en
Feedback
Javhari fard

Javhari fard

Open in Telegram
3 270
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Ассалому алайкум! Даврамиз номини "Жавҳари фард" деб ўзгартирдик. Қадимий сўз. Бўлинмайдиган нуқта. Қисмларга ажратиш мумкин бўлмаган парча... Жавҳари фард ҳақиқат дегани ҳам. Даврамиз ҳақиқат талабгорлари ва самимият соҳиблари учун очиқ! Жавҳари фардга хуш келибсиз!

Инсон асл ҳаётни кашф этиб, унда яшашни бошлаган вақтида ўлим билан дўстлашади. У давргача ёлғон ва пуфак каби сохта сўзларга алданиб юради. Амин бўлинг, инсониятнинг жуда катта қисми ҳақиқатни, асл ҳаётни кашф этмади. Исломда бўлганлар бу ҳақиқат билан юзлашдилир. Аммо ҳақиқатнинг ўзи билан, унинг барча сифатлари ҳам танишганлари йўқ. Шу боисдан енгил-елпи нарсалардан ҳам ҳаяжонланиб, ботилни ҳимоялаб юрадилар. Ҳақиқатга эса йўлбошчисиз етиб бўлмайди. Демократия ёлғони инсонлардан устозга итоат имконини олиб қўйди ва ўзибилармонлик жарига ташлади. Кошки, буни англаб етсалар, йўқ, англамайдилар, ботил ҳимояси учун жонларини бериб курашадилар. Бир куни бир хонага мусича кириб қолибди. Уйнинг қалби салим эгаси мусичани чиқариб юбориш учун эшикларни очса ҳам, чиқмасмиш. Яхшиси, ўзим қушни ушлаб ташқарига қўйиб юборсай деса, бечора қуш ундан қочиб ўзини деворга, эгикка, дераза рахига урармиш. Кошки, у билсайдики, уй эгаси уни озодликка чиқармоқчи! Ҳурматли ёшлар! Деярли ҳаммангиз мусичага ўхшайсиз. Ўткан кунларнинг ёлғон манзарасига ошиқ бўлишдан сизга фойда йўқ. У сизга меҳробдан фақат чаёнлар чиқади деб сафсата сўқади. Сиз юлдузли тунларга қараб хаёл сурасиз, ҳолбуки, у дунёнинг ишларидан бир зарра ҳам рост гапни айтмайди. Ва ҳоказо.

Мана, "Сукунатдаги суҳбатлар"да бироз сукунатни буздик. Энди эса докторликни ёзишда давом этамиз. Сизларни яхши кўраман. Шунчаки, фикрлашга ундадим, холос. Мактабда ўқитилган ҳамма гап ҳам мутлақ ҳақиқат эмас-ку.

Бадиий асар ўқиганингизда тўрт жиҳатга эътибор беринг: 1. Қаҳрамонларига. Уларнинг муаммо ва гапларига. ахлоқига. 2. Ёзувчининг қайси томонда эканига. 3. Бу асар инсонга қандай таъсир қилишига, яъни фикрни қай даражада ўзгартиришига. 4. Халқ ва миллат ҳурлиги учун хизмат қиладими, йўқми деган саволни беринглар. Бу энг умумий ёндашув. Яна жуда кўп жиҳатлари бор.

Шошиб фикр билдиришдан аввал уч дақиқа ўйланглар ва балки тўғридир, хато бўлса, қаери хато денглар овоз чиқариб. Адабиётимиз бўм-бўш ва сўнгги юз йилликда адабий тафаккуримиз ғарибдан ғариб бўлиб кетган.

Сизлар Абдулла Қодирий рус-тузем мактабида таълим олганини унутманглар! Рус-тузем мактаби қандайлигини эса википедия ҳам айтиб беради.

Абдулла Қодирий маиший тафаккурли бир одам эди, шунингдек, озиган исломофоб. Ёзувчилик бобида эса ҳаваскордан юқори, профессионалдан қуйи. Ҳали умуммиллий ёки умуминсоний сферада тафаккур қиладиган даражага чиқмаган эди, раҳматли.

