en
Feedback
ФАХРИЙЛАР.2020

ФАХРИЙЛАР.2020

Open in Telegram

Дунёда илм таркатувчи бу́линг.

Show more
549
Subscribers
+124 hours
No data7 days
-630 days
Posts Archive
Пятигорск сув ичиш галереяси.

"КАВКАЗ МИНЕРАЛ СУВЛАРИ" КУРОРТИ БЎЙЛАБ ТУРИСТИК САЁҲАТ. 1989 йилнинг кузида иш жойимдан Ставрополь ўлкасининг Пятигорск шаҳридаги курортлар бюросига "курсовка" бўйича даволаниш учун йўлланма беришди. Мен жойлашган курорт меҳмонхонасида саёҳатлар бюроси томонидан ҳар куни "Кавказ минерал сувлари" шаҳарларига туристлик саёҳати уюштирилар эди. Шундай саёҳатлар туфайли бошқа шаҳарлар қаторида Кисловодск шаҳрини, "Ўзбекистон" санаторийсини ва Кисловодск миллий боғини кўриш шарафига мушарраф бўлган эдим. Саъдулла Файз.

Maxsus reportaj | «O`zbekiston» sanatoriyasi: dam oluvchilar uchun yanada qulay sharoitlar #3oct #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Терренкур-пиёда юриб даволаниш йўлакчаси.

17-рақамли Сув ичиш галерияси.

КИСЛОВОДСК ШАҲРИДАГИ "ЎЗБЕКИСТОН" САНАТОРИЙСИ. Шимолий Кавказ ҳудуди бўлмиш Ставрополь ўлкасида 5 та асосий курорт шаҳарлари бор. Улар "Кавказ минерал сувлари"курортлар ҳудудига қарашли Кисловодск,Ессентуки,Пятигорск,Железноводск ва Налчик шаҳарларидир. Бу шаҳарларда ва уларнинг атрофида юзлаб маъмурий, хусусий ва бошқа санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйлари мавжуд. Кисловодск шаҳридаги "Ўзбекистон" санаторийси(республика ҳукумати маъмурий санаторийси) маъмурий санаторий ҳисобланиб, унга жуда кўп ўзбекистонлик фуқаролар дам олиш учун йўлланадилар. Норасмий маълумотларга кўра санаторий бинолари(ер майдони) совет даврида Ўзбекистон ҳукумати томонидан узоқ муддатли ижарага(ёки доимий фойдаланишга) олинган. "Ўзбекистон" санаторийсини учта асосий биноси бўлиб, уларга ёпиқ йўлаклар орқали ўтилади. Санаторий яқинида 4 та минерал сув қудуғи(скважина) бўлиб,улардан сув ичиш галереясига юборилган бир неча хил минерал сувлардан шифокор тавсия қилган шифобахш сувни ичасиз. "Ўзбекистон" санаторийсида менюда кўрсатилган таомларни бир кун аввал буюртма қилиш имкониятига эгасиз. Бу ерда замонавий даволаш аппаратлари келтирилган бўлиб, 50 хилдан ортиқ муолажалар қилинади. Дам олувчилар учун саломатлик йўлакчалари, бассейн, спорт тренажёр майдончаси, биллиард хона, концерт зали ва миллий чойхона мавжуд. Санаторий стандарт хоналарида бир киши учун бир суткалик даволаниш нархи 750 000 сўм(ўзбек сўми). "Ўзбекистон" санаторийси манзили: Кисловодск ш.Мир проспекти. 1-уй. Телефон: 8 800 700 15 77. Жой брон қилиш хизмати. 8(87937)3-13-85. Мўлжал: Кисловодск курорт парки ёнида. Кисловодск темир йўл бекатидан -2 км., Минводы шаҳри аэропортидан 60 км. олисликда жойлашган.