cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ЭСТЕР

Худонинг қизлари учун канал Қайта алоқа учун: @princess_Ester_bot Инстаграм: https://instagram.com/ester_malika_2020?igshid=m3l6bn6bz1ir

Show more
Advertising posts
572Subscribers
+124 hours
+47 days
+2030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from umid.tv
❔"Farziy"mizmi yoki "soliqchi"? Telegram | Facebook | Instagram | Website
Show all...
Show all...
2
💙Қиз билан йигит илк бор учрашиб, бир-бирига бўлган муҳаббат учқунлари қамраб олганда, улар бир‑бирисиз яшашни ҳатто тасаввур ҳам қила олишмайди. Қисқа вақт кўришмай қолишса, қаттиқ соғиниб учрашувга ошиқадилар. Ҳа, бу қалбларни ларзага солувчи, ширин дамларни олиб келувчи буюк муҳаббат туйғуси. Ҳар бир қиз, ҳар бир йигит ўша ажойиб туйғуни бошдан кечиради.   💙Мана шундай ажойиб севги туйғусини ҳис қилиб юрган ошиқлар оила қуриб, эр-хотин бўлиб, мамлакатимизга фойда келтирадилар. Аммо вақт ўтиб, баъзи ёш эр‑хотинлар орасидаги ўша ширин туйғу аста‑секин совиб бораётгани кўринмоқда.   ❤️‍🩹 Эр-хотинларнинг бир‑бирига бўлган ҳис-туйғулари совиб, оралари узоқлашиб кетмоқда. Иккаласини боғлаб турган “ип” кундан кунга ингичка бўлиб бормоқда. Агар шу холат давом этаверса, кўп ўтмай бу “ипнинг” узилиши муқаррар. Нима бўлди? Бир вақтлар улар “Муҳаббатимиз абадий бўлади” деб айтишган эди-ку. Улар никоҳ аҳдининг узилмас, ҳар қандай ҳаёт тўфонларга бардош бера олишларига амин эди‑ку. Ахир нима бўлди?   Азизлар, ўша муҳаббатнинг абадий бўлиши учун фақат ваъда берибгина қўймай, энди никоҳни сақлаб қолиш учун курашиш вақти келди. Афсуски, баъзи аёллар оиласининг тинчлигини сақлаш учун бунга тўсқинлик қилаётган иллатлар билан курашиш ўрнига, оиласидаги нохуш вазиятларда эрини айблаб, хафа бўлиб, аччиқланишини давом эттираверади.   💙 Албатта, бу боши беркдай кўринган кўчадан чиқиш йўли эмас. Муҳаббат учун бунақа курашмайди. Айблаш, хафа бўлиш ва аччиқланиш аёлнинг қалбини вайрон қилиб, умидини сўндиради. Агар сиз хафачилик ва ғазаб тўрига тушиб қоладиган бўлсангиз никоҳингиз осонгина барбод бўлади.   Баъзи аёллар нохуш вазиятлар туфайли кўнгли тушиб, ташвишга берилиб қолади. Агар оила аъзоларининг бири давосиз касалликка учраб қолса, касал одам ҳали тириклигида вақтидан илгари қайғуга ботади. Касал одам эса, яқинларим мендан юз ўгириб, ҳали тириклигимга қарамасдан мени кўмишга тайёрланяпти эканда, деб, кўнгли оғрийди.   Балки сиз ҳам никоҳингизни кўмиб “ўлим ҳақидаги хужжатни” кутиб юргандирсиз. Айтингчи, қовоғи очилмасдан доимо аразлайверадиган аёлни қандай эркак севади? Азизлар, агар никоҳингиз ҳали ўлмаган бўлса, ҳали яшашига умид бор бўлса, уни кўмишга шошилманг. Сизда никоҳингизни сақлаб қолиб, фарзанларингизни тирик етим қилмаслик имконияти бор. Каломда: “У сўнай деб турган пиликни сўндирмагай, майишиб турган қамишни синдирмагай”, деган оят бор. Баъзи аёллар Худо билан ёки эри билан савдолашади. Бу қанақасига, деб ҳайрон қолаётгандирсиз? Бундай аёл Худога ёки эрига: “Агар сиз буни қилсангиз, унда мен ҳам шуни қиламан” деб айтади. Савдолашиш –манипуляция усулидир, яъни ўзи хоҳлаган ишни бошқага бажартириш. Бу усул хотинни эрига яқинлаштирмайди, аксинча узоқлаштиради.   🔥 Бошқалари эса, ҳаётида бўлаётган ҳолатга тўғри қараб, уни яхши томонга ўзгартишга қарор қабул қилади. Эр билан муносабатини тўғрилайдиган ягона йўл – мана шу.   Дилбар, нозик қалб эгалари, агар сиз охирги йўлни танлаган бўлсангиз, тўғри қилганингизга амин бўлинг. Шундай қилиб, сиз эрингиз билан орангизда кўзга кўринмайдиган қалин девор ўсиб келаётганини пайқасангиз, хушёр бўлинг. Дарров бу деворни бузиб, муносабатни тиклашга ҳаракат қилинг. Ҳар бир инсоннинг ўз жуфти бор. Кимдир уни тоқат билан кутиши керак, кимдир эса уни сақлаши керак. ✈️ Телеграм || 📷 Инстаграм
Show all...
