YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY
Yangiariq tumani hokimligi matbuot xizmati. Murojaat uchun https://linktr.ee/yangiariq_press
Show more- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Data loading in progress...
"Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида Янгиариқ туманидаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини яхшилашга муҳим эътибор қаратилмоқда.Янгиариқ тумани ҳокими Камал Атажанов тумандаги 9-сонли мактабда бўлиб, таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар, тўгараклар фаолияти ва ўқиш жараёнлари билан танишди ва бевосита ўқувчилар билан суҳбатлашди. Туман ҳокими ўқувчилар билан уларнинг келажакдаги режалари, танламоқчи бўлган касблари бўйича мулоқот қилиб, дарсларни яхши ўзлаштириш, ўз олдига аниқ мақсад қўйиш ва унга интилиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Фаол ўқувчиларга туман ҳокими томонидан бадиий китоблар совға қилинди. Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ғоялар амалга ошиб, иштиёқ ҳаракатлантирувчи кучга айланган динамик дунёда тадбиркорлар алоҳида ўрин тутади. Улар тараққиёт, иш ўринлари яратувчи, иқтисодиётни олға силжитувчи ва одамлар турмушини яхши томонга ўзгартирувчи меъморлардир. Лекин ҳар қандай ижодкор сингари ишбилармон ҳам ўз мақсадига эришиш йўлида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Кутилмаган тўсиқлар, бюрократик аралашувлар, инсофсиз рақобатчилар – буларнинг ҳаммаси чинакам тадбиркорнинг йўлига ғов бўлиб, ривожланишини секинлаштириши табиий. Хўш, тадбиркорлар қандай ҳуқуқларга эга? Уларнинг бу ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак? Ишбилармонларни қўллаб-қувватлашнинг қандай механизмлари мавжуд? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида тадбиркорлар орасида сўровнома ўтказилди. #shortsvideo #shortvideo #video #youtube #youtubeshorts #biznes #comedyvideo #reels #videoshort #shortsviral #shortvideos #shortsviral #shortsvideos
Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги “Пилла холдинг” МЧЖда кўргазмали семинар ташкил этилди.
Бугун Янгиариқ туман ҳокими Камал Атажановнинг навбатдаги қабули ўтказилди.Ҳоким мурожаатчиларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Қабул жараёнида жами 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни ичимлик суви, газ таъминоти, моддий ёрдам, тадбиркорлик, кредит, йўл, электр энергия, даволаниш, кадастр ва бошқа масалаларни ташкил этди. Мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланиб, ижросининг назорати белгиланди. Янгиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.