en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Ҳазораспда фуқаро фойдасига 245 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди Мажбурий ижро бюроси органларида ижро ҳужжатлари ижрос
+1
Ҳазораспда фуқаро фойдасига 245 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди Мажбурий ижро бюроси органларида ижро ҳужжатлари ижросини бажариш орқали фуқаролар ҳуқуқлари ҳимояси таъминланмоқда. Фуқаролар Д.К. ва К.Й.лар ўзаро муросага келмагач, қарздорликни ундириш мақсадида судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди қарздор К.Й.дан фуқаро Д.К. фойдасига 245 млн. сўм қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиқарди. Мажбурий ижро бюросининг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига мазкур суд қарори ижро варақаси келиб тушган. Давлат ижрочиси Ж.Абдуллаев томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга қарзни тўлаш тушунтирилган. Бироқ, талаб бажарилмаган. Шундан кейин ундирув қарздорнинг номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратилди. Шундан кейин қарздор барча қарзларини тўлади. Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиши таъминланди. Жаҳонгир Абдуллаев, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Россия Федерациясининг Суд приставлари федерал хизмати делегацияси Ўзбекистонда 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegr
Россия Федерациясининг Суд приставлари федерал хизмати делегацияси Ўзбекистонда 👉Батафсил кўринг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
“Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида Ғузор туманида Ўзбекистон Республикаси Президент администрацияси масъул ходими, Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ҳамда вилоят прокуратураси масъул ходимлари билан биргаликда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига электр, табиий газ, кўмир ва ичимлик сувини етказиб бериш ҳолатларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ҳамда энерготежамкорликни таъминлаш ишлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Хусусан, тумандаги аҳоли яшаш манзилларида истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминловчи кўмир захирасининг мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишиб чиқилди. Сўнгра, тумандаги 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлиб, у ерда муассасани куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёни билан танишдилар. Муассаса хоналарини иситиш учун кўмир ёқилғиси билан қиздириладиган қозонхона ҳамда кўмир захираси кўздан кечирилди. Масъулларнинг тумандаги электр ва газ тармоқлари ҳолатини ўрганиш жараёнида, ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳоли яшаш уйларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, қишнинг қаҳратон кунларида салбий ҳолатлар юзага келишининг олдини олишга қаратилган долзарб вазифалар белгиланди.

Repost from MIB faoliyatidan
photo content
+3

Repost from Bosh prokuratura
Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар томонидан қабул қилинган “Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи – энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” Қўшма қарор ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бош прокурор ўринбосарлари бошчилигида тегишли вазирлик ва идора ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудларга бириктирилган. Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятида ушбу қўшма қарор ижроси бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, вилоятда электр ва газ таъминоти корхоналарини қиш мавсумига тайёргарлиги, авария хизмати бригадалари шайлиги, захира омборлари мавжудлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда. Шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган куз-қиш штаби фаолияти ҳам ўрганилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+4

