cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Банкир

Сизнинг банкирингиз. YouTube — youtube.com/@Bankirnews Instagram — instagram.com/Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @meenov

Show more
Uzbekistan1 725The language is not specifiedEconomy & Finance3 508
Advertising posts
47 160
Subscribers
-3624 hours
-2747 days
-2 34430 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Қайси банкларда 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин? Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ошиб бораётгани учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда. Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб юқори. Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин: Халқ банки Фоизи — 25 фоиз Муддати — 180 ойгача Миқдори — 1,19 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 26 фоиздан Батафсил СҚБ Фоизи — 24 фоиздан Муддати — 180 ойгача Миқдори — 1,5 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Миллий банк Фоизи — 24 фоиздан Муддати — 120 ойгача Миқдори — чексиз Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил Ziraat bank Фоизи — 28 фоиз Муддати — 120 ойгача Миқдори — 1,85 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил Давр банк Фоизи — 28,5 фоиз Муддати — 84 ойгача Миқдори — 1,5 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Asia Alliance Bank Фоизи — 27,49 фоиздан Муддати — 144 ойгача Миқдори — 1,09 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 24 фоиздан Батафсил Ипотека банк Фоизи — 26,4 фоиздан Муддати — 240 ойгача Миқдори — 1,7 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Универсалбанк Фоизи — 30 фоиз Муддати — 120 ойгача Миқдори — 1 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил @bankir
14 475240Loading...
02
TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди 10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди. Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади. Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган. Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди. @bankir
16 75015Loading...
03
10 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
17 63584Loading...
04
Доллар яна 12700 сўмдан ошди 13 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 718,08 сўмдан (+23,08 сўм) ҳисобланади @bankir
16 86540Loading...
05
Ўзбекистонликлар энг кўп таълимга пул сарфламоқда I чорак якуни бўйича, ўзбекистонликлар амалга оширган энг йирик харажатлар орасида таълим биринчи ўринни эгаллади. Аввалги чоракларда одамлар уйини таъмирлаш учун кўпроқ пул ишлатар эди. Бироқ кўпчилик таълим муҳим эканини тушунмоқда ва бу учун пул ишлатишдан қочмаяпти. Шунга қарамай келгусида таълим учун пул сарфламоқчи бўлганлар анча камроқ. Бироқ ўтган чоракда ҳам аксарият одамлар таълим харажатларини режалаштирмаган эди. Тўй учун катта харажат қилаётганлар сони эса нисбатан паст кўрсаткичларда сақланиб қолмоқда. Сўнгги пайтларда тўйхоналар ўрнига ўқув марказлари қурилаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Одамлар таълим жамият учун энг муҳим нарса эканини тушунмоқда. 📷: Марказий банк @bankir
19 24172Loading...
06
Венчур фондлари 5 млн долларга яқин сармоя киритди, бироқ бу ҳали етарли эмас Ўзбекистонда фаол бўлган 4 та венчур фонди сўнгги йилларда стартапларга 4,9 млн доллар инвестиция қилди. Aloqa Ventures мутахассиси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида соҳада ривожланиш учун кўп ишлар қилиниши кераклиги ва Туркия тажрибасини қўллаш ҳақида ёзди: “Менга Туркия тажрибаси ёққан. Туркияда стартапларга ЯИМнинг 1-2 фоизи миқдорида миллиард доллардан ошиқ маблағ ажратилади. Ҳукумат компанияларга даромаднинг 1 фоизини тўғридан-тўғри стартапларга сармоя қилиш талабини қўйган. Натижада Туркияда 400 дан ошиқ венчур фондлари шаклланган. Ҳозирда мамлакатда 2 та декакорн (10 млрд доллардан ошиқ баҳога эга), 6 та юникорн (1 млрд+) ва 10 дан ошиқ суникорн (100 млн+) компаниялар бор. Атиги 2 йиллик фаол стартап экотизимга эгамиз, кўзимиз энди уйқудан очилаётган пайтда тўхтатмаслик керак. Албатта, Туркиядек тажрибани жорий қилсак, тўғридан-тўғри инвестициялар орқали стартап экотизимига зўр “бензин” қуйган бўлардик. Бироқ юқори рискли альтернатив инвестицияларга қолганларни мажбурлаш эмас, ўргатиш ва қизиқтириш ҳам керак. Биз буёғига креативроқ ёндашмасак ҳам бўлмайди”. Венчур фондларига пулларини исталган жисмоний шахслар ёки компаниялар ишониши мумкин. Улар кейинчалик сармоя киритилган стартаплар қанча кенг миқёсда ривожланса, шунча катта фойда олади. Бу жараёнда банклар ҳам истиқболли стартапларни қўллаб қувватламоқчи. @bankir
16 33150Loading...
