Abu Hanifa masjidi
🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Abu Hanifa masjidi
کانال Abu Hanifa masjidi (@quvamasjidi) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 10 920 مشترک است و جایگاه 8 261 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 7 140 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 10 920 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 04 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -499 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 17 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 20.05% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.70% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 2 195 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 1 391 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 8 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди
Таклиф ва маслаҳатлар учун
@Void_coder”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 05 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 05 سپتامبر | +1 | |||
| 04 سپتامبر | +26 | |||
| 03 سپتامبر | +19 | |||
| 02 سپتامبر | +8 | |||
| 01 سپتامبر | +7 |
| 2 | Эй аёл, унутма, Раббинг сенга ёзиб қўйган ишлардан бошқа нарса бўлмас!
Эрининг хатоларини излаб, кутиб яшаш оилаларни хароб қиладиган, оилавий алоқаларнинг томирига болта урадиган ишдир. Эй аёл, унутма, Раббинг сенга ёзиб қўйган ишлардан бошқа нарса бўлмас. Барча ишларингини Аллоҳга топшир. Аллоҳ эрингни ҳидоят қилишини, сен учун солиҳ эр қилиб беришини дуо қилиб сўра. Энг муҳими кейинчалик афсусланмаслик учун бугун тотув яша!
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.
«Оила — саодат маскани».
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 371 |
| 3 | Қуръонни ёд олган ҳофиза қизлардан бири шундай дейди: «Кунлик вирдим ўн пора — яъни ҳар уч кунда Қуръонни хатм қиламан. Уйда ишларим жуда кўп, лекин улар тезда ва вақт етишмовчилигисиз тугайди (бемалол улгураман).
Ҳатто онамга: «Аллоҳга қасамки, онажоним, гўё мен билан бирга кимдир ишлаётгандай!» дейман.
Қуръон қайси бир нарсага аралашса, албатта унга барака киритади.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 537 |
| 4 | #Хуфтон_намозидан
Оли имрон сураси 189-200 оятлар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 616 |
| 5 | Қалблар — унга қуйиладиган нарсаларнинг идишидир!
Қозий Иёзнинг «Тартибул-мадорик» китобида шундай келади:
Имом Молик айтдилар: «Ким қалбида (нур ва кенглик) очилишини хуш кўрса, ошкора амалидан кўра сирли (холи) амали афзалроқ бўлсин!»
Эй дўстим! Қалблар — унга қуйиладиган нарсаларнинг идишидир.
Агар унга дунёни қуйсанг, у ўлади ва тошга айланади.
Агар унга охиратни қуйсанг, у юмшайди ва сузиб олинган соф асалдек бўлади.
Қалблар учун холи қолганда (хилватда) қилинадиган ибодатдан кўра фойдалироқ нарса йўқдир. Чунки унда фақат ва фақат Аллоҳнинг Важҳи (ризоси) умид қилинади.
Аллоҳнинг Важҳи ирода қилинган ҳар бир ибодат қалбни юмшатади ва уни поклайди. Шундай экан, ибодатларингни одамлар учун жозибадор қилиб, Аллоҳ учун бўлган қисмини вайрон қилишдан (бузишдан) эҳтиёт бўл!
Кўрмайсанми, мардикорни (ишчини) фақат иш берувчининг розилиги қизиқтиради, холос!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 718 |
| 6 | #Ҳидоят_таваллуди
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 736 |
| 7 | #siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
📿 Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозини асло тарк этмас, бемор ё беҳол бўлсалар ўтирган ҳолларида ўқир эдилар" (Имом Абу Довуд ривояти).
📿 Абу Вакил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан бирга намоз ўқиганда ғоят енгил ва қисқа кўринишда, ёлғиз ўзлари ўқисалар, узун ўқир эдилар" (Имом Аҳмад ривояти).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 762 |
| 8 | #muftiy_minbari
Талабага суянчиқ бўлайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 747 |
| 9 | МИНБАРНИНГ ЖОЙИ
#минбар
❓ 2224-САВОЛ: Минбар меҳробнинг ўнг тарафида туриши керакми? Баъзилар чап тарафига қўйиш макруҳ, дейишаяпти.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Минбар намозхонлар қиблага юзланиб турган ҳолатида меҳробнинг ўнг томонида туриши мустаҳаб саналади. Буни суннат деган уламолар ҳам бор. Аммо чап томонда турса, макруҳ бўлади, деган гап фиқҳий манбаларда учрамайди. Агар масжид биносининг ҳолати шуни тақозо қилса, чап томонга қўйишнинг зарари йўқ, аммо энг яхшиси ўнг томонга қўйишдир. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бери шу кунгача мусулмонлар минбарни меҳробнинг ўнг томонига қўйиб келишган.
