en
Feedback
ХАРБИЙ | ВОЕННЫЙ | XARBIY | Harbiy

ХАРБИЙ | ВОЕННЫЙ | XARBIY | Harbiy

Open in Telegram

Дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз билан бирга кузатиб боринг ва таҳлил қилинг

Show more
505
Subscribers
No data24 hours
-17 days
+430 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '24
September '24
+17
in 0 channels
August '24
+16
in 0 channels
Get PRO
July '240
in 1 channels
Get PRO
June '240
in 0 channels
Get PRO
May '240
in 0 channels
Get PRO
April '240
in 0 channels
Get PRO
March '240
in 1 channels
Get PRO
February '240
in 0 channels
Get PRO
January '240
in 0 channels
Get PRO
December '230
in 0 channels
Get PRO
November '230
in 0 channels
Get PRO
October '230
in 0 channels
Get PRO
September '23
+36
in 0 channels
Get PRO
August '23
+35
in 0 channels
Get PRO
July '23
+55
in 0 channels
Get PRO
June '23
+48
in 0 channels
Get PRO
May '23
+83
in 0 channels
Get PRO
April '23
+107
in 0 channels
Get PRO
March '23
+72
in 0 channels
Get PRO
February '23
+76
in 0 channels
Get PRO
January '23
+244
in 0 channels
Get PRO
December '22
+99
in 0 channels
Get PRO
November '22
+85
in 0 channels
Get PRO
October '22
+90
in 0 channels
Get PRO
September '22
+110
in 0 channels
Get PRO
August '22
+93
in 0 channels
Get PRO
July '22
+107
in 0 channels
Get PRO
June '22
+100
in 0 channels
Get PRO
May '22
+159
in 0 channels
Get PRO
April '22
+166
in 0 channels
Get PRO
March '22
+351
in 0 channels
Get PRO
February '22
+768
in 0 channels
Get PRO
January '22
+252
in 0 channels
Get PRO
December '21
+1 683
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
25 September+1
24 September0
23 September0
22 September0
21 September0
20 September0
19 September0
18 September+2
17 September0
16 September+4
15 September0
14 September0
13 September+2
12 September+2
11 September0
10 September+3
09 September0
08 September0
07 September0
06 September0
05 September+2
04 September0
03 September0
02 September+1
01 September0
Channel Posts
❗️Суданнинг 20 миллиондан ортиқ аҳолиси очликдан азият чекмоқда Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат аҳолисининг 42 фоизи озиқ-овқ
❗️Суданнинг 20 миллиондан ортиқ аҳолиси очликдан азият чекмоқда Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат аҳолисининг 42 фоизи озиқ-овқат билан таъминланмаган ва бу рақам кутилганидан тезроқ ўсиб бормоқда. 👉 @Xarbiy

2
❗️ Дунёдаги энг сўнги хабарлар дайжести: 🇺🇦🇪🇺 Украинани НАТОга азо бўлиш масаласи амалда ҳал бўлган — Енс Столтенберг. “Иттифоқчилар Украина алянс аъзоси бўлишига рози эканликларини бир неча марта таъкидлашган. Биз Украинанинг ўзи ва ташкилот аъзолари Украинани қачон расман таклиф қилишни ҳал қилишлари керак, деган қарорга бир овоздан келиб бўлганмиз. Бу масала Москва ва Путинга боғлиқ эмас”, — деган Столтенберг. 🇺🇸 Пентагон Украинага 2 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратади — Bloomberg. Нашр маълумотларига кўра, Киев учун Hawk ракета учириш қурилмалари ва Patriot HHM тизими учун ракеталар харид қилинади. 