Abu Hanifa masjidi
🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Abu Hanifa masjidi
Channel Abu Hanifa masjidi (@quvamasjidi) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 10 897 subscribers, ranking 8 289 in the Religion & Spirituality category and 7 152 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 10 897 subscribers.
According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -563 over the last 30 days and by -10 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 20.27%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 13.02% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 2 209 views. Within the first day, a publication typically gains 1 419 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 8.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди
Таклиф ва маслаҳатлар учун
@Void_coder”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | +5 | |||
| 06 September | +4 | |||
| 05 September | +6 | |||
| 04 September | +26 | |||
| 03 September | +19 | |||
| 02 September | +8 | |||
| 01 September | +7 |
| 2 | Муҳаммад ибн Фузайл шундай дейди: «Абу Ҳанифадан бир масала ҳақида сўрашса, у киши: «Роббим, ўзинг асра, Роббим, ўзинг асра», дер эдилар».
У киши фатво беришда Аллоҳ таолодан муваффақият ва тўғрилик сўраб дуо қилар эдилар. Чунки фатво бериш масъулиятдир ва Аллоҳ таоло олдида ҳисоби сўраладиган оғир омонатдир.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 290 |
| 3 | Охират ҳаёти
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар:
“Қабр – Охират манзилларининг биринчи манзилидир. Ким унда нажот топса, ундан кейинги ишлар осон бўлади. Агар ундан нажот топмаса, ундан кейинги ишлар унга янада оғир бўлади”.
(Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 483 |
| 4 | #Нодир_фатволар
❓ Савол: Қандай соқолли кишига таҳорат олаётганда соқол ўсган жойларини ҳам ювиши вожиб бўлади?
💬 Жавоб: Соқолининг туклари сийрак бўлиб, тагидаги териси кўриниб турадиган кишига таҳорат олишда соқол ўсган жойларини ҳам ювиши вожиб бўлади. Буни Биржандий «Шарҳу Виқоя»да аниқ баён қилган.
Аммо кимнинг соқоли остидаги терисини ёпган бўлса, унга соқолининг ўзини тўлиқ ювиши етарли бўлади. Бундан бошқа «соқолининг тўртдан бирига масҳ тортиш», «юздаги соқолга масҳ тортиш», «соқолни ювиш ва масҳ қилиш вожиб эмас» деган ривоятлар тарк этилган.
«Баҳрур-роиқ»да: «Тўғри ҳукм шуки, соқолни ювиш вожиб деган сўздан фарз маъноси тушунилади. Бу «Сирожул Ваҳҳож»да очиқ айтилган. «Зоҳирия»да: «Шунга фатво берилган», дейилган. «Бадоеъ»да: «Ушбу ривоятдан бошқаси тарк этилган», дейилган. Энг ажабланарлиси, матн соҳиблари ҳеч шубҳасиз пешволар сирасига кирсалар-да, тарк қилинган ривоятни зикр қилиб, қабул қилинган, тўғри деб билинган ва унга фатво берилган ривоятни тарк қилганлар», дейилган.
«Дуррул мухтор»да: «Соқолнинг ҳаммасини ювиш фарздир. Яъни, қабул қилинган тўғри мазҳабга амал қилиш эътиборга олиниб шундай қилинади. «Бадоеъ»да бундан бошқа ривоятлар тарк қилингани айтилган. Соқолнинг осилиб турган жойини ювиш ҳам, масҳ қилиш ҳам вожиб эмас. Балки «Наҳр»да баён қилинганидек суннат ҳисобланади», дейилган.
«Мавоҳибур-Раҳмон»да: «Қалин соқолнинг юза қисмини ювиш вожиблиги фатво берилган энг тўғри ҳукмдир. Соқолнинг учдан бири ёки тўртдан бирини ювиш ё масҳ қилиш билан кифояланиш тарк қилинган», дейилган.
