Ustozlardan Qisqa foydalar
Open in Telegram
392
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
❏ Аёллар ҳам ийд намозга чиқишлик имконлари бўлса, улар ҳам ийд намозга чиқишликка ҳаракат қилганлари яхши. Аммо ийдга борса-ю, йўлда уларга фитна бўлса, ёки намоз ўқийдиган ерлари йўқ, кўчада у ер-бу ерда қолиб кетадиган даражада бўладиган бўлса, улар узрли бўладилар. Ва илло имкон бўлса шу аёллар ҳам ийдга келиб , намоз ўқиса яхши.
Устоз Дилмурод абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ
@UQFoydalar
❏ Ийд намози ўқилиш сурати эргашувчининг мазҳабига мувофиқ келмаса нима қилинади?
Бизнинг ҳанафий мазҳабда (ийд намозида) 7 та ва 5 та такбир айтмай , 4 та такбир айтади имом. Шунда нима бўлади?- дейилса, имом ортидан туриб такбир айтавер, намозинг тўғри бўлаверади. Агарчи такбир айтмасанг ҳам намозинг дуруст бўлаверади. Тшунарликми ёки йўқми? Сабаби бу (завоид) такбирлар намознинг рукни эмас. Шу имомнинг орқасидан такбир айт-да, орқасидан эргашиб ўқийвур, ин ша Аллоҳ намозинг тўғри бўлиб ҳисобланади. Сабаби имом такбир айтганда такбир айтиш керак, рукуъга борганда рукуъ қилиш керак бўлади.
Устоз Дилмурод абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ.
@UQFoydalar
Арафа кунининг рўзаси жума ёки шанба кунга тўғри келиб қолса ҳам, жумҳур олимлар бу куни рўза тутишни мустаҳаб санаган. Чунки бу рўза тутишлик жума ёки шанба куни бўлгани учун эмас, балки Арафа куни сабаблик тутилади.
🎤
Шайх Иброҳим ал-Мазруъий ҳафизаҳуллоҳ
@UQFoydalar📌Арафа куни дуо қилишликка тарғиб
Набий ﷺ дедилар:
Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир. "
(
Термизий ривояти)
@UQFoydalar📌 Арафа куни рўза тутишнинг фазилати.
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
“(Арафа куни рўзаси) ўтган ва кейинги йил гуноҳларига каффоратдир”.
📚
Муслим, 1162
@UQFoydalar❏ Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ҳафизаҳуллоҳ:
Ҳар сафар фитналар зоҳир бўлганда аҳли илм фитналарни даф қилувчи тўсиқ бўлишлари лозим.
📚”Аллоҳ ва Росулига ҳамда мусулмон ҳукмдорларга итоат қилишда муҳтасар қоидалар”
@UQFoydalar
❏ Асбахоний раҳимаҳуллоҳ деди :
Сен токи бошқа устозда ўтирмагунингча , ўз устозингни хатосини билмайсан. Бас (кўп) устозларда таҳсил олгин ".
(حلية الأولياء 3)
Шайх Абдуллоҳ ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ деди:
" Бу инсон учун Суннат аҳлидан бўлган устозларни кўп бўлишига тарғибдир.( Бошқа устозлар мавжуд бўла туриб, бир устоз билан чекланмаслик .)
✍Абу Умар
@UQFoydalar
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
بارك الله فيكم
Фарзанд қурон ўқигим келмаяпти, уни ўқиш қийин мен учун деяпти, отаси ёдла деб қўймагани учунгина ёдлаяпти, насихат беринг фарзандларимизни қуронга қаттиқ туриб ёдлатишимиз тўғрими?
Пул бериб ҳам қизиқтирдик, асл нима учун ёдлаши керак эканлигини ҳам секин секин этиб чунтириб келамиз.
Қандай қилиб қуронга қизиқтирсак тўғри бўлади?
جزاكم الله خيرا
❏ Мўминлар ҳаққига истиғфор айтишни улкан фазилати
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Кимки мўмин ва мўминалар учун Аллоҳдан истиғфор тиласа, Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин ва мўмина аёл учун бир яхшилик ёзади”(Соҳиҳ ал Жомеъ 6026 . Ҳадисни Шайх Албоний саҳиҳ деди) @UQFoydalar
📌Зул-хижжанинг биринчи ўн кунлигининг фазилати
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: "Аллоҳ таоло учун бу ўн кунликдаги яхши амаллар бошқа кунлардаги амаллардан кўра кўпроқ суюклироқдир".
(Одамлар): «Ё Росулуллоҳ ﷺ, агар бу иш Аллоҳ йўлида жиход бўлса ҳам-ми?» — деб сўрадилар.
Улар ﷺ айтдиларки: "Бу амал Аллоҳ йўлида жиход бўлса ҳам, Аллоҳ йўлида чиқиб, ўзини ва молини қурбон қилган киши бундан мустасно (яъни Аллоҳ йўлида шаҳид бўлганлар).
