Iffatli ayol
Open in Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Show more1 759
Subscribers
+224 hours
No data7 days
-830 days
Posts Archive
1 759
🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ ⭐️
🌙Аллохим сўрадим бугун бир
тилак.....
🌙Тилагимга етайин қўлла эй
фалак....
🌙Дунёда бир умр бахтли
яшасин.....
🌙Ушбу сўзларни ўқиган юрак
🌙Хайрли тун Аллоҳимга
омонатимсиз🥰
1 759
«Об-ҳаво — бизнинг ичимизда… Дераза ортида эса шунчаки фасллар алмашади…»
🍁
Ташқарда куз бўлиши мумкин, осмонни булут қоплаши, ёмғир ёғиши ёки совуқ шамол эсиши мумкин. Аммо инсоннинг ички олами ҳар доим ҳам табиатга мос келавермайди.
Баъзан ташқарда қуёш чарақлаб турса-да, қалбимиз ғамгин бўлади. Баъзан эса ёмғирли кунда ҳам кўнглимизда баҳор яшайди.
Чунки инсоннинг кайфиятига фақат атрофидаги муҳит эмас, балки унинг фикрлари, хотиралари, умидлари ва қалбий хотиржамлиги ҳам таъсир қилади.
🍂
Ҳаётдаги барча ҳолатларни назорат қила олмаймиз. Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам фасллар алмашади, кунлар ўтади, одамлар ўзгаради.
Аммо ўз қалбимизга қандай муносабатда бўлишни, нималарга эътибор қаратишни ва қийинчиликларга қандай жавоб беришни ўрганишимиз мумкин.
Қалб хотиржамлиги — ҳамма нарса биз истагандек бўлишида эмас, балки истагимиздагидек бўлмаган пайтларда ҳам ўзимизни йўқотиб қўймасликдадир.
🍂
1 759
🍂ҚАДРСИЗ_АЁЛ_ҚИСМАТИ
🍂Муаллиф_Zebommm
№22
—Ха келин айтганча яна бир гап.
—Ха ойижон эшитаман. Айтаверинг бемалол.
—Ўзи кеч кетяпсиз уйингизга. Биласиз мен овқат қила олмайман. Эркакларга иссиқ овқат керак. Шуни хисобиниям олиб қўйинг. Келиб овқат қилгунингизгача ярим кеча бўлали. Ундан кўра ўша ерда овқатни қилиб олиб келарсиз. Биламан барибир ойингиз қуруқ юбормайди.
—Хўп бўлади ойижон. Уйига рухсат текаанидан қувонган Хатира югурганича кийингани кирди. Кўзи тагидаги кўкарган жойларига упа қўйди. Кейин секин йўлга чиқди. Бироз пиёда юриб кетаётган Хатирани олдига бир машина келиб тўхтади. Хатира чўчиб четроққа ўтди. Машина олд ойнаси осилиб ёши катта одамни юзи кўринди.
—Хатира қизим сенмисан? Тўғри танидимми?
—Ассалому алайкум амаки яхшимисиз?
—Хатира ён қўшнилари Собир амакини таниб салом берди.
—Ваалайкум ассалом яхши раҳмат. Қани ўтир қизим. Уйга кетяпман. Юр сениям олиб кетай.
Хатира йўли яқин бўлганига қувониб раҳмат айтиб ўтириб олди.
Собир амаки олд ойнадан Хатирани юзига қараб бирдан савол берди.
—Оиланг тинчми қизим хамма яхшими?
—Раҳмат амаки яхши тинчман.
—Лекин ундайга ўхшамаяптию қизим. Сен ёлғон гапира олмайсан. Сени ахир туғилганингдан бери танисам. Қўшни бўлсак. Куёв бола зўравон қўли югурдакми дейман.
1 759
🍂ҚАДРСИЗ_АЁЛ_ҚИСМАТИ
🍂Муаллиф_Zebommm
№21
—Бунча нозик бўлмасанг
—Гулга ўрайми болам.
—Йиғи тўла аллам бор
—Айтиб берайми болам.
