаётида, унинг маънавий камолотида тутган муҳим ўрни қайта-қайта эътироф этилди. Чиндан ҳам, маърифат бор жойда жаҳолатга асло ўрин йўқ! Қалбнинг гўзаллиги, юракнинг самимийлиги, дунёнинг ободлиги учун нақадар зарур у! Маърифат-жуда буюк, қудратли куч ўлароқ инсоният учун нажот машъалидир! Бугун кун давомида дилимдан шу фикрлар кўп бора ўтди... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
1992Loading...
03
#Маърифат улашиб Таниқли шоир, ёзувчи ва публицист Қўчқор Норқобил билан Урганч туманидаги 7-мактабдамиз.
1792Loading...
04
Ўзимдан кечдим. Ўзим кўрина бошлади ўзимга... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
1770Loading...
05
Оқилдан сўрадилар: -Дилнинг ранги қандай? Оқил деди: -Қип-қизил... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
2112Loading...
06
#қалбларда мангу отам Бугун Ўзбекистон Халқ ёзувчиси,устоз адиб Муҳаммад Али қўнғироқ қилиб, отам билан боғлиқ хотираларини эсладилар. Уларнинг "Отангиз бу дунёни тарк этмадилар, ором уйқусига кетдилар, ҳеч кўнглингизни чўктирманг қизим, изларини обод қилиб юринг" деган сўзлари юрагимга таскин шабадаси бўлиб урилди. Отамнинг кўплаб китобларини нашрга тайёрлашда ўзлари бош-қош бўлганликларини хурсанд бўлиб гапирдилар. Эсимда, Муҳаммад Али Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси вазифасида ишлаб юрган вақтлари отамнинг "Султон Жалолиддин" романи "Йилнинг энг яхши романи" деб эътироф этилган эди. Ўшанда танлов шартларига кўра комиссияга фақат нашрдан чиққан асарлар тақдим қилиниши талаб қилинган эди. Отам эса романни энди ёзиб тугатган, ҳали нашр қилишга улгурмаган эдилар. Шунда Муҳаммад Али отамга асарни қўлёзма ҳолида топширишларини айтган эдилар. Чунки адиб асарнинг қўлёзмасини ўқиган эдилар. Шунинг учун ишонч билан "нашрдан чиқишини кутиб ўтирмай, топширинг, Хоразм тарихига оид бундай роман албатта ўз баҳосини олиши керак", деган эдилар. Танлов натижаси эълон қилинганида, отам жуда хурсанд бўлган эдилар... Муҳаммад Али " Эркин аканинг Огаҳий боғини ташкил қилиш учун қилган ҳаракатларидан жуда яхши хабарим бор. Уй-музей учун Огаҳийнинг асарларини жамлашда кўп фикрлашганмиз, боғни бориб кўрганимда, отангизнинг адабиётга бўлган садоқатини кўриб, ҳайратга тушдим. Кимлардир фақат ўзи учун уй-жой қилиш дардида яшаса, Эркин ака Огаҳий учун уй-жой қилди" деганларида кўзимдан ёш чиқиб кетди. Эзгу ишлар халқнинг қалбида, хотирасида ўчмас из қолдиришига яна бир бора амин бўлдим. Муҳаммад Али келаси йили отамнинг 90 йиллик юбилейларини нишонлаш бўйича ҳам фикрларини билдирдилар. Отажоним, бугун ҳамма Сизни юраги тўла меҳр сўзлари ила ёдламоқда. Ўзидан, давлат ишларидан, ижоддан ортиб, халқнинг ичига кириб, элнинг фарзандига айланган отам! Хоразмнинг чин фарзанди отам! Сиз ҳамиша қалблардасиз! Охиратларингиз обод бўлсин илоҳим. Сизнинг умид гулингиз, Сайёра. @Samandarqush
2461Loading...
07
Азизларим! Яқинда нашр этилган "Фақат ишқ..." номли китобим Урганч шаҳридаги "Китоб-нур" (Қурилиш техникуми рўпарасида) ҳамда "Билим-хазина" (Дошқинжон бува зиёратгоҳи ёнида) номли китоб дўконлари растасидан жой олди. Оламга, борлиққа, Ўзига бўлган Ишқ дилларимизни мудом нурафшон айласин. Беишқлардан йироқ этсин! Беишқ улусқа ком уйқу, Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу. А. Навоий. ✍🏼Сизнинг Сайёра Самандар. @Samandarqush
1 1927Loading...
