en
Feedback
Ustozlardan Qisqa foydalar

Ustozlardan Qisqa foydalar

Open in Telegram

اُسْتَزْلَرْدً قِسْقَ فَيْدَلَر

Show more
392
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+6
in 0 channels
August '260
in 0 channels
Get PRO
July '26
+2
in 0 channels
Get PRO
June '260
in 0 channels
Get PRO
May '26
+3
in 0 channels
Get PRO
April '260
in 0 channels
Get PRO
March '26
+3
in 0 channels
Get PRO
February '260
in 0 channels
Get PRO
January '260
in 0 channels
Get PRO
December '250
in 0 channels
Get PRO
November '25
+3
in 0 channels
Get PRO
October '250
in 0 channels
Get PRO
September '250
in 0 channels
Get PRO
August '250
in 0 channels
Get PRO
July '250
in 0 channels
Get PRO
June '25
+9
in 0 channels
Get PRO
May '250
in 0 channels
Get PRO
April '25
+7
in 0 channels
Get PRO
March '250
in 0 channels
Get PRO
February '25
+1
in 0 channels
Get PRO
January '250
in 0 channels
Get PRO
December '24
+1
in 0 channels
Get PRO
November '240
in 0 channels
Get PRO
October '240
in 0 channels
Get PRO
September '24
+6
in 0 channels
Get PRO
August '240
in 0 channels
Get PRO
July '24
+20
in 0 channels
Get PRO
June '24
+57
in 0 channels
Get PRO
May '24
+55
in 0 channels
Get PRO
April '24
+53
in 0 channels
Get PRO
March '24
+88
in 0 channels
Get PRO
February '24
+80
in 0 channels
Get PRO
January '24
+158
in 0 channels
Get PRO
December '23
+34
in 0 channels
Get PRO
November '230
in 0 channels
Get PRO
October '230
in 0 channels
Get PRO
September '230
in 0 channels
Get PRO
August '230
in 0 channels
Get PRO
July '230
in 0 channels
Get PRO
June '230
in 0 channels
Get PRO
May '23
+16
in 0 channels
Get PRO
April '23
+34
in 0 channels
Get PRO
March '23
+27
in 0 channels
Get PRO
February '23
+21
in 0 channels
Get PRO
January '23
+25
in 0 channels
Get PRO
December '22
+25
in 0 channels
Get PRO
November '22
+19
in 0 channels
Get PRO
October '22
+23
in 0 channels
Get PRO
September '22
+239
in 0 channels
Channel Posts
Ақида дарслари силсиласи -29 📌Маййитларга истеғоса қилиш ҳанафий мазҳабида ширк эканлигини ҳақида. 📌Истеғоса деб кулфат , мусибат тушиб турган вақтда ундан чиқиб кетишликни сўраб дуо қилишдир. Истеғоса ибодат турларидан бўлиб ҳисобланади. Ҳанафий олимлардан бўлган Мулла Али ал-Қори шундай деди:" Ҳозирги кунда шоҳид бўлиб турганимиз, қабрстонларга , солиҳ кишилар дафн қилинган ерларга одамлар бориб кулфатларини аритишни сўраб, маййитлардан ёрдам сўрайдилар. Бу амалларнинг бариси ширк ва куфр бўлиб ҳисобланади ". ( 📚"Мирқот") Имом Работий ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ деди: Ўликларга истеғоса қилиш ( ёрдам сўраш) ширкдир" (📚"Кавакиб Ад-Дуррия") 🎤Устоз Назратуллоҳ Абу Марям ҳафизаҳуллоҳ Тавҳид китобига шарҳлари асосида ✍ Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar

2
Сафар ҳолатида Ашуро кунининг рўзаси Ибн Рожаб раҳимаҳуллоҳ деди: Баъзи салафлар Ашуро кунининг рўзасини хатто сафарда ҳам қолдирмай тутар эдилар. Улардан Абу Исхоқ, Ибн Аббос ва Зухрийлардир. Улар айтардилар:" Рамазон ойининг рўзасини қазосини кейинчалик ўтаб қўйса бўлади, бироқ Ашуро кунининг рўзасини эса ундай эмас". 📚"Латоифул Маъориф" 50 @UQFoydalar
130
3
