en
Feedback
Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

Open in Telegram

Бошқаларнинг ёруғлиги учун ёнаман! Каналларим: 🎵 @nota_yazdurdiyev 🪐 @SpaceUzbek ✈️ @TheMaydon 🎥 @YazdurdiyevMedia 📥 Мурожаат учун: @SirliXabarBot ♻️ Реклама: @Aytmoqchi_p 394370

Show more
6 084
Subscribers
-9724 hours
-2117 days
-27330 days
Posts Archive
Кўкдала | Мустақиллик байрами

Ота оиласига имконият яратиб бераркан, унинг мевасини кўргач, оила бахтини ҳис қилгач, ундан бахтлироқ инсон бўлмаса керак. Бу туйғуни, ундаги эмоцияни сўз билан ифодалаш ҳам осон эмас. Шавкат Миромонович халқимизнинг мураккаб ва қора ўтмишини ортда қолдириб, гигант мамлакатлар ўз тарафига оғдиришга уринган мураккаб бир даврда халқимизнинг манфаатини дадил ва дипломатик ҳимоя қилмоқда. Халқим деб қисқа йилларда сочлари қандай оқарганига гувоҳмиз. Шундай экан, Президент ҳам юрт отаси сифатида халқининг шукроналигини, меҳнатини қадрлайдиган, дуосини қиладиган одамлари борлигини ҳис этиши керак. Бугун у мукофотлаётган минглаб оилалар, кечирилаётган маҳкумлар оилалари, қурол овозини эшитмай тинч ухлаётган миллионлаб инсонлар дуога қўл очиб, унинг ҳаққига дуо қилмоқда. Генерал айтганидек: Биз Сиз билан фахрланамиз, Муҳтарам Президент!

Давлат тасарруфидаги “Green University’да юриспруденция йўналиши ҳам борлигини биласизми? Шунингдек, бакалавриат таълим йўналишлари ҳам мавжуд: 💬 Атроф-муҳит ва барқарор бошқарув 💬 Экология ва давлат бошқаруви 💬 Юриспруденция 💬 “Яшил” иқтисодиёт Магистратура таълим йўналишлари: 💬 Барқарор ривожланиш 💬 Экология ҳуқуқи 💬 Циркуляр иқтисодиёт 💬 Барқарор туризм 💬 Барқарор молия 💬 Экологик фанлар ва тадқиқотлар, экологик таҳлил, билим ва инновацияларни бошқариш 💬 Атроф-муҳит муҳофазаси (Табиатни сақлаш) 👉 Hujjat topshiring ✉️info@greenuniversity.uz ☎️ +998 55 512 00 77 📍Location

Эркак деган номни лавозим эмас, хислат улуғ қилади Эркак деган номнинг таркибида бир олам хислат бор: ор-номус, ҳаё, камтарлик, салом-алик, муомала, масъулият, виждон ва мардлик. Афсуски, одамларни кузатаркансан, баъзиларда мансаб ва мавқе ортгани сари ана шу хислатлар камайиб бораётганига гувоҳ бўласан. Айниқса, мансаб кўргач кибрга берилганлар кўпайди. Оддий инсонни кўрса, саломни ҳам раво кўрмайдиган, таниш-билишнинг даражасига қараб муомала қиладиганлар бор. Бундай пайтда халқнинг «Кўрмаганни кўргани қурсин» деган нақли беихтиёр ёдга тушади. Аслида инсоннинг кимлиги унинг қўлидаги лавозими билан эмас, ўзидан қуйида турган одамга қандай муносабатда бўлиши билан билинади. Чунки ҳақиқий катталик — ўзгаларни кичик кўриш эмас. Телефондаги оддий муомала маданияти ҳам айримлар учун ортиқча бўлиб қолмоқда. Қўнғироққа бир зумда жавоб берилмаса, сабабини ўйламай, қайта-қайта қилаверадиганлар бор. Гапни саломдан бошлаб, хайрлашиб якунлаш эса гўё ортиқча одатдек. Суҳбатдоши гапини тугатиши билан, хайрлашмай «қизил» тугмани босиб қўядиганлар ҳам кўпайди. Яна бир оғриқли ҳолат — «Администрациядан топшириқ бўлди» деган соҳта сабаб ясаб, ҳар бир ишни шу орқали бажарадиганлар. Мансабда мустақил қарор қабул қилиш, масъулиятни ўз зиммасига олиш ҳам жасорат. Ҳар сафар юқорига таяниб иш қилиш эса раҳбарлик эмас, ижрочиликнинг оддий кўриниши, холос. Яна шундайлар борки, ўз лавозимидан фойдаланиб, кимнингдир тагига хуфёна сув қўяди. Юзига кулганча, ортидан иш қилади. Бунинг номи на мансабдорлик, на мардлик. Бу — тарбия ва виждон масаласи. Унутманг, биродарлар: Лавозим — вақтинча. Мансаб — омонат. Мулк — қолиб кетади. Аммо муомала, тарбия ва қилган яхшилигингиз одамлар хотирасида қолади. Бугун сизга салом бериб, ҳурмат кўрсатаётган одамни эртага сизга ҳеч қандай эҳтиёжи бўлмаган ҳолда учратишингиз мумкин. Ўшанда сиздаги одамийлик гапиради. Эркакни костюми, кабинети, лавозими ёки қўлидаги муҳри эмас, оддий инсон билан қандай гаплашиши, кичикка қандай муносабатда бўлиши, ортидан қандай из қолдириши эркак қилади. Шуни унутманг: ҳаракатингиз билан нафақат ўзингизни, балки сизга берилган тарбияни ҳам намоён қиласиз. Кўзингиз тўқми ё очми — муомалангиздан билинади. Кибрлисизми ё камтар — атрофдагилар сиздан ҳис қилади. Мардмисиз ё йўқ — ҳеч ким кўрмаётганда қилган ишингиздан билинади. Эркак деган номни олиш осон. Унга муносиб яшаш эса — масъулият.