07
Доллар кўтарилади 11 май куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: BRB — 12 685 Garantbank — 12 680 Xalq banki — 12 680 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Kapitalbank — 12 720 Aloqabank — 12 720 Hayotbank — 12 720 @bankir
15 31441Loading...
08
Банклар стартуплар учун учрашув ўтказмоқда Ўзбекистондаги бир қанча йирик банклар истиқболли стартаплар билан танишиш учун учрашувлар ташкил қилади. Бу орқали айрим лойиҳаларни банк тизимига интеграция қилиш имконияти муҳокама қилинади. Ушбу учрашувларда қатнашишни хоҳловчи стартапчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: https://forms.office.com/r/9QjRfiaWPE. Рўйхатдан ўтиш жараёнида сиз стартап презентациясига ҳавола ва инвесторлардан қанча пул жалб қилмоқчи эканингизни ёзишингиз керак. Стартап эгалари ёки янги лойиҳани йўлга қўймоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият. Стартап лойиҳалар саралаб олингандан сўнг қўшимча маълумот олиш мақсадида масъуллар сиз билан боғланишади. @bankir
16 36435Loading...
09
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 685 Сотиш — 12 720.39 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 685 Продажа — 12 720.39 Подробнее davrbank.uz или 1284
16 2475Loading...
10
❗️Дам олиш куни қаердан доллар олса бўлади? “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”да ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади: — Milliy bank — "Bisnesni rivojjlantirish banki" ATB — Hamkorbank — Trastbank — Sanoatqurilishbank — Xalq banki — Asakabank — Infin bank — Ipoteka bank OTP group — Mkbank — Asia Alliance bank — Orient Finans Bank — Hayotbank Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин. @bankir
18 44357Loading...
11
9 та банк жаримага тортилди, 16 та банк огоҳлантирилди Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси апрель ойида йиғилишларида 9 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади. Улар Марказий банк томонида қўйилган талабларга риоя қилмаган ва қоидабузарлик содир қилган. Бундан ташқари, 16 та банк санкция қўлланилиши ва жарима берилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Регулятор банклар номини очиқламаган. Шунингдек, устав капитали талабларини бажармагани учун 4 та банкнинг операциялари чекланган. @bankir
18 47424Loading...
12
8 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
21 91883Loading...
13
Доллар кўтарилди 10 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 695 сўмдан (+11,01 сўм) ҳисобланади @bankir
20 10313Loading...
14
Қиммат олтин ёрдам бермоқда — захиралар 35 млрд доллардан ошди 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг “хавфсизлик ёстиғи” бўлган захиралар 918 млн долларга кўпайди ва 35,1 млрд долларга етди — 13 ойдан бери биринчи марта 35 млрд доллардан кўпроқ. Захиралар таркибида олтин ҳажми март ойига кўра ўзгармаган, бироқ нархнинг ошиши ҳисобига олтин захиралари 1,2 млрд долларга кўпайиб, 26,5 млрд долларга етган. Валюта захиралари эса ўтган ойга нисбатан 238,6 млн долларга камайиб, унинг 8 млрд долларгача пасайган. Апрель ойида олтин нархи бир неча марта рекорд қайд этиб, унция учун 2 400 доллардан ошган эди. Шундай қилиб қиммат олтин сабаб, Ўзбекистон захиралари йил бошига нисбатан 543,7 млн долларга кўпайди. Бироқ валюта захиралари ҳам, олтиннинг ҳажми ҳам камайиб бормоқда. @bankir
18 85320Loading...