ДИНИНИ СЕВГАН ОДАМ "МЕҲРОБДАН ЧАЁН" РОМАНИНИ ЁЗМАСДИ Қодирийнинг динга, хоссатан, Исломга фобияси ёки нафрати бўлган бўлса керак. Худо гуноҳларини кечирган бўлсин. Чунки мусулмонлар сажда қиладиган меҳробдан чаён чиқди деб ёзиш учун одамнинг табиати қандай бўлиш керак, билмадим. Бу романда мусулмон жамияти қолоқ ва паст деб тасвирланган. Илмсизлар улуғланган, илмлилар хор кўрилган, масалан. илм тарқатувчи Солиҳ махдум салбий бўёқларда берилган, лекин Анварнинг ўртоқлари, илмсиз сўконғир ва жоҳиллар мақталган. Давлат раҳбари хотинбоз кўрсатилган. Бу ҳеч бир тўғри мафкурага мос эмас. Ҳаёт қонунияти шуки, бўзчининг боласи бўзчи, олимнинг боласи олим, деҳқонники деҳқон бўлган. Аммо Қодирий бўзчининг боласидан салкам инқилобчи ясаган, яъни Анвардан. Инсонларнинг салоҳиятлари уларнинг зотига яширинган бўлади, шу боис улуғ ва олийнасаб инсонлар ҳамиша юксак тарбияли бўлганлар ва улар миллатни тамсил этадилар. Бироқ Қодирий бу қоидани писанд қилмаган. У советлар ғояси - паст табақаларни улуғлаш йўлидан борган. Албатта, буни онгли қилмаган. 24 ёшида илк романнни ёзган йигитча эди у. Демак, дунёқараши ҳам шунга яраша бўлган. Ўзбек халқ оғзаки ижодига мансуб биргина "Алпомиш"данинг бир бетига бу одам ёзган икки роман тенг эмас. Масалан, чўридан бўлган бола "Алпомиш" достонида хоин ўлароқ тасвирланган, яъни Ултонтоз. У чўри, яъни зоти тайинсиз хотиндан туғилган никоҳсиз бола эди. Отасини қамади, юртда зулмни кучайтирдию Алпомиш эса аслзода ва олижаноб, мард инсон - унга ўз жойини кўрсатди ва халқни адолатли кунларга етказди. Бу оддий қоида. Халқ донишманд, аммо содда, Қодирий халқни алдаган, арзон романлари билан одамлар тафаккурини бузган ҳамда ҳақиқатларга хиёнат қилган.

"Ўткан кунлар" ўртача асар. Қаҳамонлар саъвияси паст, маиший фикрга мойил. Айрим исбот: 1. Юсуфбек ҳожи: оиласи бошқарувни хотинига топшириб қўйган бўшанг эркак. 2. Отабек икки хотин орасида адолат қила олмаган ландавур. Халқ қалбида ўзига ишонч уйғотмайдиган асар. Халқ онгига сен шу қадар хорсан деган ғояни қуяди. Халқни ўз миллий давлатига қарши фикрлашга ундаган ва ўша давлатлардан қўрқиб, советга қул бўлишга ундаган асар. Чунки Қодирий даврида ўтмишни кирлик ва қора деб кўрсатиш жорий бўлиб турган совет ҳукуматига симпатия уйғотиш учун хизмат қилган. Отабекнинг икки хотинни эплолмаган эсипаст қилиб тасвирлаш одамлар Аллоҳ берган рухсатга нисбатан антипатия уйғотган. Бизда "Ўткан кунлар"ни кўр-кўрона улуғлаш у ёзилган даврдан қолиб келаётган традиция. Халқ ўша вақтда бундай услубдаги асарни ўқимагани учун берилиб ўқиган ва шу сабабли бу асар гард юқмас олийшон матндек кўрилиб қолди. Жадидларга келса, улар миллий ҳаракатчи эмас, Ғарб ғояларига эргашган тоифа эди. Қодирийда ҳам шунга ишора бор, масалан, Отабек айнан Шамайга бориб келгани учун фикри очиқ деб тасвирланган, гўё бу ўлкада умуман фикрли одам йўқдек, умуман халқ ғамини ўйлаган ва халқни инқироздан олиб чиқишга уринган одам йўқдек кўрсатилган. Ва ҳоказо. Фикрлар борми?

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh! "Õtkan kunlar" qanday roman? Asosli holda javob beringlar-ci)

Биз мусиқа зарарларини гаплашяпмиз, унинг шаръий ҳукмларини эмас. Мусиқасиз ўн кун яшаб, натижаси ҳақида ўйлаб кўрамизми? Бу бир эксперимент бўларди.

Мусиқа ҳақида бироз гаплашсак. МУСИҚАНИНГ ЗАРАРЛАРИ Мусиқа мияни ишлаш қобилиятини сустлаштиради. Ақлни ўтмаслаштиради. Одамни дангаса қилади. 1-қисм тугади.

