MIB XORAZM FAOLIYATIDAN
Open in Telegram
Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib
Show more374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Repost from Bosh prokuratura
Куни кеча жисмоний ва юридик шахслар вакиллари Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_bot” телеграм боти орқали коррупция ҳолатлари ҳақида мурожаат қолдиришлари, ушбу мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, уларга қонуний муносабат билдирилиши ҳамда ушбу шахсларнинг хавфсизлиги таъминланиши юзасидан ролик эълон қилинди.
Эндиликда, ушбу ролик Республикамиз бўйлаб аэропортлар, темирйўл ва автовокзаллар ҳамда реклама мониторларида қўйиб борилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from MIB faoliyatidan
Қарорлар ижроси таъминланмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси Қўшкўпир туманида қарорлар ижросини таъминлаш, вояга етмаганлар шахсларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда солиқ қарздорликларини ундириш борасида олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа.
“O`zbekiston 24” телеканали “Axborot 24” информацион теледастурида намойиш этилди. (09.03.2025 йил, соат 13-12 да)
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси Соҳиба Жуманиязованинг иш фаолияти ҳақида тайёрланган лавҳа тафсилоти.
Хоразм телеканалининг «Хоразм 24» информацион дастурида намойиш этилди.
@mibxorazmvil
Мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси Наргиза Худайберганова ҳамда Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси Дурдона Атамуратовалар "Хоразм" телеканалининг "Ассалом Хоразм" кўрсатуви меҳмони бўлдилар. Шунингдек, кўрсатувда Хоразм туманлараро бўлими давлат ижрочиси Зубайда Сатимованинг бир кунлик фаолияти ҳақида тайёрланган лавҳа намойиш этилди.
@mibxorazmvil
Мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси Наргиза Худайберганова ҳамда Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси Дурдона Атамуратовалар "Хоразм" телеканалининг "Ассалом Хоразм" кўрсатуви меҳмони бўлдилар
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида моддий таъминот ва алимент ундириш билан боғлиқ 12 383 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 7,2 млрд. сўм алимент пуллари ундирилган, 246 та оилалар яраштирилган, доимий иш ўрнига эга бўлмаган алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш масаласи ҳудудий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан 278 нафар алимент тўловчилар иш билан таъминланган.
Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ҳақида қарздорларга тушунтириш бериб келишмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Матмуродовдан ундирувчи Д.Сатторованинг фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, Х.Матмуродов ўзига тегишли бўлган икки хонали турар жойни ундирувчи Д.Сатторованинг номига ўтказиб бериш истагини билдирган ва алимент тўловчи ота ўз уйини ундирувчининг номига расмийлаштириб берган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from Bosh prokuratura
Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!
Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_bot” телеграм боти орқали маълум қилинг.
Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.
Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.
*************
Объединим усилия против коррупции!
Сообщите о случаях коррупции по телефону доверия “1161” или по телеграм-боту “@bpantikoruz_bot” Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан.
Ваше обращение будет рассмотрено в кратчайшие сроки в соответствии с законодательством.
Ваша безопасность будет полностью гарантирована.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from MIB faoliyatidan
Repost from Bosh prokuratura
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди
Бугун, Ўзбек миллий академик драма театрида халқаро миқёсда кенг нишонланаётган Хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир маросими бўлиб ўтди.
Унда прокуратура органларида содиқ хизмат қилган фахрия аёллар, ҳозирда тизим обрўси ва давлатимиз равнақи учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёл ходимлар, Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, Департамент ва Бюро мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб, Бош прокурорнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Унда, бутун прокуратура органлари жамоаси номидан тизимда меҳнат қилган, шунингдек, бугунги кунда фаолият олиб бораётган барча аёлларни чин кўнгилдан муборакбод этиб, уларга барча эзгу-ниятларига эришишни, оилавий бахт ва саломатлик, ҳаёт йўллари ютуқ ва зафарларга тўла бўлишини тилаб қолинди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокларини маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун эл суйган санъаткорлар иштирокида “Андишали Келинчак” спектакли намойиш этилди ва уларга байрамона кайфият бағишлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Repost from MIB faoliyatidan
Аёл – она, суюкли ёр, уй бекаси ва давлат хизматчиси !
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидокорона меҳнат қилаётган аёл ходимларнинг бир кунлик фаолияти ҳақида тайёрланган кўрсатув тафсилоти.
“O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди (06.03.2025 йил, соат 12-30 да).
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Repost from MIB faoliyatidan
Аёл – она, суюкли ёр, уй бекаси ва давлат хизматчиси !
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидокорона меҳнат қилаётган аёл ходимларнинг бир кунлик фаолияти ҳақида тайёрланган кўрсатув тафсилоти.
“O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди (06.03.2025 йил, соат 12-30 да).
👉Батафсил ўқинг
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Repost from MIB faoliyatidan
Муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан банк ходимлари билан ҳамкорликда муаммоли кредитларни ундириш чораларини кўриш, қарздорларга тегишли мол-мулкларни хатлаш борасида амалга оширилаётган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа.
“Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди. (05.03.2025 йил, соат 18-10 да)
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Repost from MIB faoliyatidan
Аёл – она, суюкли ёр, уй бекаси ва давлат хизматчиси !
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидокорона меҳнат қилаётган аёл ходимларнинг бир кунлик фаолияти ҳақида тайёрланган кўрсатув тафсилоти.
“O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди (06.03.2025 йил, соат 12-30 да).
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Repost from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”,- деди давлатимиз раҳбари. Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлиб, барча ишларни мувофиқлаштириши, унинг бу борадаги ўрни ҳеч қаерга йўқолмаслиги кўрсатиб ўтилди. Ҳар ҳафтада прокурор ва ички ишлар бошлиғи билан ҳудуддаги вазиятни муҳокама қилиб бориши шарт ва зарурлиги қайд этилди. Бош прокуратура, Ички ишлар, ДХХ академиялари, Юридик ва Жамоат хавфсизлиги университетларига жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳудуд ва соҳалар бириктирилган эди. Лекин улар криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга олимларини юбормаётгани, ушбу маҳаллаларни намунали қилишда жонбозлик кўрсатмаётганига эътироз билдирилди. Миллий кенгаш ҳар чоракда ушбу олийгоҳлар раҳбарларидан ҳам ҳисобот сўраб бориши кераклиги таъкидланди. Умуман, Сенат камида 1 та ҳудудда жиноятчиликни кескин қисқартириш бўйича, Қонунчилик платаси эса камида 1 та соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши бу борадаги ишлар натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирилди. Бундан буён, вазир ва ҳокимлар лавозимга қўйилишидан олдин коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режасини парламент ва маҳаллий кенгашлар олдида ҳимоя қиладиган тизим жорий этиш таклиф қилинди. Facebook|Instagram|X