"Нодир фатволар"дан
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 580 |
| 5 | Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ
📜"У: «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи! Шояд, раҳм қилинсангиз», – деди", Намл сураси, 46 - оят.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 678 |
| 6 | #ҳикмат
Маймун ибн Сайёҳ айтади:
Эрта Қиёматда қайси манзил-мавқеда туришини билмоқчи бўлганлар бугун қилаётган амалларига қарасинлар! Мартабалар амалларга муносиб бўлади.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 716 |
| 7 | #muftiy_minbari
Аллоҳни рози қиладиган амаллар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 742 |
| 8 | “ЯРАТМОҚ” СЎЗИНИ ИНСОНЛАРГА НИСБАТАН ИШЛАТИШ
#ақида
❓ 2226-САВОЛ: Саволим шундан иборатки, баъзи инсонлар ўзларига ёки бошқа инсонларга нисбатан “яратмоқ” сўзини ишлатишади. Масалан “сайт яратдим”, “файл яратдим”, “автомобил яратдим” деб. Шундай дейиш мумкинми? Яратувчи фақат Аллоҳку, бу сўзни инсонларга нисбатан ишлатиш жоизми ўзи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Лафзларнинг ҳақиқий ва мажозий маънолари бўлади. “Халқ қилиш”, яъни “яратиш” сўзи ҳақиқий маънода Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилади. Инсонларга нисбатан эса мажозий маънода ишлатиш мумкин, аммо ҳақиқий маънода ишлатиш мумкин эмас. Чунки “яратмоқ” феъли “йўқдан бор қилиш” деган маънони англатади. Буни эса фақат Аллоҳ таоло қила олади, холос. Бандалар эса бир неча моддаларни, унсурларни жамлаш, йиғиш орқали сайт, автомобил ёки бошқа нарсаларни пайдо қилишади. Масалан, кимдир янги кимёвий модда пайдо қилиши мумкин, лекин уни ҳам қайсидир моддалар орқали пайдо қилади. Мутлақо йўқ нарсани ҳеч нарсани ишлатмасдан туриб пайдо қила олмайди.
Аллома Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг Қуръони карим тафсирига оид ёзган “Таъвилоти Аҳли сунна” китобида “халқ қилмоқ”, яъни “яратмоқ” феълини инсонларга нисбатан фақатгина мажозий маънода ишлатиш мумкин деганлар:
وإنَّمَا لم يجز إضافة التخليق إلى الخلق لما ذكرنا: أنه إخراج الشيء من العدم إلى الوجود، وذلك ليس إلى الخلق. ... لذلك لم يجز إضافة ذلك إلى الخلق، إلا على المجاز. واللَّه أعلم.
“Чунки “яратиш” (вужудга келтириш) сўзини махлуқотга нисбат беришга рухсат йўқ. Бунинг сабаби юқорида зикр қилганимиздек, ҳақиқий яратиш йўқдан бор қилишдир. ... Шунинг учун бу сўзни ҳақиқий маънода махлуқотларга нисбат бериш жоиз эмас, мажозий маънодагина мумкин. Аллоҳ билувчироқдир”.
Бизда ҳам мазкур сўз мажозий маънода ишлатилади. Бирор нарсани ижод қилган, ўйлаб топган одам, мен бу нарсани айнан Аллоҳ таоло каби яратдим демайди, бундай эътиқодда ҳам бўлмайди.
Шундай бўлишига қарамай, бугунги кунда кўпчилик мажозий маънода ишлатишни фарқига бормагани учун инсонларга нисбатан "яратмоқ" феъли ўрнига "тайёрламоқ", "тузмоқ" "кашф этмоқ" каби мажозга эҳтиёж қолдирмайдиган сўзларни ишлатиш афзал саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 795 |
| 9 | #xabar #muftiy #anjuman #tafsilot
🌙 ЖИДДА АНЖУМАНИ ТАФСИЛОТЛАРИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 758 |
| 10 | #Ҳикмат
ТИЛ — ГЎЁКИ ЙИРТҚИЧ ВАҲШИЙ...
Тилинг гўё бир йиртқич ваҳшийдир. Уни боғлаб қўйсанг, сени қўриқлайди, бўш қўйсанг, ўзингни ҳалок қилади. Тилингни мол-мулкингни сақлагандек сақлагин, болангни танигандек танигин, сарфлаётган пулингга ҳушёр бўлганингдек унга ҳушёр бўл. Доимо ўйлаб гапир, тилингга эҳтиёт бўл, чунки минг тангани ноўрин сарфлаб қўйиш бир оғиз ноҳақ сўз айтиб қўйишдан енгилроқдир.
«Унваанул байаан» китобидан
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 845 |
| 11 | #иқтибос
Деярли барча муҳим ишларнинг энг қийин қисми бу бошланишидир.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 831 |
| 12 | 🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🍀🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📱Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
✔️Abu Hanifa masjidi✔️
#Каналга_уланиш ⬇️
https://t.me/quvamasjidi | 1 368 |
| 13 | "Ўғлимнинг муҳтарам ўқитувчиси!
…Мен ўғлимга ҳаётни бўяб-бежаб кўрсатишингизни истамайман. У ҳаётда ҳамма ҳам адолатли ва самимий бўлавермаслигини билиши шарт.
