Do'stlar_uz. 🇺🇿
Open in Telegram
Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади. Бизни кузатиб боринг t.me/dostlar_uz_kanali
Show more1 893
Subscribers
-224 hours
-467 days
-430 days
Posts Archive
1 893
1 893
#rasulullohga_muhabbat
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик йиллари
🎞 Youtube FULL HD
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1 893
+6
#xabar #indoneziya
🗣Индонезиянинг Ҳаж ва умра ишлари вазири билан учрашув ўтказилди
💬 Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Индонезиянинг Ҳаж ва умра ишлари вазири Муҳаммад Ирфон Юсуф ҳамда мамлакатимиздаги элчиси Сити Руҳаини Жуҳаятин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
⏺Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Диний идора раиси ўринбосари, "Вақф" хайрия жамоат фонди раиси Зайниддин домла Эшонқулов ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
✅Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик муносабатлари юқори даражага кўтарилгани таъкидланиб, меҳмонлар Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси ёнида янги барпо этилган "Ҳадис" меҳмонхонаси очилиши билан қутланди. Шунингдек, делегацияга юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар, Диний идора, Уламолар Кенгаши ва Фатво маркази фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.
🌙 Мулоқот давомида XIV аср охири XV аср бошларида Индонезияда Ислом маърифати ёйилишига ҳисса қўшган Иброҳим Самарқандий ва бошқа уламолар мероси халқларимизни чамбарчас боғлаб туриши қайд этилди. Яқин ўтмишда Индонезиянинг биринчи Президенти Аҳмад Сукарнонинг Самарқанддаги Имом Бухорий қабрини зиёрат қилгани илиқ хотирланди.
📝Учрашувда Ҳаж ва Умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни алмашиш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, Ислом молияси ва банк иши йўналишида мутахассислар тайёрлаш, юртимиздаги "Вақф" хайрия жамоат фонди ва Индонезия вақф ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.🤝 Якунда мазкур ташаббус ва таклифларни ҳаётга татбиқ этиш учун масъуллар белгиланди. Меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1 893
#Salovat_Sharif
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدِي يَا رَسُولَ اللهِ، خُذْ بِيَدِي، قَلَّتْ حِيلَتِي، أَدْرِكْنِي.
Ас-солату вас-саламу алайка, ё саййидий, ё Росулаллоҳ! Хуз бийадий, қоллат ҳийлатий, адрикний.
🚀Telegram📷Instagram🎬YouTube
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
1 893
✅ НЕЪМАТНИ КЎПАЙТИРИШНИ ИСТАШ НОШУКРЛИКМИ?
#шукр
САВОЛ: Инсон ўзи эришиб турган даражадан янада юқорироғига интилиши ношукрлик ҳисобланадими? Масалан, дўконимни кенгайтириш, ишчилар сонини кўпайтириш ва тизимни янада ривожлантиришни истайман. Шундай ҳолатда ҳозирги неъматларга ношукрлик қилган бўламанми? Шу ҳақда тўлиқ тушунча берсангиз.
ЖАВОБ: Бундай қилиш ношукрлик бўлмайди.
Аввало шукрнинг ҳақиқатини аниқлаб олсак. Уламоларимиз шукрни уч нарса билан таърифлаганлар: неъматни Аллоҳ таолодан деб эътиқод қилиш, тил билан Унга ҳамд айтиш ва ўша неъматни Ул зот рози бўладиган йўлда ишлатиш. Демак, шукр – бор имконият билан чекланиб, тўхтаб қолиш эмас, балки уни ўз ўрнида ишга солишдир. Ношукурлик эса бунинг акси: неъматни менсимаслик, “менда арзирли ҳеч вақо йўқ” деб ҳисоблаш ёки уни ўз ақлим ва кучим билан топдим деб билиш, Аллоҳнинг тақсимотидан кўнгли тўлмай нолиш ёхуд бошқанинг қўлидагига ҳасад қилиш. Сиз айтаётган нарса эса булардан бирортаси ҳам эмас.
Сиз сўраган нарса ношукрлик эмаслигини Қуръони каримнинг ўзи кўрсатиб турибди. Аллоҳ таоло: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман” (Иброҳим сураси, 7-оят), деб зиёдани шукрнинг мукофоти қилиб қўйган. Агар кўпайтириш ношукрлик бўлганида, шукрнинг ажри кўпайиш бўлмас эди.
Саҳобаи киромлар ичида Усмон ибн Аффон ва Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳумо каби катта савдогарлар бўлган. Аллоҳнинг Расули уларни бу ишдан қайтармаганлар, аксинча: “Солиҳ кишининг қўлидаги ҳалол мол нақадар яхшидир!”, деб марҳамат қилганлар. (Имом Аҳмад ривояти).
Шуни таъкидлаш керакки, ишларни кенгайтириш билан биргаликда зиммамиздаги мусулмонлик бурчларини ҳам унутмаслигимиз лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган:
رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ
“Кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар” (Нур сураси, 37-оят).
Шунинг учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим: ишни деб намоз ва диний вазифаларингиз қолиб кетмасин, келаётган мол-дунёнинг ҳалоллиги назардан қочмасин, закот ва садақа ўз вақтида адо этилсин, ишчиларнинг ҳаққи поймол бўлмасин, кенгайтириш “фалончидан ўтай” деган мақсад билан эмас, ўзи ва ўзгаларга кўпроқ фойда етказиш нияти билан бўлсин.
Мана шундай қилсангиз, Аллоҳ таоло ишларингизга барака беради ва икки дунё саодатига эришасиз, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Каналга уланиш учун босинг!
https://t.me/QUBOUZ
1 893
#muftiy_minbari
Илоҳий муҳаббат — нажот калити
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
1 893
#muftiy_minbari
Аллоҳни рози қиладиган амаллар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
1 893
#Видео
#шерикчилик
📹 Шерикчиликда ойлик олса ҳам бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
1 893
Рабиул аввал🌙1448_2026
« ДЕВОНАБОЙ» Жомеъ масжиди
🇺🇿« Андижон шаҳар намоз вақтлари»
8-Сентябрдан 10-Сентябргача
🌙Бамдод 04 : 25 - 05 : 10
🌙Пешин 12 : 45 - 13 : 00
🌙Аср 16 : 40 - 16 : 50
🌙Шом 18 : 40 - 18 : 40
🌙Хуфтон 20 : 10 - 20 : 25
😄 🛫
1 893
Инсонда диндорлик туйғуси қачондан бери мавжуд?
📗 «Иймон» китобидан
1 893
#Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَكُنْ يَسْرُدُ الْحَدِيثَ كَسَرْدِكُمْ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ التِّرْمِذِيُّ وَزَادَ: وَلَكِنَّهُ كَانَ يَتَكَلَّمُ بِكَلَامٍ بَيْنَهُ فَصْلٌ يَحْفَظُهُ مَنْ جَلَسَ إِلَيْهِ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизий:
«Лекин у зот гапни бўлиб-бўлиб гапирар эдилар. Олдиларида ўтирган одам ёдлаб олар эди»ни зиёда қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
1 893
Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толиб ва аёллари Хадича онамизнинг вафотларидан сўнг нима қилганлар?
1 893
Қуръони каримда: "У сизларни бачадонларда ҳоҳлаган сувратга соладиган зотдир", қайси сура қайси оятда келган?
