cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Xoji Shayxuddin xo'ja" masjidi

O'zbekiston musulmonlari idorasi Sirdaryo viloyati Oq oltin tumani "Hoji Shayxuddin xo'ja" jome masjidi

Show more
Advertising posts
1 238Subscribers
-124 hours
-67 days
-2430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин. Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон етказсин!Хайрли тун азизлар. Яхши дам олинг. Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин.Тунингиз осуда ўтсин. Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин. @Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.🌙✨
Show all...
👍 4
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча садоқатни ўргатганлари учун, хиёнат қилганларга ташаккур эт. Тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун, ёлғончилардан миннатдор бўл. Бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун, бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуои хайр қил. Ҳаётингга маъно бахш этганлари учун, ҳар кимни сев. Қоралар оқни ажратиб берганлари учун, ҳаёт яна ҳам гўзал яна ҳам латофатлидир... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу Хайрли тун Оқшомингиз мароқли ўтсин, қадри диндошим... @fariduddin_attor🌙 @Xoji_Shayxuddin_xoja🌙 masjidi
Show all...
👍 1
Султон Селим Ёвуз бозорларнинг бирини кўздан кечиришга қарор қилади ва қуш сотилаётган бўлимга киради, сотувчилардан бири саъва қушларини, донасини 1 олтиндан сотаётган эди бироқ биттаси алоҳида қафасда ва 50 олтинга сотилаётган эди. Султон сотувчидан сабабини сўраганида шундай жавоб олди: Бу алоҳида турган саъва сайраши ила қолган шерикларини ўз атрофига тўплайди ва уларни тутилишига сабабчи бўлади. Султон 100 тилло чиқариб, қушни манга бер деди. Атрофда кузатаётганлар ҳайратда эди, Султон бўлатуриб қушни нима қиларкан деяётгандилар. Султон қушни олдида бошини куч ила тортиб танасидан узиб ташлади сўнгра шундай деди: Ўз умматига хиёнат қилганнинг оқибати шу. ——— Дўстларингизга ҳам улашинг! 🐦‍⬛️@Bayyinauz 🐦‍⬛️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
Show all...
Шарҳ: Ушбу ҳадиси қудсийда шерик бўлганларнинг бир-бирларига хиёнат қилмасликлари ҳақида қаттиқ таъкидлаш бор. Агар шериклар бир-бирининг ҳақига кўз олайтирмаса, поймол қилмаса, Аллоҳ таоло улар билан бирга бўлади. Хайр-барака бирга бўлади. Агар шериклар бир-бирларига хиёнат қилсалар Аллоҳ таоло уларнинг орасидан чиқади. Хайр-барака ҳам уларнинг ширкатидан чиқади. Сўнг уларнинг орасига шайтон киради. Ширкатлари эса таназзулга юз тутади. ——— Дўстларингизга ҳам улашинг! 🔹@Bayyinauz 🔹@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
Show all...
Мўмин киши хиёнат қилмайди Хиёнат—бу сўзнинг умумий маъноси аҳдни бузмоқ, ишончни суиистеъмол қилмоқ, ваъдага вафосизлик кабилар бўлиб, исломийлик юзасидан ҳам, инсонийлик юзасидан ҳам салбий сифат деб қаралади. Инсон ҳаётда ўз обрўси, шаъни, номус ва ориятини сақлаши учун хиёнатнинг ҳар қандай кўча-ю сўқмоқларидан йироқ бўлиши, ундан қаттиқ хазар қилиши лозимдир. Қиёмат куни банда кимгадир зулм қилган, кимнидир хафа қилган, у ёки бу миқдорда озор етказган, кимнингдир пулини қайтариб бермаган, кимнингдир ҳаққига хиёнат қилган бўлса унинг савобли амалларидан, масалан қилган ибодатларидан ҳақ эгаларига, шикоятчиларга олиб берилади. “У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур”, (Ғофир сураси, 19–оят). Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хиёнат қарашини билади, беркитилган сирни билади ва қалбларда яширин нарсаларни ҳам билади. Бирон нарса Ундан махфий қолмайди, барини билади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди: “У шундай кишики, одамлар билан бирга ўтиради. Бир аёл ўтиб қолади ва у бўлса, одамлардан ўғринча унга кўз ташлайди”. Жамиятда қанчалик омонатдорлик васфу-сифати олий бўлса, жамият шунчалик хотиржам бўлади. Жамият қанчалик хиёнат устига қурилса унда шунчалик саросималик, телбалик бўлади. Аллоҳ таоло бизларни хиёнаткор бандалар қаторида қилиб қўймасин! @Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
Show all...
