cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

”Dori Market” дорихоналар тармоғи

🏥 “Беш Юлдуз ММР” га тегишли дорихоналар тармоғи расмий сахифаси. 💊 Сифатли ва хамёнбоп дори воситалари 🚑 Шахар бўйлаб дори дармон бепул етказиб бериш хизмати ☎️ +99833 500 0303 Админ: @dorimarket_admin Оилангизга ғамхўрлик ©

Show more
Uzbekistan13 478The language is not specifiedMedicine4 988
Advertising posts
4 283Subscribers
No data24 hours
-27 days
-330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

📍Сизни заифлаштирадиган одатлар 🟢 Етарлича ухламаслик одати концентрация, кайфият ва меҳнат унумдорлигига салбий таъсир қилади. Сиз ўзингизни чарчаган ва кучсиз ҳис қиласиз. 🟢 Бирор ишни кейинга қўйиш одати бу сиздаги стресс ва хавотирни кучайтиради, бу эса узоқ муддат мотивация ва энергияни камайтиради. 🟢 Иш билан ўзингизни ортиқча банд қилиш одати - вазифалар рўйхатини қисқартиришга ҳаракат қилинг ва вақтингизни режалаштиринг.
Show all...
👍 2
❓Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ ташхис бўла оладими? ✅ Одатда қандли диабет олди ҳолат ҳақида гапирилганда, соғлом  ва касаллик ўртасидаги ҳолат назарда тутилади. Буни қарангки, қанди диабет олди ҳолатидаги беморларнинг тахминан 25 фоизидагина касаллик кейинги босқичга ўтиши мумкин. 🔻Шундай экан касалликни ўзингизга «яқинлашиши»га йўл қўйманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Маҳсулотларнинг озуқавий қийматига аҳамият беринг. Жисмоний ҳаракатлардан чекланманг..
Show all...
❓Бола ҳаддан ташқари шўх бўлса, нима қилиш керак? ✅ Болаларнинг ҳаддан ташқари шўх, гиперфаол бўлиши бу касаллик эмас, балки феъл-атвор хусусиятидир. Чунки болалар ёшлигида ўта қизиқувчан, ҳаракатчан ва фаол бўлишади. ⭕️ Бундай пайтда ота-оналар, тарбиячилар ва ўқитувчилар уларнинг тарбиясига тўғри ёндашишлари керак. Бундай болалар бир вақтнинг ўзида турли машғулотларни бажаришади: тўп ўйнашади, бажараётган юмушингизга халал беришади, у ёқдан бу ёққа югуришади, лекин ҳеч қачон бир жойда ҳаракатсиз туришмайди. 🔻Бундай болалар таълим жараёнига халал беришмайди. Шунчаки аудитория муҳитига таъсир ўтказишлари мумкин. ✔️ Ўта ҳаракатчанликни халқ табобати билан даволаб бўлмайди. Бундай пайтда ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб, руҳшунос маслаҳатлари асосида турли чоралар қўллаш мумкин. 👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
Show all...
❓Соч нима сабабдан тўкилади? ✅ Ҳар куни соғлом инсонларда 50-80 тадан соч толаси тўкилиши мумкин. Хавотирга тушишга ўрин йўқ. Агар сочингиз кунлик меъёрдан ортиқ тўкилаётган бўлса, бунга турли сабаблар мавжуд. ▪️Сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, организмдаги ўзгаришлар, асабийлашиш, фасллар алмашиши ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади. ▪️Соч тўкилиши аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ кузатилади ва у қуйидагилар натижасида юзага келади: ✔️ Наслий омил. ✔️ Юқумли касалликлар. ✔️ Кимёвий воситалар. ✅ Сиз муаммога ойдинлик киритиш учун малакали трихолог маслаҳатини олишингиз керак бўлади.
Show all...
🍋 Асал ва лимон томоқ оғриғидан халос қилади ✅ Агар томоғингиз оғриб безовта қилаётган бўлса, асал ва лимондан фойдаланиб кўринг. ✔️ 1 ошқошиқ асал ва 1 ошқошиқ лимон суви аралаштирилади. Ана шу аралашма оғиз бўшлиғида 10 дақиқа давомида ушлаб турилади. Сўнгра оғиз бўшлиғи илиқ сувда чайиб олинади. ⭕️ Муолажа кунига 2 маҳал токи томоқ тузалгунга қадар такрорлаб турилади.
Show all...
📍А витаминини қабул қилишда эҳтиёт бўлинг ✅ А витаминининг қўшимча дозасини қабул қилиб, ўз танаси учун фойда деб ўйлаган ҳар бир киши жиддий асоратлар борлигини унутмаслиги керак. ▪️А витамини ёғда эрийдиган витамин бўлиб, организмда тўпланиши исботланган. Дозани ошириб юбориш, жигарга жиддий зарар етказиши мумкин. ✔️ Чекувчиларда А витамини тўпланиши ўпка саратони ривожланиш хавфини оширади. ✔️Мувозанатли овқатланиш орқали А витаминини организмга керакли миқдорда олиш мумкин.
Show all...
📍Сочиқ - касаллик келтириб чиқариши мумкин ✅ Душ ёки ҳаммомдан чиққандан кейин миллионлаб ўлик ҳужайралар ҳали ҳам терида қолади. Бу ҳужайралар сочиқ устида ҳам қолади ва бактериялар учун кўпайиш манбаига айланади. ❓Бундан қандай ҳимояланиш керак? ▫️Бир нечта сочиқдан фойдаланинг (ҳеч бўлмаганда юз ва тана учун). ▫️Уларни мунтазам равишда ювиб туринг. ▫️Қўлни артиб бўлгандан кейин сочиқни яхшилаб қуритинг. ▫️Албатта, индивидуал сочиқдан фойдаланинг. ✅ Ушбу оддий қоидаларга амал қилиш орқали ўзингизни исталмаган касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.
Show all...
📍Иштаҳасизликнинг давоси оддий ✅ Иштаҳасизлик турли сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Уни уй шароитида даволаса бўлади. ▪️Ерқалампир (хрен) қирғичдан ўтказиб олинади. Унга 1:1 нисбатда шакар ёки асал аралаштириб, ҳар куни овқатланишдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинади. ▪️Сельдерей ошкўкининг суви сиқиб олинади. Ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан шу ўсимликнинг шарбати ичиб турилади. Фойдаси тезда сезилади.
Show all...
❓Нима учун шамоллаганда сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак? ✅ Касалликнинг биринчи белгилари намоён бўлганда сут маҳсулотларидан воз кечиш яхшироқдир. Гап шундаки, сут маҳсулотлари шиллиқ ҳосил қилувчи таъсирга эга. Яъни, улар бурундан сув келиши ва ўпкадан балғам ажралишини секинлаштиради, бу бактерияларнинг тўпланиб қолишига сабаб бўлади. 🔻Шунга қарамасдан, кефир ва кам ёғли йогуртлар ичакнинг ишлашига ёрдам беради. Шунинг учун улардан воз кечиш ярамайди. Унинг ўрнига, ножўя таъсирларнинг олдини олиш учун таомномага занжабил ёки зарчава қўшинг. Зираворлар бу маҳсулотларнинг шилимшиқ ҳосил қилувчи таъсирни йўқотади.
Show all...