Кинодаги қўшиқ сўзлари юрагини эзиб юборган Хатира юзларини тўлдириб тўкилаётган кўз ёшларига хам эътибор бермас жойида қотиб турганича кинони томоша қиларди. Бирданига қайнонасини хой келин деганидан чўчиб тушган Хатира шоша пиша кўз ёшларини артди.
—Ха ойижон эшитаман.
—Намунча кўз ёшингизни оқизасиз. Боринг сигирларга сув беринг бўкириб бир бўляпти. Мана шу сигир хам туғди лекин бу келин туғмадия.
Турсин опа жаврай бошлади. Шунча даволатганим қаерга кетяпти.
Турсин опа хам қўни қўшниларни гапидан безор бўлганди. Кўчага чиқди тамом янгилик борми деб сўрашади. Жонига текаанидан кўчагаям кам чиқяпти. Хаммасига айбдор Хатирадек уни тинмай эзяпти.
Камига анави кинони кўрган келини йиғлаб ўтирибди. Майли ичида ўйлади. Вақти соати келиб туғар буям.
Хатира ишларини қилиб бўлгач қайнонасини олдига келди.
—Ойижон уйимга бориб келсам майлими? Жуда соғиндим.
—Вой тавба кўкарган кўзингиз билан қандай борасиз келин ўйлаб гапиряпсизми?
—Пардоз қилиб беркитиб оламан майлими бориб келай.
Келирини мўлтиллаб туришидан кўнгли юмшаб майли дея рухсат берди.
Қувониб кириб кетаётган келинни тўхтатиб гапира бошлади.
—Ха айтганча келин яна бир гап.
1 759
🍂ҚАДРСИЗ_АЁЛ_ҚИСМАТИ
🍂Муаллиф_Zebommm
№20
Хатирани кўзларига тикилган Бехруз индамай бошини эгди. Кўкарган кўзлари билан ўзига қараб турган хотинини кўзларига ортиқ қарай олмади. Секингина паст овозда мени кечир деди.
Хатира индамай ортига ўгирилди. Шу пайт Бехруз уни қўлидан махкам ушлаб тортиб ёнига ўтқазди.
—Кеча маст эдим. Ўзимни тута олмай қолдим. Мени кечир деди.
Хатира индамай ўрнидан туриб чиқиб кетди. Бу унинг бу уйдаги илк исёни эди. Ташқарида ишларини бажариб юраркан Бехруз чой хам ичмай ишга кетганини кўрди аммо индамади. Унинг қалби парча парча бўлганди. Шу кунгача у умид билан бир кун фарзанд кўраман албатта деган ишонч билан яшарди.У ўтган шу вақтда кун эмас соат дақиқа санарди. Хар ой умид билан Аллоҳга илтижо қиларди.Аммо кечаги эрини гаплари унинг умид ва ишончларини синдирганди. У тушликни тайёрлар экан телевизордаги кинога тўсатдан кўзи тушди. Фарзандим номли бу филм худди уни дардларини ифодалаётган каби. Фарзандга зор ўзбек аёли. Битта фарзанд кўриш учун хатто турмуш ўртоғини бошқаси билан бўлишишга хам тайёр аёл дарди.Хатирани хаёлидан хар хил фикрлар хам ўта бошлади. У хам худди кинодаги аёл каби битта фарзанд учун хатто эрини хам бўлишишга рози бўлиб турарди.
1 759
🍂ҚАДРСИЗ_АЁЛ_ҚИСМАТИ
🍂Муаллиф_Zebommm
№19
Хатира эрта тонггача кўзига уйқу келмади. Йиғлаганидан кўзлари шишиб кетди. Тонг отишига ташқарига чиқиб индамай юмушларини бажариб юраркан Турсин опа уни холатидан хайрон бўлди.
Хар куни айлариб ўргиладиган келини бугун жим жит.
—Хай келин сизга нима бўлди ахийри жим тура олмай сўроққа тутди.
—Хеч гап йўқ ўзим шунчаки. Хатира қисқа жавоб бердию индамай яна юмушини давом эттирди.
—Тавба бу келинни тилини ари чақиб олганми ғўнғиллайди холос. Турсин опа ўзига ўзи гапираркан яна эсига бир нималар тушиб Хатирага бақирди.