ГЎЗАЛ ШЕЪР, ЎҚИНГ ҚИШНИНГ ОСТОНАСИДАГИ ҚЎШИҚ Куздан қишга қўйибман қадам, Эшик чертар кимдир дам-бадам. Бошлаб кетар кўнсам,кўнмасам, Индамасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Бу туйғуни тинмай қувладим, Бўри бўлиб тунбай у-в-в-ладим. Лойқа бўлди кунбай сувларим, Тиндирмасдан кетиб қоламан., Билдирмасдан кетиб қоламан. Аламингни олма дутордан, Мен ҳақимда сўрама тордан. Изларимни излама қордан, Қолдирмасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Кетганларни сўроқлаб ҳар кун, Бу дунёдан йироқлаб бир кун. Қолганларни фироқлаб сир, кун, Югурмасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Кутганларим келмади,аммо Кутмаганим келди доимо. Мени чорлар НУР, нурли само, Тур! Турмасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Учиб кетди қушлар бир гала, Режаларим ҳали бир гала. Бу дунёда ишларим чала, Улгурмасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Боғимдаги қушларимни ҳам, Яхши ёмон тушларимни ҳам. Дўстларимни, душманимни ҳам, Кулдирмасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Куйдирганим, куйганим, эй дўст, Чорлаётир Суйганим, эй дўст. Бу дунёга тўймадим,эй дўст, Ва тўймасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Келмасидан сен қўрққан хабар, Малол олмай ҳар кун, ҳар сафар. Йўқлаб тургин оқшому, саҳар, Йўл қўймасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. Етсанг ҳамки менинг қадримга, Сабр етмас савил сабримга. Дастхат сўраб чўзган кафтингга, Қўл қўймасдан кетиб қоламан, Билдирмасдан кетиб қоламан. 05.12.2023. 01:30. Исмоил ФИДОИЙ

Агар сотиб олувчилар бўлса, шу гул сотиладиган канални тавсия қилишимиз мумкин) Аёллар табиати гўзалликка ошуфта. Улар учун кашта, гул ясаш, тўқиш каби машғулотлар билан шуғулланиш нормал ҳисобланади. Аёлнинг елкасига фақат ўқиш ёки ишлаш каби юкларни юклаб ташлайвермаслик керак, у кўнгли шодланиши учун ўзи истаган шундай машғулотлар билан меъёрида, берилиб кетмаган ҳолда шуғулланиб туриши жоиз.

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh! 1. Bu qanday gullar? 2. Sotib olgan bõlarmidingiz?
+3
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh! 1. Bu qanday gullar? 2. Sotib olgan bõlarmidingiz?