‼️Ассаламу алекум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бродарлар эслатиб ўтамизки 16-июл муҳаррам ойининг 10 чи куни, бу кунда Пайғамбаримиз ﷺ рўза тутганлар,  ва Росулуллоҳ ﷺ дедиларки: "Умид қиламанки, ашуро куни тутилган рўза учун Аллоҳ ўтган йилги қилинган гунохларни кечиради".                   ——————— 9 мухаррам ёки 11 мухаррам кунларини ҳам бирортасида Ашуро кунига қўшиб рўза тутиш мустаҳаб -суннат бўлиб ҳисобланади. @UQFoydalar
131
4
Росулуллоҳ ﷺ мусулмон кишини хурмо дарахтига ўхшатганлар. Бу ўхшатишнинг сабаби хурмо дарахти ҳамма ерда ҳам ўсиб кета олмайди ва мева беравермайди. Худди шунингдек мусулмон киши ҳам ҳамма маконда яшаб кета олмайди. Фосиқлар орасида унга яшаш оғир бўлади ва куфр ерларида ҳамда динига қаршиликлар бўлиб турган маконларда ҳам яшай олмайди. Хурмо дарахти яна бир ўхшашлик жиҳати, хурмо ер остига жуда пухта жойлашади ва уни қаттиқ шамолларнинг кўпи жойидан силжита олмагани каби, мусулмон киши ҳам фитна шамоллари қаршисида сабот билан динидан қайтмасдан қаттиқ туради. Ушбу қийин кунларда динда сабот ила турувчи ва суннатда мустаҳкам турган кимсаларга 50 та саҳобанинг ажри ваъда қилинган. Қизиб турган чўғни ушлаш қанчалик оғир бўлса, динда сабот ила туриш ҳам ҳозирги кунда шундай аламлидир. Бас шундай экан эй биродарим, сабр ва сабот ила мустаҳкам динда тур. Жаннатга имтиҳонсиз киришни иложиси йўқ. Бу Аллоҳ ҳоҳласа вақтинча синовлардир, ҳақиқий мусулмон билан соҳтакор мусулмон шундай пайтда ажралади. Ибн Қоййим деди: Шиддат ўткинчидир. Гарчи узоқ вақт мавжуд бўлса ҳам, шиддатнинг давомийлиги йўқдир. " ✍Абу Умар @UQFoydalar
245
5
❏ Ақида дарслари силсиласи -28 📌Вафот қилган кишиларга дуо қилишлик катта ширкдир. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:" Дуо ибодатдир" (Термизий Аҳмад ривояти) 1) Дуо ибодат экан уни Аллоҳдан бошқасига йўналтириш ширк бўлиб ҳисобланади. 2) Ханафий олимлардан бўлган Мулла Али ал-Қори шундай деди:" Ким қабрларга бориб маййитлардан хожатини сўраса, уларга дуо қилса, бу ширкдир". (📚"Мирқот") Имом Қудурий ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ деди:" Маййитлардан ҳожатини сўраш ширкдир". "Бу ўзини ҳанафий мазҳабга нисбат берувчи қабрпарастларга раддиядир. Чунки бу каби амал ҳанафий мазҳабида ҳаром ва ширк амали бўлиб ҳисобланади". (Абу Умар) 🎤Устоз Назратуллоҳ Абу Марям ҳафизаҳуллоҳ "Тавҳид" китобига шарҳлари асосида. ✍ Тайёрлади:Абу Умар @UQFoydalar
206
6
❏ Ақида дарслари силсиласи -27 📌Қабр азоби ҳақдир. Росулуллоҳ ﷺ боши тош билан ёрилаётган бир кишининг олдидан ўтдилар. Шу одам ҳақида Пайғамбаримиз ﷺга ҳабар бериб айтилди-ки:” Боши тош билан ёрилаётган кишига келсак, у Қуръонни олиб сўнг уни тарк қиладиган ва фарз намозларини адо қилмай ухлаб ётадиган кишидир”. (📚Бухорий ривояти. 1143) 1) Қуръонни тарк қилиб унга биноан амал қилмаслик, ва фарз намозларини адо қилмай ухлашлик, қабр азобига сабаб бўлувчи амаллардир. 2) Қабр азобини ҳақ эканлиги. Ушбу ҳадисни қабр азоби бор эканлигига олимлар далил сифатида келтирадилар. 3) Қабр азоби ҳақлигини мўътазилалар ва ҳизбут таҳрир фирқалари инкор қиладилар. Уларнинг ақидалари ботил эканилигига Қуръон ва Суннат ҳамда олимларнинг сўзларида кўрсатма бор. ✍Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
272
7