🇫🇷🇩🇪🇵🇱 Душанба куни Парижда Франция президенти Эммануел Макрон, ГФР канцлери Олаф Шолц, Полша президенти Анжей Дуда Украинага хавфсизлик кафолатини муҳокама қилиш учун йиғилишади — Politico 🇺🇦🇷🇺 «Россиялик террорчилар биз ҳалокат зонасидан эвакуация қилишга интилаётган тинч аҳоли вакилларига ўқ узмоқда. Бундай ёвузликка рус террорчиларидан бошқа бирорта террорчилар жазм қила олмаган бўларди» — Зеленский 🇺🇦 Уруш тугагунга қадар Ғарб Украина ҳудудига ўз қўшинларини олиб кирмайди — Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба. 🇺🇸🇺🇦🇷🇺 «Каховка ГEСи тўғонининг вайрон бўлгани учун жавобгарлик Россия зиммасида» — Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пиер. «Бу тўғон Россия назорати остида эди ва улар уруш туфайли унга етказилган зарарлар учун жавобгар. Биз бу оғир дамларда Украина халқини қўллаб-қувватлаш учун имконимиз етган барча ишни қиламиз», — деган Жан-Пиер. 🇫🇷🇺🇦 Украинадаги урушнинг оқибати 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари натижаларига боғлиқ бўлади. - Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланд Британиянинг Finnacial Times газетасига берган интервьюсида. 🇺🇦🇷🇺 Украина Бош штабининг маълум қилишича, 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Россия томонидан учирилган 7 та Х-101/Х-555 қанотли ракеталаридан 4 тасини, 10 та Shahed дронларидан 4 тасини, 1 та "Ланцет" ва 4 та оператив-тактик дронни уриб туширган. 🇺🇸 АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 37 та модда, жумладан, миллий хавфсизликка оид махфий ҳужжатларни сақлаганликда айбланмоқда — Reuters. Агентликнинг ёзишича, қўзғатилган айбловлар орасида энг "оғир" моддалар бўйича 20 йилгача қамоқ жазоси ҳам мавжуд. @Xarbiy
648
3
🇮🇷🇸🇦 Эрон ва Саудия Арабистони яқинлашуви ҳақида. Икки йирик мусулмон давлатнинг келишуви Эронга манёврлар учун қўшимча имкониятлар тақдим этди. Форслар энди минтақада илгаригидан ҳам эркин ҳаракат қилмоқдалар. Саудлар анъанага кўра, америкаликларнинг розилигисиз бирор бир жиддий сиёсий амалиётга қўл уришлари ғайритабиий ҳолат. Айниқса, ўзига яраша муҳим тарихий воқеа дея сифатлашга арзигулик ушбу дипломатик-сиёсий операция Хитой шафелиги ва ташаббуси остида амалга оширилганини ҳисобга олсак, ҳодисанинг аҳамияти яна ҳам ортади. Бу минтақада, ёки умуман олганда дунё миқёсида АҚШ нуфузи заифлашаётганидан дарак берадими ёки йўқ, ҳали ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Лекин кучлар нисбатида қанақадир ўзгаришлар намоён бўлаётгани аниқ. Ўтган ҳафта жума куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Байрутда Ҳизбуллоҳнинг Ливан ташкилоти котиби Ҳасан Насруллоҳ билан учрашиб, у билан Теҳрон ва Ар-Риёднинг икки томонлама муносабатларни тиклашгани ҳамда бунинг минтақа давлатларига эҳтимолий таъсирларини муҳокама қилди. Эронликлар, Ливан Саудия Арабистони учун аввалгидек муҳим эмас деб ҳисоблашмоқда ва шунинг учун Эроннинг Ливандаги фаоллиги саудларни аввалгидек безовта қилмаслигига умид қилишмоқда. Саудия сиёсатчилари узоқ вақт давомида Ливан сиёсий элитасини ўз соябонлари остига олишга уриниб келишди. Улар бу мамлакатни инқирозлардан чиқариш учун молиявий жиҳатдан ҳам қўллашди. Аммо