Бадриддин Айний айтадилар:
وَيُسْتَحَبُّ أَن يَكُونَ الْمِنْبَرُ على يَمِين الْمِحْرَابِ مُسْتَقْبلَ الْقِبْلَةِ
“Минбар қиблага қараб турганда меҳробнинг ўнг тарафида бўлиши мустаҳабдир” (“Умдатул қорий шарҳи Саҳиҳи Бухорий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 866 |
| 10 | #Видео
#мева
📹 Кўчадаги меваларни ейиш мумкинми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 907 |
| 11 | Душманинг билан улфат бўлма. Чунки у сенга қарши ишлатиш учун айбларингни йиғади, тўғри ишларинг борасида эса сени енгишга уринади.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 895 |
| 12 | Солиҳ салафлардан бирлари: “Дунёдаги мусибат ва синовлар бўлмаганида, Қиёмат кунига ҳеч вақосиз борган бўлардик”, деди.
Изоҳ: Мўмин киши дунёда касаллик, қайғу ёки бирор йўқотишга дуч келганида кўрсатган сабри сабабли Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради ва хатоларини ювади.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 939 |
| 13 | 🍃Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг янги кун муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 889 |
| 14 | Улар оёқлари билан эмас, қалблари билан эришдилар!
Ибн Аби Шайбанинг «Мусаннаф» асарида келтирилади:
Бир киши мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга:
— Мен сиздек инсонни кўрмаганман! — деди.
Умар розияллоҳу анҳу унга:
— Абу Бакрни кўрганмисан? — деб сўрадилар.
У киши:
— Йўқ, — деб жавоб берди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
— Агар «Уни кўрганман» деганингда, сени аламли тарзда калтаклаган бўлардим! — дедилар.
Эй биродарим! Улар мақсадларига оёқлари билан эмас, қалблари билан эришганлар!
Қалблари биродарларига нисбатан холис ва пок бўлди, шунда Аллоҳ уларни кўзлаган мақсадларига эриштирди. Улар биродарларининг қадр-қиммати ва мақомини ҳурмат қилдилар, Аллоҳ эса уларнинг даражаларини баланд кўтарди.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот этган эдилар, аммо Умар розияллоҳу анҳу ҳануз у кишининг қадрини асраб-авайлар ва одамларга Абу Бакр ундан кўра яхшироқ эканини эслатишдан ҳеч тортинмас эди!
Одамларнинг қадр-қиммати ва фазилатини эътироф этиш — пайғамбарларнинг хулқидандир:
(Мусо алайҳиссалом айтганларидек:) «Биродарим Ҳоруннинг тили мендан кўра бийронроқдир...» (Қасас сураси, 34-оят).
Инсонларнинг афзалликлари ва фазилатларини инкор этиш эса — Иблиснинг ахлоқидандир:
(«Мен ундан яхшироқман!»).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 161 |
| 15 | ЎН БЕШ КУНДАН КАМ МУДДАТГА КЕЛГАН МУСОФИРНИНГ НИЯТИ ЎЗГАРСА, НАМОЗИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?
#мусофир
❓ 2223-САВОЛ: Мусофир 15 кунга қолмасдан юртига қайтишни ният қилиб сафарга чиқсаю, маълум бир сабаб билан сафари 15 кундан ортиб кетса, ўша 15 кундан бошлаб намозни тўлиқ ҳолда ўқийдими? Аввалги кунларнинг қазосини ўқиб қўядими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бор. 15 кундан кам муддат туришни ният қилган мусофир эртага кетаман, индинга кетаман деб турадиган кунлари чўзилиб кетса, бу ҳолатда намозини қаср қилиб ўқишда давом этади.
Агар 15 кундан кам муддатни ният қилиб келгандан кейин яна маълум кунлар қолиши аниқ бўлиб қолса, шу аниқ бўлган вақтдан юртига қайтадиган кунгача бўлган муддатни ҳисоблайди. Агар қоладиган кунлари 15 ва ундан кўп бўлса, аниқ бўлган вақтдан бошлаб намозларни тўлиқ ўқишни бошлайди. Аввалги қаср қилиб ўқиган намозларини қазосини ўқимайди.