❏ Ақида дарслари силсиласи- 26 📌Муржиаларнинг тоифалар ҳақида. Муржиа сўзи амални иймондан ортга суриш деган сўздан олинган. Уларнинг адашган ўринлари бу амални иймондан ҳисобламаслик ва иймон зиёда ҳам ноқис ҳам Бўлмайди"-деб айтишларидир. Бунга Китоб ва Суннатдан рад : Аллоҳ таоло деди : "Иймонлари зиёда бўлиши учун" (Фатх сураси 4) . Росулуллоҳ ﷺ дедилар: Ким мункарни кўрса қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса , қалби билан ўзгартирсин. Ва бу иймоннинг ЭНГ ЗАИФИДИР" (Муслим ривояти). 📌Муржиалар 4 турлидир: 1) Иймон бу маърифа дейдиган тоифа. Бу ЭНГ хатарли тоифаси. Бу Жаҳм ибн Сафвон ас-Самарқандий ақидаси. Буларнинг даъвоси бўйича Фиръавн мўминдир. 2) Иймон бу тасдиқ дейдиган тоифаси. Яъни фақат қалб Ила эътиқод қилишликдир. Бу адашган ашарийлар мазҳаби. 3) Иймон тил билан талаффуз қилиб иқрор бўлиш. Бу Карромия мазҳабидир. Бу ҳам ботил сўз. Чунки мунофиқлар ҳам шаҳодат калимасини эътиқод қилмай шунчаки талаффуз қилишар эди. 4) Иймон бу қалб Ила эътиқод ва тил билан талаффуз қилиш. Бу ҳам муржиалар сўзи. Чунки иймонга амални киритмайдилар. (Шайх Солиҳ Фавзон. Ақида Таҳовияга шарҳларидан олинди). ✍Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
300
8
❏ Ақида дарслари силсиласи-25 📌Иймон бу қалб билан эътиқод, тил билан талаффуз қилиш ва тана аъзолари билан амал қилишдир. Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ деди : Росулуллоҳ ﷺ дедилар:" Иймоннинг ЭНГ афзали хижратдир". Хаммод ибн Зайд билан Абу Ҳанифа ўртасида муржиалик борасида баҳс бўлди ва сўнг Ҳаммод ибн Зайд ушбу ҳадисни ривоят қилганда , Абу Ҳанифага шундай деди: Росулуллоҳ ﷺ иймон нима эканлигини баён қилаётганларини ва энг афзал иймон бу ҳижрат эканини айтганларини кўрмайсизми?!". Шунда Абу Ҳанифа сукут қилдилар. Абу Ҳанифани баъзи асҳоблари унга:" Жавоб қайтармайсизми унга "-дейишди. Абу Ҳанифа :" У бизга ҳадис айтиб турганда, қандоқ қилиб унга жавоб қайтарайин?!-деб айтди". ("Ат-Тамҳид " . 4 жуз 163 бет) Асардан олинадиган фойдалар: 1) Амал иймондан экани. Аҳли сунна олимлари Иймонга таъриф берганларида шундай дейишади: Иймон бу қалб Ила эътиқод, тил билан талаффуз ва тана аъзолари билан амал қилишдир. Иймон зиёда бўлади ва ноқис бўлади " 2) Муржиалар амални иймонга киритмайдиган адашган тоифадир. Ушбу ҳадис уларга раддир. Росулуллоҳ ﷺ амални иймонга киритдилар. Яъни ҳижрат бу тана аъзолари Ила бажариладиган ибодатдир. 3) Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг фазилатидан , у киши ҳақ келганда қабул қилган, ҳадисга қарши чиқмаганлар ҳозирги даврдаги у кишига ўзини нисбат берувчи баъзи инсонлардан фарқли ўлароқ. 4) Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг тавозеълари. 5) Аввалда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан муржиаларнинг сўзлари ривоят қилинган. Яъни амални иймон ичига киритмаганлар. Бироқ кейинчалик бу асар кўрсатиб турганидек , у киши бу сўзларидан қайтганлар. ✍Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
316
9
❏ Ақида дарслари силсиласи -24 📌Пайғамбаримиз ﷺдан шафоат сўраш катта ширк эканлиги ҳақид. Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ деди: Набий ﷺдан шафоат сўраш ёҳуд маййитлардан шафоат сўраш катта ширк амали бўлиб ҳисобланади. Аллоҳ таоло деди: Айтинг шафоатнинг бариси Аллоҳга тегишли". (Зумар 44) Яъни шафоат Аллоҳнинг мулкида, Набий ﷺ ҳам бошқа маййитлар ҳам вафотларидан кейин шафоатда бирор нарсани тасарруф қила олмайдилар ". (Шайхнинг расмий интернет саҳифаларидан) Шафоатни маййитлардан сўраш ширк ва куфр эканлигига далил бу олимлар ижмоъсидир. ✍ Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
326
10
No text...
