cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

”Dori Market” дорихоналар тармоғи

🏥 “Беш Юлдуз ММР” га тегишли дорихоналар тармоғи расмий сахифаси. 💊 Сифатли ва хамёнбоп дори воситалари 🚑 Шахар бўйлаб дори дармон бепул етказиб бериш хизмати ☎️ +99833 500 0303 Админ: @dorimarket_admin Оилангизга ғамхўрлик ©

Show more
Uzbekistan13 476The language is not specifiedMedicine4 997
Advertising posts
4 283Subscribers
-424 hours
-87 days
-830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❓Тик оёқда ишлаш варикозга сабаб бўладими? 🟢 Агар оёқларингизда ҳали юлдузчали томирлар пайдо бўлмаган бўлса, тик оёқда кўп ишлашга тўғри келса, касалликнинг олдини олиш учун оёқни сиқиб турадиган эластик бинтлардан фойдаланинг. Агар касаллик ўзини «кўрсатган» бўлса, шифокор-флебологга учрашинг. ✔️ Иш вақтида оз бўлсада танаффус қилишни унутманг. Оз фурсат бўлса-да, оёқларни чўзиш, қон-томирларда қон айланишини яхшилайди. Ишдан сўнг оёқларни бошдан баландроққа кўтариб ётинг. Бу ҳам уларга дам беради, ҳам касалликнинг олдини олади.
Show all...
📍Сизни заифлаштирадиган одатлар 🟢 Етарлича ухламаслик одати концентрация, кайфият ва меҳнат унумдорлигига салбий таъсир қилади. Сиз ўзингизни чарчаган ва кучсиз ҳис қиласиз. 🟢 Бирор ишни кейинга қўйиш одати бу сиздаги стресс ва хавотирни кучайтиради, бу эса узоқ муддат мотивация ва энергияни камайтиради. 🟢 Иш билан ўзингизни ортиқча банд қилиш одати - вазифалар рўйхатини қисқартиришга ҳаракат қилинг ва вақтингизни режалаштиринг.
Show all...
👍 3
❓Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ ташхис бўла оладими? ✅ Одатда қандли диабет олди ҳолат ҳақида гапирилганда, соғлом  ва касаллик ўртасидаги ҳолат назарда тутилади. Буни қарангки, қанди диабет олди ҳолатидаги беморларнинг тахминан 25 фоизидагина касаллик кейинги босқичга ўтиши мумкин. 🔻Шундай экан касалликни ўзингизга «яқинлашиши»га йўл қўйманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Маҳсулотларнинг озуқавий қийматига аҳамият беринг. Жисмоний ҳаракатлардан чекланманг..
Show all...
❓Бола ҳаддан ташқари шўх бўлса, нима қилиш керак? ✅ Болаларнинг ҳаддан ташқари шўх, гиперфаол бўлиши бу касаллик эмас, балки феъл-атвор хусусиятидир. Чунки болалар ёшлигида ўта қизиқувчан, ҳаракатчан ва фаол бўлишади. ⭕️ Бундай пайтда ота-оналар, тарбиячилар ва ўқитувчилар уларнинг тарбиясига тўғри ёндашишлари керак. Бундай болалар бир вақтнинг ўзида турли машғулотларни бажаришади: тўп ўйнашади, бажараётган юмушингизга халал беришади, у ёқдан бу ёққа югуришади, лекин ҳеч қачон бир жойда ҳаракатсиз туришмайди. 🔻Бундай болалар таълим жараёнига халал беришмайди. Шунчаки аудитория муҳитига таъсир ўтказишлари мумкин. ✔️ Ўта ҳаракатчанликни халқ табобати билан даволаб бўлмайди. Бундай пайтда ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб, руҳшунос маслаҳатлари асосида турли чоралар қўллаш мумкин. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Show all...
❓Соч нима сабабдан тўкилади? ✅ Ҳар куни соғлом инсонларда 50-80 тадан соч толаси тўкилиши мумкин. Хавотирга тушишга ўрин йўқ. Агар сочингиз кунлик меъёрдан ортиқ тўкилаётган бўлса, бунга турли сабаблар мавжуд. ▪️Сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, организмдаги ўзгаришлар, асабийлашиш, фасллар алмашиши ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади. ▪️Соч тўкилиши аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ кузатилади ва у қуйидагилар натижасида юзага келади: ✔️ Наслий омил. ✔️ Юқумли касалликлар. ✔️ Кимёвий воситалар. ✅ Сиз муаммога ойдинлик киритиш учун малакали трихолог маслаҳатини олишингиз керак бўлади.
Show all...
🍋 Асал ва лимон томоқ оғриғидан халос қилади ✅ Агар томоғингиз оғриб безовта қилаётган бўлса, асал ва лимондан фойдаланиб кўринг. ✔️ 1 ошқошиқ асал ва 1 ошқошиқ лимон суви аралаштирилади. Ана шу аралашма оғиз бўшлиғида 10 дақиқа давомида ушлаб турилади. Сўнгра оғиз бўшлиғи илиқ сувда чайиб олинади. ⭕️ Муолажа кунига 2 маҳал токи томоқ тузалгунга қадар такрорлаб турилади.
Show all...
📍А витаминини қабул қилишда эҳтиёт бўлинг ✅ А витаминининг қўшимча дозасини қабул қилиб, ўз танаси учун фойда деб ўйлаган ҳар бир киши жиддий асоратлар борлигини унутмаслиги керак. ▪️А витамини ёғда эрийдиган витамин бўлиб, организмда тўпланиши исботланган. Дозани ошириб юбориш, жигарга жиддий зарар етказиши мумкин. ✔️ Чекувчиларда А витамини тўпланиши ўпка саратони ривожланиш хавфини оширади. ✔️Мувозанатли овқатланиш орқали А витаминини организмга керакли миқдорда олиш мумкин.
Show all...
📍Сочиқ - касаллик келтириб чиқариши мумкин ✅ Душ ёки ҳаммомдан чиққандан кейин миллионлаб ўлик ҳужайралар ҳали ҳам терида қолади. Бу ҳужайралар сочиқ устида ҳам қолади ва бактериялар учун кўпайиш манбаига айланади. ❓Бундан қандай ҳимояланиш керак? ▫️Бир нечта сочиқдан фойдаланинг (ҳеч бўлмаганда юз ва тана учун). ▫️Уларни мунтазам равишда ювиб туринг. ▫️Қўлни артиб бўлгандан кейин сочиқни яхшилаб қуритинг. ▫️Албатта, индивидуал сочиқдан фойдаланинг. ✅ Ушбу оддий қоидаларга амал қилиш орқали ўзингизни исталмаган касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.
Show all...
📍Иштаҳасизликнинг давоси оддий ✅ Иштаҳасизлик турли сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Уни уй шароитида даволаса бўлади. ▪️Ерқалампир (хрен) қирғичдан ўтказиб олинади. Унга 1:1 нисбатда шакар ёки асал аралаштириб, ҳар куни овқатланишдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинади. ▪️Сельдерей ошкўкининг суви сиқиб олинади. Ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан шу ўсимликнинг шарбати ичиб турилади. Фойдаси тезда сезилади.
Show all...