ch
Feedback
ФАХРИЙЛАР.2020

ФАХРИЙЛАР.2020

前往频道在 Telegram

Дунёда илм таркатувчи бу́линг.

显示更多
563
订阅者
无数据24 小时
无数据7
+730
帖子存档
Repost from N/a
photo content

Repost from N/a
photo content

Repost from N/a
photo content

Repost from N/a
photo content

Посмотрите, чем я поделился(-ась)! @MIUI
Посмотрите, чем я поделился(-ась)! @MIUI

ЭНГ ЙИРИК ПАНЖШИР АМАЛИЁТИ. 1984 йилда Афғонистон Демократик Республикаси раҳбари СССР ҳукумати бошлиқларига мурожат қилиб Панжшир водийсида йирик жанговор амалиёт ўтказиб, Аҳмадшоҳ Маъсуд гуруҳларини йўқотишни сўради. Шу йилнинг 19 апрелидан жанговор амалиётлар бошланиб, аввал СССР ҳудудидан учиб келган 3 та оғир бомбардимончи самолётлар Панжширдаги душман позицияларини бомбардимон қилдилар. 40-армия қўмондонлиги жанговор амалиётга 33 та батальонларни(20 та совет ва 13 та афғон батальонлари) жалб қилди. Бундан ташқари 194 та самолётлар, 154 та вертолётлар ва 39 та артиллерия батареяси ажратилди. Жанговор амалиётдан аввал душманларни чалғитиш режаси қўлланди, Панжширдан олисдаги Горбанд дарёси дарасига 3 та дивизия харбий қисмлари "тозалаш" учун юборилди. 1984 йилнинг 19 апрел тонги соат 4:00 да артиллерия батареялари Панжшир дарасига қараб ўт очишни бошладилар. 20 апрелда Базарак аҳоли яшаш масканига 345-опдп, 70-омсп ва афғонларнинг 444-Коммандос полкидан 2000 аскар десант қилиб туширилдилар. 22-майдан ҳамма харбий қисмлар ўзларига берилган ҳудудларни тозалаб чиқиб, "Панжшир шери" Аҳмадшоҳ Маъсудни қўлга туширишга харакат қилдилар. 5 май куни жанговор амалиётни тугаганлиги эълон қилинган бўлсада, эгаллаб олинган ҳудудларни сақлаб туриш учун жанглар давом этди. Панжширдаги Руха қишлоғига 682-мотоўқчи полки(кучайтирилган бўлинмалар билан бирга) жойлаштирилди, Анава қишлоғига 345-алоҳида парашют десант полкининг(опдп) батальони(афғон полки билан бирга) қолдирилди. Қўмондонлик жанговор амалиёт мувафақиятли ўтди деб ҳисобласада, харбий амалдорлар амалиёт самарасиз бўлганини таъкидлаганлар. Кобулдаги "қулоқлари" орқали Ааҳмадшоҳ Маъсуд жанговор амалиётнинг бошланиш вақти, унинг кўлами хақида аввалдан хабардор бўлган ва шунга пухта тайёрланган. 19 апрелда 191-алоҳида мотоўқчи полкининг(омсп) аскарларидан 21 жангчини минага тушиши, 682-мсп 1-батальони пистирмага дуч келиб 53 аскардан айрилиб, 58 таси ярадор бўлиши ва бошқа ҳалокатлар шунинг оқибатидир. 1984 йил 14 апрелдан 14 майгача бўлган жанговор амалиётлар даврида 118 киши халок бўлди дейилади, аммо бунга яраланиб госпиталда халок бўлганлар қўшилмаган. Панжшир водийси жуда улкан тоғли ҳудуд бўлганлигидан, уни афғон ва совет кўшинлари ўз назорати остида ушлаб туролмас эдилар. Айниқса қиш пайти аскарларни иситиш мосламалари ва ёқилғи билан таъминлаш оғир эди. Жанговор амалиётлар Аҳмадшоҳ Маъсудни куч тўплаб олгунча "тинч" туришини таъминларди, халос.

ИМТИЁЗЛИ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАР УЧУН БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМАЛАР. 2021йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларни жорий этиш тўғрисида" 693-сонли қарори қабул қилинди. Қарорга асосан 2022 йилнинг 1июлидан бошлаб санаторийларга йўлланмалар бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали(ЯИДХП) орқали жорий этилади. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги "Инсон" Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ҳам навбатга қўйилади. Шу пайтгача амалдаги санаторийларга бепул йўлланмалар бериш бўйича Низомда(27.04.2013й) кўрсатилган имтиёзлар ўзгаришсиз қолдирилди 693-сонли қарорнинг иловаси 1-боб 3-бандига(йўлланмалар бериш даврийлиги) асосан қуйидаги тартибда(навбат бўйича) йўлланмалар берилади: Йилига бир марта. - уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар; - республика аҳамиятига молик шахсий пенсионерлар; - Чернобиль АЭС ҳалокати қатнашчилари; - ядро полигонлари ва бошқа радиация объектларида харбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар; - ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз кексалар. Икки йилда бир марта. - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар; - халок бўлган харбий хизматчиларнинг бева хотинлари(эрлари). - 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз 1 гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга. Уч йилда бир марта. - ёшга доир пенсия олувчилар. Шу жумладан илованинг 2-боб(Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби) 16-бандига биноан уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга йўлланмалар биринчи навбатда берилади.

photo content

photo content

photo content

photo content