en
Feedback
ХАРБИЙ | ВОЕННЫЙ | XARBIY | Harbiy

ХАРБИЙ | ВОЕННЫЙ | XARBIY | Harbiy

Open in Telegram

Дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз билан бирга кузатиб боринг ва таҳлил қилинг

Show more
505
Subscribers
No data24 hours
-17 days
+430 days
Posts Archive
❗️Дунёдаги энг сўнги хабарлар дайжести: 🇺🇿 Йўлларга тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан олдин жамоатчилик хабардор қилинади, йўл белгилари дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади — Адлия вазирлиги 🇹🇯 Тожикистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришни рад этди. Расмий Душанбе ЁИИга аъзо бўлиш эҳтимолини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ расмий вакили Шоҳин Самадий таъкидлаб ўтган. 🇰🇿 Қозоғистоннинг янги биржаси россияликлар билан ишлашдан бош тортди — Интерфакс. Қозоғистонда янги очилган халқаро ITS биржаси россиялик брокерлар ва қимматбаҳо қоғозлар билан ишламайди. «Интерфакс» биржа бошқаруви раиси Чинггиз Канапяновнинг бу борадаги сўзларини келтирмоқда. 🇰🇿 Қозоғистонда 2023-йилнинг июлидан бошлаб “қозоқ картаси” берила бошлайди. «Ата жоли» («Ота йўли») картаси хорижда яшовчи қозоқлар учун мўлжалланган. Бу карта бўйича улар хорижий фуқароликни йўқотмасдан 10 йилга Қозоғистонда истиқомат қилиш ҳуқуқини қўлга киритишади. 🇨🇭🇺🇦 Швейцария Сенати мамлакатда ишлаб чиқарилагн қурол-яроғларни Украинага қайта экспорт қилишга рухсат берувчи қонунга ўзгартиришни маъқуллади. 🇺🇦 Украина Каховская ГEСининг вайрон қилингани муносабати билан Гаагадаги Халқаро жиноий судга мурожаат қилди. 🇺🇦 Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов режалаштирилган қарши ҳужум ҳали бошланмаганини маълум қилди. "Биз қарши ҳужумни бошлаганимизда, бу ҳақда ҳамма билади, уни барча кўради", — деб таъкидлади Данилов Reuters агентлигига берган интервьюсида. 🇷🇺 Путин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарига Херсон вилоятидаги сув тошқини зонасида аҳолига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни бажаришни топширди — Песков. @Xarbiy

🇺🇸 АҚШнинг Гавайи штатида Килауеа вулқони отилди. @Xarbiy

🇸🇪🇹🇷Швеция Туркия талабларини бажарди ва НАТОга аъзо бўлиш ҳуқуқига эга бўлди, - Столтенберг. @Xarbiy

Россияда 16 ёшли ўсмир “Спорт Клуб Родина” ММА мусобақасида вафот этди. @Xarbiy

❗️Бишкекда сув муаммоси кучайди Қирғизистон пойтахтида ҳаммом ва автомойкалар вақтинчалик ёпилмоқда. Маълумотларга кўра, шаҳа
❗️Бишкекда сув муаммоси кучайди Қирғизистон пойтахтида ҳаммом ва автомойкалар вақтинчалик ёпилмоқда. Маълумотларга кўра, шаҳарда бир кишининг кунлик сув истеъмоли 170 литрдан 410 литргача ошган. Шунингдек, ўсимликлар ҳам ичимлик суви билан суғорилмоқда. @Xarbiy

🇱🇾 Ливия ҳукумати мамлакатга ноқонуний йўллар билан кирган ўн минглаб қочқинларни депортация қилгани айтилмоқда. @Xarbiy

🇺🇦 Украинага қарши ҳужумни бошлаш учун етарлича қурол-яроғлар мавжуд эмас — Times "Муваффақиятли қарши ҳужум бошлаш учун сизларнинг ихтиёрингизда бўлган барча нарса, жумладан, артиллерия, зирҳли тезника ва танклар керак. Бизда улар етарли эмас", деб таъкидлаб ўтган Украина президенти офиси раҳбари ўринборсаи Игор Жовква Times нашрига берган интервьюсида. @Xarbiy

Буюк Британия, Нидерландия, Полша, Дания, Швеция, Белгия, Португалия ва Франсия Украинани жанговар самолётлар билан таъминлай
Буюк Британия, Нидерландия, Полша, Дания, Швеция, Белгия, Португалия ва Франсия Украинани жанговар самолётлар билан таъминлайдиган “қирувчи коалиция”га қўшилишга рози бўлди, деб хабар қилди Украина президенти девонхонаси. @Xarbiy