Сиз унга ҳаётда аблаҳлар ҳам қаҳрамонларга айлантирилиши мумкинлигини, уқувсиз ва такаббур раҳбарларга ҳам содиқ ходимлар учраши мумкинлигини тушунтиришдан қўрқманг.
Унга уқтирингки, модомики душманлари бор экан, демак дўстлари ҳам бўлади.
Биламан, бунга анча вақт сарфланади, лекин имконингиз бўлса, унга ноҳалол йўл билан топилган ўн доллардан кўра, ҳалол йўл билан топилган бир доллар кўпроқ фойда келтиришини ўргатинг.
Шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун олдин ютқазиш аламини тотиб кўриш кераклигини англасин.
Қўлингиздан келса, унинг табиатига ҳасад чанг солмаслигининг чорасини кўринг.
Унга мақтанчоқ одамлар устидан ғалаба қозониш жуда ҳам осон бўлишини ҳис этишга шароит яратинг. Яна имконингиз бўлса, уни китобларга ошно қилинг…
Шундай таълим берингки, у жасур, кучли, темир иродали йигит бўлиб улғайиш билан бирга, кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан ва бу гуллардан бол йиғиб юрган асаларилардан, қўйингчи табиатнинг бетакрор гўзалликларидан таъсирлана оладиган нозик қалбга ҳам эга бўлсин.
Шундай ўқитингки, у ҳаётдаги энг майда ҳолатлар юзасидан ҳам мулоҳаза қилиб кўришни ўргансин.
Мен унинг шу кичик ёшиданоқ ҳаётда қаллоблик қилиб ғалабага эришгандан кўра, ҳалоллик туфайли омадсизликка учраш афзал эканини англаб етишини истайман.
Уни атрофдагилар ҳар қанча ўз йўриқларига юргизишга уринишмасин, ўз шахсий фикрларида собит тура олишга ҳам ўргатасиз, деган умиддаман.
Уни юмшоқ феъллилар билан – юмшоқ, қаҳрлилар билан қаҳрли бўлишга ўргатинг.
Ўғлимга моҳиятни англамасдан туриб, ғалаба қозонганлар тарафига ўтиб кетадиган оломонга эргашмасликни уқтиришга ҳаракат қилинг.
Уни ҳаммани эшитишга ва ҳар бир эшитганларини мулоҳаза қилиб, ҳақиқатни ажратиб олишга ўргатинг.
Ўргата олсангиз, маҳзун вақтда кулиш кераклигига ўргатинг.
Вақти келганда кўз ёши тўка билишни ва бунинг ҳеч уятли эмаслигини ўргатинг.
Унга ўзига ортиқча зеб бермаслик кераклигини ўргатинг.
Зарурат бўлганида ўз ақли ва танасидаги мушаклар кучини энг қиммат нархда сотиши мумкин-у, лекин ўлса ҳам юраги, руҳи, виждонини сотишга ҳаққи йўқлигини англатинг.
Унга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш лозимлигини уқтиринг. Ўтда қаттиқ тобланган пўлатгина юқори сифатга эга бўлишини тушунтиринг.
Унда ўзига ишонч ҳиссини шакллантиринг, шундагина у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади.
У билан юмшоқ, лекин ортиқча мулойимликсиз муомала қилинг.
…Биламан, Сиздан истаётганларимни бажариш осон иш эмас, лекин, ҳар ҳолда сўраганларим орасидан қўлингиздан нима келишини ажратиб олсангиз ҳам бўлади.
У ажойиб бола, яхши бола — менинг ўғлим!.. Балки у ҳам келажакда дунёнинг етакчи лидерларидан бўлар…
Сизга чексиз ҳурмат ва ишонч билан Абрам Линкольн,
1855 йил".
АҚШнинг ўн олтинчи президенти Абрам Линкольннинг беш ёшли ўғли Уильямнинг ўқитувчисига ёзган мактуби
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 177 |
| 14 | Пайғамбарлар — қизларнинг оталаридир!
Ибн Ражабнинг «Латоиф ал-маориф» китобида келтирилишича:
Имом Аҳмадга биродарларидан бири қиз фарзанд кўргани ҳақида хабар етса: «Унга айтинглар, пайғамбарлар ҳам қизларнинг оталари бўлишган!» дер эдилар.
Эй биродарим! Улар (қизлар)— қадрли, дилкаш ҳамроҳлардир!