08
Урганч педагогика институтида ташкил этилган "Жадидлар боғи"нинг очилишига бағишланган тадбир тафсилоти. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
2981Loading...
09
"Жадид" газетасининг бугунги, 10 майдаги 20- сонида тарихчи олим Умид Бекмуҳаммад билан ҳаммуаллифликда нашр этилган "Хоразм жадидчилиги: ислоҳотлар, таълим ва адабиёт" номли монографиямиз юзасидан озарбайжонлик олима, профессор Алмаз Улвийнинг мақоласи эълон қилинди. Газета таҳририятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
4467Loading...
10
МЕН УРУШНИ КЎРМАГАНМАН, СЕН ҲАМ КЎРМАГИН, БОЛАМ! Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам, Фиғонимдан чекмагай оҳ сочларин юлиб олам, Офтоб бўлиб юракларни қучгай дилдаги нолам, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Кўзёшларни кўргум боқсам мен мозийнинг қаърида, Андуҳларнинг шарпаси бор кўҳна тарих бағрида, Момоларнинг доди бордир истибдоднинг заҳрида, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Денгиздайин чайқалмоқда, тўлиб турган дунё бу, Кўкси шодон урса гоҳи, гоҳ зор урган дунё бу, Оғир-оғир хаёллари дилин ўйган дунё бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Аждодлардан сен-у менга мулки мерос тупроқ бу, Шаҳидларнинг зори бўлиб инграб ётган титроқ бу, Бизга ширин дийдордир бу, кимлар учун фироқ бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Дориломон кунлар учун тиксанг арзигай жонни, Вужудингда кўтар, болам, Ватан деган ул шонни, Тинчлик мангу бўлгай агар севсанг Ўзбекистонни, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! 9 май, 2024 йил.
5 44846Loading...
11
МЕН УРУШНИ КЎРМАГАНМАН, СЕН ҲАМ КЎРМАГИН, БОЛАМ! Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам, Фиғонимдан чекмагай оҳ сочларин юлиб олам, Офтоб бўлиб юракларни қучгай дилдаги нолам, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Кўзёшларни кўргум боқсам мен мозийнинг қаърида, Андуҳларнинг шарпаси бор кўҳна тарих бағрида, Момоларнинг доди бордир истибдоднинг заҳрида, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Денгиздайин чайқалмоқда, тўлиб турган дунё бу, Кўкси шодон урса гоҳи, гоҳ зор урган дунё бу, Оғир-оғир хаёллари дилин ўйган дунё бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Аждодлардан сен-у менга мулки мерос тупроқ бу, Шаҳидларнинг зори бўлиб инграб ётган титроқ бу, Бизга ширин дийдордир бу, кимлар учун фироқ бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Дориломон кунлар учун тиксанг арзийгай жонни, Вужудингда кўтар,болам, Ватан деган ул шонни, Тинчлик мангу бўлгай агар севсанг Ўзбекистонни, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! 9 май, 2024 йил.
10Loading...
12
МЕН УРУШНИ КЎРМАГАНМАН, СЕН ҲАМ КЎРМАГИН, БОЛАМ! Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам, Фиғонимдан чекмагай оҳ сочларин юлиб олам, Офтоб бўлиб юракларни қучгай дилдаги нолам, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Кўзёшларни кўргум боқсам мен мозийнинг қаърида, Андуҳларнинг шарпаси бор кўҳна тарих бағрида, Момоларнинг доди бордир истибдоднинг заҳрида, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Денгиздайин чайқалмоқда, тўлиб турган дунё бу, Кўкси шодон урса гоҳ, гоҳ зор урган дунё бу, Оғир-оғир хаёллари дилин ўйган дунё бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Аждодлардан сен-у менга мулки мерос тупроқ бу, Шаҳидларнинг зори бўлиб инграб ётган титроқ бу, Бизга ширин дийдордир бу, кимлар учун фироқ бу, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! Дориломон кунлар учун тиксанг арзийгай жонни, Вужудингда кўтар,болам, Ватан деган ул шонни, Тинчлик мангу бўлгай агар севсанг Ўзбекистонни, Мен урушни кўрмаганман, сен ҳам кўрмагин, болам! 9 май, 2024 йил.