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+4

Repost from MIB faoliyatidan
Шовотда ота алимент эвазига уй берди ! Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Шовот туманида айрим қарздор фуқаролар томонидан алимент эвазига уй берганлиги ҳолати бўйича тайёрланган лавҳа тафсилоти. “Sevimli” телеканали “Zamon" информацион дастурида намойиш этилди. Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Собиқ ходимнинг ишга тикланиши таъминланган Ижтимоий тармоқларда фуқаро Т.Кенжаевни Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи л
Собиқ ходимнинг ишга тикланиши таъминланган Ижтимоий тармоқларда фуқаро Т.Кенжаевни Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тиклаш тўғрисидаги суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган. Аниқланишича, Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Тангрибердиевнинг 2024 йил 13 апрелдаги Боғот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Т.Кенжаев билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги 46-К-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш ҳамда Кенжаев Тўлқин Умидович 2024 йил 6 сентябрдан Боғот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - кўп тармоқли марказий поликлинка мудири лавозимига ишга тиклаш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳужжати талаблари жавобгарга тушунтирилиб, ижросини таъминлаш бўйича талабнома берилган. Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Тангрибердиев томонидан ижро ҳужжати ижроси таъминланмаганлиги сабабли, унга нисбатан 25.09.2024 йилда МЖтКнинг 198-1-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Маъмурий жаримага тортилган бўлишига қарамасдан, ижро ҳужжати ижроси таъминланмаганлиги ва бунинг натижасида Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Тангрибердиевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 232-моддаси 2-қисмида назарда тутилган қонун бузилиш аломатлари мавжудлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар 03.10.2024 йилда Урганч шаҳар прокуратурасига юборилган. Ўрганиш давомида, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Тангрибердиевнинг 26.10.2024 йилдаги 141-К-сонли буйруғига асосан, Т.Кенжаев олдинги иши Боғот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимига тикланиши таъминланганлиги аниқланди. Шунингдек, Т.Кенжаевнинг фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 105.947.408 сўм, почта харажатлари учун 34.000 сўм ва адвокат хизматлари учун 2.000.000 сўм, жами 113.579.304 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушмаган. @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини қидириб топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ҳудудий бўлимлар томонидан 454 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, жорий йилда 234 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган. Шунингдек, ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 157 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган. Бундан ташқари, биргина жорий йилнинг октябрь ойида суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган 64 та автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилиниб,  ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 42 та автомашиналар хатловга олинди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Урганчлик ота алимент ўрнига ўз машинасини берди Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи эркак фарзанди учун алимент тўлови
Урганчлик ота алимент ўрнига ўз машинасини берди Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи эркак фарзанди учун алимент тўлови ўрнига ўз машинасини берди. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан М.Х. бир нафар фарзанди учун 2021 йилдан буён алимент тўлаб келган. Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тарафлар ўзаро келишишига эришилган ва ота фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловлари эвазига “Матиз” автомашинасини беришини маълум қилган. Ундирувчи О.Р. ҳам бу таклифга рози бўлгани ҳолда, алимент тўловлари ўрнига автомашинани қабул қилиб олди. Шу тариқа, ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланиб, ижро иши юритиш тамомланди. Дурдона Атамуратова, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Янгибозорда икки нафар бола онаси тарбиясига олиб берилди Оилавий ажримларда энг кўп азият чекадиганлар бу болалардир. Ота-он
Янгибозорда икки нафар бола онаси тарбиясига олиб берилди Оилавий ажримларда энг кўп азият чекадиганлар бу болалардир. Ота-онасининг ўзаро келишмовчиликларидан безиган болалар энди улардан бирининг меҳридан ҳам мосуво бўлади, кўнгли кемтик бўлади. Бу эса уларнинг келажак ҳаётига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Ж.Қўзиева оилавий жанжал сабаб, ота уйига чиқиб кетади. Турмуш ўртоғи болаларини бермагач, у бу ишни суд орқали ҳал қилишга қарор қилади. Албатта, болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза этади. Фарзандларини қарздор яъни отаси Т.Маткаримовдан ундирувчи яъни онаси Ж.Қўзиеванинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгибозор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Шу куннинг ўзида бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. Бўлим ходимлари қарздорнинг яшаш хонадонига бориб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириб, суд қарорини ихтиёрий бажариши, акс ҳолда унга нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирдилар. Шундан сўнг, қарздор Т.Маткаримов берилган ихтиёрий муддат ичида болаларни онасига ихтиёрий равишда топширди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди. Умидбек Бекчанов, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Saylovda qanday ovoz beriladi? 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram

#AntiFake_uz_ogohlantiradi 💻So‘nggi kunlarda Telegram messenjerida onlayn firibgarlikning yangi usullari keng tarqalmoqda. Jinoyatchilar foydalanuvchilarni aldash uchun "Salom, bu senmisan suratda?" kabi soxta xabarlar va virusli fayllar yubormoqda. ⚡️Biriktirilgan ilovani yuklab olgan zahoti qurilmangiz xavf ostida qoladi va shaxsiy ma’lumotlar o‘g‘irlanishi mumkin. ‼️Firibgarlar aldoviga tushib qolmaslik uchun hushyorlikni oshiring va notanish akkauntlardan kelgan fayllarni yuklab olmang! 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram

Repost from MIB faoliyatidan
Шовотлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Yo
Шовотлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди 👉Батафсил ўқинг Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик — Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекско
Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик — Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекско
Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Repost from Bosh prokuratura
Бош прокуратура жамоаси азиз ватандошларимизни 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Repost from Bosh prokuratura
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни. Одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир. Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим. Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди. Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди. Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди. Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди. Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди. Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз. Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди. Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook