en
Feedback
MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Open in Telegram

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Show more
374
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-530 days
Posts Archive
Гурланда фуқаронинг 2 млрд. сўмдан ортиқ қарзи ундириб берилди Мажбурий ижро бюроси Гурлан тумани бўлими иш юритувига фуқарол
Гурланда фуқаронинг 2 млрд. сўмдан ортиқ қарзи ундириб берилди Мажбурий ижро бюроси Гурлан тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 21.05.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.С.дан ундирувчи А.К. фойдасига 1.939.082.914 сўм асосий қарз, 71.464.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати, жами 2.010.584.414 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан юқорида кўрсатилган жами 2 млрд. 10 млн. 584 минг 414 сўм пуллар тўлиқ ундириб берилган ва ижро ҳужжати амалда ижро этилганлиги сабабли тамомланди. Фахриддин Ўразметов, Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Шовотда беш йиллик 141 млн сўм алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қа
Шовотда беш йиллик 141 млн сўм алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган. Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Шовот тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда. Натижада, шовотлик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 18.01.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ғ.Қ.дан ундирувчи М.Ж. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ғ.Қ. бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 2025 йил июль ойидан 2030 йил июль ойига қадар ҳисобланган 141.891.537 сўм алимент пулларини тўлаб берди. Дилшод Матсапаев, Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси

Repost from Huquqiy axborot
❗️ИШОНИНГ, БИРОҚ ТЕКШИРИНГ! ⚠️ Бу маълумот нега керак? 🔹Мебел олмоқчисиз ёки бошқа зарур товарларга буюртма бермоқчисиз. Бал
❗️ИШОНИНГ, БИРОҚ ТЕКШИРИНГ!
⚠️ Бу маълумот нега керак? 🔹Мебел олмоқчисиз ёки бошқа зарур товарларга буюртма бермоқчисиз. Балки қарз бермоқчидирсиз? 🔹Қаршингиздаги “ҳамкорингиз”га ишонса бўладими? 🔹Ўзингизни молиявий хавфдан ҳимоя қилмоқчимисиз? 📋 Мажбурий ижро бюросининг Инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз шахслар рўйхати хизматидан фойдаланиш орқали сиз жисмоний ёки юридик шахснинг молиявий интизоми ҳақида маълумот олиб, хатарларни олдиндан баҳолашингиз мумкин. ✅ Маълумотни қандай олиш мумкин? 1️⃣ mib.uz сайтига киринг; 2️⃣ Жисмоний шахс бўлса ЖШШИРни киритинг, юридик шахс бўлса СТИРни киритинг; 3️⃣ Натижаларни кўринг: шахс “инсофсиз ёки тўловга қобилиятсиз”лар рўйхатида борми-йўқми — билиб олинг. 📞 Саволларингиз бўлса — мурожаат қилинг: 📍 1107 – қисқа рақамли “Ишонч телефони” 📍 (71) 231-11-07 — МИБнинг колл-маркази Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорига асосан ичимлик суви билан та
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорига асосан ичимлик суви билан таъминловчи корхоналар фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилда “Хоразм сув таъминоти" АЖ фойдасига 1 390 та ижро ҳужжатлари бўйича 2,1 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилган. Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида 116,7 млн. сўмлик 89 та ишлар бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақларига қаратилган. Мисол учун, Шовот туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор Гурлан тумани тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи “Хоразм сув таъминоти" АЖ фойдасига 256,7 млн. сўм ундириш белгиланган бўлиб, ушбу қарзни ундириш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи корхона фойдасига қарздорлик тўлиқ ундириб берилган. Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган
+6
БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, прокуратура органларининг барча тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этди. Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2025 йилнинг 1-ярмидаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди. Батафсил 👇 https://www.prokuratura.uz/#/newsview?id=16286 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Repost from Bosh prokuratura
photo content
+6

Чет эл фуқаросидан 58 млн. сўмлик алимент пуллари ундирилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 15.12.2022 йи
Чет эл фуқаросидан 58 млн. сўмлик алимент пуллари ундирилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 15.12.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Р.дан ундирувчи А.С.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Хонқа тумани бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор А.Р.нинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган эди. Шу сабабли, хорижга чиқиш истагидаги отага давлат ижрочиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги тушунтирилган. Шунга кўра, ижро ҳужжати бўйича қарздор ота фарзанди моддий таъминоти учун то у вояга етгунга қадар ҳисобланган 58.084.245 сўм алимент пулларини олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди. Қодиржон Тиллаев, Бюронинг Хонқа тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Янгибозорлик фуқаро хорижга чиқиш учун 130 млн. сўм алимент тўлади Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 11.09.
Янгибозорлик фуқаро хорижга чиқиш учун 130 млн. сўм алимент тўлади Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 11.09.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.Ў.дан Р.С. фойдасига уч нафар етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Ота алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент тўловларини ўз вақтида тўлаб келган ота уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб бериш истагини билдирган. Шунга кўра, қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, вояга етмаган уч нафар фарзандлар то улар вояга етгунига қадар бўлган давр учун 130,0 млн. сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди. Ғайрат Мадримов, Бюронинг Янгибозор тумани бўлими бошлиғи @mibxorazmvil

Repost from Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Таҳлилларга кўра, жорий йилда солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 614,9 млрд. сўмлик 23 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 17 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 518,9 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган. Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 728 та 348,1 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, шундан 79 та 46,2 млрд. сўмлик мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган. Мазкур мулклар белгиланган тартибда реализация қилиниб, мол-мулк сотувидан тушган маблағлар қарздорлик учун йўналтирилади. Мисол учун, Хоразм вилояти солиқ бошқармасининг қарорига асосан, қарздор фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги бўйича тумандаги 138 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси хатланиб, 34 йилгача бўлган ижара ҳуқуқи 4,4 млрд. сўмга электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилди. Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Repost from MIB faoliyatidan
"Мажбуриятлар Реестри" институти жорий этилди ! Эндиликда, ижро ҳужжатларини ижро этишдан ҳар қандай тарзда бўйин товлаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки ёки тўлов қобилияти йўқлиги сабабли ундирувни амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар тегишли тартибда "Мажбуриятлар Реестри"га киритилади. Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси огоҳлантиради: шахсингизга оид маълумотларни эҳтиёт қилинг ! 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Спорт - саломатлик гарови! Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ходимларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини ошириш ва интелектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. “Xorazm MTRK” телеканалининг "Xorazm 24" информацион дастурида намойиш этилди (05.07.2025 йил, соат 18-10 да) @mibxorazmvil

Repost from MIB faoliyatidan
Ноқонуний қурилиш - келтирар ташвиш Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Шовот туманида суд қарорига кўра, ўзбошимчалик билан ноқонуний барпо этилган қурилмаларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан тайёрланган лавҳа. "Sevimli TV” телеканалининг “Zamon" информацион дастурида намойиш этилди (27.06.2025 йил, соат 12-10 да). Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Гурланлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига Урганч шаҳридан тўрт хонали уй совға қилди Хоразм вилояти, Гурлан туманида яш
Гурланлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига Урганч шаҳридан тўрт хонали уй совға қилди Хоразм вилояти, Гурлан туманида яшовчи ота икки нафар вояга етмаган фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига ўзининг номида бўлган умумий майдони 73,3 кв.метрдан иборат квартирани совға қилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Гурлан тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Х.Юлдашевдан ундирувчи Н.Тўраева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган. Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Урганч шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйдаги 73,3 кв.метр бўлган квартирани ўғлининг номига нотариал тартибда расмийлаштириб берди. Фахриддин Ўразметов, Бюронинг Гурлан тумани бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Урганчда фуқарога салкам 628 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юрутувида Хоразм
Урганчда фуқарога салкам 628 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юрутувида Хоразм вилоят судининг 25.06.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Урганчтрансгаз” УКдан ундирувчи Н.Ж. фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 240.712.386 (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирган ҳолда) сўм иш ҳақи, иш ҳақларининг кечиктирилгани учун 372.054.482 (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирган ҳолда) сўм компенсация, маънавий зарар учун 10.000.000 сўм, адвокат хизмати учун 5.000.000 сўм ва даъво ариза беришда тўланган 37.500 сўм почта харажати, жами 627.804.368 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчига ижро ҳужжатида кўрсатилган пуллар тўлиқ ундириб берилиши таъминланди. Икромбек Худойберганов, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси @mibxorazmvil

Қидирувдаги бола Тошкент вилоятидан топилиб, онасига қайтарилди Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси инспекторл
+1
Қидирувдаги бола Тошкент вилоятидан топилиб, онасига қайтарилди Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан қидирувда бўлган 4 ёшли бола Тошкент вилояти, Бўка туманидан топилди ва онасига қайтарилди. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан, вояга етмаган, 2021 йилда туғилган фарзандини жавобгарлар М.А., Ё.А. ва И.М.лардан онаси С.Б. тарбиясига олиб бериш белгиланган. Урганч шаҳар бўлими иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритуви қўзғатилиб, иш бўйича қарздорлар чақиртирилиб, уларга суд қарори ижросини таъминлаш мажбурий эканлиги ҳамда бўйин товланган тақдирда қонун ҳужжатларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида тушунчалар берилган. Aммо қарздорлар болани яшириб, уни онасига беришдан бош тортишган. Шу сабабли, болага нисбатан қидирув эълон қилинган. Қидирув асосида Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан тизимли иш олиб борилиб, жорий йилнинг 3 июль куни бола Тошкент вилоятида бувиси билан бирга қариндошларидан бирининг уйида экани аниқланган. Шундан сўнг бола онасига топширилиб, қидирув ва ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тамомланган. @mibxorazmvil

Ассалому алайкум, ёшулли, тўғирлаб қўйдик, Республикадан хатолик ўтибди

Repost from MIB faoliyatidan
Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Шовот туманида ўзбошимчалик барпо этилган ноқонуний қурилмани бузиш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа. "Mahalla” телеканалининг “Joyida" информацион дастурида намойиш этилди. (03.07.2025 йил, соат 19-05 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Repost from MIB faoliyatidan
Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Шовот туманида ўзбошимчалик барпо этилган ноқонуний қурилмани бузиш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари юзасидан тайёрланган лавҳа. "Mahalla” телеканалининг “Joyida" информацион дастурида намойиш этилди. (03.07.2025 йил, соат 19-05 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X