Суютий айтади: «Қиз фарзанд арабчада "жория" (чопувчи) деб номланганининг сабаби, у оталар қалби томон ўғиллардан кўра тезроқ чопадилар (йўл топадилар)!»
Амр ибн Осс Муовиянинг ҳузурига кирганида, унинг ёнида қизи ўтирган эди.
— Бу қиз ким? — деб сўради Амр.
Муовия унга:
— Бу — қалбимнинг олмаси ва кўзимнинг райҳони! — деб жавоб берди.
Араблар айтишади: «Эркак киши қиз фарзанд кўрмагунича қалбида қаттиққўллик сақланиб қолаверади!»
Шундай экан, қизларни ёмон кўрманглар! Улар кичикликда дилкаш, кўнгилни ёритувчи ҳамроҳ бўлсалар, катта бўлганларида ота-онага меҳрибон, яхшилик қилувчидирлар!
Шайх Али Тантавий айтади:
«Мен маҳкамада йигирма беш йил ишладим. Менга қиз фарзанднинг ота-онасига оқ (осий) бўлгани ҳақида бирорта ҳам даъво иши тушмаган. Кўрилган барча оқпадарлик даъволари фақат ва фақат ўғил фарзандларга нисбатан эди!»
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 086 |
| 15 | #Ҳидоят_таваллуди
Рубаййиъ бинти Муаввиз розияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.
📚Имом Доримий ривоят қилган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 093 |
| 16 | Олимлар олам устунлари
📜Илм аҳлининг вафотлари
Бир куни имом Суфён ибн Уяйна бир туш кўрди. Унда, унинг барча тишлари тушиб кетибди экан. Шундан сўнг у устози, буюк имом Зуҳрий ҳузурига бориб, кўрган тушини унга айтиб берди. Зуҳрий тушни таъбир қилиб:
«Сенинг тишларинг вафот этади, аммо сен қоласан», деди. (Яъни, тишларинг — сенинг тенгдошларинг, замондошларинг ва яқин кишиларинг рамзи. Улар вафот этадилар, сен эса улардан кейин яшаб қоласан")
Орадан бир муддат, вақтлар ўтгач, Ибн Уяйна шогирдлари билан ўтирганида, улардан:
«Орангизда Мисрликлар борми?» деб сўради.
«Ҳа», деб жавоб беришди.
Шунда у:
«Сизларда Лайс ибн Саъднинг аҳволи қандай?» деб сўради.
Улар:
«Вафот этди», деб жавоб беришди.
Ибн Уяйна яна:
«Орангизда Рамла аҳлидан бирор киши борми?» деб сўради.
(Рамла — Фаластиндаги шаҳарлардан бири.)
«Ҳа», дейишди.
«Зумра ибн Рабиа Рамлийнинг аҳволи қандай?»
«Вафот этди», деб жавоб беришди.
Сўнг:
«Орангизда Ҳимс аҳлидан бирор киши борми?»
«Ҳа», дейишди.
«Бақия ибн Валиднинг аҳволи қандай?»
«Вафот этди», деб жавоб беришди.
Яна сўради:
«Орангизда Дамашқ аҳлидан бирор киши борми?»
«Ҳа», дейишди.
«Валид ибн Муслимнинг аҳволи қандай?»
«Вафот этди», деб жавоб беришди.
Шундан кейин:
«Орангизда Қайсария аҳлидан бирор киши борми?»
(Қайсария ҳам Фаластиндаги шаҳарлардан бири.)
«Ҳа», дейишди.
«Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбийнинг аҳволи қандай?»
«Вафот этди», деб жавоб беришди.
Шунда Ибн Уяйна устози Зуҳрийнинг туш таъбирида айтган сўзларини эслади. У узоқ вақт йиғлади ва қуйидаги байтларни ўқиди:
خلت الديار فسدت غير مُسَوَّدِ
ومن الشقاء تفَرُّدي بالسودَدِ
«Бўшаб қолди диёрлар, саййид бўлдим бенасиб,
Сарварликда яккалик — пешонамга шўр насиб».
Сўнг: «Тишларим (дўст-биродарларим) вафот этди, мен эса қолдим», — деди.
Раббоний уламоларни Аллоҳ раҳматига олсин ва уларнинг биз учун қилган барча хизматларини Ўз даргоҳида гўзал мукофотлар билан тақдирласин!