325
11
No text...
349
12
No text...
351
13
No text...
30
14
Ақида дарслари силсиласи- 23 📌Аллоҳгина қодир бўлган ишда Ундан ўзгасидан қўрқишлик ширк эканлиги ҳақида. Оллоҳ таоло деди:" Агар мўмин бўлсангиз Мендан қўрқингиз, улардан қўрқмангиз ". Хавф ибодат турларидан ҳисобланади. Банда Аллоҳдангина қўрқишлиги керак. Хавфнинг бир неча турлари бор. 1) Табий хавф. Масалан одам йиртқич ҳайвондан қўрқади. Бу қўрқув қандайдир қисқа вақт давом этади. Бундай қўрқув билан одам гуноҳкор бўлмайди. 2)Хавфу сир- махфий, сиррий хавф. Бу хавф билан Аллоҳдан бошқасидан қўрқадиган бўлса одам, катта ширкка кириб қолади. Масалан одам маййитлар , жинлар, арвоҳлар зиён етказади деб улардан қўрқишлиги кабидир. Бу катта ширк бўлади. Чунки биламиз- ки, бу нарсалар на фойда ва на зиён беради. 3) Бу харом бўлган хавф ёки кичик ширкий бўлган хавфдир. Абдурроҳман ибн Хасан Оли Шайх бу нарсани " Фатҳул Мажид" да келтирганлар. Бу каби одам тирик инсонлардан қўрқади, хавфсираши давомли бўлади, махлуқдан қўрқиб вожиботларни тарк қилади, суннатларни тарк қилади ёки қўрққанидан харом амалларга қўл уради. Устоз Назратуллоҳ абу Марям маърузалари асосида ✍ Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
407
15
❏ Ақида дарслари силсиласи -22. 📌Аллоҳдан бошқасига умид боғлаш ширк эканлиги ҳақида. "Аллоҳ таоло: Кимда ким Роббисига йўлиқишдан умидвор бўлса , бас солиҳ амал қилсин ва Роббисига ибодат қилишликда бирон кимсани шерик қилмасин " -деди (Каҳф сураси:110) Ражо - умид қилишлик икки қисм бўлади: 1. Аллоҳдан бошқаси бу ишга қодир эмас. Масалан ризқ беришда, шифо бериш, шафоат, гуноҳларни кечирилишида, жаннатга кириш, дўзаҳдан омон қолиш. Мана шу ишларни Аллоҳдан бошқасидан умид қилса, катта ширк бўлади. 2. Одам бошқа одамга умид қилишлиги. Масалан: Сенга умид қиламан" - дейди. Бу иш 4 та шарт топилиши билан жоиз бўлади: (умид қилинаётган шахс)  1) Тирик бўлишлиги  2) Ҳозир бўлишлиги  3) Қодир бўлишлиги  4) Сабаб бўлишлиги. Яъни умид қилинаётган шахсни  сабаб деб билишлик. Масалан одам ўз акасига: "Умид қиламанки , эрталаб мени уйғотасан" - деб айтишлиги каби. Бу ширк эмас, бу балки жоиздир" - дедилар. Устоз абу Марям Назратуллоҳ маърузалари асосида ✍Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
390
16
❏ Ақида дарслари силсиласи-21 Маййитларга , рухларга таваккул қилишлик катта ширкдир. Таваккул бу ибодат турларининг энг улканларидандир. Тавккул суяниш дегани. " Ва ҳеч ўлмайдиган Тирик Зотга таваккул қил ". (Фурқон сураси). Рухларга, жинларга, маййитларга таваккул қилиш мумкин эмас. "Таваккул фақатгина Аллоҳгагина қилинади". 🎤Устоз Назратуллоҳ Абу Марям хафизаҳуллоҳ маърузалари асосида Таваккул ибодат турларидан бўлиб , уни Аллоҳдан бошқасига йўналтириш ширкдир. ✍ Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
416
17