15
Доллар кўтарилади 10 май куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: BRB — 12 675 Agrobank — 12 670 Xalq banki — 12 670 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Kapitalbank — 12 700 Aloqabank — 12 710 Asakabank — 12 720 @bankir
17 25723Loading...
16
Тошкентнинг ёш йўловчилари учун UZCARD ва Aнорбанкдан махсус таклиф! 🚌 Aнорбанкдан UZCARD KIDS карта эгалари учун — шаҳар автобуслари ва метросида қатнов учун 710 сўм чегирма. Шаҳар бўйлаб бемалол сайр қилинг: 👉 Йўл ҳақи 1700 сўм ўрнига бор йўғи 990 сўм! 👉 Шунчаки йўл ҳақини АТТО валидаторлари орқали UZCARD KIDS картасидан тўланг. UZCARDнинг болалар учун махсус карталари ёрдамида болаларингизга пулни тўғри сарфлашни ёшлигиданоқ ўргатинг. Aнорбанк UZCARD KIDS картаси ва акция шартлари ҳақида батафсил ҳавола орқали танишиш мумкин. Реклама
18 06167Loading...
17
Кредит тарихи бўйича маълумотлар янада бойитилди Кредит тарихини билишда янгилик пайдо бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар кредит тарихи учун ариза топширганда, ўзларининг скоринг балидаги ўзгаришларни ойлар кесимида кузатиб бориши мумкин. Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради. “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади: А – аъло (400-500 балл; B — яхши (300-400 балл); C — ўртача (200-300 балл); D — қониқарли (100-200 балл); E — ёмон (0-100 балл). Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул. — portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм); — my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15300 сўм). Мутахассислар кредит тарихини билиш имкон қадар порталдан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин. @bankir
18 254350Loading...
18
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 673.99 Сотиш — 12 709.36 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 673.99 Продажа — 12 709.36 Подробнее davrbank.uz или 1284
16 8484Loading...
19
Энергия нархларининг оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади? 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ нархлари оширилди. Марказий бу ҳолат умумий инфляцияга 2,4 фоиз атрофида таъсир қилишини прогноз қилмоқда. 2025 йил апрель ойида элект энергияси яна қимматлашади ва бу ҳам инфляцияга ўз таъсирини кўрсатади. Қимматроқ электр энергиясига муқобил йўл бўлган қуёш панеллари ҳақида бу ерда маълумот берган эдик. Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб тиббий хизматлар, дорилар ва айрим коммунал хизматлари учун ҚҚС имтиёзи бекор қилингани ҳам инфляцияга қўшимча босим юзага келтирмоқда. Марказий банк 2024 йил учун инфлайция прогнозини 9–11 фоиз орасида қайта белгилаган эди. Регулятор 2025 йилгача 5 фоизлик инфляцияга эришмоқчи ва бу унинг асосий мақсади ҳисобланади. Айни пайтда расмий инфляция апрель якунига кўра йиллик 8,1 фоиз. @bankir
17 98238Loading...
20
Lacetti учун шартнома қайта очилади Эртага, 8 май куни UzAuto Motors Lacetti учун 4 500 дона шартномани очишни режа қилган. Барча автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш мумкин. Автомобил нархлари ўзгаришсиз қолади. Шунингдек, яқин кунларда Chevrolet Cobalt'ни қайта модификацияда ишлаб чиқарилиши бошланади. Chevrolet автомобилларини қандай қилиб онлайн харид қилса бўлади? 1. One ID тизимида рўйхатдан ўтиш; 2. “Uzautosavdo” мобил иловасини юклаб олиш (iOS /Android) ёки savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш; 3. One ID тизимидаги логин/парол ёрдамида сайтга кириш/ иловада рўйхатдан ўтиш; 4. Автомобил модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади. @bankir
27 025867Loading...