Инста блогер “Опен бюджет” ортида турли қинғирликлар борлиги ҳақида жиддий даъволарни илгари сурибди. Бу жиддий айблов 👉 видео Жасорати бор кимдир ушбу даъволарга асосли ва очиқ-ойдин раддия бера олармикин?

Prezident farmoni bilan Qashqadaryo viloyati yo‘l harakati xavfsizligi boshqarmasi yo‘l-patrul xizmati katta inspektori, marh
Prezident farmoni bilan Qashqadaryo viloyati yo‘l harakati xavfsizligi boshqarmasi yo‘l-patrul xizmati katta inspektori, marhum Annaqulov Azizbek Muxiddinovich “Jasorat” medali bilan mukofotlandi.

Prezident Farmoni bilan Qashqadaryo viloyati hokimi Azimov Murotjon Berdialiyevich «Fidokorona xizmatlari uchun» ordeni bilan
Prezident Farmoni bilan Qashqadaryo viloyati hokimi Azimov Murotjon Berdialiyevich «Fidokorona xizmatlari uchun» ordeni bilan mukofotlandi.

Генерал-полковник Алматов аёллар ҳақида

Ba’zi narsalarni reklamada ko‘rgandan ko‘ra, bir marta o‘zingiz sinab ko‘rgan yaxshiroq. Ertaga KNAUF Qarshida aynan shunday
Ba’zi narsalarni reklamada ko‘rgandan ko‘ra, bir marta o‘zingiz sinab ko‘rgan yaxshiroq. Ertaga KNAUF Qarshida aynan shunday imkoniyat beradi. Maxsus maydonchada gipsokarton pardevorlarni ushlab ko‘rish, ularning mustahkamligini sinash, tovush izolyatsiyasidagi farqni eshitish va qurilish bo‘yicha mutaxassislarga savollar berish mumkin. Tadbir zerikarli ko‘rgazma shaklida emas — interaktiv o‘yinlar, sovg‘alar va DJ ham bo‘ladi. 📍 Alisher Navoiy nomidagi park 📅 15-avgust ⏰ 17:00–22:00 @Knaufuzbekistan / *Reklama

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайратжон Ҳамроев вилоят ҳокимлиги тизимидаги янги лавозимга ишга ўтди.
Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайратжон Ҳамроев вилоят ҳокимлиги тизимидаги янги лавозимга ишга ўтди. У мазкур бошқармада 8,5 йил фаолият юритди.
Ҳамроевни ОАВ билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйган, танқидни холис ва очиқ қабул қиладиган, мураккаб вазиятларда ҳам тезкор ва мақбул ечим топа оладиган раҳбар сифатида ҳурмат қиламан.
Унинг кейинги фаолиятида муваффақият, омад ва янги марралар тилаб қоламан! 🫡

Дизайн жамоаси янги концерти

Дунёга энг машҳур мамлакатлар ҳам тарихи ва анъаналари билан буюк. Улар бугун ҳам шу анъаналарига содиқ. Эътибор бердингизми, бизни ривожланаётган давлат, ислоҳотлар мамлакати, иқтисоди юксалиб бораётган юрт дея баҳолаяпти хориж. Лекин анъаналаримиз ҳақида бундай жаҳон эътирофи кам. Ўзбек деганда миллий либос ёки пахта гулли пиёла эмас, меҳнаткаш, меҳмондўст ва ҳамжиҳат халқ гавдаланарди ёшлигимизда. Шу эди бизнинг табиатимиз, шу эди бизнинг анъаналаримиз. Хонадонни озода тутиш оиладаги асосий масъулият, фарзандлар олдида эса ибрат бўлиши керак эмасми, аслида?! Кечаги видеони роса муҳокама қилдик, керакли хулосалар ҳам қилинди. Ҳар қандай ишдан бир ҳикмат оладиган халқмиз, барибир. Бугун маҳалла айландик. Яна ўша ёшликдаги манзарани кўрдим: кўчани супураётган онаю қиз, девор оқлаётган ота ва бола. Бу ҳам тарбия, ҳам масъулият. Озодалик, ободлик ва бирдамлик байрам арафасидагина эмас, балки кундалик ҳаёт тарзимизга айланса, ана шунда бугунги муҳокамалардан чиққан энг катта хулоса ҳам шу бўлади. Келаётган байрам муборак, азиз юртдош!