Ливан сиёсий доиралари орасидаги чуқур зиддиятлар сабабли бунга эришишнинг имкони бўлмади. Эронлик вазир Абдуллоҳиённинг Ҳизбуллоҳ амалдори Насруллоҳ билан учрашуви вақтида уларга Эронннинг Ливандаги элчиси Мустафо Омоний ҳамроҳлик қилган. Ҳасан Насруллоҳнинг айтишича, тарафлар “минтақада кейинги вақтда юз берган муҳим ўзгаришлар, айниқса Эрон – Саудия келишуви, шунингдек, Ливан ва Фаластиндаги охирги ҳодисалар”ни батафсил муҳокама қилишган. Жорий йил 10 Мартда Саудия Арабистони ва Эрон ўзаро дипломатик муносабатларни тиклаганлари ва музокаралардан сўнг икки ой муддат ичида элчихоналарни очишга келишганларини эълон қилишди. Келишув имзолангани ҳамоно, Насруллоҳ буни ўз гуруҳи ва унинг таъбири билан айтганда қаршилик ўқининг ғалабаси, ҳамда минтақада тинчликнинг қарор топишининг даракчиси дея эълон қилди. Аммо, кузатувчиларнинг фикрича Ливан ва Ямандаги Эрон қўллови остидаги гуруҳлар турли хил келишувларга кўп ҳам риоя этишмайди. Лекин Ҳизбуллоҳ етакчисининг бу каби баёнотлари минтақада тинчлик ўрнатилиши йўлида кетаётган ҳаракатлар аломати бўлиши ҳам мумкин. Ҳизбуллоҳ раҳбарияти Эрон манфаатларини турли нуқталарда, айниқса Сурияда ҳимоя қилишларини яширишмайди. Улар у ерда Эрон инқилоб соқчилари корпуси билан бирга Сурия мухолифатининг қуролланган кучларига қарши ҳукумат кучлари томонида туриб жангларда қатнашиб келмоқдалар. Ҳизбуллоҳнинг Ливан гуруҳи Эрон разведкаси билан мувофиқлаштирилган ҳаракатлар асосида Ямандаги исёнчи хусийларни ҳарбий-сиёсий ҳамда молиявий жиҳатдан қўллаб, уларни машқ қилдириб, Саудияга қарши қуролли ҳужумлар ва ракетали зарбалар уюштирилишига ёрдам бериб келишди. Яқин Шарқда АҚШнинг нуфузи заифлашаётган бўлса, бу яхши албатта... Бироқ, унинг жойини Хитой эгаллашидан ҳам ҳеч қандай наф йўқ. Нима бўлганда ҳам икки йирик мусулмон давлатнинг ушбу келишуви минтақанинг тинчлиги ва равнақига хизмат қилиши, ҳамда ҳеч бўлмаганда, жабрдийда яман халқига ниҳоят, осойишталик олиб келишига умид қилинмоқда. @Xarbiy
291
4
🇺🇸 Дунё бўйлаб АҚШ ҳарбий базаларини кўрсатадиган харита. @Xarbiy
🇺🇸 Дунё бўйлаб АҚШ ҳарбий базаларини кўрсатадиган харита. @Xarbiy
303
5
🇷🇺🇺🇦 Украина қуролли кучларининг ҳужуми бошланди. Буни стратегик захиралардан фойдаланиш далолат беради. Украина қўшинлар
🇷🇺🇺🇦 Украина қуролли кучларининг ҳужуми бошланди. Буни стратегик захиралардан фойдаланиш далолат беради. Украина қўшинлари рус аскарларининг жасорати, қўшинларнинг тўғри ташкил этилиши туфайли ҳеч қандай секторда ўз мақсадларига эриша олмадилар - Путин @Xarbiy
320
6
Сочида Путин ва Лукашенко ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. @Xarbiy
Сочида Путин ва Лукашенко ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. @Xarbiy
302
7
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аерокосмик кучларининг гиперсоник ракетаси. @Xarbiy
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аерокосмик кучларининг гиперсоник ракетаси. @Xarbiy
287
8
🇰🇿🇷🇺 Қозоғистон Қирғизистондан Россияга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган учувчисиз учоқлар партиясини қўлга олди – Orda.kz.