21
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
18 22832Loading...
22
7 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
18 95732Loading...
23
Доллар кўтарилди 8 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 683,99 сўмдан (+36,87 сўм) ҳисобланади @bankir
19 26427Loading...
24
Субсидия олиш учун даромадингиз қанча бўлиши керак? Кўпчилик уй сотиб олиш учун субсидияга ариза топширади, аммо бунда даромад бўйича талабга эътибор бермайди ва комиссиядан рад жавобини олади. Субсидия олиш учун оила ёки ариза берувчининг даромади қуйидагича бўлиши лозим: Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 8 баробаригача, яъни 3 150 000 сўмдан 8 400 000 сўмгача бўлиши керак. Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак. Яъни 3 150 000 сўмдан 9 660 000 сўмгача. Даромад чегараси субсидия тўғри одамга берилиши учун керак. Ипотека кредити олмоқчи бўлган аҳоли уйга муҳтож бўлган тақдирда ҳам кредитни тўлаш қобилиятига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари даромади юқори аҳолига ҳам субсидия берилмайди. Ипотека кредитига субсидия олиш учун ҳавола — https://my.gov.uz/oz/service/325 Комиссия қуйидаги ҳолларда аризани рад этиши мумкин: — илгари уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити бўйича субсидия олган оила аъзоларининг такрорий аризаси; — тақдим этилган маълумотларнинг талаб қилинадиган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги; — жорий йилда ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаб қолганида; — ўртача ойлик даромад миқдорининг комиссия талабларига мос келмаслиги. @bankir
23 888551Loading...
25
Доллар яхшигина кўтарилади 8 май куни амал қиладиган доллар курси 35-36 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Agrobank — 12 640 Xalq banki — 12 640 Asia Alliance Bank — 12 640 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Octobank — 12 670 Asakabank — 12 690 Hayotbank — 12 690 @bankir
18 48455Loading...
26
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 638.12 Сотиш — 12 673.42 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 638.12 Продажа — 12 673.42 Подробнее davrbank.uz или 1284
18 6085Loading...
27
“БРБ” ва “Туронбанк” янги бошқарув раиси ўринбосарини тайинлади Баҳромхўжа Шарипов “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув раиси ўринбосарига айланди. У шу пайтгача “Асакабанк” бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди. Тохиржон Аҳмедов эса “Туронбанк”нинг бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у худди шу банк тизимида фаолият олиб борган. @bankir
19 28833Loading...
28
6 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
19 78028Loading...
29
Доллар тушди 7 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 648,12 сўмдан (-26,88 сўм) ҳисобланади @bankir
19 16622Loading...
30
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади? — “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси орқали — 10 млн сўмгача; — “Саноатқурилишбанк”нинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача — Humans иловаси — 5 млн сўмгача; — “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача; — “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача; — “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача; — “Миллий банк”нинг Milliy иловаси орқали — 3 млн сўмгача; — “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 3 млн сўмгача; — “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача; — SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача; — Paynet иловаси — 3 млн сўмгача; — Alif иловаси — 1 млн сўмгача. Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 47,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага ўтказиш мумкин. Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади. Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин. @bankir
21 751450Loading...
