cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ташқарида

Ташқи дунёда муаммоларга бўлган ёндашув ва халқаро ҳаёт ҳақида ҳаммага тушунарли тилда Саволлар учун: @Tashqarida_aloqa_Bot

Show more
TajikistanThe language is not specifiedPolitics
Advertising posts
1 869
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон, Малави, Италия, Украина Буюк Британиянинг The Economist нашри 2022 йилда Украинани “йил мамлакати” деб эълон қилди. Йил бошидан буён “дунёнинг энг кучли 2-армияси”нинг агрессиясига қарши туриб, оккупантларни секин-аста ўз ҳудудидан ҳайдаб чиқараётган Украинанинг йил мамлакати эканлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаса керак. Бу мақом 2018 йилда Арманистонга, 2019 йилда Ўзбекистонга, 2020 йилда Малавига, 2021 йилда Италияга берилган эди. Сўнгги 5 йилда 3 марта постсовет давлатлари. @tashqaridaUZ
Show all...
Қирғизистон президенти тўғри гапни айтибди - чегара масаласи узоқ ва оғир гаплашиб ҳал қилинади. Қирғизистон ва Тожикистон урушни тўхтатиб, бу масалани музокаралар столида, иккала давлатни ўзига қарам қилиб қўйган катта оға эмас, минтақада уруш бўлмаслигидан ҳақиқатан манфаатдор бўлган қўшнилари воситачилигида ҳал қилиши лозим. Барча чегаралар тўлиқ расмийлаштирилсагина орзудаги чегарасиз Марказий Осиё ҳақида ўйлаш мумкин бўлади. @tashqaridaUZ
Show all...
Кутилмаган уруш: Тожикистон ва Қирғизистон нега урушяпти? Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштироки билан бир пайтда икки мамлакат чегарасида аввалгиларига ўхшамаган анча жиддий қуролли можаро бошлангани кўпчиликни даҳшатга солди. Президентларнинг саммитдан кейин ўзаро гаплашиб олгани ҳам фойда бермаган - тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда. ОАВ нисбатан анча эркин ҳамда фуқаролари ва жамоат арбоблари интернетда фаол бўлган Қирғизистон томони Тожикистонни қўшни ҳудудларни босиб олишга уринишда айблаяпти - интернетда тарқалаётган фото ва видеоматериалларда ҳам бунга ишора бор. Тожикистон эса асосан расмий манбалар орқали Қирғизистонни ўт очишни тўхтатиш келишувларини бузишда, шунингдек провокация ва дезинформацияда айбламоқда. Шу пайтгача бир неча марта ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиб, бир неча марта бузилган. Айни пайтгача қурбонлар сони 100 га яқинлашган, иккала томон расмийлари хабарига кўра Тожикистондан 38 киши, Қирғизистондан 59 киши ҳалок бўлган. Катта қисми тинч аҳоли вакиллари. Қирғизистон 136 минг аҳолисини эвакуация қилган. Бу бундан олдинги энг йирик можаро бўлган 2021 йил баҳоридагидан 4 бараварга кўп. Нега ҳозир бундай масштабдаги можаро бошланди? Экспертлар бу вазият камида Тожикистон учун кутилмаган бўлмагани, Душанбе бунга тайёрлангани ҳамда ҳарбий қисмлари ва техникаларини чегарага олиб келганини айтмоқда. Шунингдек, Қирғизистон томони Тожикистон формасиз норасмий жангчилардан фойдаланганини ҳам даъво қилган. Тожикистон бронотехника ва ракета тизимларидан фойдаланган, Боткен вилояти маркази - Боткен шаҳри ҳам ўққа тутилган. Ўз навбатида Тожикистондан ҳужумни кутмагани айтилаётган Қирғизистон ҳам илғор ҳарбий техникадан, жумладан дронлардан фойдаланган. Тўқнашув/можаро/уруш бошланиши учун нуфузли саммит вақти танлангани унга етарлича эътибор қаратилиши учун бўлгани айтилмоқда. Бироқ эътибор тортиш учун уруш бошлаган Раҳмон эканлиги айтилган бўлса ҳам, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда кичик давлат бўлгани учун уларнинг ҳудудига бостириб кирилганиги ҳеч ким эътибор бермаётганидан нолимоқда. 