10Loading...
13
#ЯНГИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯ Муаллиф: Умид Бекмуҳаммад. Масъул муҳаррир: Сайёра Самандар. Азизлар! Жуда катта мамнуният ва фахр билан маълум қилмоқчиманки, Хоразм жадидчилик ҳаракатининг илмий тадқиқига бағишланган илк энциклопедия нашрдан чиқди! Иқтидорли олим, Хоразм Маъмун академиясининг катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Умид Бекмуҳаммад муаллифлигида дунё юзини кўрган ушбу китоб Хоразм жадидлари, жадидчилик ҳаракатининг фаолиятига оид муҳим манба бўлиши шубҳасиз. Хусусан, Бобоохун Салимов, Худойберган Девонов, Полвонниёз Юсупов, Бекжон Раҳмон каби Хоразм жадидларининг ҳаёт йўли бугунги авлодлар учун чинакам ибрат намунасидир. Умид Бекмуҳаммаднинг мазкур энциклопедияни яратишдаги заҳматли меҳнати таҳсинга лойиқ! Мен ушбу энциклопедияга масъул муҳаррир бўлганимдан ғоят мамнунман. Бу борадаги илмий изланишларимизни яна давом эттириш ниятидамиз. Китоб кенг оммага мўлжалланган. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
32512Loading...
14
# Хотира-муқаддас, хотира-азиз! Тинчлик учун жонини фидо қилганларнинг порлоқ хотираси қалбимизда мангу барҳаёт. Тинчлик-энг олий неъматдир! Ҳаммаси учун уларга раҳмат! ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
3121Loading...
15
Азизларим! Кеча ёмғир томчилари остида мана шу шеъримни ўқиган эдим... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
3475Loading...
16
Кўкдан тушди биллур томчилар, Жадидларни ёдлаб Сўз айтсам. Юрагимга армон санчилди, Ўша кунлар ёдига қайтсам. Кимнинг оҳи эди бу, дунё? Булутларга ким қўйганди бош? Юзларимни силади йиғлаб, Кимнинг дилин тўлдирган кўз ёш? Беҳбудийми ва ё Фитратнинг, Ё Чўлпоннинг андуҳими бу? Усмон Носир ё Қодирийнинг Гирён кезган пок руҳими бу? Жадидларнинг боғида туриб, Мен Сўз айтсам дилдан энтикиб. Йиғладилар, дашту саҳронинг Юрагини лолазор этиб. Огоҳликка чорлагай мангу, Жадидларнинг шонли Сўзлари. Юмилмаган, юмилмас зинҳор, Жадидларнинг бедор кўзлари! ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
61924Loading...
17
Бугун Урганч педагогика институтида ташкил этилган "Жадидлар боғи" нинг очилишида сўзга чиққанимда, ажиб ҳолат рўй берди. Жадид боболаримиз хотираларини ёдлаб, шеър ўқий бошлаганимда ёмғир томчилай бошлади. Юзларимга, кўзларимга урилган томчилар гўё жадид боболаримнинг қувонч кўз ёшлари бўлиб вужудимга синггандай бўлди. Қоғозимга томган томчилар шодланиб, сиёҳларни ўпиб йиғладилар гўё... Бир қувончки, уларнинг номлари бугун авлодларнинг дилларида, тилларида мағрур янграмоқда! Ўйласам, мен шамолда, иссиқда, совуқда шеър ўқиган эканман-у, ёмғир остида шеър ўқимаган эканман ҳали. Сўздаги илоҳий қудратнинг қаршисида ҳайрат билан бошимни эгдим!..
3469Loading...
18
Бугун Урганч педагогика институтида ташкил этилган "Жадидлар боғи" нинг очилиш тантанаси бўлиб ўтди. Тафсилотларни кейинроқ баён қиламан. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
3715Loading...