🇰🇿🇷🇺 Қозоғистон Қирғизистондан Россияга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган учувчисиз учоқлар партиясини қўлга олди – Orda.kz. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ҳар бири олти миллион тенге ёки тахминан 13,5 минг доллар турадиган 14 дона DJI AgrasT30 дронлари мусодара қилинди. Энди улар кимошди савдосига қўйилади, деб хабар беради Orda.kz. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарб давлатлари Қозоғистонни Россия Федерациясига мамлакат орқали ПУА ва микрочиплар етказиб беришда айблаган эди. @Xarbiy
262
9
🇷🇺🇨🇳 Чеченистоннинг "Ахмат" ҳарбий қисми Украинага қарши урушда қатнашиш учун янги автомашиналарни олди, шу жумладан Хито
🇷🇺🇨🇳 Чеченистоннинг "Ахмат" ҳарбий қисми Украинага қарши урушда қатнашиш учун янги автомашиналарни олди, шу жумладан Хитойда ишлаб чиқарилган 8 та ShaanXi Tiger 4x4 зирҳли транспортёрлари ҳам бор. Бунгача Хитой бир неча бор Россияга ҳарбий етказиб беришни рад этган, деб хабар беради “Kavkaz.Realii”. 7 июн куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Телеграмъида янги жиҳозлар акс этган видео пайдо бўлди. У ўзининг яқин ҳамкорлари билан бронетранспортёрлардан бирини ҳайдаб, “бирорта ҳам ўқ етмайдиган” “энг яхши машина” эканлигини эълон қилди. Худди шу зирҳли транспорт воситалари Shaanxi Baoji Special Vehicles Manufacturing ишлаб чиқарувчиси каталогида мавжуд. Хорижий манбалар Хитой Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга турли жиҳозлар ва бутловчи қисмлар етказиб бераётгани ҳақида бир неча бор хабар берган. Пекин ўзини бетараф деб даъво қилади ва урушаётган томонларнинг ҳеч бирига қурол бермаслигини айтиб келади. @Xarbiy
244
10
АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Британия Бош вазири Риши Сунак билан учрашиб, Украинадаги уруш, иқтисодий муаммолар ва сунъи
АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда Британия Бош вазири Риши Сунак билан учрашиб, Украинадаги уруш, иқтисодий муаммолар ва сунъий интеллектни муҳокама қилди. Байден Оқ уйда Сунак билан учрашувини Франклин Рузвелт ва Уинстон Черчилл ўртасидаги музокараларга қиёслади. Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари жаҳон иқтисодиёти саноат инқилобидан кейинги энг катта ўзгаришларни бошидан кечираётганини таъкидлади. Байден ва Сунак музокаралари якунлари бўйича эълон қилинган қўшма декларацияга кўра, Қўшма Штатлар ва Британия жаҳон ядровий энэргетика бозорида Россияга қарши туришга қаратилган янги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди. @Xarbiy
219
11
🇹🇷 Туркиянинг янги самолёти Hürjet биринчи тўлиқ парвозини амалга оширди. @Xarbiy
🇹🇷 Туркиянинг янги самолёти Hürjet биринчи тўлиқ парвозини амалга оширди. @Xarbiy
206
12
🇺🇦🇷🇺 Херсоннинг бир қисмида бугун сув сатҳи деярли электр узатиш линияларигача етган. @Xarbiy
🇺🇦🇷🇺 Херсоннинг бир қисмида бугун сув сатҳи деярли электр узатиш линияларигача етган. @Xarbiy
195
13
🇨🇺🇨🇳 Куба ва Хитой жосуслик бўйича махфий келишувга эришгани айтилмоқда The Wall Street Journal газетасининг АҚШ разведка
🇨🇺🇨🇳 Куба ва Хитой жосуслик бўйича махфий келишувга эришгани айтилмоқда The Wall Street Journal газетасининг АҚШ разведка манбаларига таяниб ёзишича, Куба ва Хитой АҚШга жосуслик қилиш учун оролда база ўрнатиш бўйича махфий келишувга эришган. @Xarbiy
278
14