❏ Ақида дарслари силсиласи-20 Қабрдаги маййитлардан мадад сўраш ханафий мазҳаби олимлари наздида катта ширк эканлиги ҳақида. Ханaфий уламолардан бўлган Имом Работий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:" Маййитлардан ёрдам сўраш ширкдир ". 📚" Кавакибуд Дуррия".  китобидан. 🎤Устоз Абу Марям Назратуллоҳ ҳафизаҳуллоҳ . 📚"Тавҳид китоби шарҳи ✍Тайёрлади: Абу Умар @UQFoydalar
476
18
❏ Ақида дарслари силсиласи -19 Шайх Роид ал-Миҳдовий ҳафизаҳуллоҳ деди:"Солиҳ киши дафн қилинган ер муборак бўлади деган эътиқод, қабиҳ бўлган , ширкка олиб борувчи бидъат амал бўлиб ҳисобланади." (Шайхнинг расмий телеграм саҳифаларидан) Ҳозирда одамлар "муқаддас қадамжолар"- деб аталувчи мақбара ва зиёратгоҳларни авлиёлар дафн қилингани сабаб у ерлар муборак деб эътиқод қиладилар ва бунинг натижасида ўша ерларга бориб ушбу авлиёларга назрлар аташади, қурбонликлар сўйишади, қабрлари атрофини тавоф қилиб, шу билан Аллоҳга ширк келтиришади. Бу каби амаллар Пайғамбаримиз ﷺ ҳаётлик чоғларида курашиб келган амаллардир. Бу каби амалларни 4 мазҳаб имомлари ҳам билиттифоқ харом деб айтишган. ✍ Абу Умар @UQFoydalar
508
19
❏ Ақида дарслари силсиласи -18 Аллоҳдан бошқасига назр аташ ширк бўлиб ҳисобланади. Чунки назр ибодат турларидан бўлиб , уни Аллоҳдан бошқасига йўналтириш ширкдир. Ҳанафий олимлардан бўлмиш Ибн Нужайм, Ҳайруддин Ромли, Аловуддин Ҳаскафи, Ибн Обидийн , Рошид Аҳмад Жанжуҳи, Имом Султон Ҳўжанди, Имом Шукри Алуси , Али Маҳфуз Ҳанафийлар ўз китобларида иттифоқ қилиб ёзадилар-ки:” Ҳозир Ислом оламида содир бўлаётган қабиҳ ишлардан, Қабрларга бориб солиҳ кишиларга, Пайғамбарларга , жинларга назрлар аташади. Бу ишларнинг бариси катта ширкий амал бўлиб ҳисобланади”. Ибн Обидийн Ал-Ҳанафий деди: ”Ҳозирги кунда шоҳид бўлиб турганимиз, одамлар Мисрда қабрларга бориб:” Эй фалончи улуғ зот, эй солиҳ киши. Агар менинг боламга шифо берсангиз , сизларга назр атайман”-деб маййитларга мурожаат қилади. Бу иш ихтилофсиз ширк ва куфр бўлиб ҳисобланади”. Манбалар:1) “Дурарул Биҳар 2) Баҳрур Роиқ 3) Фатво Хайрия 4) Ал Ибдаъ 5) Фатава ар-Рошидия 6) Тибян 7) Ад-Дуррул Мухтор Ушбу китоблар ҳанафий мазҳаби олимларининг китобларидир. ✍Абу Умар @UQFoydalar
504
20
❏ Ақида дарслари силсиласи -17 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “ Албатта руқялар, тамима-туморлар, ва иситма-совутма қилиш ширкдир” (Абу Довуд ривояти) Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1) Ҳадисдаги руқялардан мурод, ширк аралашган руқялардир. Яъни жин-шайтонлардан паноҳ тилаш, улардан ёрдам сўраш, шайтонларнинг исмлари билан руқя қилиш ширк амалларидан бўлиб ҳисобланади. Аммо шариатга мувофиқ руқялар эса жоиздир. Росулуллоҳ ﷺ ўзлари руқя қилганлар ва унга руҳсат берганлар. 2) Иситма-совутма бу сеҳр турларидан бўлиб ҳисобланиб шариат маън қилган ширкий , ҳаром бўлган амаллардандир. У эркакни аёлга муҳаббатли қилади деб даъво қилшади. ✍Абу Умар @UQFoydalar
497