19
2024 йил 3 май куни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида бўлиб ўтган "Ўзбекистонда инклюзив ўсиш ва барқарор ривожланиш истиқболлари: ижтимоий-иқтисодий соҳада стратегияни ишлаб чиқиш" мавзусидаги Халқаро анжуманда мазкур сертификат билан тақдирланганлигим учун анжуман ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
2990Loading...
20
Дил оғриғи энг ёмон оғриқдир. Чунки унинг ҳамма жойи бир вақтнинг ўзида баравар оғрийди. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
3070Loading...
21
Азизларим! "Жадид" газетасининг 3 май сонида "Мактуб" рукни остида ушбу юрак сўзларим чоп этилибди. Чексиз миннатдорман... Элнинг ўғлига айланган Отажоним, Сиз юракларда қолдингиз... Номингиз ўчмагай! Сизнинг Сайёрангиз. @Samandarqush
4606Loading...
22
Бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида бизнинг Урганч инновацион университетимизга ташриф буюрган ижодкорлар билан бўлиб ўтган учрашувлар мазкур лавҳада жам бўлган. Маърифий суҳбатлар инсон қалбини тиниқлаштиришда, руҳиятини тинчлантиришда, тафаккурини бойитишда нечоғлик зарурлигини яна бир бора юракдан ҳис қилдим. Тафаккур оламимиз ҳамиша нурафшон бўлсин! Зеро, дунёни, бутун инсониятни маърифат қутқаради! ✍🏼 Сайёра Самандар @Samandarqush
4584Loading...
23
Азизларим! "Қишлоқ ҳаёти"  газетасининг бугунги 2 май сонида журналист Болтабой Муҳаммад Қурбоннинг отам ҳақидаги "ХОРАЗМНИНГ АСЛ ФАРЗАНДИ ЭДИ" номли мақоласи чоп этилди. Ундаги эзгу фикр-мулоҳазаларни ўқиб, отамнинг залворли умр йўллари кўз олдимда қайта гавдаланди. Болтабой ака, миннатдорман, раҳмат! Отажоним! Юртимиз учун қилган хизматларингиздан рози бўлинг! Элимиз Сиздан розидир! Изларингиз обод бўлсин илоҳим! Руҳларингиз шод бўлсин! Сизнинг суюкли қизингиз Сайёра.
3280Loading...
❤‍🔥 6 6👍 1🙏 1
#Маърифат улашиб Бугун таниқли шоир, ёзувчи ва публицист Қўчқор Норқобил билан бирга "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасидаги тадбирларда иштирок этдик. Дастлаб Урганч туманидаги 7-сонли мактабда, кейин эса Урганч педагогика институти лицейида маърифий суҳбатлар ташкил этилди. Ўқилган шеърлар, билдирилган фикрларда маърифатнинг инсон ҳаётида, унинг маънавий камолотида тутган муҳим ўрни қайта-қайта эътироф этилди. Чиндан ҳам, маърифат бор жойда жаҳолатга асло ўрин йўқ! Қалбнинг гўзаллиги, юракнинг самимийлиги, дунёнинг ободлиги учун нақадар зарур у! Маърифат-жуда буюк, қудратли куч ўлароқ инсоният учун нажот машъалидир! Бугун кун давомида дилимдан шу фикрлар кўп бора ўтди... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
Show all...
👍 7 5❤‍🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Маърифат улашиб Таниқли шоир, ёзувчи ва публицист Қўчқор Норқобил билан Урганч туманидаги 7-мактабдамиз.
Show all...
8👍 6❤‍🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзимдан кечдим. Ўзим кўрина бошлади ўзимга... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
Show all...
❤‍🔥 6🔥 5 2🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Оқилдан сўрадилар: -Дилнинг ранги қандай? Оқил деди: -Қип-қизил... ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
Show all...