❗️Дунёдаги энг сўнги хабарлар дайжести: 🇺🇸🇺🇦 Ғарб Украина қарши ҳужумга тайёргарлик кўриши учун ҳамма нарсани қилди — Байден. 🇺🇸🇬🇧🇷🇺 АҚШ ва Буюк Британия глобал атом энергияси бозорида Россияга қарши туришга қаратилган янги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди — Оқ уй. 🇺🇿 Ўзбекистонда ОИТСга чалинганлар сони ошгани айтилди. Шу йилнинг февраль ойида эълон қилинган статистикадан ОИВ касаллиги билан яшаб келаётганлар сони 45 минг экани маълум қилинганди. Янги статистика эса мазкур рақам 3 мингга ошганини кўрсатади.  🇨🇺🇨🇳 The Wall Street Journal газетасининг АҚШ разведка манбаларига таяниб ёзишича, Куба ва Хитой АҚШга жосуслик қилиш учун оролда база ўрнатиш бўйича махфий келишувга эришган. 🇮🇹🇺🇿 Ўзбекистон-Италия бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 9 миллиард евродан ортиқ шартнома ва шартномалар тўплами имзоланди. 🇺🇸 АҚШ Давлат департаментининг фикрига кўра, Россияга санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам бераётган бешта асосий давлатлар бор. Улар Туркия, Қозоғистон, Гуржистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Арманистон. 🇺🇸🇨🇳 Блинкен келгуси ҳафта Хитойга ташриф буюришни режалаштирмоқда - Politico @Xarbiy
183
15
🇱🇾 Ливияда нима гаплар Украина – Россия уруши бошланганидан буён жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги қайноқ ёки музлатилган бошқа зиддиятли нуқталар фокусдан ташқарида қолгандек гўё. Булардан бири Ливия бўлиб, бир пайтлар дунёнинг муштумзўрлари шохлашган бу давлатда айни вақт нималар содир бўлаётганлиги ҳеч кимни қизиқтирмаётгандек. Аслида эса, кўп эмас, атиги ўн – ўн беш йиллар аввал гуллаб яшнаган бу жафокаш юртда титанлар жанги бир зум ҳам тўхтагани йўқ. Ливияда сиёсий жараён берк кўчага тиқилиб, икки бир-бирига қарши ҳукумат мамлакат устидан ўз назоратини ўрнатишга даъвогарлик қилмоқда. Мамлакат яхлитлигини таъминлайдиган ягона ҳукуматни шакллантириш учун амал-тақал кетаётган музокаралар ижобий натижага олиб келишидан дарак берувчи аломатлар ҳозирча кўринмаяпди. Ливияда ҳукм сураётган ушбу мавҳумлик аҳоли қатламлари орасида хавотирга, хавфсизлик кафолатчиси сифатида давлатга нисбатан ишончсизлик кучайишига, ижтимоий парчаланиш ҳамда иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлмоқда. Мамлакат иккига бўлинган ҳолатда иккита ҳукумат томонидан бошқарилмоқда. Бенгази шаҳри ва Миср билан чегарадош шарқий ҳудудлар – генерал Халифа Хафтар ҳокимияти остида турибди. Пойтахт Триполи ва Тунис ҳамда Жазоир билан чегарадош ғарбий ҳудудлар эса турли кучлар, шу жумладан БМТ тарафидан тан олинган миллий бирлик ҳукумати (МБҲ) томонидан назорат қилинмоқда. Бу кучларнинг барчаси хориждан хуфя ёки ошкора мадад олишади. БМТ маълумотларига кўра, Ливияда Туркия, Россия ва суриядан келган 20 мингдан ортиқ ёлланма жангарилар турли тарафларда туриб жанг қилишмоқда. Жанглар жадал ва давомий бўлмаса-да, кураш бир кун ҳам тўхтагани йўқ. Ливияда ўз ҳозирлигини расман фақат Туркия тан олган. Турклар бу мамлакатдаги ўз ҳарбий мавжудлигини МБҲнинг собиқ раҳбари Фаёз Сараж билан имзоланган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим билан изоҳлашади. Россия расман нейтрал мавқени эгаллаган – руслар барча билан, шарқда Хафтар билан ҳам, ғарбда жанговар қаршилик гуруҳлари билан ҳам муносабат ўрнатишган. Лекин РФ шу вақтга қадар БМТ ва асосан ғарб давлатлари