31
Humo тизими раҳбари Шуҳрат Қурбонов картадан картага пул ўтказмаларини назорат қилиш нима учун нотўғри эканини тушунтирди: “Майли, обналчиларнинг лоббиси дейишса ҳам, нимага P2P (картадан картага ўтказма) ларни бундай тарзда назорат қилиш ёмонлиги ҳақида бир ёзай. Биринчидан, P2P ўзи ёмон нарса эмас, бу иккита одам ўртасидаги ҳисоб-китобларни осонлаштирувчи замонавий бир имконият. Яъни олдин оиламиздагиларга, яқинларимизга банкоматга бориб нақд пул ечиб берадиган бўлсак – ҳозир картасига ўтказиб қўя қоляпмиз. Бу албатта яхши. Бундан ташқари олдин ота-оналар талаба болаларига ёки болалар ота-онасига пулни «пятак»ка чиқиб такси орқали нақд шаклида бериб юборишарди. Ҳозир эса картасига ўтказади қўяди. Яхши эмасми?! Иккинчидан, нимага ҳамма шуни назорат қилайлик демоқда? Сабаб сифатида – тадбиркорлар ўз маҳсулотини касса ёки терминал орқали ўтказмасдан P2P қилиб қабул қилиб даромадларини яширяпти, солиқдан қочяпти деб тушунтиришмоқда. Бу қанчалик рост? Тўғри, шунақа жойлар кам эмас – мисол Малика, Ўрикзор, Абу Сахий каби бозорларда кўп бўлади, баъзида дўкончичилар ҳам сўрашади. Лекин P2P ўтказиб чек олмайдиган одам, нақд пул тўлаб ҳам чек олмаслиги мумкинку, тўғрими – демак нақд пул қабул қилиш ҳам даромадни яширишга, солиқдан кочишга ёрдам бераркан. Лекин P2Pни нақд пулга нисбатан битта плюси бор – бу нақдсиз рақамли тўлов бўлиб, қонуний эҳтиёж туғилганда бу тўлов занжирини аниқласа булади. Нақдда бундай имконият йўқ. Майли, чекладик ҳам дейлик, солиққа маълумот берадиган ҳам қилдик, кейин нима бўлади, тадбиркор, «вой, энди иложимиз йўқ, солиққа тушарканмиз, жарима тўларканмиз, бу ёғига терминал орқали қабул қиламиз» дейдими? Сиз шунга ишонасизми? Менимча, «ака, мана бу бурчакда банкомат бор, шундан пул ечиб келсангиз, ман сизга 1% (5%,10%) чегирма қилиб бераман» деса керак. Ёки, «ака беринг ўзим пул ечиб келаман» деб ўзи ғирр этиб югуриб бориб ечиб келади. Бунақаси олдин хам бўлган, ўзимга ҳам неччи марта шундай таклиф қилишган. Муаммо картадан картага ўтказмадами? Менимча, йўқ, сотувчилар картага ўтказиб беринг дейишига сабаб аслида бошқа жойда бўлиши керак. Ўтказма бу бор-йўғи оқибат. Шу сабабни йўқотиш устида ишланса – ўзи камаяди бу нарса. Ёки бошқа йўли бор – Қозоғистонда 3 ой давомида 100 ва ундан ортиқ ҳар хил одамдан картадан картага ўтказма келиб тушса – бундай тушумлар тадбиркорлик ҳисобланиб, пул қабул қилган одамлар солиққа тортилади. Яъни ёппасига ҳамма маълумот берилмайди, фақат шундай кўп тўловлар қабул қилган одамлар тўғрисида маълумот берилади. Менимча, шу тўғрироқ йўл. Нима бўлганда ҳам, ўзи нақдсиз тўловларни ривожлантирамиз деб қийналиб юрган бир вақтда, филни идиш-товоқ дўконига (слон в посудной лавке) қўйвормасак бўлди. Буларнинг барчаси ИМҲО”.
19 49273Loading...
32
Tўртта банкнинг фаолияти чекланди Марказий банк тўртта банкнинг устав капиталининг энг кам миқдори бўйича талабларга риоя қилмагани учун уларнинг фаол ва пассив (кредит) операцияларини чеклади. 1 апрелдан банкларнинг устав капитали камида 350 млрд сўм бўлиши керак. 1 январгача банклар устав капиталини 500 млрд сўм бўлиши лозим. Регулятор банкларнинг обрўсига путур етказмласлик учун уларнинг номини ошкор этмаслигини маълум қилган. Сал аввал 6 та банк — “Мадад Инвест банк”, “Ҳаёт банк”, Garant bank, “Янги банк”, “Пойтахт банк” ва “Эрон Содерот банк”ларнинг устав капитали И чорак якунига кўра минимал талабга етмай қолгани айтилган эди. @bankir
18 56349Loading...