Каналимиз кузатувчиси ижодидан Соқчилар кузатуви остида бораётган Абдулхамидхон атрофга қараш учун бошини кўтарди. Эвоҳ! Бутун халқ шу ерда эди! Одатда бирор фармон ёки фуқоро учун зарур бўлган масалалар юзасидан кенгаш тугашига майдонга шунча аҳоли йиғиларди. Одил ҳукумдор ва унинг вазирлари қандай ҳукумга келишганликларини кутиб илҳақ йиғилиб туришар , қарорни баланд овозда оммага эълон қилишгандан кейин, хурсандчилик билан подшоларини олқишлашиб , бир - бирини қутлашадиган фуқоро, бугун ўша- ўзаларининг одил ҳукумдорини қатл этилишини кўриш учун майдонга тўкис йиғилган эдилар. Абдулҳамидхоннинг кўзларига ёш қалқди, фуқороларини жуда яхши кўрар, уларнинг фаровонлигини ҳар наср нарсаданда устун кўяр эди. Бугун биринчи марта улар кўз ўнгида қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган ожиз инсон қиёфасида майдонда турибди! Унинг кўзига қайғу чўмди, бошини пастга эгди. Қулоғига узуқ юлуқ эшитилаётган фармон овозидан бир оз сергакланди. Қулоғида қотиб қолган қон, уни эшитишига ҳалақт қилаётганини англади. Жарчи халқни қонхўр, зулумкор Абдулҳамид хондан қутқарганлиги учун уларнинг подшоҳига минг минг тасаннолар айтишлари кераклигини ва бугун улар учун ёруғ кунлар бошланажаклиги, халқ бугун ўзларни йиллаб эзиб, азоб берган ҳукумдорларидан умурбод қутилажаликларини, золим подшо қатил этилажаклигини айтарди. Абдулхамидхон бошини кўтариб одамларга қаради: Кимдир кўзидаги ёшини кўриб қолишларидан қўрқиб, кўзларини тезда олиб қочиб ерга қараб олса, кимдир карахт ҳолда жарчига бақрайиб қараб қолган, кимдир қизиқиш билан нима бўларкан деб бир жарчига , бир юзларига қон қотиб қолган Абдулхамидхонга қарайди. Ҳамманинг кўзида қўрқув,ҳамманинг кўзида хавотир.Халқ жим. Шу пайт кутилмаган ҳолат юз берди, майдонга 6-7 ёшлар чамаси бир бола чиқиб келди , ёнида ўзи тенги шериги , фақат бўйлари бироз ундан кичкина . Қўлларида ўзларига мос камонча кўтариб олишган. “Мени подшоҳимни қўйиб юбор! Бўлмаса ҳамманги битта қўймай қириб ташлайман!” ўқланган камончасини дор тагида ҳукум ўқиётган жарчига тўғирлаб , унинг рўпарасида тош қотди болакай. Нима қилишаётганини тўлиқ англаб англмай уни ёнида турган дўсти ўқланган камончасини кимга тўғирлашини ҳам билмай атрофга аланг жаланг қиларди. Майдон бир муддат жимиб қолди. Жимликни нарироқда ўз вазирлари билан кузатиб турган янги подшонинг қаҳ-қаҳ отиб кулган овози бузди. Унинг гулдираган овозидан камон тутган болакай бир оз эснкиради, Қўлидаги камон бир оз пастлагандай бўлди, аммо ўзини тезда ўнглаб олди. -Кўрдингми Абулҳамид, сен яхши кўрган халқ, жонингни қурбон қилишга арзимайди.Буни қара сени ҳимоя қилишга ақали биттаси ҳам журъат қила олмади, шуларни деб тунларинг уйқусиз ўтдими? Шуларни деб қўлингга қилич олиб ўлимингни ҳам ўйламай жангга кирдингми? Арзирмикан халқинг шунга?! Буни қара , хўрлик бундан ошиқ бўлмаса керак-хунук илжайди золим- Булар сени ўлимингни томоша қилиш учун келишган,бошқа нарса учун эмас. Мана сени ҳимоячинг, она сути оғзидан кетмаган гўдак, қўлида ўйинчоқ камони билан!. Золимга ўзининг гапи ўзига наша қилиб қаҳ - қаҳ отиб кулар, ўзини нақадар доно, Абдулҳамидхонни эса аҳмоқ санаётгани бутун вужудидан уфриб турарди. Абдулҳамидхонни кўзларидаги бояги мунг, қайғу йўқолганди.Унинг кўзлари ёнарди,ўзидан қониқиш барқ урарди. Демак ҳаммаси тамом эмас, демак бекорга шунчалик тер тўкмаган экан. Хавотир билан кўзлари аланг жаланг бўлаётган йигит камон тутган болачани тезроқ олиб кетиш пайида уни тортқилар, болакай эса болаларча қайсарлик билан дод солиб йиғлаганича камонини душманга тўғирлаб , отасини қўлидан чиқиб кетиш учун типирчиларди. Абдулҳамидхон ҳотиржам ҳолатда бошини кундага қўйди.У билади, у ўлгани билан, миллат ўлмайди,халқи ўлмайди.Болакайга меҳр билан сўнги бор термулганича кўзларини юмди, тилида калима келтира бошлади. Эркаева Мунаввара. Ўқитувчи

"TAVFIQNASHR" nashriyotidan yangilik!!! Abul-Faraj Abdurahmon ibn al-Javziy rohimahulloh qalamlariga mansub "Soyd ul-xotir" k
"TAVFIQNASHR" nashriyotidan yangilik!!! Abul-Faraj Abdurahmon ibn al-Javziy rohimahulloh qalamlariga mansub "Soyd ul-xotir" kitobi Abbosxon Abdullayev tomonlaridan toʻliq holda tarjima qilindi. Bundan avval esa kitobning bir qismi tarjima qilinib "Bir olimning kundaligi" nomi bilan eʼtiboringizga havola qilingan edi. Hozirda kitobning tahrir ishlari ketmoqda. Tez kunda nashr qilib sotuvga chiqaramiz, inshaaAlloh. @tavfiqnashr

Сиз азизларга яна бир янгилигимиз бор. Бир неча кун аввал "Ҳайрат ул-аброр" асарининг шарҳини нашрга тайёрлаётганимиз ҳақида хабар бергандик. Бу китобни чоп этиш учун Абдукарим Мирзаев каналларида хайрия эьлон қилдик. Бундан кейинги ҳисоботларимиз "Ҳайрат ул-аброр" шарҳи учун бўлади, иншааАллоҳ.