❤‍🔥 7 7👍 2
#қалбларда мангу отам Бугун Ўзбекистон Халқ ёзувчиси,устоз адиб Муҳаммад Али қўнғироқ қилиб, отам билан боғлиқ хотираларини эсладилар. Уларнинг "Отангиз бу дунёни тарк этмадилар, ором уйқусига кетдилар, ҳеч кўнглингизни чўктирманг қизим, изларини обод қилиб юринг" деган сўзлари юрагимга таскин шабадаси бўлиб урилди. Отамнинг кўплаб китобларини нашрга тайёрлашда ўзлари бош-қош бўлганликларини хурсанд бўлиб гапирдилар. Эсимда, Муҳаммад Али Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси вазифасида ишлаб юрган вақтлари отамнинг "Султон Жалолиддин" романи "Йилнинг энг яхши романи" деб эътироф этилган эди. Ўшанда танлов шартларига кўра комиссияга фақат нашрдан чиққан асарлар тақдим қилиниши талаб қилинган эди. Отам эса романни энди ёзиб тугатган, ҳали нашр қилишга улгурмаган эдилар. Шунда Муҳаммад Али отамга асарни қўлёзма ҳолида топширишларини айтган эдилар. Чунки адиб асарнинг қўлёзмасини ўқиган эдилар. Шунинг учун ишонч билан "нашрдан чиқишини кутиб ўтирмай, топширинг, Хоразм тарихига оид бундай роман албатта ўз баҳосини олиши керак", деган эдилар. Танлов натижаси эълон қилинганида, отам жуда хурсанд бўлган эдилар... Муҳаммад Али " Эркин аканинг Огаҳий боғини ташкил қилиш учун қилган ҳаракатларидан жуда яхши хабарим бор. Уй-музей учун Огаҳийнинг асарларини жамлашда кўп фикрлашганмиз, боғни бориб кўрганимда, отангизнинг адабиётга бўлган садоқатини кўриб, ҳайратга тушдим. Кимлардир фақат ўзи учун уй-жой қилиш дардида яшаса, Эркин ака Огаҳий учун уй-жой қилди" деганларида кўзимдан ёш чиқиб кетди. Эзгу ишлар халқнинг қалбида, хотирасида ўчмас из қолдиришига яна бир бора амин бўлдим. Муҳаммад Али келаси йили отамнинг 90 йиллик юбилейларини нишонлаш бўйича ҳам фикрларини билдирдилар. Отажоним, бугун ҳамма Сизни юраги тўла меҳр сўзлари ила ёдламоқда. Ўзидан, давлат ишларидан, ижоддан ортиб, халқнинг ичига кириб, элнинг фарзандига айланган отам! Хоразмнинг чин фарзанди отам! Сиз ҳамиша қалблардасиз! Охиратларингиз обод бўлсин илоҳим. Сизнинг умид гулингиз, Сайёра. @Samandarqush
Show all...
15👍 7❤‍🔥 6🔥 3
Азизларим! Яқинда нашр этилган "Фақат ишқ..." номли китобим Урганч шаҳридаги "Китоб-нур" (Қурилиш техникуми рўпарасида) ҳамда "Билим-хазина" (Дошқинжон бува зиёратгоҳи ёнида) номли китоб дўконлари растасидан жой олди. Оламга, борлиққа, Ўзига бўлган Ишқ дилларимизни мудом нурафшон айласин. Беишқлардан йироқ этсин! Беишқ улусқа ком уйқу, Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу. А. Навоий. ✍🏼Сизнинг Сайёра Самандар. @Samandarqush
Show all...
👍 10👏 5❤‍🔥 4🔥 3🥰 2
03:07
Video unavailableShow in Telegram
Урганч педагогика институтида ташкил этилган "Жадидлар боғи"нинг очилишига бағишланган тадбир тафсилоти. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
Show all...
🥰 6❤‍🔥 3 2
Photo unavailableShow in Telegram
"Жадид" газетасининг бугунги, 10 майдаги 20- сонида тарихчи олим Умид Бекмуҳаммад билан ҳаммуаллифликда нашр этилган "Хоразм жадидчилиги: ислоҳотлар, таълим ва адабиёт" номли монографиямиз юзасидан озарбайжонлик олима, профессор Алмаз Улвийнинг мақоласи эълон қилинди. Газета таҳририятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. ✍🏼Сайёра Самандар @Samandarqush
Show all...
👏 12❤‍🔥 3 2

❤‍🔥 13🔥 7👍 5