cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qonun talabi

Ғиждувон туман адлия бўлими

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedLaw7 902
Advertising posts
198
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 📚 Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. 📝 Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Европротокол нима? ЙТҲ содир бўлганда ҳайдовчиларнинг ўзаро келишуви бўйича 5 та саволга жавоб Йўл транспорт ҳодисаларини аввалдан режалаштириб, тайёргарлик кўриб бўлмайди. Бирданига содир бўлади ва авто эгалари олдига янги жумбоқлар, вазифалар, муаммоларни қўяди. Шундай шароитда муаммони камроқ зарар билан тезроқ битириш учун нима қилмоқ керак? Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17670 Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз Савол: Турмуш ўртоғим туғуруқхонада ишлайди, олий маълумотли. 3 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Шундай бўлишига қарамасдан, тунги навбатчиликда ишлаб келмоқда. Қонунан бу тўғрими? Турмуш ўртоғимга қандай имтиёзлар бор? (Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан Р.Арслонов) Жавоб: Меҳнат кодексига кўра, ҳомиладор аёллар, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт. Ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Сўраган эдингиз, жавоб берамиз 

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Амал_қилинг 🔰 Қонунчиликка кўра: 🔹 умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. ☑️ Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин: ▫️БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима; ▫️ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш. ⚠️ Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. 🔘 Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди: ▫️Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда; ▫️жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда; ▫️худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра: 🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади; 🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади: ▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта; ▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта. ⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (таълим шаклидан қатъий назар) “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (4 млн 950 минг сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб бериш белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Биласизми ❗️Ўқувчини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби Батафсил инфографикаларда Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз Савол: “Хусусий фирмада қоровул бўлиб ишлайман. Ойлигимиз жуда кам, 500 минг сўм атрофида. Иш жойим хусусий бўлгани учун ойликни ошириш бўйича бирор тартиб борми? Мен қаерга мурожаат қилишим керак бўлади?” Жавоб: Президент фармонига асосан, Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, мазкур фармонда иш берувчиларга иш ҳақи миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилган. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 245-моддасида, иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, Сиз ишлаётган хусусий фирмада штатлар жадвали тасдиқланган бўлиши керак, мазкур жадвалга асосан Сизнинг эгаллаб турган лавозимингизга тўланиши лозим бўлган миқдор кўрсатилган бўлиши лозим. Агарда иш жойингизда бир ставкада ишлаётган бўлсангиз, бир ойда сизнинг энг кам ойлик маошингиз 980 минг сўмдан кам бўлмаслиги, ярим ставкада ишлаётган бўлсангиз 490 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак. Сиз бир ставкада ишлаётган бўлсангиз, сизга тўланаётган 500 минг сўм ойлик маоши қонунчиликка зид ҳисобланади, бордию ярим ставкада ишлаётган бўлсангиз, сизга тўланаётган ойлик миқдори тўғри. Бундай ҳолда Сиз иш берувчига, яъни фирма раҳбариятига ёзма равишда мурожаат қилиб ойлигингизнинг нима сабабдан камлигини тушунтишларини ва ҳуқуқий асослантиришларини сўрашингиз мумкин. Агарда фирма томонидан берилган жавобдан қониқмасангиз ва уни ҳуқуқий асослантирилмаган деб ҳисобласангиз, бу ҳолатда Меҳнат кодексининг 545-моддасига асосан меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлисиз. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰Қонунчиликка кўра, ҳар йили ёшларга мўлжалланган бадиий асарлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида "Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танловини ташкил этиш белгиланган. ▶️ Унга кўра, танловда ғолиб деб топилган муаллифларга биринчи ўрин учун — 100 миллион сўм, иккинчи ўрин учун — 75 миллион сўм, учинчи ўрин учун — 50 миллион сўм мукофот маблағлари ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.