984 кмлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарасининг айни пайтда 308 км қисми бўйича келишилмаган бўлиб, асосан 35 минг аҳоли яшайдиган Тожикистоннинг Ворух анклави ва турли даврлардаги совет хариталарида турлича кўрсатилган участкаларга тўғри келади. Бу ҳудудлар иккала давлат учун ҳам муҳим - чегарадош Сўғд ва Боткен вилоятларида аҳолининг асосий машғулоти бўлган қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган яйловлар, шунингдек йўллар назоратига имкон беради. Тоғли ҳудуд бўлгани учун йўллар аҳамияти жуда юқори - масалан, Тожикистон истаганидек Ворух анклавини Сўғд вилояти билан боғлайдиган йўл назоратини олса - бу Қирғизистон учун қарийб 200 минг аҳоли яшайдиган Лайлак туманини мамлакатнинг қолган қисми билан йўлини узиб қўяди. Бу сафар иккала томон ҳам ноҳарбий инфратузилма объектларига ҳам ҳужумга ўтгани айтилмоқда. Экспертлар уруш иккала давлат раҳбарияти учун ҳам мамлакат ичкарисида ўз мавқеъсини яхшилашга имкон беришини айтмоқда. Тожикистонда - бошқа душман бўлмагани/қолмагани учун ташқи душман яхши имкон бўлса, Қирғизистонда бошидан яхши қўллаб-қувватланмаган ҳукумат ташқи хуруш қаршисида бунга эришиши мумкин. Ўз навбатида ҳар иккала тараф бир-бирини бевосита жангларда қатнашаётган командирларига гапи ўтмасликда айблагани ҳам қизиқ. Ташқаридан ҳозирча можарони ҳал қилишда воситачиликни Россия таклиф қилган. Ҳа, ярим йилдан бери ўзи Украинани босиб олишга уринаётган Россия. Ҳа, одатда ўзининг қўли бор можароларда воситачилик қиладиган Россия. Ўзи яқинда Хитойдан Европага Россияни айланиб ўтадиган темир йўли қурилиши бўйича шартнома имзолангани бу йўлда можаро чиқарилишига сабаб бўлгани асосий версиялардан сифатида кўтарилган, бироқ бундай хулоса учун ҳали эрта.
Show all...
Ташқарида

​​Ворух ҳақида Ворух анклави билан боғлиқ можаро анча чуқур илдизларга эга ва ҳаттоки совет даврида ҳам қуролли тўқнашувларга сабаб бўлганига қарамай, бу даражадаги масштабга биринчи марта чиқмоқда. Бу сафарги тўқнашувдан бир ой олдин Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар масалалари бўйича ўтказилган махсус матбуот анжуманида Душанбега 35 минг аҳолига эга (!) Ворух анклавини унинг майдонига тенг бошқа ҳудудга алмаштириш таклифи берилганини маълум қилганди. Шундан кейин Боткен вилоятида ҳарбий машғулотлар ҳам ўтказилди. Тожикистон ушбу баёнотга расман муносабат билдирмаган бўлса-да узоқ йиллар ташқи ишлар вазири сифатида ишлаган Ҳамрохон Зарифи ушбу позицияга кескин танқид билан норозилик билдирган ва собиқ вазир айнан ҳукумат позициясини билдиргани тахмин қилинганди. Шунингдек Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон шахсан ўзи Ворухга ташриф буюриб, анклавни алмаштириш масаласи умуман кўтарилмаганини ва кўтарилмаслигини маълум қилган эди.…

Қучоқ очиб кутиб олиш ҳақида Сўнгги кунларда Украина қуролли кучлари озод қилаётган ҳудудларда аҳолининг украин аскарларига реакциясини кўриб беихтиёр уруш бошланишидаги рус пропагандаси риторикаси эсга келяпти. Февралда пропаганда Украинада рус аскарларини қучоқ очиб, гуллар билан, озодлик олиб келувчи халоскорлар сифатида кутиб олинишига ўзини, зомбига айланган ҳукуматни, армияни ва аҳолини ишонтириб қўйганди. Дастлабки кунларда ва ойларда нимага бундай қарши олинмаганига ҳайрон бўлган руслар ва ниҳоят шундай муносабатни кўряпти - фақат ўзларига нисбатан эмас, аксинча улардан озод қилаётган украин аскарларига нисбатан. Украина мудофаачилари руслар босқинни бошлаганда орзу қилган ҳолатни - ҳақиқий халоскорлар келганда халқ қандай кутиб олишини кўрсатиб бермоқда. Бу шундоқ ҳам руҳий ҳолати яхши бўлмаган рус армиясига қўшимча таъсир қилиши мумкин. @tasgqaridaUZ
Show all...
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Украина Россия қўшинларини Харьков вилояти шимолидан қувиб чиқарди. Энди фрони Оскил дарёси бўйлаб ўтмоқда. @tashqaridaUZ
Show all...
