cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

O‘zJU Xorazm bo‘limi

O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi Xorazm viloyat bo‘limi rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: [email protected], 622239212 Manzil: Xorazm viloyati, Urganch shahri, Xorazm viloyati teleradiokompaniyasi binosi.

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedPolitics25 132
Advertising posts
198
Subscribers
No data24 hours
-237 days
-7130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

📍 7-8-sentabr kunlari Samarqandda Oziq-ovqat xavfsizligiga bag‘ishlangan Xalqaro konferensiya o‘tkaziladi Unda dunyoning 32 ta mamlakatidan 2330 nafar xorijiy ekspert ishtirok etadi. Konferensiya doirasida milliy, mintaqaviy va global miqyosda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashning hozirgi holati to‘g‘risida keng fikr almashiladi. https://t.me/uzboav
Show all...
4 сентябр куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. Лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган. Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган. Ўйлайманки, ушбу лойиҳа Европа жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиб, буюк алломаларимиз мероси билан фахрланадиган ўзбек замини ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади. Шу ўринда Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини мамнуният билан маълум қиламан! Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади.
Show all...
Оқлов суд тизимидаги ислоҳотларнинг бир намунаси Сўнгги йилларда мамлакатимизда “Хабеас корпус” институтини қўллаш соҳасини кенгайтириш, жиноий жазоларни либераллаштириш, суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашни янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш институти бекор қилинди, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилиб, унинг ўрнига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг муқобил турларини қўллаш имконияти кенгайтирилди ва далилларга баҳо бериш институти тубдан такомиллаштирилди. Бу, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, натижада оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратди. ✅ Хоразм вилоят судларида оқлов ҳукмлари: 2018–2022 йиллар ва 2023 йилнинг январь-август ойларида 8857 нафар шахсга нисбатан 7121 та жиноят иши кўриб чиқилган ва шундан 82 нафар шахс оқланган. Бир қарашда ушбу кўрсаткичлар оддий рақамлар бўлиб кўриниши мумкин, лекин шунча ноҳақ айбланган инсоннинг оиласи бағрига қайтишини, озодликка чиқишини кўз олдимизда тасаввур қилиб кўрсак, албатта амалга оширилган ислоҳотларнинг самарасини оддий бир инсон тақдирида қандай акс этганини аниқ тасаввур қиламиз, зеро эркинлик инсон учун энг олий неъматдир. Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, судьялар мустақиллигини таъминлаш борасидаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳам натижасидир. Каналга уланиш: @Xorazmviloyatsudi
Show all...
Хоразм вилояти ҳокимининг матбуот котиби, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси   Одилбек Жумабаевич Адамбаев қутлуғ 50 ёшга тўлди. О.Адамбаев кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси нашри - “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятида,   Ўзбекистон МТРК Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида Бош муҳаррир, директор ўринбосари ва директор лавозимларида самарали меҳнат қилиб, миллий  журналистикамиз ривожига катта ҳисса қўшган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг  Хоразм вилояти бошқармаси ва  Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими  Одилбек Адамбаевни  таваллуд айёми билан қутлаб, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
Show all...
👏 1
Repost from Jurnalistlar.uz
#Диққат_эълон 📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрамига бағишлаб ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими 2023 йил 29 август куни соат 11:00 да Ёшлар ишлари агентлигининг анжуманлар залида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси тақдирлаш маросимига барча ОАВ вакиллари ва блогерларни таклиф этади. Бизни кузатиб боринг YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
Show all...
Show all...
Энг муносиблар ғолиб бўлди

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами олдидан анъанавий “Энг улуғ, энг азиз!”

Repost from Jurnalistlar.uz
#Ҳудудлардан_хабарлар 🏆 Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ўткир Матқурбанов, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова “Энг улуғ, энг азиз” танловининг мазмун-моҳияти, айнан мустақиллик шодиёнаси арафасида ўтказилиши ҳақида сўз юритди. 🌐 БАТАФСИЛ: ⬇️⬇️ https://jurnalistlar.uz/uzb/press/regional/golib-va-sovrindorlarni-taqdirlash-marosimi-otkazi Бизни кузатиб боринг YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
Show all...
🔥🚫 Ta'mirlash ishlari tufayli 24-avgust kuni soat 09:00dan 18:00gacha Bog’ot, Xonqa, Gurlan tumanlarining ayrim hududlariga tabiiy gaz yetkazib berish vaqtincha to’xtatiladi. Bog’ot tumani: O’zgarish va Hunarmand mahallalari Aholi xonadonlari soni – 1694 ta. Ulgurji iste’molchilari soni- 19 ta Xonqa tumani: Bunyodkor va Barkamollik mahallalari Aholi xonadonlari soni – 1670 ta Ulgurji iste’molchilari soni- 11 ta Gurlan tumanining Navbahor mahallasi Aholi xonadonlari soni – 207 ta Ulgurji iste’molchilari soni- 1 ta Ta'mirlash ishlari tugatilgandan so'ng, tabiiy gaz ta'minoti qayta tiklanadi. “Hududgaz Xorazm” GTF matbuot xizmati
Show all...
“Энг улуғ, энг азиз!” республика кўрик танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш. Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллик шодиёнаси олдидан анъанавий “Энг улуғ, энг азиз!” республика кўрик танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққан, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ўткир Матқурбанов, АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова танловнинг мазмун-моҳияти, айнан мустақиллик шодиёнаси арафасида ўтказилиши хақида гапирдилар. Танловнинг вилоят босқичига 100 дан ортиқ ижодий ишлар тақдим қилиниб, босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари, Радиотелевидение ижодкорларининг материаллари, интернет журналистикаси, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, тасвирий санат, фото ва дизайн ишларидан иборат 6 йўналишдаги иштирокчилардан ғолиблар саралаб олинди. Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган тадбирда танловнинг биринчи, иккинчи ва учунчи ўрин сохиблари тегишли диплом, эсталик совғалари билан рағбатлантирилди. “Хоразм хақиқати”-“Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррир Солияжон Раҳимберганова, Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг муҳаррирлари Шаҳноза Қаландарова, Сухбат Маткаримов, “8 ТВ” хусусий телеканали мухбири Хуснора Рустамова, “S Ikbol” телерадиоканали мухбири Севара Рахматуллаева, Акмал Сиразиддинов ва бошқа ёзувчи, шоир, рассомлар ижодий ишлари муносиб эътироф этилди. Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими Матбуот хизмати.
Show all...