—Хой келин боринг эрингизни уйғотинг ишга кеч қолади. Тезроқ турсин кўпроқ пул топиш керак.Хали буёғда қайноғангизни уйлантириш керак. Хаммасига пул керак.
Хатира жимгина қайнонасини гапига қулоқ солиб турди. Кейин индамай бурилиб уйга кирди. Хамон ухлаб ётган Бехрузни рўпарасига келди. Тунги воқеалардан кейин уни эрига умуман гапиргиси келмас кайфияти йўқ. Камига кўкарган кўзи азоб берарди.Аммо наилож у келин. Ялиниб яшашга мажбур. Камига фарзанди хам йўқ. Агар шу биттагина тирноқ берганда худойим шу билан овунарди.
Иложсиз холда тураркан ташқарида яна қайнонасини овози эшитилди. Шошиб эрини елкасига туртиб уйғота бошлади.
—Туринг хой ойингиз чақиряптилар. Туринг.
Хотинини муомаласидан хайрон бўлган Бехруз кўзларини очдию ўзига ўкинч ва ғам билан қараб турган хотинини кўзларига қаради.
1 759
🍂ҚАДРСИЗ_АЁЛ_ҚИСМАТИ
🍂Муаллиф_Zebommm
№18
Хатира нима бўлганини тушуна олмай ўрнидан турди. Тепки еган биқини оғрий бошлади. Шундай бўлсада Бехрузга яхши гапира бошлади.
—Ассалому алайкум Бехруз ака яхши келдингизми?
—Сенга нима яхши келаманми йўқми? Нима ишинг бор. Хаммасига сен айбдорсан. Сени деб дўстларимга қўшила олмай қолдим. Битта бола туғиб бера олмаяпсан менга.
—Бехруз ака. Хатира кўзда қўрқув билан Бехрузга тикила бошлади. У яна калтак ейишдан қўрқаётганди.
—Ахир мени битта ўзимни қўлимда эмас фарзандли бўлиш.
—Ўчир овозингни сени деб бугун дўстларим олдида ер билан битта бўлдим. Анави Иброхим роса устимдан кулди. Синглисини бермаганига яраша жим ўтирса бўларди. Йўқ у жим ўтирмади нафсониятим билан ўйнашди. Бехруз яна бир нималар деб гапира бошлади аммо улар Хатирани қулоғига кирмасди.
—Нахотки эримни шу гаплари рост. Бошқа қизларга уйлана олмай бекорга мени қишлоғимга боришмаган эканда. Эссиз энди нима қиламан?
Бехруз маст холда кийимлариниям ечмай ётоққа ётганича ухлаб қолли. Хатирани эса кўзларига уйқу келмас хаёллари билан банд эди.
—Йўқ бу ахволда яшаб бўлмайди. Яхшиси ажрашаман.
1 759
🍂ҚАДРСИЗ_АЁЛ_ҚИСМАТИ
🍂Муаллиф_Zebommm
№17
Иброхим эса хамон ичида алам билан ўтирарди. У доимо Бехрузни ёмон кўрарди. Синглисини беришмагани учун Турсин опа уларни оиласини яхшигина гап сўз қилгани унга қаттиқ алам қилганди. Шунинг учун мана пайти келгунича Бехрузни гап билан чақиб олгиси келарди. Хозир хам ош устида яна гап бошлади.
—Кўпроқ е Бехруз сенга кўпроқ куч керак. Ажаб эмас шу ошни кучи билан янгилик бўлса. Ўзини гапи ўзига нашъа қилиб хохолаб кула бошлади.
Уни гапларига чидай олмаган Бехруз ёнида турган пичоқни олдию Иброхимга ташланди. Аммо улгурмади. Қолганлар дарров Бехрузни қўлини қайридию пичоқни олиб қўйишди.
Икки томондан жўжахўроздек бўйин чўзаётган икки ошналарни йигитлар машинага чиқаришдию уйларига олиб бориб ташлашди.
Иброхим уйига кираркан уни ухламай кутиб ўтирган ота онаси дарров уни сўроққа тута бошлади.
—Нега бу ахволдасан? Тинчликми?