Агар қоладиган кунлари 15 кундан кам муддат бўлса, гарчи келган вақтдан бошлаб ҳисоблаганда 15 кундан ошиб кетса ҳам, қаср ўқишда давом этаверади. Масалан, 12 кун тураман деб ният қилиб келгандан кейин ўнинчи куни яна 10 кун қолиши аниқ бўлиб қолди. Бу ҳолатда кейинги кунлар 10 кун бўлгани учун қаср ўқишда давом этади. Чунки қоладиган кунлари 12 кунни ташкил этмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 143 |
| 16 | Банда айтади: Ишларимни бажариб, кейин Аллоҳга юзланаман.
🕌
Аллоҳ айтади: Менга юзланинг ишларингизни ҳал қиламан.
«Сирлар хазинаси» рисоласи
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 273 |
| 17 | #Дуо
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Довуднинг дуосида «Аллоҳим! Мен Сендан муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман.
Аллоҳим! Сенинг муҳаббатингни менга ўзимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, совуқ сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин» бор эди», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Довудни эслаб гапирсалар:
«У башарнинг энг ибодатлиси эди», дер эдилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 314 |
| 18 | #Kun_hikmati
Bu ertaklardagi uchar gilam emas, oddiy joynamoz. O‘sha gilamlar odamlarni ustiga mindirib, rostdan ham uchganmi-yo‘qmi — bilmayman. Ammo joynamoz — ustiga cho‘kkalaganni Allohning huzurigacha olib borishi shubhasiz!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 380 |
| 19 | Аччиқ ҳақиқатлар
Қадимда Хитойлар ватанини ҳимоя қилиш ва шу тариқа хотиржам, осоишта яшаш нийятида буюк Хитой деворини қуришди. Улар бу девордан ҳеч ким ошиб ўта олмайди, деб ўйлашган. Аммо девор қурилгандан кейинги юз йил ичида Хитойга уч марта жуда катта ҳужим бўлган. Уч сафар ҳам деворни бузишнинг ёки, ундан ошиб ўтишнинг ҳожати бўлмади. Душман посбонларга пора бериб, дарвозани очтириб бемалол кириб келаверди. Хитойлар девор қуришга берилиб кетиб, ҳақиқий қўриқчилар таёрлашни унитишган эди.
Ҳақиқий инсонни шакиллантириш тошдан бино қуришдан муҳимроқдир. Афсуслар бўлсинки, бугунги бизнинг ҳолатимиз ҳам хитойлардан афзал эмас. Биз ҳақиқий оила қуришни эплай олмаяпмиз. Бирёқда йилда бир бор кирилмайдиган қават-қават уйлар бор, бирёқда эса уй топа олмай сарсон оилалар бор. Шундай қасирлар борки, ичи ҳуввиллаб ётибди, бефайз. Оддийгина уйларда шундай ҳаловат борки, бундай ҳаловат унча-мунча қасирда йўқ. Демак бахт бойликда, моддий имкониятларда, маиший ва ижтимоий яшаш даражасида эмас экан. Энг муҳими ҳақида тўхталсам. Ҳар қандай маданиятни вайрон қилишнинг учта йўли бор.
1-оилани вайрон қилиш.
2-таълим тарбияни бузиш.
3-жамиятнинг улуғларини обрўсизлантириш.
Оиланинг бузмоқчи бўлсанг, оилад онанинг ўрнини йўқотгин. Шундай қилгинки, она уй бекаси деган номдан уяладиган бўлиб қолсин.
Таълимни вайрон қилмоқчи бўлсанг, муаллимнинг жамиятдаги мавқйини йўқот, обрўсини тушир, токи ўқувчилар унга паст назар билан қарашсин.
Жамиятнинг улуғлари кимлар?! Олимлар, зиёлилар, мутафккирлар! Анашуларнинг обрўсини тушир, уларнинг жамиятдаги мавқеини пасайтир, одамлар уларга шубҳа билан қарайдиган қилиб қўй, токи уларга ҳеч ким қулоқ солмасин, ҳеч ким эргашмасин ва уларни ўзига ўрнак деб билмасин! Жамиятда ақилли она бўлмаса, ихлосли муаллим бўлмаса, жамиятда ўрнак бўладиганларнинг шани ерга урилса, ёш авлодга қадириятларни ким ўргатади? Ҳеч ким! Энди бугунги кунимизга бир назар солинг!
Юқарида айтилганлар бизнинг жамиятимизда содир бўлиб улгурмадими?!
Муҳаммад Собҳи.
♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️
#Каналга_уланиш
https://t.me/quvamasjidi | 1 668 |
| 20 | Ҳаётингизда нимаики юз беришидан қатъи назар, ҳар доим қалбингиз ойнасини қуёш нурлари учун очиқ қолдиринг!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi | 1 327 |