🌙Минг бир ҳадис: 990-ҲАДИС لا يغل مؤمن Мўмин киши бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайди. @Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi.
Show all...
◾️@Xoji_Shayxuddin_xoja masjidi
Show all...
🪰🍲ОВҚАТГА ПАШША ТУШСА... Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Агар сизлардан бирингизнинг идишига пашша тушса, унинг ҳамма (жусса)сини (таом ёки ичимликка) ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, пашшанинг бир қанотида шифо бўлса, иккинчисида заҳар бўлади” (Имом Бухорий ривояти). Пашшалар одатда бактерия, айниқса, ичтерлама (безгак) бактерияларини ташувчи ҳашарот ҳисобланади. Шу боис воқеликка қаралса, пашша тушган таом ёки ичимликни тўкиб ташлаш керак бўлади. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса аксинча, пашшани таом ё ичимликка қайтадан ботиргандан сўнг олиб ташлашни буюряптилар. Буни қандай тушуниш мумкин? Бу саволга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан жавоб бериш мумкин. Назарий жавоб шундан иборатки, тиббиёт ходимларидан бири айтади: “Агар пашшада бактерияга қарши восита бўлмаганида, у танасига ёпишиб олган бактериялар таъсирида ҳалок бўлган ва ер юзидан қирилиб кетган бўларди”. Жавобнинг амалий қисмига келадиган бўлсак, қадимги халқларнинг ари ёки чаён чаққан ерга пашшани суркаш орқали ижобий натижага эришганларини кузатиш мумкин. Искандария университетининг тиббиёт факультети устози, доктор Амин Ризо пашша ҳадиси ҳақида мақола ёзиб, унда қадимги табобат манбаларида турли касалликларни даволашда пашшадан фойдаланишга оид қўлланмалар мавжудлигини таъкидлайди. Шунингдек, Биринчи жаҳон уруши пайтида яраланган аскарларнинг жароҳатлари жуда тез бита бошлаган. Ҳолбуки, уларга шифохоналардагидек етарлича дори-дармон бериш имкони йўқ эди. Чунки ярадор аскарлар очиқ майдонда даволанишар, натижада уларнинг жароҳатларини пашшалар тинмай “зиёрат” қилиб туришарди. 1922 йил Ҳиндистондаги ўлатнинг сабаблари ҳақида узоқ изланишлар олиб борган доктор Бирил бактерияларга ҳужум қилиб, уларни қириб юборувчи митти мавжудотнинг борлигини эълон қилди. Айнан ўша мавжудот ичбуруғнинг сўнишида асосий омил эканини исботлади. Улар мазкур дарддан тузалаётган беморларнинг ахлатларида мавжуд эди. Пашшалар ахлатга қўниб, ундаги антибактерияларни қудуқларга элтар, ундан сув ичган одамлар эса соғая бошлаган. Чунки сув орқали уларнинг организмига кирган антибактериялар улардаги ичбуруғ бактерияларини куйдириб, қоракуяга айлантириб қўяр эди. Шундай қилиб, бактериологик касалликларга қарши курашишда пашшанинг аҳамияти катта экани кашф бўлди. Доктор Муҳаммад Комил Абдусамад айтади: «Замонавий илм-фан ҳадисдаги “ботириш” сирини исботлади. Албатта, пашшанинг бир қанотида ўзгача хусусият бўлиб, у билан ҳар томонга бактерияларни ташийди. Шунга биноан, қачон пашша ичимлик ёки таомга тушадиган бўлса, унга ўзидаги заҳарли бектерияларни сочади. Бу бактерияларга қарши восита ҳам пашшанинг ўзида бўлиб, қанотларидан бирига яқин жойлашган қорнида ёпишиб туради. Шундай қилиб, заҳар бор ерда унинг давоси ҳам бўлади. Шунинг учун пашшани тўлиқ ботириб, сўнг олиб ташлаш ундан тушган заҳарли микроб, бактерияларнинг таъсирини кесишда ва йўқ қилишда кифоя қилади. Пашшанинг бактерия қирувчиси  (антибактерия) деб аталувчи майда заррачаларни ажратиши илмий жиҳатдан исботланди. Демак, таом ёки шаробга пашша тушса, ўша “антибактерия”ларни тушириш учун пашшани унга ботириш вожиб бўлади. Ана шунда пашшадан биринчи дафъада тушган заҳарли микроб (вирус)лар уни (иккинчи) ботириш натижасида ажралган “антибактерия”лар томонидан қириб, йўқ қилинади. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!! @Sabotul_ojizinn🫧 @Xoji_Shayxuddin_xoja🫧 masjidi
Show all...
👍 3