◽️P.S. Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ - Ислом тарихидаги энг буюк муҳаддислардан бири, табаа тобеинлардан. У зот Макка шаҳрининг энг йирик муҳаддиси ва "имомул Ҳарамайн" унвонига сазовор бўлган забардаст олим. Суфён ибн Уяйна ҳадис ривоятида ишончли (сиқа), ҳофиз ва ҳужжат сифатида тан олинган.
У зотнинг ривоятлари "Саҳиҳи Бухорий", "Саҳиҳи Муслим" ва бошқа асосий ҳадис тўпламларида келган. Унинг Амр ибн Динордан қилган ривоятлари айниқса машҳур. У зот ҳаётининг охиригача ҳадис илми билан машғул бўлган. У зотнинг ҳузурларига илм талабида турли мамлакатлардан одамлар келган; у зотнинг ҳадисдаги санади шу қадар олий бўлганки, кейинги авлод муҳаддислари у зотнинг ҳузурига етишиш учун Маккага сафар қилганлар.
Имом Заҳабий, Ибн Ҳажар, Миззий ва ибн Абу Ҳотимлар ўз асарларида ибн Уйяна ҳақида маълумотлар келтиришган
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 074 |
| 17 | •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 905 |
| 18 | #rabiul_avval
📜 Уламолар томонидан «Солату шайх Бадруддин Ҳасаний" деб номи берилган, шайх Бадруддин Ҳасаний раҳимаҳуллоҳ ўргатган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда ушбу шаклни ҳар куни етти марта, ҳар жума куни эса ўн марта ўқишни тавсия қилган салавот қуйидагича:
اللهم صل على سيدنا محمد صلاة تحسن بها الأخلاق، وتيسر بها الأرزاق، وتدفع بها المشاق، وتمنع بها الآفات، وعلى آله وصحبه وسلم، من يوم خلقت الدنيا إلى يوم التلاق، واسترنا بين يديك يا عزيز يا غفار.
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадин солаатан туҳассину биҳал-ахлаақ, ва туйассиру биҳал-арзаақ, ва тадфаъу биҳал-машаақ, ва тамнаъу биҳал-аафаат.
Ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим, мин йавми холақтад-дунйа илаа йавмит-талаақ, вастурнаа байна йадайка йаа Ъазийзу йаа Ғоффаар.
«Эй Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммадга шундай бир салавот йўллагинки, у сабабли хулқларимизни гўзал қилгин, ризқларимизни осон этгин, машаққатларни даф қилгин ва офат-балоларнинг олдини олгин. Ҳамда у зотнинг оила аъзолари ва асҳобларига дунёни яратган кунингдан то (қиёматдаги) Учрашув кунигача тинчлик ва омонлик ато этгин. Эй Азиз ва Ғаффор бўлган Зот, бизни Ўз ҳузурингда (айбларимизни ёпиб) сатр қилгин.
🔖Бадруддин Ҳасан Ҳусайний Шомий (1850–1935) XX аср бошларида Дамашқда танилган муҳаддис ва олим. У киши «Муҳаддиси Шом» — «Шом муҳаддиси» сифатида машҳур.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 047 |
| 19 | •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 903 |
| 20 | Мени уриб, ўзи йиғлади; мендан ўзи ўзиб, устимдан шикоят қилди!
Ибн Қутайбанинг «Уйун ал-ахбор» китобида келтирилади:
Шаъбий айтади: «Бир куни қози Шурайҳнинг мажлисида ўтирган эдим. Ҳузурига эри билан уришиб қолган бир аёл йиғлаб келди.
Мен унга:
— Эй Абу Умайя, бу аёлни мазлума (жабрдийда) бўлса керак деб ўйлаяпман! — дедим.
У менга:
— Қаердан биласан? — деди.
Мен:
— Унинг қаттиқ ва кўз ёш тўкиб йиғлаётганидан, — дедим.
Шунда у манга шундай деди:
— Эй Шаъбий, Юсуфнинг акалари ҳам оталарининг олдига кечқурун йиғлаб келишган эди!»
Дўстим! Баъзида золимлар мазлумлар либосини кийиб олишади. Натижада одамлар орасидаги «Мени уриб, ўзи йиғлади; мендан ўзи ўзиб, устимдан шикоят қилди!» деган гапнинг жонли исботи пайдо бўлади.
Шундай экан, ҳеч қачон туйғуларингга асир бўлиб ҳукм чиқарма ва иккала тарафни ҳам эшитмасдан туриб қарор қабул қилма!
Одамлар сенга доим бошқаларнинг уларга нима қилганини айтиб беришади, аммо бошқалар буни нима сабабдан қилганини ҳеч қачон очиқлашмайди!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 022 |