Ўзбекистон самода тарих ёзишни бошлади. Болаликдаги ушалмас кўринган орзуларим амалга ошмоқда. Батафсил

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг бир фуқаро хонадонига кириб, уйдаги санитария ҳолатини танқид қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Кимдир буни шахсий ҳаёт дахлсизлигига аралашиш, деб баҳолаяпти. Яна кимдир эса ҳоким аҳолининг турмуш маданияти учун ҳам масъул раҳбар сифатида тўғри иш тутганини айтмоқда. Мен эса масалага бошқачароқ нигоҳ билан қарадим. Ҳа, Конституция ҳар бир инсоннинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини кафолатлайди. Бу баҳссиз ҳақиқат. Лекин инсоннинг шахсий ҳаёти билан жамият манфаати тўқнаш келадиган нуқталар ҳам бор. Санитария, гигиена, болаларнинг соғлиғи, атрофдагилар хавфсизлиги — булар энди фақат бир оиланинг ички иши бўлиб қолмайди. Сўнгги йилларда айримларда бир қараш ҳам шаклланди: «Давлат мени боқиши керак», «Менга ёрдам бериш шарт», «Мен ишламасам ҳам давлат менга қараши лозим». Агар инсон раҳбарлардан доимий ёрдам, имтиёз ва эътибор кутаётган бўлса, унда раҳбарлар ҳам айрим ҳолатларда масъулият ва тартибни талаб қилишга ҳақлими? Ҳуқуқ бор жойда мажбурият ҳам бўлади. Эркинлик бор жойда масъулият ҳам бўлади. Бу иккиси бир-биридан ажралса, мувозанат бузилади. Албатта, ҳеч бир раҳбар инсоннинг қадр-қимматини камситишга ҳақли эмас. Танқид ҳам ҳурмат доирасида бўлиши керак. Чунки одамни уялтириш орқали эмас, тушунтириш орқали ўзгартириш мумкин. Аммо яна бир савол бор: агар уйдаги аҳвол инсоннинг ўзига, фарзандларига ёки атрофдагиларга салбий таъсир қилаётган бўлса, раҳбар мутлақо бефарқ туриши керакми? Сиз нима деб ўйлайсиз? Бу ҳолатда ҳоким ўзини туманнинг масъул раҳбари сифатида фуқаросини тозалик ва тартибга чақирдими? Ёки шахсий ҳаёт дахлсизлиги чегарасидан ошиб кетдими?

📚 O‘qish mavsumi yaqin! Smartfoningizni yangilashning ayni vaqti. 1-avgustdan 15-sentyabrgacha HONOR “Foydali xaridlar mavsumi” aksiyasini o’tkazmoqda. Aksiyada ishtirok etayotgan HONOR smartfonlaridan birini xarid qilsangiz, yoqimli sovg‘aga ega bo‘lasiz — aqlli soat, simsiz quloqchin, ryukzak va boshqa aksessuarlar (tanlangan modelga qarab). Batafsil