🇺🇿🇰🇿🇹🇯🇹🇲🇰🇬 Марказий Осиё минтақасининг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти ҳамда жаҳон саҳнасида тутган ўрни минтақанинг ўз салоҳияти билан эмас, балки йирик куч марказлари- ҳақиқатда муҳим мамлакатларга ҳудудий яқинлиги билан ўлчанади. Лекин Марказий Осиёнинг бутун стратегик аҳамиятини фақатгина мазкур жиҳат билан боғлаш тўғри эмас. Зеро, Марказий Осиё жаҳон сиёсатида тутган ўрнини белгилаб берувчи омиллар кўлами кенгроқ ва ранг- барангдир. 1. Тарихий омил Бир неча минг йиллик тарих гувоҳлик берадики, Марказий Осиё минтақаси қулай ҳамда стратегик муҳим макон сифатида узоқ йиллардан буён турли йирик кучларнинг муҳим манфаатлари тўқнашган ҳудуд бўлиб келган. Рим империяси, Араблар истилоси, мўғуллар босқини, Чор Россияси, кейинчалик СССРнинг мустамлакачилиги кабилар Марказий Осиё минтақаси бошидан ўтказган тарихий бўҳронлар саналади. Аммо, шу билан бир қаторда, мазкур минтақада ўз даврининг энг қудратли мамлакатларидан ҳисобланган, тарихда ўчмас из қолдирган бир қатор империялар ҳам вужудга келган ҳамда жаҳон саҳнасида ниҳоятда муҳим рол ўйнаган. 2 .Цивилизациявий омил Марказий Осиё минтақаси жаҳонда рўй берган турли- хил цивилизацияларнинг чорраҳасида ҳамда қадимда стратегик муҳим аҳамият касб этган Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашган. Юртбошимиз таъкидлаганидек: “Ватанимиз қадим замонлардан муҳим савдо ва миграция йўлларининг туташув нуқтаси бўлган. Бу ерда маданиятлар ва динлар ўзаро уйғунлашиб, кўпгина миллат ва элатлар учун ўзига хос, такрорланмас яшаш муҳитини шакллантирган. Юксак ривожланган шаҳар ва кўчманчи цивилизацияларнинг бир-бирига ўзаро таъсири маданиятимизга дунёнинг бошқа ҳудудларидан ажратиб турувчи бетакрорлик бахш этган.” 3. Марказий Осиё минтақаси географик жойлашувининг ўзига хос жиҳатлари Геостратегик пивот ( ернинг таянч нуқтаси) Классик геосиёсат назарияларининг асосчиларидан бири, инглиз олими Ҳ. Маккиндер 1904- йилда ўзининг “Тарихнинг географик ўқи” номли маърузасида геосиёсат оламидаги энг ёрқин концепциялардан бири “Ҳеартланд” (ернинг юраги) назариясини эълон қилди. Унинг фикрича, ернинг маркази- давлат учун энг қулай географик жойлашув саналади. Ернинг маркази эса- Евроосиё қитъаси ҳисобланиб, унинг марказида Ҳеартланд (Ернинг юраги) жойлашган. Ҳ. Маккиндернинг мазкур концепцияси қуйидагилардан иборат эди: "Ким Шарқий Европада ҳумкмронлик қилса, у “Ҳеартланд” устидан ҳукмронлик қилади, ким “Ҳеартланд” устидан ҳумкмронлик қилса, дунё оролларини бошқаради, дунё оролларини бошқарган бутун дунёни бошқаради”. Минтақалар чорраҳаси Марказий Осиё географиясининг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у Шимолни Жануб билан, Шарқни Ғарб билан боғлайдиган кўприк вазифасини ўтаб, жаҳон чорраҳаси каби муҳим геостратегик ҳамда геосиёсий аҳамият касб этади. 5. Табиий ресурслар Ҳозирги кунда энергия ресурсларига бўлган талаб ҳар қачонгидан юқори. Ишлаб чиқариш ҳажми ортгани сайин энергия ресурсларига бўлган талаб ҳам муқобил равишда юқорилаб бормоқда. Марказий Осиё минтақаси эса жаҳон миқёсида аҳамиятга молик, жаҳон мамлакатлари қўлга киритишдан манфаатдор бўлган газ, нефт каби энергия ресурслари ҳамда олтин, уран, кумуш, нодир металлар сингари бой табиий ресурс конларига эга бўлган ҳудуд саналади. Бундан ташқари, нодир углеводород ва биологик ресурслар макони ҳисобланган Марказий Осиё жаҳон мамлакатлари, хусусан, йирик куч марказларининг манфаатлари тўқнашувчи ҳудуд сифатида алоҳида геосиёсий позицияни эгаллаши шубҳасиз. ©️ @Xarbiy

🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиш маросими
🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиш маросимида иштирок этмоқда. @Xarbiy

❗️Дунёдаги тўлиқ демократик давлатлар: Канада🇨🇦 Исландия🇦🇽 Португалия🇵🇹 Швеция🇸🇪 Норвегия🇳🇴 Финляндия🇫🇮 Германия�
❗️Дунёдаги тўлиқ демократик давлатлар: Канада🇨🇦 Исландия🇦🇽 Португалия🇵🇹 Швеция🇸🇪 Норвегия🇳🇴 Финляндия🇫🇮 Германия🇩🇪 Австралия🇦🇺 Буюк Британия🇬🇧 @Xarbiy