33
Доллар тушади 7 май куни амал қиладиган доллар курси 25-26 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Poytaxtbank — 12 670 Turonbank — 12 670 Xalq banki — 12 670 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Octobank — 12 700 Asakabank — 12 710 Hayotbank — 12 725 @bankir
18 22433Loading...
34
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 665 Сотиш — 12 700,35 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 665 Продажа — 12 700,35 Подробнее davrbank.uz или 1284
18 8945Loading...
35
Қуёш панелларини ўрнатиш — энди янада долзарб 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергия ва газ нархлари оширилди. 1 квт соат электр энергия нархи 295 сўмдан 450 сўмга, газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади. Ижтимоий норма белгиланганига қарамасдан, энергия ресурси сифатида арзонроқ йўл ҳам бор — қуёш панеллари. Бу нафақат аҳоли балки бизнес вакиллари учун ҳам фойдали ҳисобаланади. Ўзбекистон бўйлаб, айниқса Тошкентда бир қанча компаниялар аллақачон асосий энергия манбаи сифатида қуёш панелларига ўтишган. Уларни қандай ва қаердан ўрнатса бўлади? Энергетика вазирлиги қуёш электр станциялари ва сув иситкичларини харид қилиш учун “Energymarket.uz” платформасини ишга туширган. Бу ерда ўзингизга керакли қуёш панелларини танлаб, фоизсиз муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин. Платформада панелларнинг кВт ига қараб нархлар белгиланган. Бироқ платформада муаммо пайдо бўлган — кўплаб моделлар мавжуд эмас. Вазирлик бу масалани ҳал қилиб, таклифларни кўпайтиргунча сизда бошқа вариантлар бор. Масалан, қуёш панелларини Amazon ва Alibaba каби онлайн тижорат компанияларидан харид қилсангиз бўлади. Бундан ташқари Ўзбекистон бўйлаб бир қанча компаниялар қуёш панеллари ўрнатишни таклиф қилади. Уларнинг рўйхатида билан “Energymarket.uz” платформасида ҳамкорлар бўлимида танишиш мумкин. Нархларга келадиган бўлсак, бу хонадоннинг қанча электр энергия ишлатишига боғлиқ. Одатда оила учун 2-3 кВт лик қуёш панелларини сотиб олиш тавсия қилинади. Қулай ва мос қуёш панелларини танлашнинг энг тўғри йўли мутахассислар билан маслаҳатлашишдир. Қуёш панеллари қанча муддатда ўзини қоплайди? Энергия нархлари оширилгач уларни ўрнатиш янада фойдалироқ бўлди. Қуёш панелларини ўрнатишга кетган маблағ 5-6 йил ичида ўзини қоплайди. Бу эса 15-20 йил улардан бепул фойдаланиш мумкинлигини ангалатади. Техник хизмат кўрсатувчи компаниялар сўнгги йилларда кўпайиб қолгани инобатга олинса, бу ҳам деярли муаммо бўлмайди. Бундан ташқари Ўзбекистондаги банклар қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун “яшил” кредитларни ҳам ажратади. Агробанк Фоизи — 14 фоиз ёки 20 фоиз Суммаси — 100 млн сўмгача Муддати — 5 йилгача Имтиёзли даври — 6 ой Батафсил Миллий банк Фоизи — 20 фоиз Суммаси — 60 млн сўмгача Муддати — 5 йилгача Имтиёзли даври — 3 ой Батафсил Капиталбанк Фоизи — 20 фоиз Суммаси — маълум қилинмаган Муддати — 5 йилгача Имтиёзли даври — 6 ой Батафсил Инфинбанк Фоизи — 20 фоиз Суммаси — 60 млн сўмгача Муддати — 5 йилгача Имтиёзли даври — йўқ Батафсил Туронбанк Фоизи — 20 фоиз Суммаси — 66 млн сўмгача Муддати — 5 йилгача Имтиёзли даври — йўқ Батафсил Бизнес эгалари учун эса банклар бундан ҳам пастроқ фоизда, каттароқ суммада кредитлар таклиф қилмоқда. Умуман олганда оддий одамлар ва бизнесменлар учун қуёш панелларини ўрнатиш фойдали бўлади дея оламиз. Айниқса Ўзбекистон шароитида. @bankir
27 492264Loading...