🤩 1
🚩 Эгамиз илк бор Одам Ота билан Момо Хавони яратганда, уларга фотиҳа бериб никоҳлаганини биз Муқаддас Китоб орқали яхши биламиз. Аммо Худо тасдиқлаган барча қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз. Қозоқ шоири Муқағали Мақатаев: “Аёлларни эркаклардан кўп дейди, вой бўй, войбўй, бўлаверсин кўп майли. Аёл деган гўзалликку, гўзал у, гўзаллик чи, бизга кўплик қилмайди” деб куйлаган экан. 🧡 Азиз аёллар, сизнинг ҳақиқатан ҳам гўзал эканингизни ёдингизга солгим келади. Шу билан бирга сиз бир вақтнинг ўзида ҳам нозик табиатли ва ҳам кучли иродага эгасиз. 🌸Сен опа, сен сингил, меҳрибон она, Бунча бетакрорсан, сураман хаёл. Бормикан сендайин меҳрибон яна Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Эшитган лол қолар айтган аллангга, Қўшиғинг жим тинглар ҳаттоки шамол. Қалбингда олади меҳринг алангга, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Битта табассуминг эритади тош, Кулгуинг, қувончинг топмасин завол. Жилмайсанг, тоғлар ҳам эгадилар бош, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Бахтинг умринг бўйи бўлсин йўлдошинг, Сенга кулиб боқсин бахт ила иқбол. Ҳар тўсиқни енгсин сабринг, бардошинг, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Тоълелар пойингга чўкадилар тиз, Ўзинг гўзалликка ягона тимсол. Муҳаббат бир лаҳза яшолмас сенсиз, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.   ❤️Яратувчи Эгамиз Одам Ато билан Момо Хавонинг никоҳларига оқ фотиҳасини бериб, уларни жаннат боғига жойлаштирганини юқорида айтиб ўтдик. Аммо Худованди Каримнинг душмани бўлмиш иблис илк одамларни итоатсизлик васвасасига тушириб, уларнинг Худо билан ажойиб уйғунликдаги муносабатини бузди. Шу тарзда эр-хотинларни қийин аҳволга солиб қўйди.   ❎Шундан буён одамзод ҳаётининг барча соҳасида кўплаб қийинчиликлар ўрин олди. Ўша қийинчиликлар никоҳга ҳам заҳарли таъсирини ўтказди.   Аҳвол жуда ёмон экани яққол кўриниб турибди. Қанча жажжи болакайлар отасиз ёки онасиз, хатто баъзилари ота-онасиз қолиб, меҳрибонлик уйларида катта бўлмоқда. Меҳрибонлик уйидаги болалар отанинг ҳимояси билан иссиқ қучоғини, онанинг кафтини, севгиси-ю меҳрини кўролмасдан ўсадилар. Ота-онанинг севгиси-ю меҳрига тўйиб ўсмаган бола келажакда шафқатсиз бўлиб улғаймаслигига ким кафиллик бера олади?   💙 Аслида Эгамиз Худонинг хоҳиши – куёв билан келиннинг қўл ушлашиб, гўшанкани хатлаган кунидан бошлаб, бу оламдан кетадиган кунгача бир хонадонда тинч-тотув яшаб, Худо уларга инъом қилган фарзандларни Худонинг йўлида тарбиялаб, катта ҳаётга отлантирмоқлари зарур. Ҳа, минг афсуски, висол кечалари қарияларнинг: “Қўша қаринглар” деган фотиҳалари амалга ошмай, ярим йўлда қолиб кетмоқда. Гуноҳ авжига чиққан замонда, ароқхўр эр ёки вайсақи хотин билан қандай қилиб тинч яшаб оила қуриш мумкин, деб сўрарсиз балким? Ундай бўлса, замоннинг ҳам, ахволнинг ҳам, рафиқнинг ҳам қандай бўлишидан қатъий назар, никоҳдаги ҳаётда тинч яшаб, оилани сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақидаги дастурлар тўпламимизга қулоқ солинг.
Show all...
🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚 Кечиримингиз сиз ўтмишда кечирган инсонларингизга нима бергани ҳақида ўйламанг. Уларни кечириш сизга нима бераётганидан лаззатланинг. Кечиришни ўрганинг, шунда орзуларингиз сари қадамингиз тезлашади, чунки ўтмиш юки сизда бўлмайди. 🦚🦚🦚🦚🦚🦚🦚 Ник Вуйчич @kuch_fikrlashda
Show all...
4
Show all...
🔥 4 2
📹 Xudodan senga xat Manba: Telegram @Masihiydunyo Youtube https://youtu.be/Mc8vEpl2qO4
Show all...
❤‍🔥 2
Show all...
❤‍🔥 5
Энг юксак нарсалар моддий нарсалар эмас🙏 #dilkashradio @dilkashradio
Show all...
4
🗣 Mutolaa ER-XOTIN UCHUN 7 QOIDA 1. Bir-biringizga Hurmatli bo'ling 2. Hech qachon ajralish bilan tahdid qilmang 3. O'tmishdagi xatolar haqida o'ylamang. 4. Gapirishdan ko'ra ko'proq tinglang 5. O’zizni bosishni yo'qotmang 6. Bahsda “yutishga” urinmang. Siz bitta jamoadasiz 7. Hech qachon baqirmang yoki so’kmang. ЭР-ҲОТИН УЧУН 7 ҚОИДА 1. Бир-бирингизга Ҳурматли бўлинг 2. Ҳеч қачон ажрашиш билан тахдид қилманг 3. Ўтмишдаги ҳатолар ҳақида ўйламанг 4. Гапиришдан кўра кўпроқ тингланг 5. Ўзизни босишни йўқотманг 6. Бахсда “ютишга” уринманг. Сиз бир жамоасиз 7. Ҳеч қачон бақирманг ёки сўкманг _
Show all...
🙏 4👍 3