1.05 MB
Энди нима бўлади? Қисқа муддатли истиқболда Украина Донбассда ёзда йўқотилган ҳудудларини қайтариб олиш имкониятига эга. Украинанинг ёзда тўпланган захиралари ва эълон қилинмаган етиб келган қурол-яроғлари бу муваффқаиятга замин яратади. Шунингдек, Херсон йўналишида секинроқ бўлса ҳам олдинга силжиш мумкин. Россия эса захираларини етказиш эвазига қарши ҳужумни тўхтатиши мумкин, бироқ ерларни қайта эгаллаш варианти жуда узоқ. Украинанинг муваффақиятлари кўлами кенгайиб кетиб, "дўппи тор келиб қолса", Москва шу пайтгача қилмай келаётган иши - ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши мумкин. Бироқ ҳозирча октябрдаги янги фаза учун олигархларга хусусий ҳарбий бўлинмалар йиғишга топшириқ берилгани айтилмоқда. Бу орада Украинага ҳам узоқ кутилган лендлиз етиб келиши мумкин ва бу уруш боришини бутунлай Энг охирги сценарий - тактик ядро қуроли қўлланилиши, бироқ кўпчилик экспертлар бундай қадамга борилмаслигини айтмоқда. Ўрнига Запороже АЭСда техноген фалокат келтириб чиқарилиши мумкин. Умуман олганда Украина ҳозирги муваффақиятларига қарамай уруш узоқроқ давом этишини кутяпти. Бунда 2014 йилдан бери Киев назоратидан чиқиб кетган барча ҳудудларни қайтариш, шунингдек, Россия қўшинлари бутунлай чиқариб юборилган тақдирда ҳам янгидан бостириб келиши эҳтимоли инобатга олиняпти. Украина қуролли кучлари қўмондони томонидан Германияда Украинага ёрдам гуруҳи йиғилиши олдидан чиқарилган мақолада 2023 йилда уруш ҳаракатларини олиб бориш учун қурол-яроғ етказиб бериш бўйича сўровлар келтирилгани ҳам бундан дарак беради. Жумладан, Украинага узоқ масофаларга борувчи ракета комплекслари зарурлиги, бу орқали нафақат Украинанинг эгалланган ҳудудлари ва чегарадош ҳудудлардаги нишонларга, балки Россия марказий ҳудудларига зарбалар бериш орқали ушбу мамлакат аҳолисига уруш ҳиссини туйдириш лозимлиги, ҳозиргача аксарият аҳоли ушбу урушни абстракт қабул қилаётгани ва ўзида сезмаётгани учун етарли даражада қаршилик билдирмаётгани айтилган. Аксинча, урушга ва уруш сиёсатига хайрихоҳлар талайгина эканлиги ўтган ойлар давомида кўринмоқда. Уруш тўхташи Россиядаги ички ўзгаришларга бевосита боғлиқ. Бунда шунчаки ҳозирги ҳукумат мағлубиятни тан олиб, урушни тўхтатиши эмас, балки режимнинг ўзининг ўзгаришигина вазиятга таъсир қила олади. Чунки акс ҳолда Украина хавотиланаётганидек Россия қўшинлари чиқиб кетган тақдирда ҳам яна қайтиб келмаслигига кафолат йўқ. @tashqaridaUZ
Show all...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
10.09 KB
Харьков йўналишидаги охирги ўзгаришлар
Show all...