36
Доллар кўтарилди 6 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 675 сўмдан (+4,95 сўм) ҳисобланади @bankir
23 02522Loading...
37
Доллар кўтарилади 6 май куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Kapitalbank — 12 665 Turonbank — 12 665 Xalq banki — 12 660 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Octobank — 12 700 Hayotbank — 12 700 Asakabank — 12 710 @bankir
24 50137Loading...
38
Ўзбекистонда аёллар кредитни эркакларга қараганда яхшироқ тўлайди Бу ҳақда TBC Bank Uzbekistan Бошқарув раиси Спартак Тетрашвили Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди. Тетрашвилига кўра, бугунги кунда TBC Bank’дан кредит олганларнинг 31 фоизини аёллар ташкил этади. Қолганлари эса эркаклар. Аммо кредитларни ўз вақтида тўлаш бўйича вазият бутунлай тескари. Кредит олган эркакларнинг атиги 30 фоизи қарзларни ўз вақтида тўлаб боради. Яхши тўловчиларнинг 70 фоизини эса аёллар ташкил қилади. @bankir
24 58664Loading...
39
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 660,05 Сотиш — 12 695,39 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 660,05 Продажа — 12 695,39 Подробнее davrbank.uz или 1284
21 7252Loading...
40
❗️Ўзбекистонликларни уй билан таъминлаш учун янги дастур Президент фармони билан, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ишга туширилади. Унга кўра: — ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; — қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; — кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; — ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади. Бундан ташқари, камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади. Кредит 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) тўрт фоиз бандга юқори ставкада бўлади. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Cубсидия учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади. @bankir
26 716620Loading...
Қайси банкларда 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин? Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ошиб бораётгани учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда. Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб юқори. Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин: Халқ банки Фоизи — 25 фоиз Муддати — 180 ойгача Миқдори — 1,19 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 26 фоиздан Батафсил СҚБ Фоизи — 24 фоиздан Муддати — 180 ойгача Миқдори — 1,5 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Миллий банк Фоизи — 24 фоиздан Муддати — 120 ойгача Миқдори — чексиз Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил Ziraat bank Фоизи — 28 фоиз Муддати — 120 ойгача Миқдори — 1,85 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил Давр банк Фоизи — 28,5 фоиз Муддати — 84 ойгача Миқдори — 1,5 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Asia Alliance Bank Фоизи — 27,49 фоиздан Муддати — 144 ойгача Миқдори — 1,09 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 24 фоиздан Батафсил Ипотека банк Фоизи — 26,4 фоиздан Муддати — 240 ойгача Миқдори — 1,7 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Универсалбанк Фоизи — 30 фоиз Муддати — 120 ойгача Миқдори — 1 млрд сўмгача Бошланғич тўлов — 25 фоиздан Батафсил @bankir
Show all...
👎 72👍 23🤔 4
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди 10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди. Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади. Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган. Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди. @bankir
Show all...
👍 53👎 7
10 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
Show all...
👍 25👎 7🤔 7
Photo unavailableShow in Telegram
Доллар яна 12700 сўмдан ошди 13 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 718,08 сўмдан (+23,08 сўм) ҳисобланади @bankir
Show all...
👎 67👍 12🤔 6
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонликлар энг кўп таълимга пул сарфламоқда I чорак якуни бўйича, ўзбекистонликлар амалга оширган энг йирик харажатлар орасида таълим биринчи ўринни эгаллади. Аввалги чоракларда одамлар уйини таъмирлаш учун кўпроқ пул ишлатар эди. Бироқ кўпчилик таълим муҳим эканини тушунмоқда ва бу учун пул ишлатишдан қочмаяпти. Шунга қарамай келгусида таълим учун пул сарфламоқчи бўлганлар анча камроқ. Бироқ ўтган чоракда ҳам аксарият одамлар таълим харажатларини режалаштирмаган эди. Тўй учун катта харажат қилаётганлар сони эса нисбатан паст кўрсаткичларда сақланиб қолмоқда. Сўнгги пайтларда тўйхоналар ўрнига ўқув марказлари қурилаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Одамлар таълим жамият учун энг муҳим нарса эканини тушунмоқда. 📷: Марказий банк @bankir
Show all...