томонидан тан олинган МБҲга нисбатан намойишкорона бўлмасада зиддиятли муносабатда бўлиб келган, устига устак ушбу ҳукуматни расман тан олмаган эди. Бугунга келиб вазият ўзгарди. Блумберг нашрига кўра Россиянинг Путин янги тайинлаган элчиси Триполида ишга киришаётган бир пайтда АҚШ ҳам мамлакатда ўз элчихонасини, 2014 йилда ёпганидан бери янгидан очишга ҳаракатни бошламоқда. Генерал Халифа Хафтарни пойтахт Триполини эгаллаш учун бўлиб ўтган муваффақиятсиз жангларда қўллаб қувватлаган “Вагнер” ХҲК, ҳозирга келиб Ливиядаги кўплаб нефть манбаларига бой минтақаларни ўз назоратида ушлаб турибди. Бу мамлакатда на дипломатик ва на ҳарбий ҳозирлиги бўлмаган АҚШда эса бунга қарши чиқишга имкон берадиган воситалар деярли мавжуд эмас. Ваҳоланки, Ливияда Америка манфаатларини НАТО бўйича иттифоқдош Туркия ҳимоя қилаётган бўлса ҳам, Эрдўған каби “ишончсиз” сиёсатчига қаттиқ ишониб қолишдек таваккалчиликга бориш “Сэм амаки”га ярашадиган иш эмас. АҚШ Ливияга Россия таъсирини камайтириш учун кетма-кет юқори мансабли амалдорларни жўнатмоқда, аммо, ҳозирча бунинг натижаси билинмаяпди. Американинг энг долзарб вазифаси ҳозирги кунда Ливиядаги нефть захираларининг тахминан 40% ҳиссасини назорат қилаётган “Вагнер”нинг 2000 кишилик армиясини бу давлатдан қувиб чиқариш бўлиб турибди. Путин ҳам, энди ўзининг аввалги, асосан “дала командирлари” билан ишлаш услубидан воз кечиб расмий алоқалар ўрнатиш йўлига ўтганига қараганда, кураш яна ҳам қизғин тус оладиган кўринади. @Xarbiy
202
16
🇷🇺🇿🇦 Путин ва Жанубий Африка Республикаси Президенти Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича Африка қитъаси мамлакатлари томонидан илгари сурилган ташаббусни муҳокама қилдилар. Икки мамлакат раҳбари Россия Президенти яқин орада бир неча Африка давлати раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилишига келишиб олдилар — Кремль. @Xarbiy
215
17
Вақт биз тарафда эмас – Тоқаев Сирдарё ва Амударёдаги экологик вазият ҳақида Қозоғистон президенти экологик ҳалокатнинг олдин
Вақт биз тарафда эмас – Тоқаев Сирдарё ва Амударёдаги экологик вазият ҳақида Қозоғистон президенти экологик ҳалокатнинг олдини олиш учун Оролни қутқариш халқаро жамғармасига кўпроқ маблағ ажратишни таклиф қилди. Бундан ташқари, у Олмаотада Марказий Осиё мамлакатлари учун лойиҳа офисини ташкил этиш ва у ерда 2026 йилда БМТ шафелигида минтақавий иқлим саммитини ўтказишни таклиф қилди. @Xarbiy
224
18
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний билан Душанбедаги Миллат қасрида тантанали рав
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний билан Душанбедаги Миллат қасрида тантанали равишда учрашди. @Xarbiy
190
19
Россия Қирғизистонда рус тилидаги мактаблар очишни бошлади – Россия Бош вазири Михаил Мишустин. @Xarbiy
Россия Қирғизистонда рус тилидаги мактаблар очишни бошлади – Россия Бош вазири Михаил Мишустин. @Xarbiy
194
20
🇬🇷🇭🇺 Греция ва Венгрия ЕИ доимий вакиллари қўмитаси йиғилишида Россияга қарши санкцияларнинг 11-тўпламининг янги лойиҳаси
🇬🇷🇭🇺 Греция ва Венгрия ЕИ доимий вакиллари қўмитаси йиғилишида Россияга қарши санкцияларнинг 11-тўпламининг янги лойиҳасини блоклади, деб ёзади “ТАСС”. Бу давлатлар Москвага санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётганлар рўйхатидан айрим компанияларни чиқариб ташлашни талаб қилмоқда. @Xarbiy
187