Украинадаги урушда йирик бурилиш Россиянинг Украинадаги босқинида сўнгги 5 ойдаги энг йирик бурилиш бошланди. Апрель ойи бошида Россия "бир ҳафтада ютиши керак бўлган" урушда нимадир натижага эришиши мумкин бўлган ягона йўналиши - Донбассга барча кучларини сафарбар қилиш учун Киев, Чернигов ва Суми вилоятларидан, шунингдек Харьков шаҳри атрофидан тўлиқ чиқиб кетган ва Украина бу ҳудудларда ўз назоратини қайтарганди. Донбассдаги гуруҳни шимолдан ўрашни бошлаш учун стратегик нуқта бўлган Изюм шаҳри эгалланган, шунингдек Донецкдан Украина қўшинларининг асосий қисми тўпланган Славянск ва Краматорскка қўшин йўлга чиққан. Шундан кейин қамалдаги Мариуполь ҳам Россия томонидан эгалланди. Бироқ Донбассда белгиланган мақсад амалга ошмади - ўраб олиш мўлжали йирик Славянск-Краматорск ҳудудидан локал Свередонетск-Лисичанск ҳудудига қаратилди. Ушбу кичик ҳудудни эгаллашга асосан тирик қалқонлар ва хусусий ёлланма ҳарбий бирликлар эвазига икки ойдан кўп вақт сарфлаган Россия армияси ва пропагандаси Луганск вилояти маъмурий чегараларига чиқилганини эришилган мақсад сифатида кўрсатди. Шундан кейин бутун ёз давомида Россия ҳеч қандай ютуққа эришмади, фронт бир неча километргагина силжиди. Ғалаба йўқлигида Россия бошқа провокацияларни канда қилмади - фронтдан узоқда, Украина марказида жойлашган тинч шаҳарлар, фронт яқинидаги қочқинлар учун инфратузилма ҳаво ҳужумларига учради. Сўнгги бир ойда эса уруш бошидан буён Россия назоратида бўлган дунёдаги энг йирик АЭСлардан бири - Запорожье АЭС билан боғлиқ ядровий фалокатга олиб келиши мумкин бўлган провокациялар бўлмоқда. Ўз навбатида Украина баҳор охирларида ёки ёз бошларида қарши ҳужумга ўтиши кутилаётганди. Бироқ Ғарбдан ваъда қилинган қурол-яроғлар, жумладан АҚШ Иккинчи Жаҳон урушида Гитлер Германиясига қаршилик учун Совет Иттифоқига берилганидан кейин биринчи марта амалга оширишни режалаштирилган йирик ҳажмдаги лендлиз етказилиши кечикиши оқибатида Киев ҳам мудофаани ушлаш билан чекланди. Шунга қарамай, кичик миқдордаги ва тез ўрганса бўладиган юқори технологияли қуроллар етиб келиши ортидан ёзнинг ўрталаридан Украина қарши ҳужум учун замин тайёрлашни бошлади - Россия армиясининг таъминот каналлари ва ҳарбий базалари йўқ қилина бошланди. Дастлаб, Херсонни Днепрнинг чап қирғоғи билан боғловчи кўприклар бирма-бир яроқсиз ҳолга келтирилди, кейин Россия эгаллаган ҳудудлардаги қурол-яроғ базаларига ҳужумлар уюштирилди. Россия ўзиники деб ҳисоблайдиган Қримдаги базалар ва транспорт тармоқларига ҳужумлар ҳамда бевосита Россия ҳудудидаги транспорт, энергия манбалари ва омборларга зарбалар кейинги босқич сифатида хизмат қилди. Август ойи охирида ниҳоят Украина Херсон йўналишида қарши ҳужум бошланганини эълон қилди. Зеленский бу борада ҳаммадан қарши ҳужум боришини ёритмасликни ва натижалар ҳақида фақат расмий маълумотни кутишни сўради. Бир ҳафта ичида Херсон атрофидаги бир нечта аҳоли пункти озод қилингани ҳақида хабар берилди. Россия сўнгги ойларда ва айниқса сўнгги кунларда Херсон атрофига бошқа ҳудудлардан қўшинларни олиб ташлагани туфайли сезиларли қаршилик кўрсатди. Аммо Украинанинг Херсон йўналишидаги манёврлари ва айниқса қарши ҳужумни ёритмаслик ҳақидаги сўровларининг асл моҳияти ушбу ҳафтага келиб ойдинлашди. Киев кутилмаганда Россиянинг кучсизланган йўналиши - Харьков жанубидаги Донбассни ўраш учун эгалланган стратегик ҳудудларга ҳужумга ўтди. Жумладан, Балаклея, Купянск ва энг муҳими Изюм, жами 4200 квадрат киломотерлик ҳудуд озод қилинди ва Лиманга ҳужум бошланди. Лиман эгалланган тақдирда Россия қўшинлари Харьков вилоятидан тўлиқ қувилиши ва Луганск вилоятига чиқиш имкони туғилади. Россия йўқотишлари шунчалик равшанлигидан ҳаттоки Мудофаа вазирлиги "қўшинлар бошқа йўналишларга қайта тақсимланаётгани"ни эълон қилди. Урушпараст "ҳарбий мухбирлар" жойлардаги йўқотишларни тасдиқлаб турибди ва бу ҳали бошланиши эканини айтмоқда. Кучлар мувозонати ва кейинги воқеалар прогнози ҳақидаги мулоҳазаларни эса пост лимити туфайли кейинги постга қолдирамиз.
Show all...
Repost from bakiroo
Бошқача Қозоғистон! 2022 йилга келганида истонлараро Қозоғистоннинг йўли айро кетадиган кўринади. Биз ўтмишда қоламиз, қўшнилар эса эркин келажакка қараб илдамлашда давом этишади. Кузда Қозоғистонда муддатидан аввал Президентлик сайловлари ўтказилади. Президент ваколат муддати бир марталик бўлади, етти йилга сайланади. Қайта сайланиш тақиқланади.
Show all...
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.