🇹🇷 Турк Altay танкининг яна бир реклама ролиги. @Xarbiy

🇷🇺🇧🇾 Россия Қуролли кучлари қўшма қурол-яроғ ва танк қўшинларининг шахсий таркиби ҳамда техникаси Беларусга етиб келмоқда
🇷🇺🇧🇾 Россия Қуролли кучлари қўшма қурол-яроғ ва танк қўшинларининг шахсий таркиби ҳамда техникаси Беларусга етиб келмоқдамамлакат Мудофаа вазирлиги. Департаментнинг қўшимча қилишича, Россия Қуролли кучлари қисмларини Беларусга ўтказиш минтақавий гуруҳнинг режалаштирилган ротацияси доирасида амалга оширилмоқда. @Xarbiy

🇨🇳 Хитой энг тез суръатларда янги қишлоқ хўжалиги ерлари ва шоли терасларини яратмоқчи. Ҳатто ишлов бериш қийин бўлган, чўл майдонларидан ҳам фойдаланилади. Хитой ҳукумати имкон қадар Ғарбдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини камайтирмоқчи. @Xarbiy

🇮🇷 Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахоннинг айтишича, Эрон Осиё қитъасидаги муҳим давлат бўлиб, Шанхай, БРИКС ва
🇮🇷 Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллахоннинг айтишича, Эрон Осиё қитъасидаги муҳим давлат бўлиб, Шанхай, БРИКС ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи каби минтақавий иттифоқларга аъзо бўлишга интилмоқда ва ШҲТга тўлиқ аъзолик июл ойига қадар расмийлаштирилади. @Xarbiy

Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқара шаҳрига жўнаб кетди. Шавкат М
Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқара шаҳрига жўнаб кетди. Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади. Маросим 3 июн куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда. @Xarbiy

🇺🇸🇷🇺 АҚШ Россияга қарши санкциялар жорий этгач жаҳонда «долларнинг гегемонлиги»га нисбатан салбий реакция пайдо бўлмоқда
🇺🇸🇷🇺 АҚШ Россияга қарши санкциялар жорий этгач жаҳонда «долларнинг гегемонлиги»га нисбатан салбий реакция пайдо бўлмоқда Bloomberg @Xarbiy

🇧🇾🇷🇺🇺🇦 Беларус президенти 2014-2015 йиллардаёқ Украина “масаласини ҳал қилмагани” РФ ва Беларуснинг ягона хатоси бўлганини таъкидлади «Ҳаммаси шунга қараб кетаётганди. Бизнинг ягона хатомиз 2014-2015 йилларда, Украинанинг на армияси, на тайёргарлиги бўлган чоғда бу масалани ҳал қилмаганимиз… Ҳамма тинч йўл билан ҳал қилишни истар эди. Улар эса бу вақт ичида жанг қилишга қодир қуролли кучлар тузиб олишди», — деган Лукашенко. @Xarbiy

❗️Дунёдаги энг сўнги хабарлар дайжести: 🇺🇿 Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик қилади ҳамда хайрия тадбирларини ўтказади — Президент фармони 🇰🇿🇷🇺🇺🇿 Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзит қилинишидан манфаатдор ва бунинг учун зарур инфратузилмани тайёрлашни режалаштирмоқда — мамлакат энергетика вазири Алмасадам Саткалиев. 🇺🇸 АҚШда 2023-йилнинг бошидан буён 17,7 минг киши қуролли тўқнашувлар қурбони ва жабрланувчисига айланишди. 🇷🇺 «Вагнер» ХҲК асосичиси РФ Мудофаа вазирлигини Бахмутдан чиқиш йўлларини миналаштирганликда айблади. Евгений Пригожиннинг сўзларига кўра, бу миналар душман учун мўлжалланмаган, чунки фронт ортида ўрнатиб чиқилган. Шунингдек, у барча бўлинмалари Бахмутни тарк этиб бўлганини хабар қилган. 🇮🇳 Ҳиндистоннинг Одиша штати Баласор тумани ҳудудида ҳаракатланаётган йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетгач, камида 288 киши ҳалок бўлган, 400 киши турли даражада жароҳатланган — Reuters 🇬🇧🇺🇦🇷🇺 "Украина Россия Қуролли кучларида зарур қуроллар йўқлиги сабабли Қримни бу йил қайтариб олиш учун реал имкониятга эга", — дейди Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес The Washington Post газетасига берган интервьюсида. 🇵🇱🇺🇸🇺🇦 Полша ва АҚШ украиналик учувчиларга Ф-16 самолётларини бошқаришни ўргатади, бироқ Полша ушбу типдаги самолётларни Украинага бермайди — Полша бош вазири Мораветский 🇹🇷🇦🇲 Арманистон бош вазири Никол Пашинян Эрдўғоннинг инаугурациясида иштирок этиши мумкин. 🇬🇧 Ғарб давлатлари Украинага қурол жўнатиш учун қурол-яроғ захиралари тугаяпти, деди Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес The Washington Post газетасига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, Киевнинг иттифоқчилари Украинага юбориш учун кўпроқ қурол сотиб олишлари керак, чунки уларни миллий захиралардан таъминлай олмайди. @Xarbiy