Болаларни ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш — муаммонинг ечимими? Сўнгги кунларда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга оид ташаббуслар кенг муҳокама қилинмоқда. Бу борада турли қарашлар мавжуд. Бироқ мазкур механизм амалда қай даражада самара бериши ҳозирча очиқ масала бўлиб қолмоқда. Менинг назаримда, фақатгина тақиқ ва чекловлар орқали кутилган натижага эришиш қийин. Албатта, таълим муассасалари ҳудудида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиш тартибини белгилаш ва муайян чекловлар жорий этиш мумкин. Аммо боланинг уй шароитида ота-онасининг телефони ёки бошқа қурилмалар орқали интернетдан фойдаланишини давлат томонидан тўлиқ назорат қилишнинг ҳуқуқий ҳам, амалий ҳам имконияти мавжуд эмас. Бундан ташқари, барча ота-оналар ҳам фарзандига рақамли чекловлар ўрнатишга тайёр эмас. Айримлар буни боланинг психологик ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлайди. Аммо боланинг манфаатларини таъминлашда мутлақ эркинлик эмас, балки оқилона назорат ва масъулиятли тарбия устувор бўлиши лозим. Менимча, асосий эътибор боланинг телефондан фойдаланишини чеклашга эмас, балки унинг онгига зарар етказувчи ахборот муҳитини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилиши керак. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасида ахлоқсизликни тарғиб қилувчи, уятли ибораларни ўз ичига олган, порнографик хусусиятга эга бўлган ҳамда болаларнинг маънавий-ахлоқий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборот маҳсулотлари зарарли ахборот сифатида эътироф этилган. Демак, биринчи навбатда мазкур қонун нормаларининг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликка йўл қўяётган ахборот ресурслари ва платформаларга нисбатан таъсирчан ҳуқуқий механизмларни қўллаш лозим. Қонун устуворлиги таъминланмас экан, янги чекловларнинг қабул қилиниши кутилган самарани бермаслиги мумкин. Шу билан бирга, болаларга тақиқлар эмас, муқобил ва сифатли контент таклиф этиш ҳам давлат сиёсатидаги муҳим йўналишлардан бири бўлиши керак. Бугунги кунда болалар катта қизиқиш билан кузатаётган мультфильмлар даражасидаги замонавий, юқори сифатли миллий анимация маҳсулотларини яратиш вақти келди. Зерикарли ва қолиплашган сценарийлардан воз кечиб, билимли, ватанпарвар, қонунга ҳурмат руҳида тарбияланган, замонавий фикрлайдиган миллий қаҳрамонлар образини шакллантириш зарур. Болалар кимга ҳавас қилса, эртага ўша образга интилади. Қаҳрамонни эса сунъий тарзда болалар орасида машҳур қилиш керак! Яна бир таклиф сифатида, агар мазкур соҳани ҳуқуқий тартибга солувчи янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиладиган бўлса, унда болаларнинг рақамли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган алоҳида механизм назарда тутилиши мақсадга мувофиқ. Хусусан, 1–7-синфларда таҳсил олаётган фарзанди мавжуд оилаларда бола мунтазам фойдаланадиган мобил қурилмаларга махсус ота-она назорати платформасини ўрнатиш тартиби жорий этилиши мумкин. Мазкур платформа давлат органлари билан шахсий маълумотлар алмашинувини амалга оширмаслиги, фақат маҳаллий даражада ишловчи, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш принципларига тўлиқ риоя этувчи дастурий ечим бўлиши шарт. Ушбу платформа белгиланган ёш тоифасига кирувчи бола ижтимоий тармоқлар, онлайн ўйинлар ёки ёшига мос келмайдиган ахборот ресурсларидан фойдаланишга уринганда, ота-она томонидан белгиланган чекловларни автоматик тарзда қўллаши мумкин. Бугунги рақамли даврда болаларни тўлиқ тақиқлар билан эмас, балки қонун устуворлиги, рақамли маданият, сифатли миллий контент ва замонавий профилактик механизмлар орқали ҳимоя қилиш анча самарали йўлдир.

Қашқадарё прокуратураси ОАВ билан расмий қолиплардан холи тарзда мулоқот ўтказди Прокуратура томонидан ОАВ ва блогерлар иштир
+5
Қашқадарё прокуратураси ОАВ билан расмий қолиплардан холи тарзда мулоқот ўтказди Прокуратура томонидан ОАВ ва блогерлар иштирокида жорий йилнинг ўтган 6 ойи якунларига бағишланган очиқ ва шаффоф матбуот анжумани ташкил этилди. Расмий қолиплардан холи тарзда ўтган тадбир аввалида вилоят прокурорининг янги матбуот котиби жамоатчиликка таништирилиб, ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил ахборот берилди.
Анжуман давомида вилоят прокурори ўринбосари Алишер Мирзаев соҳавий раҳбарларнинг иштирокини таъминлаган ҳолда, ОАВ вакиллари ҳамда блогерларга уларни қизиқтирган барча саволлар юзасидан бевосита мулоқот қилиш ва асослантирилган жавоблар олиш имкониятини яратди.
Жараён фақат савол-жавоб билан чекланиб қолмай, конструктив ва очиқ муҳокамалар руҳида кечди. Тадбир сўнггида прокуратура музейи фаолияти билан яқиндан танишиб, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш бўлимининг иш жараёни, келиб тушаётган ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш механизмини кўздан кечирдик.

Repost from Mening Prezidentim
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент! Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромоно
+1
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент! Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қарши олдилар. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртанги кунимиз ва фарзандларимиз келажаги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингиз, бедор тунларингиз ва улкан саъй-ҳаракатларингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Халқимизнинг чин меҳри, юксак ишончи ва қўллаб-қувватлаши доимо Сизга ҳамроҳ бўлсин! Ватанимиз дунёдаги энг ривожланган, қудратли ва тараққий этган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгалласин! Mening prezidentim

🇪🇸 Испания Жаҳон чемпиони!!