📚 Термизий 757, Бухорий 969
@UQFoydalarРосулуллоҳ ﷺ дедилар: "Сизлардан бирингизда қурбонлик учун жонлиқ бўлса, янги зул-хижжа ойини кўргандан сўнг жонлиқни сўймагунча соч ва тирноқларини олмасин".
(
Муслим ривояти)
@UQFoydalar❏ Дўст бўлишликнинг шартлари
Дўст етти сифатга эга бўлиши лозим:1) Ақидасида сунний бўлиши 2) Тақводор бўлиши. Агар у бидъатчи ёки фосиқ кимса бўлса , у дўстини ўз оқимига тортиб кетиши мумкин ёки одамлар бу кимсани дўстига ўхшаш кимса деб ўйлаб қолиши мумкин. Чунки киши дўстининг динида бўлади. 3) Оқил бўлиши керак. Чунки аҳмоқ билан дўст тутиниш ҳақиқий балодир. 4) Гўзал хулқли бўлиши лозим. Чунки у ёмон ахлоқли кимса бўлса келажакда у сенинг душманингга айланишида кафолат йўқ. 5) Дўстини ҳозирлигида ҳам , ғоиб бўлганда ҳам тоза қалбли бўлишлиги. Душманона кайфиятда , ҳасадгўй ёки иккиюзлик бўлмаслиги лозим. 6) Берган аҳдида собит бўлиши (сўзида туриши). Сабрсиз ва ўзгарувчан, турли тусга кирувчи бўлмаслиги лозим. 7) Сен уни ҳуқуқларини адо қилганинг сингари у ҳам сенинг ҳуқуқларингни риоя қилишлиги даркор. Зеро сенинг ҳуқуларингни риоя қилмай сендан ўз хаққини талаб қилган кимса билан дўстлашишда яхшилик йўқ. 📚 "Ал-қованин ал-фиқҳия 328-329 Шайх Абдуллоҳ Бухорийнинг расмий твиттер-Х саҳифаларидан @UQFoydalar
❏ Мусулмонлар орасида бўлинишнинг икки сабаби.
Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ деди :
"Мусулмонларда икки нарса сабаблик бўлиниш ҳосил бўлади :
1) Мусулмон ҳукмдорга қарши чиқиш ва унга итоат қилмаслик.
2) Бидъатлар сабаблик Росулуллоҳ ﷺнинг суннатларини ташлаш.
📚"Мафҳум ал-Байъа" 11
@UQFoydalar
❏ Жазо амалнинг жинсидан бўлади
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди:
"Агарда итни масхара қилсам, итга айланиб қолишимдан қўрқаман"
(Исноди саҳиҳ)
📚الزهد لهناد 1194
Манба Шайх Арофот Муҳаммадийнинг твиттер саҳифаларидан
@UQFoydalar
❏ Яҳудийлик ва насронийлик Аллоҳга ибодат қилинадиган самовий динлар эмасдир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳи саломни яҳудийлик билан юбормади. Исо алайҳис саломни ҳам Аллоҳ насронийлик билан одамларга жўнатмади. Яҳудийлик бу Бану Исроилдан бўлган бир тоифанинг номидир. Улар Мусо алайҳи салом олиб келган, унда ҳидоят ва нур бўлган Тавротни ўзгартириб, буздилар.
Насронийлик эса Бани Исроилдан бўлган бошқа бир гуруҳнинг номидир. Улар ўз навбатида Исо алайҳиссолату васаллам олиб келган , унда тақводорлар учун мавъиза бўлган Инжилни бузиб ўзгартирдилар.
✍Шайх Убайд ал-Жобирий раҳимаҳуллоҳ.
📚"فتح القدوس السلام "11
@UQFoydalar
🔴 "Stories" қўйишимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.
1) Аввал "Telegram" иловангизни янгилаб олинг:
2) Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇
https://t.me/boost/UQFoydalar
Ҳозирда фақат "Premium"⭐️ обуначиларгина овоз беришлари мумкин.!!!
🔴 "Stories" қўйишимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.
1) Avval Telegram ilovangizni yangilab oling:
2) Keyin ushbu havola orqali ovoz bering: 👇
https://t.me/boost/UQFoydalar
Hozirda faqat Premium ⭐️ obunachilargina ovoz berishlari mumkin.!!!
❏ Оиз Ал-Қорни адашган Қутбий шахсдир.
Ушбу шахс залолат аҳлидан бўлган Иҳвонул муслимийн жамоатига ўзини нисбат берган. Ал-Қорни ўз мамлакатида ёшларни Иҳвонул муслимийн фикрлари ила заҳарлаб , уларни ҳалок қилди. Бу шахс Каззоблардандир. Уламоларга туҳмат тоши отиб уларнинг ҳуқуқларини поймол қилди.
✍Фазилатли Шайх Низор Хошим ҳафизаҳуллоҳ расмий саҳифаларидан
Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ деди: Бу илм диндир. Бас динингизни кимдан олаётганингизга қарангиз".
@UQFoydalar