👍 83👎 7🤔 4
Photo unavailableShow in Telegram
Венчур фондлари 5 млн долларга яқин сармоя киритди, бироқ бу ҳали етарли эмас Ўзбекистонда фаол бўлган 4 та венчур фонди сўнгги йилларда стартапларга 4,9 млн доллар инвестиция қилди. Aloqa Ventures мутахассиси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида соҳада ривожланиш учун кўп ишлар қилиниши кераклиги ва Туркия тажрибасини қўллаш ҳақида ёзди: “Менга Туркия тажрибаси ёққан. Туркияда стартапларга ЯИМнинг 1-2 фоизи миқдорида миллиард доллардан ошиқ маблағ ажратилади. Ҳукумат компанияларга даромаднинг 1 фоизини тўғридан-тўғри стартапларга сармоя қилиш талабини қўйган. Натижада Туркияда 400 дан ошиқ венчур фондлари шаклланган. Ҳозирда мамлакатда 2 та декакорн (10 млрд доллардан ошиқ баҳога эга), 6 та юникорн (1 млрд+) ва 10 дан ошиқ суникорн (100 млн+) компаниялар бор. Атиги 2 йиллик фаол стартап экотизимга эгамиз, кўзимиз энди уйқудан очилаётган пайтда тўхтатмаслик керак. Албатта, Туркиядек тажрибани жорий қилсак, тўғридан-тўғри инвестициялар орқали стартап экотизимига зўр “бензин” қуйган бўлардик. Бироқ юқори рискли альтернатив инвестицияларга қолганларни мажбурлаш эмас, ўргатиш ва қизиқтириш ҳам керак. Биз буёғига креативроқ ёндашмасак ҳам бўлмайди”. Венчур фондларига пулларини исталган жисмоний шахслар ёки компаниялар ишониши мумкин. Улар кейинчалик сармоя киритилган стартаплар қанча кенг миқёсда ривожланса, шунча катта фойда олади. Бу жараёнда банклар ҳам истиқболли стартапларни қўллаб қувватламоқчи. @bankir
Show all...
👍 23👎 2
Доллар кўтарилади 11 май куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: BRB — 12 685 Garantbank — 12 680 Xalq banki — 12 680 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Kapitalbank — 12 720 Aloqabank — 12 720 Hayotbank — 12 720 @bankir
Show all...
👎 48👍 21
Банклар стартуплар учун учрашув ўтказмоқда Ўзбекистондаги бир қанча йирик банклар истиқболли стартаплар билан танишиш учун учрашувлар ташкил қилади. Бу орқали айрим лойиҳаларни банк тизимига интеграция қилиш имконияти муҳокама қилинади. Ушбу учрашувларда қатнашишни хоҳловчи стартапчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: https://forms.office.com/r/9QjRfiaWPE. Рўйхатдан ўтиш жараёнида сиз стартап презентациясига ҳавола ва инвесторлардан қанча пул жалб қилмоқчи эканингизни ёзишингиз керак. Стартап эгалари ёки янги лойиҳани йўлга қўймоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият. Стартап лойиҳалар саралаб олингандан сўнг қўшимча маълумот олиш мақсадида масъуллар сиз билан боғланишади. @bankir
Show all...
👍 14
Photo unavailableShow in Telegram
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси Сотиб олиш — 12 685 Сотиш — 12 720.39 Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284 — Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов Покупка — 12 685 Продажа — 12 720.39 Подробнее davrbank.uz или 1284
Show all...
👍 12👎 3

👍 29👎 2🤔 1