—Хавотир олманглар тинчлик. Бироз қизишиб олдим.
—Яна анави Бехруз биланми? Онаси хавотирланиб сўради.
—Ха ойи ўша билан. Биласизу уни деб қанча гап сўзга қолдик. Синглим бечора қанча қийналди.
—Ўғлим қўйсангчи мана синглинг бахтли бўлиб яшаяпти. Хаммага Аллоҳ бор. Хукмни чиқариш ўзидан. Сен қайтиб бундай жанжаллашмагин.
Иброхим дадасини бу гапларидан бошини эгиб хўп дедию уйига кириб кетди.
Бехруз эса машинадан тушиб уйига кираркан кўзи ётоқ четида бошини ётоққа қўйиб ухлаб ётган Хатирага кўзи тушди.
—Менга қара хой. Нега ухлаяпсан? Бехруз ухлаб ётган Хатирани биқинига бир тепди. Тепки зарбидан чўчиб уйғонган Хатира нима бўлганини тушуна олмай қолди.
1 759
🍂ҚАДРСИЗ_АЁЛ_ҚИСМАТИ
🍂Муаллиф_Zebommm
№16
Иброхимни масхараомуз кулиши Бехрузни нафсониятига тегди.
—Менга қара сен ўзингча нима деяпсан? Сен бу гап билан мени эркаклигимга шубха қиляпсанми?
—Мен қаердан биламан сен эркакмисан эркакмасмисан? Синаб кўришга мени имкониятим йўқда афсуски. Тўғри гап туққанингга ёқмайди. Мен сени умринг ўтмасин деб гапирдим.
—Бўлди қил Иброхим. Қолганларга хам уни гаплари ёқмай кетаётганди. Хаддингдан ошяпсан. Фарзандни Аллоҳ беради. Бермаса ўзи қаердан ясаб олади. Ошниям расво қилдинг.
Қолган йигитлар хам Иброхимдан норозиланишди.
—Хуллас гапим шу. Бу ерда ё сен ўтир ёки мен ўтирай хозир бир нима қилиб қўяман. Нафсониятим билан ўйнашдинг. Бехруз ўзини хамон боса олмасди.
—Бўлди қилинглар энди ошни соляпти. Қани хамма дастурхон атрофига.
Нодир барчасини тинчлантириб ўтқазди. Аммо Бехруз ва Иброхим хамон бир бирига ола қараш қилишарди.
Хатира эса соатга қарар кеч бўлиб кетаётганига хавотир оларди. У кейинги пайтларда хаммасидан тўйиб кетганди. Эрини калтаклари қайнонасини пичинг гаплари. Хаммаси бир бўлиб уни эзарди. Тинимсиз Аллоҳга нола қилиб фарзанд сўрар. Юзларини ёруғ қилиб бир бора алла айтишни гўдакнинг масъум хидларини хидлашни орзу қиларди. Мана шундай хаёллар оғушида кўзи илина бошлади.
1 759
КУТИБ ОЛИНГ ЯНГИ ОНЛАЙН АСАР.
🌌🌌🌌🌌🌌🌌🌌
🌌🌌🌌
🌌🌌🌌🌌🌌🌌🌌
ХАЁТИЙ РЕАЛ ВОҚЕАЛАР АСОСИДА.
МУАЛЛИФ Zebommm
1 759
___🌸🍃Гулларданда гузал инсоним...
Бегуборим мехри осмоним.
Кадрдоним якин инсоним...
Сизни дилдан яхши кураман!
___🌸🍃Сизга билинг мехрим булакча...
Сизни юрагимга якин оламан.
Сизга доим хеч хам чарчамай...
Яхшиликлар тилайвераман!
___🌸🍃Хайрли Оқшом олисдаги дилга якинларим!!!
___🌸🍃Биздан узоклашманг каналимиз сизлар билан файзли Иффатлиларим!
🌸🍃Сизларни яхши куриб колувчи Админкангиз Холидахон...✍
https://t.me/iffatli_ayol
1 759
Яхшимисиз қадрдоним.
Оқшом файзли бўлсин. 💗
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг
https://t.me/iffatli_ayol
